#Ҳикоя
Одоб хазинасини юрагига жойлаган бир йигит бор эди. У ўз бахтини тополмай бир неча вақт сарсон-саргардонликда юрди. Кунлардан бир кун Анушервоннинг ходимларидан бирининг хизматига кириб қолди. У ердаги қийинчилик ва макру ҳийлаларнинг азобига қанчалик бардош бермасин, бирор фойда кўрмади. Қоронғи тунларни эса оғир хаёллар билан ўтказди: Байт:
Куннинг жамолини курай деганга,
Тунда сабр қилмоқ ёлғиз чораси.
Гавҳар қидирувчи меҳнатдан қўрқса,
Қўлига чиқмагай дурнинг сараси!
Кунлардан бир кун Анушервон ўз мулозимларидан: «Энг юмшоқ нарса нима?» — деб сўради. Биров: «Шоҳи», деб жавоб берди. Биров: «Товуқ патлари», деди. Яна бирови эса:«Шоҳидан ҳам юмшоқроқ нарса нима бўлиши мумкин», деди. Шу пайтда ҳалиги йигит сарой тепасида турган эди. У мулозимларнинг жавобидан Анушервоннинг кўнгли тўлмаганини кўриб,сўзлашга ижозат сўради. Ижозат бўлгач деди: «Энг юмшоқ нарса тинчликдир!» Анушервон унга офарин айтди ва яна сўради: «Энг яхши овқат нима?» Йигит: «Шаҳвоний қувватни оширмайдиган ва танда иллат қўзғатмайдиган овқат энг яхши овқатдир», деди. Яна сўради: «Энг яхши шароб қайси?» Йигит: «Ақлни зое қилмайдиган ва касаллик пайдо қилмайдигани», деб жавоб берди. Яна сўради: «Гулларнинг ичида энг ширин ҳидлиси қайси?» Йигит: «Ота-она тириклигида уларни хурсанд қиладиган, ўлгандан кейин эса уларнинг номини боқийлаштирадиган ҳаёт гули бўлмиш фарзанд», деб жавоб берди.
Яқинларингизга ҳам улашинг:
@islaminstitutuz

Бир биродаримизнинг ҳикоялари ғоят таъсир қилган эди, шуни сиз, азизлар билан баҳам кўрмоқчиман:
-Ҳайит арафасида онам билан бирга бозорга тушдик. Ниятимга кўра, энг аввал онажонимга янги махси олиб бердим. Ўша ернинг ўзида янги махсини кийдириб қўйдим. Кейин кавушларини ҳам янгиладим. Сўнг таглик-патак олиб келиб кавушларига солдим. Кейин Туркияда ишлаб чиқарилган янги пайпоқ ҳам олиб бердим. Онажоним тураётганларида «энди рўмол олиб берсам, бош-оёқ сарпо қилган бўларканман», деб ҳазиллашдим. Онам “ҳа, ҳа” деб кулиб қўйдилар. Гап-сўзларимизни эшитиб турган махсидўз “Онахон, бу йигит ўғлингизмилар?” деб сўрадилар. “Ҳа”, дедилар онам. Шунда махсидўз ”Ҳозир жуда улуғ иш рўй берди. Розилик билан шундай жилмайдингиз-ки, мана шу кулгингиз ўғлингиз учун еру осмоннинг гулга тўлганидан ҳам яхшироқ бўлди. Дунёда Аллоҳга иймон келтиргандан кейин ота-онанинг хизматини қилиб, дилини хушнуд этишдан улуғроқ иш борми?! Кўриб турибманки, ўғлингиз хизматингизни сидқидилдан қиляпти, мен бу ишларга қиёматда гувоҳлик бераман, ҳозир шу ерда фарзандингиз ҳаққига дуо қилинг, чунки шу соатда Аллоҳнинг даргоҳи очиқ турибди, иншааллоҳ!” деган гапларни айтди. Мен махсидўзнинг оддий одам эмас, балки илм эгаси эканини англадим. Гапларидан қалбим сел бўлиб оқди. Онажоним шу бозорнинг ўртасида узоқ дуо қилдилар... Ўша воқеадан сўнг қачон онамнинг хизматларини қилсам, аввал ҳеч ҳис этмаганим бир ажиб улуғворликни сезадиган, чарчоғим тарқайдиган, таним роҳатланадиган, дилим яйрайдиган бўлди. Ишқилиб Аллоҳим мени бу роҳатдан бемаврид жудо этиб қўймасинда...
“Одамийлик мулки”дан
Яқинларингизга улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOdQbzUqVwPS5Q

Ғаройиб қишлоқ
Бир сайёҳ бир қишлоқдан ўтиб кетаётганда ғалати манзаранинг шоҳиди бўлибди. У бир дўкончада нон сотаётган бир кишини кўрибди. Гап шундаки у киши кеча ёпилган совуқ нонларни бугун ёпилган иссиққина нонлардан икки баробар қимматга сотаётган экан. Ғалатилиги шундаки одамлар ҳам кеча пишган совуқ нонларни ҳозиргина пишиб чиққан юмшоқ нонлардан афзал кўриб икки баробар қиммат бўлса ҳам сотиб олишаётган экан. Ҳалиги сайёҳ нега одамлар бундай қилаётганига ҳайрон бўлиб сотувчидан бунинг сабабини сўрабди. Сотувчи шундай дея жавоб берибди: “Бизнинг қишлоқ аҳли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббати туфайли бугунги нондан кечагисини маъқул кўришади, чунки кечаги кун севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яшаган даврларига ҳеч бўлмаса бир кун бўлса ҳам яқинроқ”.
Каналга уланиш:

Ҳаёт мисоли пиширилаётган пишириқ
Бир куни кичкинагина болакай бувисига: “Бувижон, қандаям ҳамма ишлар ёмон, мактабда, оилада муаммолар, дўстлар билан муаммолар, устига устак соғлик саломатлик борасида муаммолар ва ҳоказо“,-дея шикоят қила кетди.
Бу пайтда бувиси пишириқ пишираётган эди. У неварасининг шикоятларига парво қилмасдан: “Болажоним, озгина тамадди қилиб оласанми,“,-дея сўради, набира, албатта дея жавоб берди.
“Бу эрда озгина ўсимлик ёғи бор, тамадди қилақол“,- деди бувиси, набира ҳайрон бўлиб, йўқ дея жавоб берди. Сўнг бувиси: “Бир жуфт хом тухумга нима дейсан?“. “Даҳшат“,-деди набира юзини бужмайтириб. “Унда озгина ун хохларсан ёки пишириқ содасими?“,-дея сўради бувиси. Набира: “Бувижон, ахир сиз таклиф қилаётган нарсаларни ейиш бу ақлга сиғмайдиган ахмоқликку“,-деди.
Бувиси шундай жавоб берди:“Ха, албатта бу нарсаларни ҳаммаси алоҳида ва хомлигида жуда ёмон кўринади, лекин улар қўшилганда ажойиб таъмли пишириққа (пирог) айланади!”
Аллоҳ ҳам бизни шундай синайди. Қийинчилик келганда, биз нега Аллоҳ бизга бундай мушкулотлар берди деб ҳайрон бўламиз, лекин Аллоҳ ҳаммасини жой жойига қўйганда ҳамма қийинчилик ва мушкулотлар бизга фойда келтиришини (бизга ёмон бўлиб туюлган нарсани оқибати бизга хайрли бўлишини ва аксинча бизга яҳши бўлиб туюлган нарсани оқибати биз учун хайрсиз бўлишини) билади. Фақатгина биз чин кўнгилдан Унга ишонишимиз керак, шунда У ҳамма ишларимизни ниҳоясини гўзал қилади.

Чин дўстлик
Исмоил ва Иброҳим номли икки дўст саҳрода кетишаётганда улар қаттиқ чанқоқданми (ташналикданми) ёки бошларидан ураётган қайноқ қуёш тиғиданми бир бирлари билан баҳслаша кетишди.Баҳс шу даражага этдики ҳаттоки Исмоил Иброҳимни юзига тарсаки туширишгача борди.Иброҳимни дили қаттиқ оғриди аммо бирор оғиз сўз демади, фақатгина саҳро қумига шундай дея ёзди: “Бугун менинг энг яқин дўстим Исмоил юзимга шапалоқ тортди“.
Улар йўлда давом этишди ва ниҳоят бир воҳага (водий) дуч келишди ва унда чўмилишга қарор қилишди. Исмоил озгина дам олиш учун ўтирганда Иброҳим сувга сакраб чўмила бошлади,шунда бирдан Иброҳим бақириб ёрдамга чақира бошлади, сувда унинг томирлари тортишиб қолиб, ҳатто унинг сув юзасига бошини чиқаришга ҳам мажоли бўлмай чўка бошлаётган эди. Исмоил уни қутқариш учун сувга отилди ва уни секинлик билан сувдан қуруқликка олиб чиқди. Иброҳим бироз вақт ўтиб, ўзига келиб олгач ўзига яқин турган тошга шундай ёза бошлади: “Бугун менинг энг яқин дўстим мени ҳаётимни сақлаб қолди“.
Уни юзига шапалоқ тортган ва ҳаётини сақлаб қолган Исмоил ундан сўради: “Нега мени сенга озор бериб дилингни оғритганимни қумга ёздингу, нега энди тошга ёзяпсан? Иброҳим табассум қилиб, шундай жавоб берди: “Қачон дўстимиз бизни хафа қилса биз уни ҳаракатларини қумга ёзишимиз керак, шамол қумдаги ёзувларни учириб кетганидек биз ҳам уни озорларини қалбимиздан ўчириб ташлашимиз учун, қачонки дўстимиз бизга қандайдир яхшилик қилса уни тошга ёзишимиз керак, ўша ҳаракат бутун умрга хотирамизга муҳрланиб қолиши учун.

Уст-боши юпун бир одам дўконга кириб сотувчидан сўради:
– Сизда цемент учун суртма дори (мазь) борми?
Сотувчи бу саволдан кулиб юборди ва масхара оҳангида унга шундай деди:
– Ҳа, бизда тош учун ҳам, темир учун ҳам суртма дори бор. Сизга қанақси керак, четдан келадиган тозасими ёки ўзимиздан чиқадиганими?
– Четдан келадиган тозасидан берақолинг, деди ҳалиги одам.
Сотувчи:
– Айтиб қўяй, униси қиммат туради, деди кулиб.
Шунда ҳалиги одам қўлини кўтариб, сотувчига кўрсатди ва шундай деди:
– Цемент ташиб, қўлим ёрилиб кетган. Бу қўлим билан қизалоғимни эркалаб, юзини силай олмаяпман. Агар шу қиммат дорингиз қўлимдаги нарсани кетказса, беринг, пулини тўлайман.
Бу гапдан кейин сотувчи сергак тортди. Аввало олдинроқ қилган муомаласидан, кейин фарзандларини охирги марта қачон эркалаб ўйнатганини эслолмаганидан қаттиқ уялди.
“Фақирлик – чўнтак бўшлигида эмас, фақирлик – қалб бўшлигида”.
Манба: @nasafziyo
✅ Обуна бўлинг: @Oliymahad

Сиз-чи? Сиз фарзандингизни охирги марта қачон эркалаб ўйнатганингизни эслай оласизми?
Манба: @nasafziyo
✅ Обуна бўлинг: @Oliymahad
#Ҳикоя
▪️ “Жиннини ёқиш” санъати
▫️ Бир куни золимлиги билан танилган Ҳажжож ибн Юсуф Сақафий ҳамроҳларисиз Куфани айланиб юриб, бир бадавийни учратиб қолди.
Ундан: “Ҳоким ҳақида нима дейсан?”, деб сўради.
Бадавий: «Ҳажжожни назарда тутяпсизми?», деб жавоб берди…- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41649
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok