Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шеър
▪️Шукроналик
▫️Дин ишлари бўйича қўмита раисининг матбуот котиби – Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Марупов Илҳом
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

🔻Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни соғинганлар
▪️Нўъмонхон Яҳёхон, Тошкент ислом институти 2-курс талабаси
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter |

▪️Миллат бахтин сўрар миллат отаси
Юргандик умрнинг ўйлови билан,
Ногоҳ Худойимнинг йўллови билан,
Ердаги соясин қўллови билан,
Ҳақ ижозати ҳам Ҳақ иродати —
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.
Муборак равзада айлаб дуолар,
Бўлмасин деб ҳаргиз бало-қазолар,
Юрт эгаси сўрар элга зиёлар,
Раббим соясидир — эл ҳимояти,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.
Нажот эҳромини биз ўраб келдик,
Энг аввал эл-юртга бахт сўраб келдик,
Кетмас тожу давлат, тахт сўраб келдик,
Бордир ҳар дуонинг ўз ижобати,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.
Миллат бахтин сўрар миллат отаси,
Кўзлардаги ёшлар — дил ифодаси.
Бунда ниятларнинг йўқ ниҳояси.
Мақсад — юрт толеи, халқ саодати,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.
Саждага бош уриб одил Раҳнамо,
Тинчлик-омонлик деб айлар тавалло.
Ёш авлод камолин сўрар аввало,
Халқ учун бўлди бу Ҳақ шафоати,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.
Ўттиз йилдан буён кутилган ташриф,
Ўзинг эл мақомин айладинг шариф.
Имом Бухорийдан таҳсин ва таъриф —
Ҳақ шарофати бу, Ҳақ инояти,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.
Муфтий ҳазратлари ҳозир-нозирлар,
Дуога қўл очиб турар вазирлар.
Минг йиллардан сўнг ҳам буни ёзурлар —
Янги замонларнинг зар китобати,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.
Эл-юрт барчамизга жону жаҳондир,
Ота макондир ҳам бобо макондир.
Ватан, она Ватан Ўзбекистондир —
Шавкатли зотларнинг шаън, шижоати,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.
Эзгулик туғини баланд тутгаймиз,
То дунё тургунча ҳушёр ўтгаймиз,
Йўлбошчи ёнида бедор ўтгаймиз,
Ватанни севмоқлик — қалб диёнати,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.
© Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон халқ шоири, Ёзувчилар уюшмаси раиси, сенатор.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шеър
▪️ Мадина, Мадина, Мадина...
▫️ ТИИ Модуль таълим шакли талабаси Рустамжон домла Ҳамидов
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok

▪️ Умматим учун
▫️ Расул маҳбубаси Оиша онамиз Сўрадилар бир кун Ҳабибуллоҳдан: “Эй, Роббим Расули мен учун дуо Қилиб сўраб беринг Роббим Аллоҳдан”….- 403-гуруҳ талабаси Анварова Моҳигул
Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/33030
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
▪️ Умматим учун
▫️ Расул маҳбубаси Оиша онамиз Сўрадилар бир кун Ҳабибуллоҳдан: “Эй, Роббим Расули мен учун дуо Қилиб сўраб беринг Роббим Аллоҳдан”….- 403-гуруҳ талабаси Анварова Моҳигул
Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/33030
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шеър
▪️ Ҳудайбия сулҳи
▫️ Нўъмонхон Яҳё, Тошкент ислом институти талабаси
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
▪️ Ҳудайбия сулҳи
▫️ Нўъмонхон Яҳё, Тошкент ислом институти талабаси
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шеър
▪️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сенинг меҳмонинг бўлса!
▫️Камронбек Мусабоев, Тошкент ислом институти битирувчиси
👉 https://youtu.be/e-zGyIJg3ZE
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
▪️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сенинг меҳмонинг бўлса!
▫️Камронбек Мусабоев, Тошкент ислом институти битирувчиси
👉 https://youtu.be/e-zGyIJg3ZE
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Шеър
▪️Исро ва меърож
Ҳарамдан Ақсога сайри илоҳий
Зулмат олам узра ёққанди сирож.
Мўъжизалар кўрди Маъвода Набий,
Ваҳийга ҳужжатдир Исро ва Меърож.
Азиятга малҳам, қалбга тасалли,
Оқибат, дин иши олганди ривож.
Ҳаддан ошган эди, ёв куфр аҳли,
Исломга нусратдир Исро ва Меърож.
Иймоннинг изҳори сажда ва намоз,
Олий даргоҳлардан тушди ушбу тож.
Уммат тасдиқ этган муборак “парвоз”,
Мўминга раҳматдир Исро ва Меърож.
© Моҳир

#Шеър #Алишер_Навоий #583_йил
▪️Ҳақиқий муҳаббат
Навоийни танимоқ бўлсак,
Машҳур номи сўзлайди ундан.
Қайга боқма кўча, боғу роғ,
Аталади вилоят, туман.
Шоирлар ким — қалби ёзади,
Қалам-қоғоз фақат таржимон.
Соф муҳаббат шеърият сафда
Иймон дури тизилган маржон.
Не ўзи, деб савол сўрса ким,
Навоийни яшатган сифат?
Жавоб, шеърмас ёки Хамсаси,
Сабаб, балки Ҳаққа муҳаббат!

#Шеър #Бобур #541_йил
▪️Ватанпарвар
Мирзо Бобур туғилган сана!
Авлодлари қилар тантана.
У ким – шоҳ ва шоир, мусофир,
Қалби ўтлар тўқнашган тана.
Бир томонда шоҳлик машъали!
Баланд тутмоқ халқига чироқ.
Бир ёнда юрт соғинчи олов,
Оташ бўлди юртидан йироқ.
Ватан ёди, подшоҳлик ва шеър!
Қайси бири унда мунаввар?!
Юрт севишни Мирзо Бобурдан,
Ўрганар ким – чин Ватанпарвар!

Бу улуғ даргоҳдир, раҳмат ўраган,
Олимлари юртга ривож сўраган.
Ҳазрат Қаффол Шоший – Ҳазрати Имом,
Бошга улуғликдан дастор ўраган.
Аллоҳнинг раҳмати ёғилар тинмай,
Тоқида битиклик Бухорий номи.
Бу ерга кирганлар ноумид чиқмас,
Албат, ушалгувчи мақсадлар жами.
Доимо янграгай Ҳақнинг Каломи,
Ёритгай қалбларни нури, саломи.
Бунда раҳмат бордир, бунда сакинат
Ҳақ наздида юксак устоз мақоми.
Бунда таҳсил олган минглаб қорилар,
Каломи қалбларга дармон-дорилар.
Мақсадга етмоқчи бўлсанг, эй азиз,
Устозлар кўрсатган йўлдан борилар.
Остона хатлабсан, кирсанг даргоҳга,
Қусур нуқсонларим ташида қолсин.
Қалбимни тарк этиб ғиллу ғашликлар
Қуръон оятлари ёдимда қолсин.
Аллоҳим, ато қил менга ҳам илм,
Токи Каломингни қалбимга жойлай.
Ризолигинг топай Буюк Аллоҳим,
Раҳматинг топганлар изидан борай.
Акбаро, бу даргоҳ қадрини билгин,
Устозлар ўгитин қулоққа илгин.
Аллоҳ Каломини жойлаб қалбингга,
Яратган Ҳақ таоло шукрини қилгин.
© Акбар Эшмуҳаммад,
ТИИ Қуръон ва тажвид ўқув курси битирувчиси
🔗 t.iss.one/oliymahad