Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Қатағон_қурбонлари #Мустақиллик #33_йил

▪️Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Мустақиллик #33_йил

🇺🇿 Ватанимиз истиқлолининг 33 йиллик айёми муборак бўлсин!

🎉 Сиз азизларга Аллоҳ таоло сиҳат-саломатлик, бахт-саодат,
хонадонингизга файз-барака ато қилсин!

▫️Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Табрик #33_йил #Мустақиллик

🇺🇿 Азиз, ҳамюртлар!

▪️Сиз азизларни Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана - Ватанимиз Мустақиллигининг 33 йиллик байрами муносабати билан самимий муборакбод этамиз!

▫️Сизга Аллоҳ таоло сиҳат-саломатлик, бахт-саодат,
хонадонингизга файз-барака ато қилсин!

▫️Ватан равнақи йўлида қилаётган эзгу ишларингизда Яратганнинг Ўзи доим мададкор бўлсин!

▫️Ҳурмат ва эҳтиром ила Тошкент ислом институти жамоаси

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Кун_тарихи #33_йил #Мустақиллик

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни

▪️"1 сентябрь - Мустақиллик куни" халқимизнинг ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаган ҳар йили энг улуғ, энг азиз байрам сифатида катта шоду хуррамлик билан нишонланадиган қутлуғ айёмдир.

▫️Мустақиллик туфайли тилимиз, динимиз, миллий ғуруримиз, Рамазон ҳайити, Қурбон ҳайити каби миллий байрамларимиз қайта тикланди.

▫️Юртдошларимиз ҳаж ва умра сафарларига эркин бориб келадиган бўлди. Давлат рамзлари қабул қилинди. Илгари номи ҳам, асарлари ҳам биздан сир тутилган буюк аждодларимиз яна ўзимизга қайтди.

▫️1991 йил 31 августда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги эълон қилинди. Шу куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида"ги Қарор ва "Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг асослари" тўғрисида Қонун қабул қилинди. Қарор билан Ўзбекистон ССР номи ҳам Ўзбекистон Республикаси деб ўзгартирилди ҳамда "1 сентябрь Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни" деб белгилаб қўйилди.

1991 йил 5 сентябрда фармон билан Ўзбекистон пойтахтининг авваллари Владимир Ленин номи билан аталган марказий майдони Мустақиллик майдонига ўзгартирилди.

▫️1992 йил 3 июлда "Ўзбекистон Республикасида байрамлар тўғрисида"ги 669-ХII-сонли Давлат Қонуни қабул қилинди, унда байрам нишонланадиган кунлар, жумладан, Мустақиллик куни ҳам белгиланди. Қонун асосида ўша пайтда амалда бўлган Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мустақиллик #33_йил

🇺🇿 1991 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисида Баёнот эълон қилинганига бугун 33 йил тўлди.

▫️1991 йилнинг августида «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

▫️Ўзбекистон ССРни Ўзбекистон Республикаси деб аташ, 1 сентябрни “Мустакиллик куни” сифатида байрам қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори қабул қилинди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Янги_Ўқув_йили #33_йил #Мустақиллик

▪️Тошкент ислом институтида 2024-2025 ўқув йили бошланди

▫️Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги ҳамда 2024-2025 ўқув йилининг очилиши муносабати билан Тошкент ислом институтида “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида тадбир ўтказилди.

▫️Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, ЎМИ ўринбосари, ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Дин ишлари бўйича қўмита бошқарма бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси адабий маслаҳатчиси, шоир Рустам Мусурмонов ҳамда бошқа давлат ва жамоат арбоблари, фахрий диний соҳа ходимлари иштирок этдилар.

▫️Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси янграгач, институт талабаси Муҳаммадамин қори Нажмиддинов Қуръон тиловат қилиб берди ва дуойи фотиҳа қилинди.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Янги_Ўқув_йили #33_йил #Мустақиллик

▪️Муфтий ҳазратларининг совғаси

▫️Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги ҳамда 2024-2025 ўқув йилининг очилиши муносабати билан Тошкент ислом институтида “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида тадбир ўтказилди.

▫️Байрам тадбирида М.Комилов, Муфтий ҳазратлари ва М.Муҳаммадсиддиқов сўзга чиқиб, ўқитувчи ва талабаларни истиқлол айёми, янги ўқув йили бошланиши билан муборакбод этдилар, юртимиздаги олиб борилаётган ислоҳотлар, диний-маърифий соҳадаги хайрли ўзгаришлар тўғрисида тўхталиб ўтдилар.

▫️Тадбирда кундузги таълим бўйича кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган 1-курс ҳамда шу ўқув йилидан очилган магистратура босқичининг илк талабаларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари эсдалик совғаларини топширди.

▫️Маросим якунида янги ўқув йилида ўқитувчи ва талабаларга ғайрат, шижоат ва барака сўраб Муфтий ҳазратлари дуо қилдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Янги_Ўқув_йили #33_йил #Мустақиллик

▪️Янги ўқув йилининг илк дарси

▫️Тошкент ислом институтида 2024-2025 ўқув йили Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиорига бағишланган “Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда” мавзусидаги "Мустақиллик дарси" билан бошланди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_Ўқув_йили #33_йил #Мустақиллик

▪️Тошкент ислом институтида янги 2024-2025 ўқув йили бошланди

HD: 👉 https://youtu.be/jmUt5hsoQ1E

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Қатағон_қурбонлари #Мустақиллик #33_йил

▪️Қатағон қурбонлари ёд этилди

▫️Тошкент ислом институти 1-курс талабалари Ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Тоҳир Эвадуллаев бошчилигида "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрдилар.

▫️Талабаларга мажмуа ҳақида маълумот берилиб, Қуръон тиловати ва ўтганлар ҳақига дуо қилинди.

▫️1937-53 йилларда Ўзбекистонда 100 минг одам қатағонга учраган. Уларнинг 13 минг нафари шафқатсиз отиб ташланган.

▫️2002 йил 31 августда Тошкент шаҳри Юнусобод туманида ташкил этилган “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси ҳудудида озодлик ва мустақиллик учун курашган фидойилар хотирасини ёд этиш мақсадида “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи очилган.

▫️150 дан зиёд архив ҳужжатлари, 100 дан ортиқ тарихий фотосурат, 100 га яқин ашёвий буюмлар, 175 та китоб, кўплаб вақтли матбуот нашрларининг намуналари музей экспозициясидан ўрин эгаллаган.

🔗 t.iss.one/oliymahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи #Байроқ #33_йил

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрдаги навбатдан ташқари VII сессиясида тасдиқланган Давлат байроғи – мамлакат давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади.

Бу йил “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигига 3️⃣3⃣ йил тўлди.

🟦 Байроқдаги мовий ранг – тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва оби-ҳаёт рамзи. Бу яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради.

⬜️ Оқ ранг – тинчлик рамзи бўлиб, поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли.

🟩 Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи бўлиб, навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли.

🟥 Қизил чизиқлар – вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади.

🌙 Ярим ой тасвири тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ.

⭐️ 12 юлдуз ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзидир.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Олий_Мажлис #Байроқ #33_йил

Мажлисда мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сана – давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги билан бир кунда ўтаётганлигида рамзий маъно мужассамлиги таъкидланди.

Миллий давлатчилигимиз, мустақиллигимиз ва эркимиз рамзи бўлган байроғимиз ўтган даврда йирик халқаро илм-фан, маданият ва спорт тадбирларида ва шоҳсупаларида баланд хилпираб, барчамизнинг қалбимиздан чуқур жой олиб, миллий ғуруримиз тимсолига айланди.

Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари депутатларни, улар орқали кўп миллатли бутун халқимизни бугунги катта байрам билан самимий қутлади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Байроқ #33_йил

“Ватанпарварлик ифодаси байроқ билан!”

“18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун” муносабати билан Тошкент ислом институти талабалари учун “Байроғимиз - ғуруримиз!” номли давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходимлари Усмон Тўйчиев ва Раҳматуллоҳ Олтинбоев Давлат байроғининг қадри, уни эъзозлаш ҳақида маълумот бердилар.

Ўзбекистон Республикасига тегишлиликни белгилаш мақсадида расмий халқаро тадбирларда Ўзбекистон Республикаси вакили бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан фойдаланилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига нисбатан ҳурматни таъминлаган ҳолда унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, бинолар ва бошқа объектларда, яшаш ёки иш жойларида, шунингдек уларга туташ бўлган ҳудудларда, транспорт воситаларининг салонида фойдаланилиши мумкин.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!