Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Ислом_тарихи #Масжидлар #Меърож #Пайғамбар_алайҳиссалом #Қуббатус_саҳро

Пайғамбар алайҳиссалом осмонга кўтарилган тош қаерда?

Ғорда иккита қиблагоҳ-меҳроб бор. Улардан бири шарқий деворда жойлашган. Унинг тарихи Умавийлар даврига бориб тақалади – Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

👉 https://oliymahad.uz/22319

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
​​#Рамазон_2021 #Таровеҳ #Хатми_Қуръон #Масжидлар

Бу йил Рамазонда масжидларда таровеҳ намозлари ўқилади

Ҳар йили Рамазони шариф кириб келиши билан юртимиз масжидларида таровеҳ намози ўқилиб, Қуръон хатм қилинади.

Ўтган йили коронавирус пандемияси сабаби бу улуғ неъматдан ҳамюртларимиз бахраманд бўлолмадилар.

🌙 🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси бу йил юртимиз масжидларида таровеҳ намози ўқилишини маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, йилдан-йилга масжидларда хатми Қуръонлар сони ортиб бормоқда. Мисол учун, 2019 йил 1220 масжидда, 2018 йил 1149 масжидда хатми Қуръон ўтказилган эди.
Қувонарлиси, бу сафар 1370 дан зиёд масжидда хатми Қуръон ўтказилади.

🔸Қуръон ўқиладиган юртда фаровонлик бўлади. Бу жойга Аллоҳнинг раҳмати, баракаси ёғилади, бало-офатлар арийди. Ҳазрати Пайғамбаримиз алайҳиссалом, бир қавм жамланса, баъзиси дуо қилса ва қолганлари “омин”, деса, албатта, Аллоҳ таоло уларни ижобат қилади, деганлар (Имом Табароний ривояти).

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Масжидлар

Масжидларни нақшлар билан безаш мумкин эмасми?

Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий насихатларидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Масжидлар #Имом_Бухорий #Индонезия #Янгиликлар

Индонезияда Имом Бухорий номли масжид қад ростлади

Ушбу масжид ўзбекона услубда барпо этилган бўлиб, Тошкентдаги Ҳазрати Имом масжиди миноралари ҳамда миллий меморчилиги ва анъаналарини ўзида акс эттирган.

Масжиднинг қурилишида ташаббускор бўлган Ўзбекистоннинг Индонезиядаги зиёрат туризми бўйича элчиси Шри Маргианти хоним, Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси ҳамда Зиёрат туризми йўналишида Ўзбекистондаги энг йирик экспертлардан бири Темур Мирзаевнинг ҳиссаси катта.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Талабалар #Модуль_таълим_шакли #Ташриф #Масжидлар #Тадбирлар

Модуль таълим шакли ходими С.Арипов бошчилигида талабалар “Ватанпарварлик ўлка тарихини ўрганишдан бошланади” шиори остида янги қурилган “Сирож солиҳ” ва “Мулла Қосим” жоме масжидларига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида масжидларда яратилган шарт-шароитлар ҳамда Тошкент шаҳар вакиллиги фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Масжид имомлари ҳозирда ТИИ Модуль таълим тизимида таълим олаётган имом-хатибларга зарурий тавсиялар бердилар.

🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Рамазон_барокати #Рамазон_2021 #Таровеҳ #Масжидлар #Фотолавҳалар

Илк таровеҳ...

👍Маккаи мукаррама - Масжидул Ҳаром

👍Мадинаи мунаввара - Масжидун Набавий

👍Қуддуси шариф - Масжидул Ақсо

👍Қоҳира - Жомеъул Азҳар

👍Тошкент - Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди

🔗t.iss.one/oliymahad диний-маърифий канал!
#Масжидлар #Рамазон_2021 #Таровеҳ #Фотолавҳалар #Ҳазрати_Имом

«Ҳазрати Имом» жоме масжидидаги таровеҳ намози – фотолавҳалар

«Газета.uz» мухбири Тошкент шаҳридаги «Ҳазрати Имом» жоме масжидида бўлиб, таровеҳ намозларидан фоторепортаж тайёрлади…

Батафсил: https://oliymahad.uz/22503

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
​​#Махсус_комиссия #Карантин #Масжидлар #Рамазон_2021 #Хатми_Қуръон

Махсус комиссия томонидан белгиланган вазифалар масъулларга етказилди

⚡️Жорий йилнинг 17 апрель куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Тошбоев ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У. Алимов бошчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ваТошкент шаҳар вакиллари ҳамда туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошчилигида ўтказилган Махсус комиссиянинг навбатдаги йиғилишида кўтарилган масалалар ва белгиланган вазифалар кун тартибидан жой олди.

❗️Видеомулоқотда сўнгги кунларда эпидемиологик вазият ёмонлашгани, шу боис, диний соҳа ходимлари, имом-хатиблардан масъулиятни янада ошириш, масжидларда ўтказилаётган таровеҳ, хатми Қуръон ибодатларида карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиш лозимлиги таъкидланди.

📍Видеомулоқотда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев муборак Рамазон ойида таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда (очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар) адо этиш, санитария қоидалари ва карантин талабларига тўлиқ риоя этиш ҳамда ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки иштирокчилар сони чекланган ҳолда, ихчам, ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликсиз ўтказиш, бу борада имом-хатиблар масъулиятини янада ошириш борасидаги муҳим кўрсатма ва тавсияларни айтиб ўтди.

‼️Шунингдек, аҳоли саломатлигини асраб-авайлаш мақсадида жума ва таровеҳ намозларини амалга оширишда 65 ва ундан катта ёшдаги фуқаролар, ёш болалар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахслар ибодатларни уй шароитида амалга оширишлари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳар бир намозхон масжид ичида ва намоз давомида тиббий ниқоб таққан ҳолда бўлиши ва масжидга киришда дезинфекция воситасидан фойдаланиши, бино хоналарини ҳар кунлик дезинфекция қилиш, кириш-чиқиш жойларини пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич), антисептик воситалар билан жиҳозлаш каби муҳим жиҳатлар ҳам алоҳида қайд этилди.

❗️Ўз навбатида, мураккаб эпидемиологик вазиятни эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотлар ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тавсиялар асосида амалга ошириш чораларини кўришлари алоҳида таъкидланди.


🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Видеолар #Талабалар #Модуль_таълим_шакли #Ташриф #Масжидлар #Тадбирлар

Модуль таълим шакли ходими М.Жаббаров бошчилигида талабалар Тошкентдаги “Мулла Қосим” жоме масжидига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида масжидларда яратилган шарт-шароитлар ҳамда Тошкент шаҳар вакиллиги фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров ТИИ Модуль таълим тизимида таълим олаётган имом-хатибларга зарур тавсиялар бердилар.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Видеолар #Талабалар #Модуль_таълим_шакли #Ташриф #Масжидлар #Тадбирлар

Модуль таълим шакли ходими М.Жаббаров ва ўқитувчи С.Аҳмедов бошчилигида Модуль таълим шакли талабалари Тошкентдаги “Сирожи солиҳ” ва “Мулла Қосим” жоме масжидларига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида “Сирожи солиҳ” масжиди имом-хатиби, ТИИ ўқитувчиси Ҳасанхон домла Қодиров ва "Мулла Косим" жоме масжиди имом ноиби Абдуллох Орифзода талабаларни масжидларда яратилган шарт-шароитлар ҳамда фаолияти билан яқиндан таништирдилар.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!