#ХАБАР
·Истанбулдаги таровиҳ намозига 300 мингдан зиёд мусулмонлар қатнашдилар.
·Ўтган кун оқшомида Истанбул муфтийсининг ташаббуси билан 313 мингга яқин мусулмонлар Еникапи майдонида Президент Ражаб Таййиб Эрдоған иштирокида тўпландилар. Ушбу тадбир Истанбулни босиб олинганлигини 566 йиллиги муносабати билан Туркия Диний ишлар бошқармаси ва Дин ишлари бўйича жамғармаси томонидан ташкил этилди.
· Мусулмонлар таровиҳ жамоат намозида Бадр уруши - мусулмонлар ва қурайшликлар ўртасида бўлиб ўтган энг йирик жанг- қаҳрамонларини шараф билан ёд этдиллар. Қуръондан суралар дастур доирасида ўқилди. Намозлар тартибига профессор, Диний ишлар Бошқармаси бошлиғи, Али Эрбош масъул бўлди. Ҳар тўрт ракъат намозни турли имомлар ўқидилар. Ҳар тўрт ракъатдан кейин диний маросим ва марузалар ўтказилди.
·Таровиҳ намозининг охирида Али Эрбош, бутун Рамазон ойи мобайнида Туркиянинг барча масжидларида эшитиладиган хатм-и шарифнинг дуосини ўқиди. Президент Эрдоған дуо қилинишидан олдин Бақара сурасининг 285 ва 286чи оятларини ўқиди.
·Таровиҳдан кейин президент фуқароларга мурожаат қилиб, юз минглаб кишилар таровиҳ намозини жаъм бўлиб ўқиганларини ва бу умумий ибодат катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтди. Президент ўз нутқидан кейин фуқаролар билан суратга тушди,деб хабар беради islam.ru
·Таржимон: 2-курс талабаси Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA

Ёш мусулмон яна бир бор ақлий арифметика бўйича жаҳон чемпионига айланди
22-23 июнь кунлари Анталия шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда Доғистон пойтахтидан Магомед Кагиров ақлий арифметика бўйича жаҳон олимпиадасининг ғолибига айланди. Унда дунёнинг 16 мамлакатидан келган 600 га яқин вакиллар иштирок этишди.
Илгари бу ёш чемпион Малайзияда бўлиб ўтган UCMAS дастурининг ақлий арифметикаси бўйича глобал мусобақа ғолиби бўлган эди. Шу билан бирга у икки маротаба Россия чемпиони бўлди, деб хабар беради islam.ru сайти.
Яқинларингизга ҳам улашинг ҳамда каналимизга обуна бўлинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA

Испания археологлари илгари маълум бўлмаган кўплаб биноларни шу жумладан, Европанинг энг қадимги масжидини ӯз ерлари остига яширганлиги ҳақида маълум қилди
Геомагнетика тадқиқотлари давомида, олимлар Европада “Қоронғулик” асрларида қурилган ва замонавий Мадрид яқинида жойлашган вестгот давлатининг вайрон қилинган пойтахти Реккополисда деворлар ва бошқа биноларни қолдиқларини топдилар. Бу дегани, шаҳарнинг ёши 1400 йилга тенг бўлган ер ости бинолар ва харобаларни катталиги тахмин қилингандан каттароқ чиқди. Олимлар тадқиқотлар давомида ўрганилган ҳар бир бурчакда бинолар ва кўчалар мавжудлигини таъкидладилар.
Уларнинг бирида, тупроқ қатлами остида, саройнинг бир қисми ва бино топилди. Улар дунёнинг ушбу қисмидаги энг қадимги масжиди бўлиши мумкин деб тахмин қилинмоқда...
Батафсил: https://islaminstitut.uz/?p=9355
https://islaminstitut.uz

Юқори технологияларга бой 2019-йил Ҳаж мавсуми…
Саудия Арабистони Хаж ва Умра вазирлиги томонидан мусулмонларга зиёрат қилишни осонлаштириш ва Хаж ибодатини бажаришларини таъминлаш мақсадида юқори технологияли интеллектуал тизимларнинг тўлиқ тўпламини киритишга қарор қилди, дея хабар беради Al-Arabiya. Ушбу йилда жорий қилинган асосий технологиялардан бири хорижий зиёратчилар учун e-track тизими бўлиб, у зиёратчиларнинг Саудия Қироллигидан кетгунга қадар турар жой олиш, транспорт хизматидан фойдаланиш ва танавул қилиш учун бирор жойга кириб овқатланиш вақтидан бошлаб кучга киради.
Тизим “Шаффофликни ва ҳар бир тарафнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бажарилиши назоратини таъминлайди.” У вазирлик назорати остида фаолият юритади.
Шунингдек, вазирлик томонидан эълон қилиндики, ушбу тизимда талабнома берувчиларга муносиб ва улар учун қулай Хаж хизматларини танлаш имкониятини беради. Бундан ташқари, зиёратчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун электрон шартнома тўлов тизими ҳам тақдим этилади...
Батафсил: https://islaminstitut.uz/?p=9524

islaminstitut.uz
Юқори технологияларга бой 2019-йил Ҳаж мавсуми… | islaminstitut.uz
#ХАБАР
Башкирияда мусулмон болалар учун ёзги оромгоҳ ӯз иш фаолиятини бошлади
Сибайда “Такуа” масжидининг қошида қизлар учун мусулмонлар оромгоҳи очилди. Ушбу масжиднинг имом-хатиби Агляммеддин Газизов хазратларининг сўзларига кўра, “30 га яқин қиз болаларнинг ота-оналари уларни оромгоҳда татилини ӯтказишлари учун қайд қилиб қӯйишган. Тез орада ӯғил болалар учун ҳам оромгоҳ очилиши кутилмоқда” дейди у. Бошқа шаҳарлардан фарқли ўлароқ, Сибайда ҳар йили мусулмон болалар учун оромгоҳлар ташкил этилади. Оромгоҳ дастурига Исломнинг асослари, арабча ёзувлар, хаттотлик, шунингдек, шаҳар музейлари ва киноларига ташриф буюриш киради. Болалар учун мунтазам овқатланиш ҳам ташкил этилган бӯлади…
Батафсил: https://islaminstitut.uz/?p=9536

Башкирияда мусулмон болалар учун ёзги оромгоҳ ӯз иш фаолиятини бошлади | islaminstitut.uz
#ХАБАР
Машxур исломшунос Росулевга бағишланган ӯқув тадбири ташкиллаштирилмоқда
Жанубий Уралда Росулевга бағишланган ӯқув тадбири бӯлиб ӯтади. У ўн тўққизинчи асрда туғилган ва Троитскда дафн этилган таниқли исломшунос Зайнуллоҳ Росулев хотирасига бағишланган тадбирдир.
Тадбир 5-июл ва 6-июл кунлари бўлиб ўтади. Тадбир меҳмонлари мамлакатимизнинг Ислом тарихини ва уни замонавий ҳаётидаги ӯрни ҳақида билиб олишлари мумкин. Бутун Россия миқёсидаги илмий-амалий конференция вилоят марказида ва Уралскнинг қадимий шаҳри бӯлмиш, аввал савдо йўналишларининг чорраҳаси бўлган, Троитскда бўлиб ўтади.
Кенг кўламли тадбирнинг биринчи куни Челябинск давлат университетида, иккинчиси - Троитскдаги Жанубий Урал давлат аграр университетида бўлиб ўтади. Конференциянинг очилиши арафасида Жанубий Урал Давлат тарихий музейида (Болалар музейининг мажлислар залида) Ислом тараққиётидаги замонавий тенденциялар ҳақида маъруза қилинди.
5 июл соат 16:30 да 《Хон Кучумнинг никоҳ сиёсати》 бўйича маърузалар ўқилади, деб хабар беради Islam.ru
Яқинларингизга ҳам улашинг ва каналимизга аъзо бўлинг:

Москвада энг йирик динлараро марказнинг лойиҳаси тақдим этилди
4-июл куни Халқаро Москва шаҳарлари форумининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. У 4-июлдан 7-июлгача "Заряде" паркида бӯлиб ӯтади. Москва фуқароларнинг фаровон ҳаёти учун замонавий ечимлар ва лойиҳаларни тақдим этди. Тадбирда таниқли халқаро экспертлар ва араб дунёсининг меҳмонлари иштирок этмоқда. Форумнинг ахборот визуал стендларида янги Москва шаҳридаги замонавий рекреацион зонага эга бўлган келажакдаги динлараро маданий-маърифий маркази тақдим этилди, дея хабар беради "Business Online".
Меъморлар томонидан ӯйланганидек, бу нафақат динлараро мулоқотни намойиш қилувчи рамзий марказ бӯлиши режалаштирилмоқда, балки барча москваликлар учун очиқ бўлган ижтимоий, маърифий ва таълимий лойиҳа бўлади.
Форум иштирокчиси, Россия мусулмонлари маънавий мажлислар раиси, Москвани, Марказий Россия регионини ва Чувашияни муфтийси Албир Крганов сӯзларига кӯра, ушбу марказ барча меҳмонлар эътиборини тортди.
"Форум меҳмонларини қизиқтириб қолган нарса ушбу лойиҳани маданиятлараро мулоқот майдони сифатида тақдим этилиши бӯлиб, дунё миқёсидаги ривожланишлар даврида жуда талаб этилаётганлигидир. Россия бу каби масалаларда кўплаб давлатлар учун намунадир. Чексиз қудрат соҳиби Аллоҳдан асрлар давомида турли маданият ва анъаналар барқарорлиги учун ҳизмат қилувчи шундай муҳим масалаларни ечимида мадат сӯраб қоламиз" деди РМДЙ (Россия мусулмонлари диний йиғини) муфтийси, деб хабар беради Islam.ru.

Сунъий ақл Дубайда жиноятчиликни бутунлай йўқотди
Дубай полицияси хабар беришича, бу йил Palm Jumeirah ва Emirates Hill-ларда Oyoon каби “ақлли” хавфсизлик ташаббускорлари туфайли ҳеч қандай жиноят содир этилмаган. Улар сунъий ақл технологиаларини ва катта маълумотларни таҳлил қилиш учун асосланган.
Дубай полицияси тергов бошқармаси бошлиғининг ёрдамчиси генерал-маёр Халил Иброҳим ал-Мансурий шундай деди: “Дубай полицияси доимо биринчи рақамли бўлишга ҳаракат қилмоқда. Жиноятга қарши энг сўнгги технологиялар ва энг яхши онгларни ишлатиш орқали курашмоқдамиз. Маълумотларни таҳлил қилиш маркази жиноятларни ҳал қилишда ва шаҳар хавфсизлик тизимидаги бўшлиқларни аниқлашда муҳим рол ўйнади...
”Батафсил: https://islaminstitut.uz/?p=9593

Сунъий ақл Дубайда жиноятчиликни бутунлай йўқотди | islaminstitut.uz
#ХАБАР
Бирлашган Араб Амирликлари олимлари смартфон билан ухлаш одатини тарк этишга чақирмоқдалар.
Шаржа университети тадқиқотчилари ётоқхонадаги смартфонларни қўйилган ўрни ва одамлар уйқуси сифати ўртасида тўғридан-тўғри алоқа бор эканлиги исботладилар. Тадқиқотда Шаржа, Абу Даби ва Ал-Айндан 500 га яқин киши қатнашган: Сўров натижаларига кўра, одамларнинг кўпчилиги ётоқхонада смартфонлардан фойдаланганлиги сабабли уйқу муаммоларига кўпроқ дучор бӯлар экан.
Шундай қилиб, мобил қурилмани ёстиқ остида қӯйиб ухлаганлар уйқу ҳаловатини буткул ёқотиши мумкин экан.
Иккинчи ўринда эса рейтинг бӯйича, мобил телефон фойдаланувчилари телефонини ётоғини олдидаги столга қӯйиб ухлаганда, уйқусизликдан кӯп шикоят қилар экан. Ётоқхонанинг эшиги ортида ёки тўшакдан жуда узоқ масофада смартфонни қӯйиб ухлайдиганлар эса етарлича ухлар эканлар ва шундай қилиш маъқулроқ деб топилди.
"Уйқу медицинаси" номли журналда чоп этиладиган ҳисоботда айтилишича, смартфонлардан фаол фойдаланувчиларни уйқусизликнинг айланасига тушиб қолар экан, худди кофеинни ортиқча истеъмол қилишга ӯхшаш. Қизиғи шуки, фақатгина уяли телефонларгина зарарли эмас экан, балки уйқуни кузатиш асбоблари ҳам уйқу меъёрини бузади, деб олимлар тадқиқоти натижасини айтди.
Респондентларнинг 47,5% фаол смартфон фойдаланувчилари бўлиб чиқди. Шу билан бирга, уларнинг 81 фоизи ёмон уйқу сифатига шикоят қилдилар. Бундан олдин олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, БАА аҳолисининг деярли 2/3 қисми уйқусиззлик касаллигига чалинганлар, деб хабар беради islam.ru
·Каналга аъзо бўлинг:

Москвада мусулмонлар психологияси ҳақидаги халқаро конференция бўлиб ўтди
"Ислом маданияти, фан ва таълимни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" кўмагида "Мусулмонларга психологик ёрдам уюшмаси" томонидан "Ислом: психологик барқарорлик- шахсий ва ижтимоий фаровонликнинг асоси" номли халқаро учинчи Бутун Россия илмий-амалий анжумани бӯлиб ӯтди.
Тадбирда Қрим мусулмонлар диний идорасининг делегацияси иштирок этди. Делегация таркибига МПЁУ (Мусулмонларга психологик ёрдам уюшмаси) ҳудудий ваколатхонаси бошқаруви аъзоси, "Фойдали илм" номли Қримнинг МДИ (мусулмонлар диний идораси) лойиҳаси раҳбари, диншунос-психолог Зайнаб Баирова ва МПЁУ азолари имом Ваид Билалов ва психолог Руслан Кумаляк кирди.
Конференсияда Миср, Индонезия, Иордания, Бирлашган Араб Амирликлари ва Россиянинг турли минтақалари: Арск, Қозон, Маҳачкала, Москва, Налчик, Оренбург, Пятигорск, Рязан, Симферопол, Уфа ва бошқа мамлакатлардан келган 100 га яқин олим, жумладан, психологлар, ўқитувчилар, дин пешволари, диншунослар, файласуфлар, ислом олимлари иштирок этдилар.
Конференция мазмуни учта асосий мавзуни муҳокама қилишга бағишланди:
Мусулмонлар билан ишлаш учун психологларнинг махсус таълим шакллари ва уларнинг мазмуни: давлат ва ривожланиш истиқболлари.
•Мусулмонларга ФЖИХ (Федерал жазони ижро этиш хизмати) доирасида психологик ёрдам қилиш.
•Диний мотивларга асосланган ҳолда экстремизмнинг олдини олиш.
•Мусулмон муҳожирлар оилалари билан психологик иш юритиш.
Конференсия давомида МПЁУ билан Индонезия Ислом Университети ўртасида ҳамкорлик, тадқиқот, амалиёт, таълим дастурларини амалга ошириш ва бошқа кўплаб мақсадларга қаратилган халқаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Шунингдек, Абу Зайд ал-Балхийнинг "Қалб учун озуқа" китоби тақдимоти ҳам ўтказилди.
Анжуман якунида иштирокчилар қабул қилган қарорларини муҳокамаси бӯлиб ӯтди, деб хабар беради Islam.ru.

Симферополда ёш мусулмонлар оромгоҳи очилди
2019 йил 15 июл куни Симферопол шаҳрида Каменка микрораёнидаги масжидда болаларга "Илм Боғчаси" номли ёш мусулмонлар оромгоҳи ишга тушади ва унга 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар таклиф этилади.
Лагер 2019 йил 15 июлдан 4 августгача ишлайди. Очилиш соатлари 09:00 дан 15:00 гача.
Ислом ўқитувчилари болаларга дин асосларини, араб алифбосини ўргатишади ва ўқув-тарбия усуллари, алоҳида ёндошув, тўғри келадиган ахборот ва ўйинларини танлаш орқали болалар учун қулай бўлган шаклда Қуръонни ўқитишади. Бундан ташқари, фикрлаш ва эътиборни кучайтирадиган машқлар, сийрат ва одоб бўйича дарслар ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда. Болалар учун барча керакли шариат аҳкомларини ўргатишади - таҳорат ва намоз. Дастур бӯйича шунингдек, ташқи ўйинлар, спорт мусобақалари ва танловлар ўтказилади.
Асосий вазифа - фарзандларни Ислом руҳида тарбиялашдир.
Қрим ва Севастопол шаҳарларининг мусулмонлар диний идораси томонидан жўнатилган ўқитувчилари болалар билан шуғулланадилар.
Болалар ва қизлар учун алоҳида синфлар мавжуд бўлади, деб хабар беради islam.ru

Саудия Арабистони зиёратчилар учун смарт-картани ишга туширди
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлигининг дастлабки пилот лойиҳасида биринчи 25,000 зиёратчилар юқори технологик электрон карточкаларга эга бўлишади. Карталар зиёратчиларнинг шахсий маълумотларини, уларнинг соғлиғини, ҳаж мавсумининг жойи ва санаси ҳақида маълумот беради. Бундан ташқари, улар зиёратчиларнинг муқаддас Макка ва Мадина шаҳарларида мусулмонларнинг оқимини кузатиб бориш учун кузатув қурилмаси билан жиҳозланади. Бу ҳақда Саудия Арабистони ахборот агентлиги Asharq Al-Awsat хабар бермоқда.
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлигининг бош режалаштириш ходими Амр ал-Мадд бу лойиҳа "ақлли" ҳажни ташаббускорлигини тадбиқ этишнинг тажриба босқичи эканлигини ва дастурни ишга туширишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш зарурлигини таъкидлади.
Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, яқин орада ушбу маълумотни сақлаш технологияси билан жиҳозланган карталар 200 мингга яқин зиёратчилар учун ишлаб чиқарилишини эълон қилди, аммо уларда жойни кузатиш функцияси бӯлмайди, деб хабар беради islam.ru

БАА астронавти ўзи билан космосга нима олиб кетади?
Дубайдаги "Муҳаммад ибн Рошид" номли космик маркази биринчи космонавт Ҳазза ал-Мансурий билан биргаликда ёзилган шеърлари, қисқа ҳикоялари ёки чизмаларини юборишни истаганлар учун "Самога хат" мусобоқасини эълон қилди. Унинг Халқаро космик станциясига биринчи парвози 25 сентябрга белгиланган, дея хабар беради РАА (Россия ахборот агентлиги) янгиликлар маркази.
"Ушбу мусобақада барча ёшдагилар, миллатлар, ногиронлар иштирок этишлари мумкин. Номинациялар бўйича: энг яхши шеър, энг яхши ҳикоя ва космос ҳақида энг яхши чизилган расмлар 27 июлга қадар қабул қилинади", дейди марказ.
Ушбу ҳодиса муносабати билан асар инглиз ёки араб тилларида ёзилиши керак. Шу билан бирга, ҳикоя миқдори минг сўздан ошмаслиги, шеър эса 20 дан ортиқ сатр бўлмаслиги керак.
Амирликларда яшовчи одамлар ўз ишларини Дубайдаги почта қутисига юборишлари мумкин. Почта рақами Эмират космонавтининг биринчи парвози санаси билан рақамлангандир - 250919. Дунёнинг бошқа давлатларидан иштирок этмоқчи бӯлган одамлар эса ўз ишларини почта қутисига юбориш орқали ҳам иштирок этишлари мумкин - [email protected] .
Энг яхши асарларни танлаб олиш биринчи навбатда Бирлашган Араб Амирликлари почта бўлинмасининг ходимлари томонидан амалга оширилади, кейин эса танлов натижаларини аниқлаштириш учун танланган асарлар космик марказга юборилади ва биринчи космонавт билан биргаликда космосга учиб кетадиган асар сараланиб олинади, деб хабар беради islam.ru

Қирғизистонда Қуръон байрами ўтказилди
Ислом олами робитаси китоб ва суннатга хизмат қилиш ҳайъати орқали Қирғизистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда Қирғизистонда Қуръони каримни ёд олган қирқ етти қори шарафига Қуръон хатмонаси тадбирини ўтказди.
Маросимнинг эътиборли томонларидан бири ҳофизи Қуръонларнинг етти нафари Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борадиган силсилага боғланган ижозага эга бўлганидир.
Тадбирда сўзга чиққан ҳайъатнинг таълим ва илмий ишлар бўлими бошлиғи шайх Холид Абдулкафий ушбу маросим ёш Қуръон ҳофизларини икром қилиш учун ташкил этилганини таъкидлади.
Шунингдек, байрамона тадбирга Қирғизистон мусулмонлар идораси муфтий ўринбосари шайх Замир Рокиф ҳамда мадраса ва маъҳадлар устозлари ва масжид имомлари ташриф буюрди.
Манба: ioqas.org

Қозоғистон Республикасида ёшлар ўртасида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди
Мусобақа "Дину Муҳаммад қунайиф" номли жоме масжидида ташкил этилди.
Мусобақада саккиз ёшдан ўн уч ёшгача бўлган болалар иштирок этдилар.
Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан Қозоғистон мусулмонлар идораси муфтий ўринбосари Алаф Одил Баюф табрик сўзларини билдириб, қуйидагиларни таъкидлади: "Қуръони карим ўсиб келаётган ёшларни тарбиясида муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони карим борасида мусобақалар ташкил этиш жуда аҳамиятлидир".
Мусобақа сўнгида ғолибларга совғалар ва пул мукофоти топширилди, деб хабар беради iqna.ir сайти

Тошкентда «Усмон Мусҳафи» сақланаётган саркофаг ускунаси алмаштирилди
Тошкентда «Мўйи Муборак» музейида сақланаётган «Усмон Мусҳафи» сақланаётган саркофагнинг ҳавони тозалаб, намликни бир меъёрда таъминлаб турувчи ускунанинг хизмат қилиш муддати тугагани туфайли 5—6 август кунлари янгисига алмаштирилди.
Алмаштириш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур, Дин ишлари бўйича қўмита бош мутахассиси Маъмур Толибов, биология фанлари номзоди Аҳмаджон Махсумхонов, Германиядан келган мутахассис Майер Себастиан ва бошқалар иштирок этди.
«Усмон Мусҳафи» сақланаётган саркофагга ўрнатиш учун олинган RK-2/5 русумли ускунани Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Германиянинг Glasbau Hahn фирмаси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, германиялик мутахассис ўзи билан олиб келиб, ўрнатди.
Майер Себастиан 6 август куни янги ўрнатилган RK-2/5 русумли ускунани ишлаш жараёнини назорат қилди. Ускуна талаб даражасида ишлаётганига амин бўлганидан сўнг, Мусҳафнинг сақланишида масъул бўлган кишиларга ускуна ишлаш жараёнидаги талабларни тушунтириб, уларга ускунани ишлатиш йўриқномасини топширди.
Германиялик мутахассис Glasbau Hahn фирмаси талабига мувофиқ саркофагнинг хизмат қилиш муддати тугаган эски RK-2 русумли ускунасини ўзи билан олиб кетди.

#ЯНГИЛИК
ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ МОДУЛЬ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ
Ўзбекистон имомларининг таълим савиясини ошириш йўлида янги тизим ишга тушди.
Бу тизимга кўра имомлар имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади ва уч йил мобайнида бакалавр олий шаҳодатномасига эга бўлишади…
https://islaminstitut.uz/?p=9866
👉@Islaminstitutuz

#Хабар
“Жаҳолатга қарши маърифат билан курашган буюк аллома” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади
Эртага, 26 декабрь куни Қашқадарё вилоятида Абул Муин Насафий ҳазратларининг маърифий фаолиятига бағишланган “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашган буюк аллома” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади...
👉 Батафсил
✅@Oliymahad