Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
#Каъба #Ҳажарул_асвад

Ҳажарул асвад – Қора тош

Тавоф еридан 1,10 метр баландликда Каъбанинг жанубий рукнига ўрнатилган тошдир.

У тошнинг узунлиги 25 см, энига 17 см. Аввал у тош битта яхлит бўлак бўлган.

Қарматийлар фирқаси тажовузи ва бундан бошқа ҳодисалар оқибатида Қора тош синиб, саккиз кичик бўлакка бўлиниб кетган. Унинг энг катта ҳажми битта хурмо миқдоричадир.

Бўлакланган тошлар бошқа катта тошга терилиб, кумуш билан ҳалқасимон қилиб ўралган.

Каъбани тавоф қилувчилар кумуш халқа ичидаги қора тошни ўпадилар ёки қўллари билан силайдилар.

Ҳажарул асвадга биринчи бўлиб кумуш қоплатган инсон Абдуллоҳ ибн Зубайр разияллоҳу анҳудир. Ҳар гал зарурат туғилганида унга кумуш қоплатишни халифалар давом эттиришган.

1375 ҳижрий (1955 милодий) йили шаъбон ойида Саудия Қироли Сауд ибн Абдулазиз томонидан янги кумуш қопланди. Кумуш қоплама 2002 йилда қайта янгиланди.

Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

👉 https://oliymahad.uz/22788

🔗t.iss.one/oliymahad- диний маърифий канал!
#Ҳажарул_асвад

👓 Маккада ўтказилаётган "Икки муқаддас масжид архитектураси" кўргазмасида "Ҳажарул асвадни виртуал ҳис қилиш" қурилмаси намойиш қилинмоқда.

🕋 Кўргазмага келиб, қурилмадан фойдаланган "виртуал зиёратчилар" 50 сония давомида Масжидул Ҳаром азони ва қушлари овозини эшитиши, Каъбанинг хушбўй ҳидини ҳис қилишлари мумкин. Шунингдек, қўли билан Ҳажарул асвадни "виртуал истилом", яъни қора тошни силаш имкониятига ҳам эга бўладилар.

Хабарингиз бор, пандемия бошлангандан буён зиёратчиларнинг соғлигини сақлаш мақсадида тавоф қилувчилар Каъба яқинига боришига ва Ҳажарул асвадни ушлашига рухсат берилмаяпти.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ҳажарул_асвад

▪️ Қарматийларнинг бузғунчилиги: Ҳажарул асвадни ўғирланиши

▫️ Каъбанинг қора тоши мусулмонлар учун жуда ҳам ҳурматлидир. Саҳиҳ ҳадисларда айтилишича, Қора тош Одам алайҳиссалом билан бирга жаннатдан тушган. Аввалига кўзни қамаштирадиган даражада оппоқ бўлган, лекин кейин инсонларнинг гуноҳкорлиги сабаб қорайиб кетиб, ундаги нур ўчади…- Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Нурул ислом жоме масжид имом ноиби Фахриддин Мустақов

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/42351

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |