Олий Маъҳад | Расмий
14.2K subscribers
26K photos
3.83K videos
22 files
16.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Тақдимот

▪️Хабарингиз бор, сийрат илмининг етук мутахассиси Абдул Азим домла Зиёуддин юртимиз бўйлаб илмий сафар қилиб, мадраса талабалари билан учрашувлар ўтказмоқда.

▫️Навбатдаги илмий суҳбат водий мадрасалари "Ҳидоя" ва "Саййид Муҳйиддин Махдум" ўрта махсус ислом таълим муассасаларида бўлиб ўтди.

▫️Тадбирда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси катта ўқитувчиси, сийрат фани устози Абдул Азим домла Зиёуддин томонидан таълиф этилган "Нурул яқин", "Нурул басар", "Сиз пайғамбарни кўрганмисиз?" ва "Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт" номли китобининг академик таржимаси тақдимоти ташкил этилди.

▫️Кафедра ўқитувчиси Баҳодир домла Аъзамов ҳамроҳлик қилаётган мазкур сафарда Абдул Азим домла Зиёуддин 5 хил китоблардан 20 донадан, ҳар бир муассаса Ахборот-ресурс марказига жами 100 дона тақдим қилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Тақдимот

▪️Хабарингиз бор, сийрат илмининг етук мутахассиси Абдул Азим домла Зиёуддин юртимиз бўйлаб илмий сафар қилиб, мадраса талабалари билан учрашувлар ўтказмоқда.

▫️Навбатдаги илмий суҳбатлар Самарқанддаги Ҳадис илми мактаби ҳамда Қашқадарё вилоятида жойлашган Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасаларида бўлиб ўтди.

▫️Тадбирда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси катта ўқитувчиси, сийрат фани устози Абдул Азим домла Зиёуддин томонидан таълиф этилган "Нурул яқин", "Нурул басар", "Сиз пайғамбарни кўрганмисиз?" ва "Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт" номли китоблари тақдимоти ташкил этилди.

▫️Кафедра ўқитувчиси Баҳодир домла Аъзамов ҳамроҳлик қилаётган мазкур сафарда Абдул Азим домла Зиёуддин 5 хил китоблардан 20 донадан, ҳар бир муассаса Ахборот-ресурс марказига жами 100 дона тақдим қилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Сийрат #Тақдимот

▪️ Сийрат фани устози Абдул Азим Зиёуддин томонидан маъҳад ва мадрасаларга 2066 та китоб ҳадя қилинди

▫️ Аввал хабар берганимиздек, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари» кафедраси катта ўқитувчиси, сийрат фани устози Саидаҳмедов Абдул Азим Зиёуддин ўғли жорий ойда юртимиз бўйлаб илмий сафар қилиб, 10 кун мобайнида мадраса устоз ва талабалари билан учрашувлар ўтказди…- ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/39570

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
📚 ЮРТИМИЗ ИСЛОМ ТАЪЛИМИ ТАРИХИГА ОИД МУҲИМ АСАР
#Тақдимот

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Уйғун домла Ғафуровнинг “Ўзбекистонда ислом таълими тизими: шонли тарих, истибдод зулмидан омон қолиш ва нурли истиқбол” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу маросим Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 80 йиллигига бағишланган тадбирларнинг дебочаси сифатида ўтказилди.

🤲 Аввал “Кўкалдош” мадрасаси талабалари томонидан ўқилган 10 та хатми Қуръон якуни ўқилиб, идора тизимида меҳнат қилган муфтийлар, уламолар ва имом-домлалар ҳаққига дуолар қилинди.

Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мамлакатимиз диний таълим тизими ўзининг кўп йиллик анъаналарига эга экани, сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан диний таълим сифатини янада ошириш, хорижнинг илғор тажрибаларини тизимга кенг жорий этиш, шунингдек, кадрлар илмий салоҳиятини юксалтириш борасида юксак натижаларга эришилаётганини мамнуният билан эътироф этдилар...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
#Тақдимот

▪️Тошкент ислом институтида Қудратиллоҳ Сидиқметов, Ҳикматиллоҳ Абиев, Жалолиддин Холмўминов ва Шокиржон Мадаминов томонидан таржима қилинган “Мишкотул масобиҳ шарҳи” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

▫️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифлари тўпланган “Мишкотул масобиҳ” китоби нафақат Мовароуннаҳр мадрасаларида, балки Усмонийлар салтанати ва Ҳиндистон-Покистон ўлкаларида ҳам ҳадис фанидан дарслик бўлиб хизмат қилган. Уни ўқиган талабаларни “Мишкотхон” деб эҳтиром қилиб келинган ва уларга ушбу асарни устоз ҳузурида ўқиб чиққанлиги тўғрисида ўзига хос ижоза – шаҳодатнома берилган.

▫️Тадбирда муаллифлар билан бирга проректор Соатмурод домла Примов, Кўкалдош мадрасаси мудири Абдулҳаким домла Матқулов ҳам тақдимотда иштирок этиб, устозларнинг меҳнатларини эътироф қилдилар, асарнинг халқимизнинг ҳадис борасидаги илмини ўстиришдаги аҳамиятига юқори баҳо бердилар.

Давоми... 🔻https://oliymahad.uz/40646

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Тақдимот

▪️2023 йил сарҳисоби: 30 китоб тақдимоти

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41686

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Тақдимот

▪️Инглиз тилидаги қўлланма тақдимоти

▫️Тошкент ислом институти Ахборот-ресур марказида “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Фахриддин домла Эрназаров ҳамда “Ориентал” университети ўқитувчиси Ёрқин домла Нурматов муаллифлигида тайёрланган “The English Tests” номли инглиз тилидаги қўлланманинг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда институтнинг педагог-ўқитувчилари ва “Модуль” таълим шакли 1-курс талабалари иштирок этдилар.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/42190

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Тақдимот #Китоблар

▪️Амалиётчилар иштирокида китоблар тақдимоти ўтказилди

▫️Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Таржимонлик факультети, Таржима назарияси ва амалиёти, Араб тили йўналиши 4-босқич талабалари Тошкент ислом институтида амалиёт ўтамоқда.

▫️Китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ёшларни китоб мутолаасига қизиқтириш мақсадида Ахборот-ресурс маркази томонидан амалиётчи талабалар учун кутубхонага янги олиб келинган китоблар тақдимоти ўтказилди.

▫️Тақдимотда талабалар араб тилида ёзилган тафсир, ҳадис, фиқҳ, ислом тарихи ва бошқа адабиётлар билан яқинда танишиб, ўзлари учун керакли маълумотга эга бўлди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Тақдимот

Президент Шавкат Мирзиёев ёшларни спортга кенг жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Тақдимот #Янги_нашр

Долзарб мавзудаги китоб тақдимот ўтказилди

• Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Нозима Ибрагимованинг “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий маърифий асослари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

• Тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, “Исломшунослик” фанлари бўйича фалсафа доктори Нигора Ҳакимова, институтнинг профессор-ўқитувчилари ва талаба қизлар иштирок этишди.

• Ўқув қўлланма махсус курси ўқув дастури бўйича 4-курс талабалари учун мўлжалланган.

• Шунингдек, навбатдаги ахборот соати доирасида Н.Ҳакимова “Мизож илми ва унинг аҳамияти” мавзусида талаба қизларга мизож таърифи ва турлари ҳақида маълумот берди.

• Тадбир якунида Н.Ҳакимовага миннатдорчилик сифатида институт ташаккурномаси топширилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Тақдимот

Тақдимот: "Тасриф – сарф фанидан янги ва осон қўлланма"

📖 Тошкент ислом институтида "Декабрь – Араб тили ва балоғат фан ойлиги" муносабати билан Модуль таълим талабалари учун “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Камолиддин Зиёдуллоҳ томонидан нашрга тайёрланган "Тасриф – сарф фанидан янги ва осон қўлланма" китоби тақдимоти ўтказилди.

🎙 Тадбирни кафедра мудири Улуғбек Ҳасанов кириш сўзи билан очиб берди.

✍️ Сарф илми – араб тилида калималарнинг сийғалари, яъни ҳарф ва ҳаракатларнинг ўзгариши, шу ўзгаришлар натижасида ҳосил бўлган маъноларни ўрганадиган муҳим фанлардан биридир. Шунингдек, у сўзларнинг келиб чиқиши билан ҳам боғлиқ тилшунослик йўналиши ҳисобланади.

📘 Қўлланма бугунги талабалар эҳтиёжларига мувофиқ равишда қайта ишланиб, араб тилини ўрганувчилар учун янада тушунарли ва осон усулда тайёрланган.

Тақдимотнинг аҳамияти шундаки, ушбу тадбир давомида янги қўлланманинг ўзига хосликлари ва афзалликлари талаба ҳамда ўқитувчиларга батафсил таништирилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Янгиликлар #Тақдимот

▪️ Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан янги нашр этилган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди

▫️ Бугун, 13 март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида устозлар ҳамда битирувчи курс талабалари иштирокида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан янги нашр этилган “Таъвилот ал-Қуръон”, “Баҳрул калом”, “Абу Мансур Мотуридий”, “Исломда таълим”, “Хаттотлик санъати жозибалари” каби 10 дан зиёд китоблар тақдимоти ўтказилди. – ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/44016

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Тақдимот

▪️ Ислом маърифати тараннуми

▫️ Жорий йил 17 март куни, Тошкент ислом институтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан янги нашр этилган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Марказ илмий ходимлари, институт раҳбарияти, устоз ва талабалар иштирок этди. – ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/44084

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Тақдимот

📚 Тошкент ислом институтида “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан таралувчи нурли жилолар” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

😀 Тошкент ислом институтида “Май – Ҳадис илмлари фан ойлиги” муносабати билан Тошкент ислом институти ўқитувчи ва талабалари учун Устоз Искандар Халилов Қўйсин ўғли томонидан нашрга тайёрланган “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан таралувчи нурли жилолар” номли 2 жилдлик китоби тақдимоти ўтказилди. 

😀 Тадбирни Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Примов Соатмурод кириш сўзи билан очиб берди. 

✍️ “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан таралувчи нурли жилолар” китоби машҳур олтита саҳиҳ ҳадис тўпламларидан одоб-ахлоққа оид ҳадисларни ўрганиб чиқилиб, 3550 та ҳадисларни мазкур икки жилдга жамланган.

📘 Муаллиф мазкур китобини “Ат-тарғиб ват-тарҳиб” ва “Риёзус солиҳин” китоблари асосида тузган. Ушбу китоб имом-хатиблар, мударрислар ва талабалар учун фойдали қўлланма бўлади.

😀 Устоз Искандар Халилов Қўйсин ўғли томонидан нашрга тайёрланган “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан таралувчи нурли жилолар” номли 2 жилдлик китоби 4-курс талабаларига ҳадя сифатида тақдим қилинди.

📌“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси кабинет мудири С.Нақибхонов

📱 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz 📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM