#Кун_тарихи #Экология
🌿Бугун, 15 апрел – Экологик билимлар куни
🇺🇳Бу кун 1992 йил Рио Де Жанейро шаҳрида ўтказилган БМТ конференциясида қабул қилинган.
✅ Асосий мақсади – экологик билимларни ошириш, экологик маданиятни ривожлантириш, жамиятни экологик ҳавфсизлиги бўйича маълумотлар билан таъминлаш.
✍️ "Экология” грекча «оикос»-уй, «логос»-фан сўзидан олинган. Илк бор 1866 йили немис биологи Эрнстом Геккелем томонидан фанга киритилган. Бугунги кунда экология — организмларни ўзаро ва атроф-муҳит билан бўлган муносабатларини ўрганадиган фан.
👨🏻💻Инсониятни кун сайин ўсиб бораётган эхтиёжлари ва сайёрамизда камайиб кетаётган имкониятлари ўртасидаги мувозанатни ушлаб туриш, табиатни муҳофаза қилиш учун ҳар биримиз экологик билимларга эга бўлмоғимиз зарур.
🌲 Юртимизда атроф-муҳит мусаффолиги ва экологиясини яхшилаш мақсадида “Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда кўчат экиш, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришга доир тадбирлар фаол ўтказилмоқда.
🔗 t.iss.one/oliymahad

#Кун_тарихи #9_май_хотира_қадрлаш_куни
🇺🇿 Бугун, 9 май - Хотира ва қадрлаш куни
▪️1945 йил, бундан 79 йил олдин – 9 майга ўтар кечаси тунги соат 2:15 да радио орқали Берлинда фашистлар Германиясининг сўзсиз таслим бўлгани ҳақидаги ҳужжатга имзо чекилгани тўғрисидаги хабар бутун дунёга маълум қилинди.
▫️1999 йил, бундан 25 йил олдин – Ўзбекистон Республикасида биринчи бор "9 май - Хотира ва қадрлаш куни" сифатида нишонланди.
▫️Тошкентда Ватан озодлиги учун жон фидо этган халқимиз фарзандлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида барпо этилган “Хотира майдони”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
▫️2020 йил 9 май куни Президент Ш.Мирзиёев ташаббуси билан "Ғалаба боғи" ташкил этилди.
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

#Кун_тарихи #Ёшлар_куни
▪️30 июнь - Ўзбекистонда Ёшлар куни
▫️2017 йил 30 июнь куни "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида нутқ сўзлаган Президент Шавкат Мирзиёев ушбу санани мамлакатда Ёшлар куни сифатида нишонлаш ташаббусини илгари сурган эди.
▫️26 августда эса "Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида"ги Қонун матбуотда эълон қилинди ва кучга кирди.
▫️"Юртимизда байрамлар кўп, лекин ёшларга бағишланган алоҳида байрам йўқ. Бугун шу масалани ҳам ҳал этадиган вақт келди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган кун – 30 июнь санасини мамлакатимизда Ёшлар куни деб эълон қилсак, қандай бўлади", - деган эди Шавкат Мирзиёев "Камолот" қурултойида.
▫️2020 йил 30 июнь кунги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилди.
▫️“Ёшлар куни”да Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкор вазирлик ва ташкилотлар билан бу куни кўплаб тадбирлар, спорт мусобақалари, танловлар, учрашувлар ўтказади.
🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!

#Қатағон_қурбонлари #Мустақиллик #33_йил #Кун_тарихи
▪️31 август - Қатағон қурбонларини ёд этиш куни
▫️Мустабид тузум даврида минглаб бегуноҳ ватандошларимизнинг умри хазон бўлган.
▫️1937-53 йилларда Ўзбекистонда 100 минг одам қатағонга учраган.
▫️Уларнинг 13 минг нафари шафқатсиз отиб ташланган.
▫️Қанчадан-қанча оилалар хонавайрон бўлиб, болалар етим қолган. Биргина 1937-38 йиллардаги катта қатағон даврида 7 мингга яқин ватандошимиз отилган.
▫️2002 йил 31 августда Тошкент шаҳри Юнусобод туманида ташкил этилган “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси ҳудудида озодлик ва мустақиллик учун курашган фидойилар хотирасини ёд этиш мақсадида “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи очилган.
▫️Музейнинг илмий экспозициясини шакллантириш борасида муайян ишлар амалга оширилган.
▫️150 дан зиёд архив ҳужжатлари, 100 дан ортиқ тарихий фотосурат, 100 га яқин ашёвий буюмлар, 175 та китоб, кўплаб вақтли матбуот нашрларининг намуналари излаб топилди ва улар музей экспозициясидан ўрин эгаллаган.

#Кун_тарихи #33_йил #Мустақиллик
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни
▪️"1 сентябрь - Мустақиллик куни" халқимизнинг ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаган ҳар йили энг улуғ, энг азиз байрам сифатида катта шоду хуррамлик билан нишонланадиган қутлуғ айёмдир.
▫️Мустақиллик туфайли тилимиз, динимиз, миллий ғуруримиз, Рамазон ҳайити, Қурбон ҳайити каби миллий байрамларимиз қайта тикланди.
▫️Юртдошларимиз ҳаж ва умра сафарларига эркин бориб келадиган бўлди. Давлат рамзлари қабул қилинди. Илгари номи ҳам, асарлари ҳам биздан сир тутилган буюк аждодларимиз яна ўзимизга қайтди.
▫️1991 йил 31 августда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги эълон қилинди. Шу куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида"ги Қарор ва "Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг асослари" тўғрисида Қонун қабул қилинди. Қарор билан Ўзбекистон ССР номи ҳам Ўзбекистон Республикаси деб ўзгартирилди ҳамда "1 сентябрь Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни" деб белгилаб қўйилди.
1991 йил 5 сентябрда фармон билан Ўзбекистон пойтахтининг авваллари Владимир Ленин номи билан аталган марказий майдони Мустақиллик майдонига ўзгартирилди.
▫️1992 йил 3 июлда "Ўзбекистон Республикасида байрамлар тўғрисида"ги 669-ХII-сонли Давлат Қонуни қабул қилинди, унда байрам нишонланадиган кунлар, жумладан, Мустақиллик куни ҳам белгиланди. Қонун асосида ўша пайтда амалда бўлган Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилди.
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok

Telegram
Олий Маъҳад | Расмий
©Тошкент ислом институти расмий канали
📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47
👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47
👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
#Кун_тарихи
🇺🇿 Бугун, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
▫️1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг 1-моддаси ва Бош Қомусимизнинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили” эканлиги белгилаб қўйилган.
▫️1995 йил 21 декабрда “Давлат тили ҳақида”ги қонунининг янги таҳрири қабул қилинди.
“Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида” 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (ЎРҚ-615-сон) 1-моддаси билан 21 октябрь санаси Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.
▫️Туркий тиллар оиласига мансуб ўзбек тили илдизлари камида V-VII асрларга мансуб Ўрхун-Энасой битикларига бориб тақалади. Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит-турк” асари туркий тиллар тарихи, шу қаторда ўзбек тилшунослиги учун ҳам муҳим манба саналади.
▫️Тарихан Ўзбек тилининг такомилида ўзбек мумтоз адабиёти вакилларидан Навоий, Ҳофиз Хоразмий, Сайфи Сароий, Атоий, Саккокий, Амирий, Яқиний, Лутфий сингари шоирлар яратиб қолдирган мероснинг аҳамияти беқиёс.
Навоий:
Турк назмида чу мен тортиб алам,
Айладим ул мамлакатни якқалам, —
▫️Абдулла Қодирий она тилимиз борасида куюниб шундай деган эди: “Ўзбек тили камбағал тил эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар”.
▫️Дунёда 5600 дан ортиқ тиллар мавжуд бўлиб, бундан 200 тасигина давлат тили сифатида қабул қилинган. Уларнинг орасида ўзбек тили ҳам бор.
▫️“Тил яшаса, миллат яшайди”. Агар биз ўз тилимизнинг кўркамлиги, бойлигини дунёга тараннум этсак, миллатимиз янада чароғон бўлади ва бирлигимиз мустаҳкам бўлади.

• Бугун, 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни
• Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 ноябрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, 11 ноябрь Ўзбекистонда касаба уюшмалари куни сифатида белгиланди.
• Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси 5,5 миллион аъзони ўз ичига олган 14 та тармоқ таркибида 32,5 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотни, жумладан, 2,5 миллион нафар хотин-қиз ва 2 миллион нафардан ортиқ 30 ёшгача бўлган ёшларни бирлаштирган.
• Тошкент ислом институтида ҳам касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти ташкил этилган!
• Ўқитувчи ва ходимларнинг саломатликларини асраш, уларни муносиб меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазаси билан таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлашда касаба уюшмаларининг ўрни алоҳида эканлигини таъкидлаб ўтиш лозимдир.
• Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, касбий фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз!

🌐 Youtube | Facebook | Instagram

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи #Байроқ #33_йил
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрдаги навбатдан ташқари VII сессиясида тасдиқланган Давлат байроғи – мамлакат давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади.
Бу йил “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигига 3️⃣3⃣ йил тўлди.
🟦 Байроқдаги мовий ранг – тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва оби-ҳаёт рамзи. Бу яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради.
⬜️ Оқ ранг – тинчлик рамзи бўлиб, поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли.
🟩 Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи бўлиб, навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли.
🟥 Қизил чизиқлар – вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади.
🌙 Ярим ой тасвири тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ.
⭐️ 12 юлдуз ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзидир.

#Кун_тарихи #Конституция #32_йил
🇺🇿 Бугун — 8 декабрь, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун.
▪️Ўзбекистонда бош қомус қабул қилинганининг 32 йиллиги нишонламоқда.
▫️Асосий қонун 1992 йилнинг 8 декабрида Республика Олий Кенгашида қабул қилинган эди.
▫️Конституция билан давлат ва жамият ривожланишининг демократик тамойиллари белгилаб қўйилган. Республикада рўй бераётган демократик ўзгаришлар давомида Конституцияга ҳам ўзгаришлар киритиб келинмоқда.
▫️Янги таҳрирдаги Конституция 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган.
▫️Конституция 6 бўлим, 27 боб ва 155 моддадан иборат.
▫️Конституция лотинча constitutio — тузилиш, тузук деган маъноларини англатиб, давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. У давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, суд тизимини белгилаб беради. Конституция барча жорий қонунларнинг асоси ҳисобланади.
▫️Давлат фаолиятининг турли соҳаларида Конституцияга риоя қилинишини назорат этиш Олий суд ёки Конституциявий суд зиммасига юкланади.
▫️Конституция атамаси Қадимги Римдаёқ бор эди. Амир Темур "Тузуклар"и Шарқ ва Осиё мамлакатлари цивилизациясига хос алоҳида шаклдаги конституциявий ҳужжат хусусиятига эга бўлган. У шариат қонунлари билан бир қаторда Ўрта Осиё халқлари тақдирига кучли таъсир ўтказган.
▫️Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳозирги кунга қадар 16 марта ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

#Кун_тарихи #Мадҳия
🎶 “Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун 1992 йил 10 декабрда Олий Кенгашнинг 11-сессиясида қабул қилинган.
🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
🧍🏻♂️ Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.
👮🏻♀️Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси кўпчилик ҳузурида ижро этилганда, ҳозир бўлган кишилар мадҳияни тик туриб ва ўнг қўл кафтини кўкракнинг чап томонига қўйиб, ҳарбий ёки давлатнинг бошқа хизматидаги махсус кийимдаги шахслар эса қўлини бош кийимига қўйиб тинглайди.

#Кун_тарихи #Ватан_ҳимоячилари_куни
🇺🇿 1992 йил 14 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув муассасалари тўғрисида”ги Қонуни асосида Ўзбекистон Республикасининг ўз Қуролли Кучлари ташкил этилди.
⭐️ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 29 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига биноан 14 январь — “Ватан ҳимоячилари куни”, деб эълон қилинди.
😎 Бу йил Мустақил Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганига 3️⃣ 3️⃣ йил тўлди.
✔️ Шу муносабат билан соҳа викилларини ҳамда Ватан ҳимоячилари бўлмиш мард ўғлонларни байрам билан табриклаймиз.
📱 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM