Олий Маъҳад | Расмий
14.6K subscribers
24.6K photos
3.62K videos
22 files
16.1K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 info@oliymahad.uz
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#танлов #сийрат

📢 Диққат танлов!

🙂Робиъул аввал ойи муносабати билан Тошкент ислом институти "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси томонидан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаётларини ўрганиш мақсадида "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат" номи остида викторина-танлов эълон қилинмоқда.

Викторина шартлари:

1️⃣ @oliymahad каналига Октябрь ойидаги ҳар сешанба ва жума кунлари соат 20:00 да 5 та тест-савол жойланади. 30 дақиқа ичида ана ўша саволларга жавобларни @tanlov2022bot манзилга юборасиз. Жавобларни юборишда барча жавобларни бир хабарнинг ўзида юборишингиз керак бўлади.

2️⃣ Биринчи бўлиб барча саволларга тўлиқ ва тўғри жавоб йўллаган (йўллаган хабарингизни таҳрирлаш (изменит, эдит) мумкин эмас) иштирокчи ғолиб бўлади ва мукофот билан тақдирланади.

3️⃣ Танлов ҳар сешанба ва жума - 7, 11, 14, 18, 21, 25 ҳамда 28-октябрь кунлари бўлади. Ҳар ҳафта биттадан ғолиб, жами 7 та ғолиб бўлади.

⚠️ Эслатма: Викторинада маъҳад ва мадраса талабаларидан ташқари барча иштирок этиши мумкин!

Тестлар Олтинхонтўра Саййид Маҳмуд Тарозийнинг қаламларига мансуб “Нурул Басар” китоби асосида тузилади.

📚 Ғолиблар қимматли мукофот билан тақдирланадилар.

💻 Билимга чанқоқ яқинларингизга юборинг!

💬@oliymahad
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
October 6, 2022
October 19, 2022
October 14, 2023
October 18, 2023
October 18, 2023
December 1, 2023
December 11, 2023
December 23, 2023
June 8, 2024
November 20, 2024
December 2, 2024
December 4, 2024
December 9, 2024
December 10, 2024
December 18, 2024
December 18, 2024
December 18, 2024
#Ватан_ҳимоячилари_куни #Танлов

📊 Диққат, танлов!

👥 “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабалари ўртасида “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” номли мақолалар ва видеороликлар танлови ўтказилади.

🎓 Мазкур танловда иштирок этишни хоҳлаган Тошкент ислом институти кундузги, модуль ва магистратура талабалари 2025 йил 16 январь санасига қадар мақола ва видеороликларини тақдим этишлари мумкин.

🛡 Мақола ва видеороликларни қуйидаги йўналишларда тайёрлаш тавсия этилади:
-Ватанпарварлик – бу кишининг она юртига, ўз ошёнига муҳаббати ва садоқати ифодаси;
-Ватан ҳимояси – энг олий бурч ва шараф;
-Ислом таълимотларида ватанга муҳаббат ва уни ҳимоя қилишга оид кўрсатмалар;
-Ватанни ҳимоя қилиш ва душманлардан асраш – ҳар бир инсон учун ҳам фарз, ҳам қарз;
-Миллий армиямиз – мустақиллигимиз, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолати;
-Ёшларда ватанпарварлик туйғусини кучайтириш;
-Ватан ҳимоячилари халқимиз ардоғида;
- Ватан ҳимояси учун жон фидо қилган буюк қаҳрамонлармизнинг хотираси қалбимизда абадий қолиши.


💳 Мақола талаблари:
-Матн ҳажми – камида 5 бетдан 8 бетгача, матн шакли – Microsoft Word, ёзув шрифти – Times New Roman, ҳарфлар ҳажми – 14 кегль, сатрлар оралиғи 1,5 интервалда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см;
-Юқоридан бош ҳарфлар билан мақола мавзуси ёзилади, бир интервалдан сўнг муаллифнинг фамилияси, исми-шарифи, курси ва гуруҳи, шунингдек боғланиш учун телефон рақами ёзилади, бир интервалдан сўнг матн келтирилади;
-Фойдаланилган манба ва адабиётлар кўрсатилиши шарт, шунингдек мавзу равон ва тушунарли услубда баён қилиниши лозим.
-Мақолалар антиплагиатдан ўтказилади.

📷 Видеоролик талаблари:
-Давомийлиги 3 дақиқагача;
-Монтажда динамик эффектлар бўлиши талаб этилади;
-1920х1080 ёки реелс ўлчамда бўлиши керак.

➡️ Мақола ва видеороликлар телеграм орқали +998945771999 рақамидаги https://t.iss.one/Islombek_Bahodir манзилига юборилади.

🎁 Танлов ғолиблари институт раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирланади.

📱 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
January 10
#Ватан_ҳимоячилари_куни #Танлов

🇺🇿 "Ватан ҳимоячилари"га бағишланган танлов ғолиблари аниқланди

👥 “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабалари ўртасида “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” номли мақолалар ва видеороликлар танлови эълон қилинган эди.

🎓 Мазкур танловда Тошкент ислом институти кундузги, модуль ва магистратура талабалари иштирок этди.

🛡 Мақола ва видеороликлар қуйидаги йўналишларда тақдим қилинди:
-Ватанпарварлик – бу кишининг она юртига, ўз ошёнига муҳаббати ва садоқати ифодаси;
-Ватан ҳимояси – энг олий бурч ва шараф;
-Ислом таълимотларида ватанга муҳаббат ва уни ҳимоя қилишга оид кўрсатмалар;
-Ватанни ҳимоя қилиш ва душманлардан асраш – ҳар бир инсон учун ҳам фарз, ҳам қарз;
-Миллий армиямиз – мустақиллигимиз, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолати;
-Ёшларда ватанпарварлик туйғусини кучайтириш;
-Ватан ҳимоячилари халқимиз ардоғида;
- Ватан ҳимояси учун жон фидо қилган буюк қаҳрамонлармизнинг хотираси қалбимизда абадий қолиши.


📊 Танловда қуйидаги талабалар ғолиб деб топилди:

Мақолалар йўналишида:
1-ўрин: Шаҳзодахон Абдуллаева, Кундузги таълим 3-курс;
2-ўрин: Собиров Абдумажид, Кундузги таълим 3-курс;
3-ўрин: Зойиржон Жўрабоев, Кундузги таълим 4-курс;.

Видеороликлар йўналишида:
1-ўрин: Аброр Асланкулов, Кундузги таълим 2-курс;
2-ўрин: Соҳибжон Аҳмедов, Модуль таълим 3-курс;
3-ўрин: Фарҳод Бегманов, Модуль таълим 3-курс

💬 Танлов якунларига бағишланган тақдирлаш маросимида ғолибларга совғалар ва дипломларни проректор Соатмурод Примов, ўқитувчилар Иззатилла Юлдошев ва Ибодулла Аҳраров топширди.

🛡 Танловнинг асосий мақсади талабаларнинг ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, она юртга садоқат руҳини шакллантириш ҳамда Ватан ҳимоясининг муқаддас бурч эканини англатишдан иборат.

🇺🇿 Шунингдек, танлов орқали Ислом таълимотларида ватанга муҳаббат ва уни ҳимоя қилишга оид кўрсатмаларни ёшлар онгига сингдириш, миллий армиямизнинг мустақиллигимиз ва тинч ҳаётимиздаги ўрнини таъкидлаш ҳамда ватан ҳимоячиларига нисбатан ҳурмат ва эҳтиром туйғусини кучайтириш кўзда тутилган.

Танлов талабаларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

📱 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
January 18