Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.5K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
#Илмий_сафар #Сурхондарё #Имом_Термизий

▪️Буюк муҳаддис Абу Исо Термизий мақбараси зиёрат қилинди

▫️Ҳадис илми бўйича сафарга чиққан Тошкент ислом институтининг 50га яқин устоз ва талабаларидан иборат зиёратчилар Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган Имом Абу Исо Термизий мажмуасига ташриф буюрдилар.

▫️Кеча хабар берганимиздек, мажмуада 2-курс талабаларига Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” китобини хатм қилгани учун ижоза шаҳодатномалари берилди.

▫️Шундан сўнг, устоз ва талабалар Абу Исо Термизий мақбарасини зиёрат қилдилар.

▫️Абдурасул домла Абдуллаев, Фахриддин домла Маманосиров, Баҳодир домла Аъзамов буюк муҳаддис Имом Термизийнинг тақволари, ҳадис илмидаги хизматлари тўғрисида маълумот берди.

▫️Қуръон хатм қилиниб, савоби ўтганлар, хусусан буюк олим Абу Исо Термизий руҳига бағишланди.

▫️Имом Термизий ҳижрий 209, мелодий 824 йили Термиз яқинидаги Буғ, ҳозирги Шеробод тумани ҳудудида жойлашган қишлоқда туғилган. Ҳижрий 279, мелодий 892 йилда шу ерда вафот этган.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Илмий_сафар #Сурхондарё #Имом_Термизий

▪️Ҳаким Термизий мажмуаси зиёрат қилинди

▫️Сурхондарёдаги сафарнинг иккинчи кунида ТИИ жамоаси Термиз шаҳрида жойлашган, Амударё яқинидаги Ҳаким Термизий мажмуасига ташриф буюрдилар.

▫️Вақф хайрия фондига қарашли меҳмонхонада нонушта қилингач, зиёратлар бошланди.

▫️Фақиҳ, тасаввуф муршиди Ҳаким Термизий раҳматуллоҳи алайҳ 120 йил умр кўриб, 869 йили Термизда вафот этган.

▫️Мақбарада Ҳаким Термизий ҳаёти ва илмий фаолияти тўғрисида маълумот берилди. Қуръон тиловат қилиниб, савоби олим ва ўтганлар руҳига бағишланди.

▫️Олимлар ва авлиёлар юрти Термиздаги зиёратнинг навбатдаги манзили "Султон Саодат", яъни "Саййидлар султони" мажмуаси бўлди.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Илмий_сафар #Сурхондарё #Имом_Термизий

▪️Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам авлодлари - Термизий саййидлар мақбаралари

▫️ТИИ жамоаси Термиз шаҳрида Султон Саодат мажмуасига ташриф буюрдилар.

▫️Мажмуа мақбаралари X асрдан бошлаб 7 аср давомида қурилиб, шакллангани тўғрисида Абдурасул Абдуллаев ва ўқитувчи Фахриддин Маманосиров маълумот берди.

▫️20 га яқин мақбарани ўз ичига олган мажмуада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам авлодлари, саййидлар сулоласининг минглаб қабрлари бўлган. Ҳозирда 111 та қабр ўрни сақланган.

▫️Дастлаб, шу жойга Пайғамбаримиз алайҳиссалом авлодларидан бўлмиш Ҳасан Амир ва бошқа бир манбада Амир Саййид Али Акбар мақбараси бунёд этилган.

▫️Халқ орасида Султон саодат номи билан машҳур бўлган мақбаралар Х-ХVII асрларда ёнма-ён қурилиб, узун ҳовлининг 2 томонини эгаллаган.

▫️Айни пайтда, мажмуада илмий марказ, масжид қурилмоқда.

▫️Зиёратчилар сафар якунида Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюрадилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Илмий_сафар #Сурхондарё #Имом_Термизий

▪️Имом Термизий мадрасасига ташриф

▫️Тошкент ислом институти ўқитувчи ва талабалар
и Сурхондарёдаги сафари якунида Имом Термизий жоме масжиди, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюрдилар.

▫️Меҳмонларга Имом Термизий мадрасаси мудири Шукуруллоҳ домла Умаров ҳамроҳлик қилиб, илмий-тадқиқот маркази ҳамда таълим муассасаси фаолияти, масжид, медиа ва Ахборот-ресурс маркази билан таништирди.

▫️Мажлислар залидаги учрашувда таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик, илмга рағбат, улуғ зотлар ҳаёти ҳамда динга холис хизмат қилиш фазилати тўғрисида сўз борди.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Илмий_сафар #Сурхондарё #Имом_Термизий

▪️Термиз сафари якунланди

▫️Тошкент ислом институти ўқитувчи ва талабаларининг
Сурхондарёга уюштирган икки кунлик илмий сафари ниҳоясига етди.

▫️Устоз ва толиби илмларни юксак эҳтиром билан кутиб олган Имом Термизий мажмуаси, халқаро илмий-тадқиқот маркази ва ўрта махсус ислом таълим муассасаси раҳбарияти ва жамоасига ҳамда кўрсатилган меҳмондўстлик учун сурхон элининг илм ихлосмандларига, шунингдек сафарни ташкил этишда кўмакчи бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими ва ҳомийларга Тошкент ислом институти жамоаси ўз миннатдорчилигини билдиради.

▫️Илмий сафарда Абу Исо Термизий, Ҳаким Термизий, Султон Саодат мажмуалари зиёрат қилинди, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюрилди.

▫️50га яқин талабаларга Имом Термизийнинг "Сунани Термизий" асарини хатм қилгани учун ижоза шаҳодатномалари топширилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний-маърифий канал!
#Илмий_сафар #Сурхондарё #Имом_Термизий

▪️Термизийлар юртига илмий сафар

▫️Тошкент ислом институти "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси ўқитувчилари устозлигида талабалар томонидан Имом Бухорий, Имом Термизий каби улуғ муҳаддисларнинг "Саҳиҳ" ва "Сунан"ларини ўқиб тугатиш анъанага айланди.

▫️Илмий файз ва баракага эришиш мақсадида "Сунани Термизий"нинг охирги ҳадисларини буюк муҳаддис Абу Исо Термизий раҳматуллоҳи алайҳнинг юрти Сурхондарёда ўқиб хатм қилиш ниятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими кўмагида 2-курс талабалари бир неча кунлик "ҳадис сафари"га чиқдилар.

▫️Яқинда битирувчи курс талабалари "Саҳиҳул Бухорий" хатми учун Бухоро ва Самарқандга ташриф буюрган эдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Илмий_сафар #Сурхондарё #Имом_Термизий

▪️Бўлажак муҳаддисларга ижоза берилди

▫️Ҳадис илми бўйича сафарга чиққан Тошкент ислом институтининг 90га яқин устоз ва талабаларидан иборат зиёратчилар Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган Имом Абу Исо Термизий мажмуасига ташриф буюрдилар.

▫️Мажмуада "Сунани Термизий"нинг сўнги ҳадислари ўқилиб хатм қилинди. 2-курс талабаларига Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” китобини хатм қилгани учун ижоза шаҳодатномалари берилди.

▫️Устоз ва талабалар Абу Исо Термизий мақбарасини зиёрат қилдилар.

▫️Фахриддин домла Маманосиров, Ҳурмуҳаммад домла Нурбаев буюк муҳаддис Имом Термизийнинг тақволари, ҳадис илмидаги хизматлари тўғрисида маълумот берди.

▫️Қуръон хатм қилиниб, савоби ўтганлар, хусусан буюк олим Абу Исо Термизий руҳига бағишланди.

▫️Имом Термизий ҳижрий 209, мелодий 824 йили Термиз яқинидаги Буғ, ҳозирги Шеробод тумани ҳудудида жойлашган қишлоқда туғилган. Ҳижрий 279, мелодий 892 йилда шу ерда вафот этган.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Илмий_сафар #Сурхондарё #Имом_Термизий

▪️Термизийлар юрти

▫️Сурхондарёдаги сафарнинг иккинчи кунида Тошкент ислом институти жамоаси Термиз шаҳрида жойлашган, Амударё яқинидаги Ҳаким Термизий мажмуасига ташриф буюрдилар.

▫️Фақиҳ, тасаввуф муршиди Ҳаким Термизий раҳматуллоҳи алайҳ 120 йил умр кўриб, 869 йили Термизда вафот этган.

▫️Мақбарада Ҳаким Термизий ҳаёти ва илмий фаолияти тўғрисида маълумот берилди, Қуръон тиловат қилинди.

▫️Олимлар ва авлиёлар юрти Термиздаги зиёратнинг навбатдаги манзили "Султон Саодат", яъни "Саййидлар султони" мажмуаси бўлди.

▫️Мажмуа мақбаралари X асрдан бошлаб 7 аср давомида қурилган.

▫️20 га яқин мақбарани ўз ичига олган мажмуада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам авлодлари, саййидлар сулоласининг минглаб қабрлари бўлган. Ҳозирда 111 та қабр ўрни сақланган.

▫️Ўқитувчи ва талабалар Сурхондарёдаги сафари якунида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюрдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Илмий_сафар_2024 #Сурхондарё

▪️Термизийлар юртига илмий сафар

▫️Тошкент ислом институти "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси ўқитувчилари устозлигида талабалар томонидан Имом Бухорий, Имом Термизий каби улуғ муҳаддисларнинг "Саҳиҳ" ва "Сунан"ларини ўқиб тугатиш анъанага айланган.

▫️Илмий файз ва баракага эришиш мақсадида "Сунани Термизий"нинг охирги ҳадисларини буюк муҳаддис Абу Исо Термизий раҳматуллоҳи алайҳнинг юрти Сурхондарёда ўқиб хатм қилиш ниятида 2-курс талабалари бир неча кунлик
"ҳадис сафари"га чиқдилар.

▫️Яқинда битирувчи курс талабалари "Саҳиҳул Бухорий" хатми учун Бухоро ва Самарқандга ташриф буюрган эдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Илмий_сафар_2024 #Сурхондарё

▪️Муҳаддисларга ижоза берилди

▫️Ҳадис илми бўйича сафарга чиққан Тошкент ислом институтининг устоз ва талабаларидан иборат зиёратчилар Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган Имом Абу Исо Термизий мажмуасига ташриф буюрдилар.

▫️Мажмуада "Сунани Термизий"нинг сўнги ҳадислари ўқилиб хатм қилинди. Халилуллоҳ Юсупов устозлигида 2-курс талабаларига Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” китобини хатм қилгани учун ижоза шаҳодатномалари берилди.

▫️Устоз ва талабалар Абу Исо Термизий мақбарасини зиёрат қилдилар.

▫️Соатмурод домла Примов, Ҳурмуҳаммад домла Нурбаев буюк муҳаддис Имом Термизийнинг тақволари, ҳадис илмидаги хизматлари тўғрисида маълумот берди.

▫️Қуръон хатм қилиниб, савоби ўтганлар, хусусан буюк олим Абу Исо Термизий руҳига бағишланди.

▫️Имом Термизий ҳижрий 209, мелодий 824 йили Термиз яқинидаги Буғ, ҳозирги Шеробод тумани ҳудудида жойлашган қишлоқда туғилган. Ҳижрий 279, мелодий 892 йилда шу ерда вафот этган.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Илмий_сафар_2024 #Сурхондарё

▪️"Сунани Термизий"дан 2-курс талабаларига ижоза берилди

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Илмий_сафар_2024 #Сурхондарё

▪️Термизийлар юрти

▫️Сурхондарёдаги сафарнинг иккинчи кунида Тошкент ислом институти жамоаси Термиз шаҳрида жойлашган, Амударё яқинидаги Ҳаким Термизий мажмуасига ташриф буюрдилар.

▫️Фақиҳ, тасаввуф муршиди Ҳаким Термизий раҳматуллоҳи алайҳ 120 йил умр кўриб, 869 йили Термизда вафот этган.

▫️Мақбарада Ҳаким Термизий ҳаёти ва илмий фаолияти тўғрисида маълумот берилди, Қуръон тиловат қилинди.

▫️Олимлар ва авлиёлар юрти Термиздаги зиёратнинг навбатдаги манзили "Султон Саодат", яъни "Саййидлар султони" мажмуаси бўлди.

▫️Мажмуа мақбаралари X асрдан бошлаб 7 аср давомида қурилган.

▫️20 га яқин мақбарани ўз ичига олган мажмуада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам авлодлари, саййидлар сулоласининг минглаб қабрлари бўлган. Ҳозирда 111 та қабр ўрни сақланган.

ТИИ жамоасига Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири Музаффар Жаббаров ҳамроҳлик қилмоқда.

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Илмий_сафар_2024 #Сурхондарё

▪️"Сунани Термизий"дан ижоза

▫️Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Имом Термизий мақбараси ёнида талабаларга ижоза берилди

HD:👉 https://youtu.be/lyFTyeOR7VE

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram