Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
#Солиҳлар_гулшани

Йўлдан азият берувчи нарсани олиб ташлаш

Абдуллоҳ ибн Курдус айтади: «Муҳаммад ибн Сийрин менга шундай деди: «Тушимда болдирлари олтиндан бўлган суҳбатдошни кўрдим. Унга: «Аллоҳ сенга нима қилди?» деган эдим, «У Зот мени кечирди, жаннатга киргизди ва икки болдирим ўрнига иккита олтиндан болдир берди ва улар билан жаннатдаги хоҳлаган еримга юборди», деди. Унга: «Қайси амалинг учун?» дедим. У: «Йўлдан азият берувчи нарсани олиб ташлаганим учун», деди».

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Нафл рўза ва нафл намоздан афзал амал

Муслим айтади: «Яйловга келаётиб, Муовия ибн Қуррани учратдим. «Нима қиляпсан?» деган эди, «Оилам учун у-бу нарсалар сотиб олдим», дедим. У: «Ҳалолларидан олдингми?» деди. «Ҳа!» дедим. У: «Сен қилган мана шу иш билан ҳар куни банд бўлиш мен учун тунлари қоим, кунлари соим бўлишдан суюклироқ», деди».

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Молик ибн Динорнинг ўлимидан кейинги насиҳати

Ғолиб Қаттон айтади: «Молик ибн Динорни тушимда кўрдим. У ўзи дарс берадиган масжидда ўтирган экан. У икки бармоғини кўрсатиб, шундай деди: «Инсонларнинг икки тури билан ўтирмангларки, улар билан ўтириш ҳар бир мусулмоннинг қалбини бузади. Улар: бидъатда ҳаддан ошган бидъатчи ва дабдаба билан ҳаёт кечирадиган бой».

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Кам гапир!

Солиҳ ибн Абу Ахзор айтади: «Айюбга «Менга насиҳат қилинг», десам, «Кам гапир!» деди.

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Ҳар бир сўзимиз ҳисобда!

Бишр ибн Мансур айтади: «Айюбнинг ҳузурида ўтириб, кўп кераксиз гаплардан гаплашдик». Шунда Айюб: «Тилни тийинглар. Хоҳласам, бугун гапирган ҳар бир сўзимни айтиб бера оламан», деди.

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Аллоҳнинг неъматларини санаб адоғига етолмайсан

Ғассон айтади: «Басралик дўстларимиз шундай дейишди: «Бир киши Юнус ибн Убайднинг олдига келиб, ҳоли танглиги, турмуши ғам-ташвишли эканидан шикоят қилди. Юнус: «Шу кўриб турган кўзларингни 1000 динорга сотасанми?» деди. У: «Йўқ» деди. «Эшитиб турган қулоқларингни 1000 динорга сотасанми?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Гапираётган тилингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Уриб турган юрагингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Икки қўлингни 100 мингга сотасанми?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Икки оёғингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди. Шунда Юнус: «Аллоҳ таоло сенга юз минглаб неъматлар ато қилибди-ю, сен бўлса шикоят қилиб ўтирибсан», деди.

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Мудом Аллоҳнинг тоатида эди

Ҳаммод ибн Салама айтади: «Қачон Сулаймон ибн Таймийнинг олдига Аллоҳга тоат қилинадиган пайтда борсак, албатта тоат қилаётган бўларди. Қачон намоз пайтида борсак, албатта намоз ўқиётган бўларди. Намоз вақти бўлмаса, ё таҳорат қилаётган, ё беморни зиёрат қилаётган, ё жанозага қатнашаётган, ё масжидда ўтирган бўлар эди. Чунки у Аллоҳга осий бўлишни ёмон кўрар эди».

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Аллоҳ сендан азиз

Қози Шурайҳнинг ўғли отасига: «Бир гуруҳ билан тортишиб қолдим. Қаранг-чи, агар улар ҳақ бўлса, тортишмайман. Ноҳақ бўлса, тортишаман» деб, бўлган воқеани айтиб берди. Қози: «Даъво қилавер», деди. Ўғил бориб, улар билан хусуматлашди. Қози Шурайҳ ўғлининг зиддига ҳукм чиқарди. Ўғли уйига қайтгач, отасига: «Сиздан маслаҳат сўрамаганимда, сизни маломат қилмасдим. Лекин мени шарманда қилдингиз-ку?!» деди. Шурайҳ: «Ўғлим, сен мен учун дунёдаги ҳамма нарсадан азизсан. Лекин Аллоҳ таоло сендан ҳам азиз. Сенга ҳукмни олдиндан айтсам, улар билан келишиб, бировнинг ҳаққини еб кетишингдан қўрқдим, болам», деди.

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Имом Моликнинг имом Шофеъийга мактуби

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳга мактуб ёзди: «Фарз ҳақида нима дейсиз? Фарзнинг фарзи нима? Фарз нима билан тўлиқ бўлади? Фарз бўлмаган намоз қайси намоз? Тарк қилиш фарз бўлган намоз қайси намоз? Осмон билан ернинг ўртасидаги намоз қайси намоз?»
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ шундай жавоб ёзди: «Фарз дегани беш маҳал намоздир. Фарзнинг фарзи эса таҳоратдир. Фарз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш билан тўлиқ бўлади. Фарз бўлмаган намоз балоғатга етмаган боланинг намозидир. Тарк қилиниши фарз бўлган намоз эса маст кишининг намозидир. Осмон билан ернинг ўртасидаги намоз эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меърож кечаси ўқиган намозларидир».

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
#Солиҳлар_гулшани

Шижоат

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир кўчадан ўтиб қолди. Кўчада ўйнаб юрган болалар ҳазрати Умарни кўриб, тирқираб қочиб кетишди, лекин битта бола қочмай, жойида тураверди. Умар розияллоҳу анҳу: «Сен нега ўртоқларинг билан бирга қочмадинг?» деди. Бола: «Мен бирор айб иш қилмадим-ку, нимадан қўрқаман? Йўл ҳам тор эмас, бемалол сиғасиз», деди.
Бу бола Зубайр ибн Аввомнинг ўғли, Мадинага ҳижрат қилиб келган саҳобалардан биринчи бўлиб туғилган фарзанд Абдуллоҳ эди.

© Ҳоний ал-Ҳаж

👉https://islaminstitut.uz

👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA