Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#ИБРАТ

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровийнинг "Ибтасим ва лаа таҳзан"китобидан

Мусибатга йўлиққан кишилар учун муолажа йўриқномаси


Мўмин киши турфа ҳил ҳолатларни бошдан кечиради. Масалан, қўрқув. Бу қўрқув дунё неъматларининг бирортасидан қуруқ қолиб кетишдан кўрқиш бўладими ёки кимнингдир таҳдиду жабр ситамларидан қўрқишми, барибир. Гоҳида киши руҳан эзилади, юраги сиқилади, аммо бу сиқилишининг сабабини ўзи ҳам билмайди. Гоҳида эса, маккор ва ҳийлакор кишиларнинг макр ҳийлаларига, ёмон кишиларнинг тузоқларига йўлиқади. Буларнинг барчаси инсонларда учраб турадиган ҳолат. Бундай ҳолатларда киши албатта кимгадир суянишга, уни бундай вазиятдан олиб чиқиб кета оладиган инсонга эҳтиёж сезади. Бирор киши йўқки, мана шундай ҳолатларни бошдан кечирмаса...

Батафсил: https://islaminstitut.uz/?p=7410

https://islaminstitut.uz

👉@Islaminstitutuz
#ИБРАТ

• Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровийнинг "Ибтасим ва лаа таҳзан"китобидан

Сабрли кишиларга хушхабар беринг!

Сабр – нафсни жазавага тушиб кетишдан, тилни шикоят қилишдан сақлаш, мусибат келганда ёноқларига уриб, ёқаларини йиртиб йиғлашдан ва шунга ўхшаш жоҳилият аҳлига хос бўлган ишлардан четланишдир.
Унинг асл ҳақийқати нима? Сабр шундай бир фазилатли хулқки, кишини яхши ва ўзига муносиб бўлмаган ишлардан тўсиб туради. Сабр нафснинг шундай бир қувватидирки, у билан кишини шани ислоҳ бўлади ва ишлари тўғри бўлади...

Батафсил: https://islaminstitut.uz/?p=7659

https://islaminstitut.uz

👉@Islaminstitutuz
#ИБРАТ

• Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровийнинг "Ибтасим ва лаа таҳзан"китобидан

Мол-дунёга нуқсон етиши ва мусибатларга сабр қилиш ҳақида

Гоҳида инсон бошига келаётган мусибатларга ўзи сабабчи бўлиши мумкин. Шундай бўлса, келган аламли ишдан жазавага тушиши тўғри бўлмайди. Ёки бошқа бир киши сабабидан мусибат етиши мумкин. Шундай вақтда у тафаккур қилиб кўрсин: бу ўринда ўзига нисбатан адолат бўлмоқдами ёки зулм? Агар адолат бўлса гуноҳлари тўкилади, агар зулм бўлса, Аллоҳ таоло зулм қилган кишидан қасос олиб беради. Шунга кўра мўминга бу икки ҳолатда ҳам фойда бордир...

Батафсил: https://islaminstitut.uz/?p=7805

https://islaminstitut.uz

👉@Islaminstitutuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Япон кино ижодкорларидан қисқа метражли филм.
Ўзбекча субтитрларда...

Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналимизга аъзо бўлинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Ибрат

СЎНГГИ КАЛОМ

Заҳабий имом Абу Зуръа Розийнинг таржимаи ҳолини баён қилар экан, у зотнинг вафотлари ниҳоятда таъсирли бўлганини шундай ҳикоя қилади:

«Абу Зуръа ўлим тўшагида ётган эди. У зотнинг икки шогирди Абу Ҳотим Розий билан Муҳаммад ибн Муслимлар устозни зиёрат қилмоқчи бўлишди. Аммо ўлим тўшагида ётган устозга калимаи шаҳодатни талқин қилишга хижолат бўлиб, бироз тараддудланиб қолишди...

Батафсил: 👉https://islaminstitut.uz/?p=10398

@Oliymahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ИБРАТ

Ушбу видеороликда хоҳ камбағал бўлсин, хоҳ бой бўлсин инсонлар қалбида эзгуликни, одамийликни тарғиб этиш мақсад қилиб олинган. Баъзида инсонлар мардикор, 😢 дея қупол муомалада бўлишади. Бу роликда эса инсонларга бўлган ҳурмат ифода этилган.

Манба: @nasafziyo

📲Обуна бўлинг: @Oliymahad
#Ибрат

📖 Унутиб қўйишнинг давоси.

Али ибн Хашрам: "Вакеънинг қўлида қандай китоб кўрмайин, албатта у ўша китобни ёдлаб олган бўларди. Мен ундан хотирани яхшилаш дорисини сўрасам, Вакеъ: "Агар дорини тавсия қилсам ичасанми?" деди. Мен: "Аллоҳга қасамки, ҳа", дедим. Шунда Вакеъ: "Гуноҳларни тарк қилиш энг яхши доридир, хотирани яхшилаш учун бундан яхши дорини тажрибамда кўрмадим", деди.
Нолидим хотирамдан Вакеъга,
«Гуноҳ қилма!» - дея уқтирди менга.
Айтди у илм илоҳий нур эканин,
Бундан эса осий маҳрум эканин.


@oliymahad

Каналга аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Ибрат

📖 Унутиб қўйишнинг давоси

Али ибн Хашрам: "Вакеънинг қўлида қандай китоб кўрмайин, албатта у ўша китобни ёдлаб олган бўларди. Мен ундан хотирани яхшилаш дорисини сўрасам, Вакеъ: "Агар дорини тавсия қилсам ичасанми?" деди. Мен: "Аллоҳга қасамки, ҳа", дедим. Шунда Вакеъ: "Гуноҳларни тарк қилиш энг яхши доридир, хотирани яхшилаш учун бундан яхши дорини тажрибамда кўрмадим", деди.
Нолидим хотирамдан Вакеъга,
«Гуноҳ қилма!» - дея уқтирди менга.
Айтди у илм илоҳий нур эканин,
Бундан эса осий маҳрум эканин.

👉 t.iss.one/oliymahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #ИБРАТ

Имом Мотуридий халқаро илмий -тадқиқот марказининг "ТАФАККУР МАЙДОНИ ФОРУМИ" доирасида "Тайм менежмент" мавзусида халқаро тоифадаги иқтисодчи Муҳаммадали Эшонқулов маърузасидан ибратли лавҳалар.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Ибрат #Мақолалар

Арзимас ишнинг баҳоси

Арзимас ишнинг ўзи бўлмайди. Невараларим билан кўп мутолаа қиламиз. Бир куни кичик неварам кутубхонадан китоб олиб келди. Китоб рус тилида бўлганлиги сабабли….-“Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Ҳафизова Умида

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/26891

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Рамазон_туҳфаси № 5
“MY5” ТЕЛЕКАНАЛИДАГИ “ИБРАТ” ИЛМ ЧАШМАСИДАН БАҲРА ОЛИНГ!

Ҳар йили муборак Рамазон ойида юртимиз оммавий ахборот воситаларида таниқли ва воиз уламоларнинг илмий-маърифий чиқишлари салмоғи янада ортади.

Ана шундай гўзал суҳбатлардан бири Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов иштирокида “Mening yurtim” (MY5) телеканалининг “Ибрат” кўрсатуви орқали намойиш этилмоқда.

Рамазон ойининг 30 куни давомида ҳар куни саҳарлик ва ифторлик вақтида мазкур илм-маърифат чашмасидан баҳра олишингиз мумкин.

Ушбу кўрсатувни кўришга имконингиз бўлмаса, ҳар кун кечки соат 23:00 да @Ehtirom_uz каналида томоша қилишингиз, шунингдек, унда кўрсатувнинг ўтган сонларини ҳам топишингиз мумкин бўлади.

Демак, кун аввалида ва сўнгида динимизга оид муҳим, қизиқарли ва зарур мавзуларда аниқ далиллар, тарихий ривоятлар, ҳаётий мисоллар асосида халқчил тилда бўлувчи ушбу кўрсатувнинг кўриб боришни тавсия этамиз!

Маърифий кўрсатувнинг ўтган сонларини қуйидаги ҳаволалар орқали кўришингиз мумкин:

Анонс: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10378
1-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10396
2-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10410
3-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10424
4-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10437
5-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10458
6-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10475
7-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10494
8-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10503
9-сон: https://t.iss.one/Ehtirom_uz/10511

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 
Muslim.uz

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Рамазон ойида масжидул Ҳаромни уч йиллик фарқи.

2020, 2021 ва 2022 йиллар...

Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @AbdulbositQori

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Ибрат

▪️Уҳуддаги "ғалаба"

Туркиялик Ислом олими Меҳмет Фотиҳ Читлак хўжа Умра зиёрати вақтида Уҳуд тоғига узоқ боқиб, ёнидаги талабаларидан сўрайди:
- Уҳуд ғазотида камончилар тепалигини (ўлжа тўплаш учун) тарк этган саҳобалар кимлар эди?
Ҳамма жим. Жавоб йўқ. Устоз саволини такрорлайди:
- Камончилар тепалигини тарк этган саҳобалар кимлар эди?
Талабаларнинг хижолатдан бошлари эгик.
- Билмаймиз, устоз... – дейишади секингина.
- Ишонинг, аслида мен ҳам буни билмайман, - дейди устоз кўзлари ёшланиб. – Буни ҳеч ким билмайди. Уларнинг номлари ҳеч қачон ҳеч ерда айтилмаган, ҳеч бир манбада ёзиб қолдирилмаган. Тепаликни ташлаб кетиб, мусулмонларнинг кўп талафот кўришига сабабчи бўлган ўша камончиларнинг ким бўлганини ҳатто уларнинг рафиқалари ҳам, фарзандлари ҳам билмаганлар. Чунки, бошқа саҳобалар буни асло ошкор этишмаган, яширишган. Йиллар ўтиб, Жамал ва Сиффин ҳодисаларида бир-бирларига қарама-қарши турганларида ҳам, «Сиз Уҳуддаги тепаликни ташлаб кетгандингиз», дея ўзаро маломат қилганлари йўқ. Бир-бирларига қарама-қарши ҳолларида ҳам бир-бирларининг хатоларини юзига солишмади. Чин мўмин-мусулмон - мана шундай гўзал ахлоқ эгасидир!

▫️ Уҳуд аслида мағлубият эмас, ғалаба бўлган - инсонийлик, мусулмонлик ғалабаси бўлган.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

▪️ Юзи тирналган банда

▫️ Тошкент ислом институти 2-курс талабалари тайёрлади

HD: 👉 https://youtu.be/t_fPYmRxU5k

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

▪️ "Саловот айтмайсанми?"

▫️ Тошкент ислом институти 2-курс талабалари тайёрлади

HD: 👉 https://youtu.be/RhCBqXIc7GY

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok