Олий Маъҳад | Расмий
14.5K subscribers
24.1K photos
3.48K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратлари “Aё Софя Фотиҳ” мадрасаси очилиш маросимида қатнашдилар

Бугун, 15 апрель куни Истамбул шаҳридаги “Aё София” қадимий ёдгорлиги мажмуасида жойлашган “Aё-София Фотиҳ” мадрасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Туркий давлатлар ташкилоти директори Бағдод Амраев, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода, Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай Тағанули ҳамда бир гуруҳ давлат ва дин арбоблари иштирок этдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ “АЁ СОФИЯ” МАСЖИДИДАГИ ЖУМА НАМОЗИДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР

🕌 Хабар берганимиздек, Туркия сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркий давлатларнинг дин пешволари билан биргаликда бугунги жума намозини адо этиш учун Истанбулдаги бир неча ўн минглаб жамоат тўпланган, қадимий ва бетакрор “Аё София” масжидига ташриф буюрдилар.

🌙 Жума намози аввалида машҳур қориларининг Қуръони карим қироати тингланди. Шундан сўнг Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош ҳазратлари Ислом динининг молиявий ибодатлари бўлган – закот, фитр садақалари ҳақида мавъиза қилиб, уларнинг асл мазмун-моҳияти ва ҳаётимизда тутган ўрни хусусида жамоатга сўзлаб берди.

Жума намозида Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған иштирок этди.

➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ “AЁ СОФЯ ФОТИҲ” МАДРАСАСИ ОЧИЛИШ МАРОСИМИДА ҚАТНАШДИЛАР

15 апрель куни Истамбул шаҳридаги “Aё София” қадимий ёдгорлиги мажмуасида жойлашган “Aё-София Фотиҳ” мадрасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған сўзга чиқиб, мазкур мадраса тарихи ҳақида сўзларкан, унда дарс берган буюк аждодимиз Али Қушчи ҳазратлари хизматларини эътироф этиб жумладан бундай деди:

...Биринчи муддариси мулла Хусрав бўлган бу даргоҳда Али Қушчи ҳам дарс берган. (Муфтий Нуриддин домла ҳазратларига қараб) Ўзбекистон вакили бор-а! Ҳа, Али Қушчи бу ерда дарс берган...

➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСТАМБУЛДАГИ МУҲТАШАМ ВА ТАБАРРУК ЖОМЕДА МАВЪИЗА ҚИЛДИЛАР

15 апрель куни шом намози адо этилиб, ифторлик қилингач, Туркий давлатларнинг дин пешволари хуфтон ва таровиҳ намозларини адо этиш учун “Абу Айюб Ансорий” масжидига ташриф буюрдилар.

Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош ҳуфтон ва таровеҳ намозларини ўқиб берди. Шундан сўнг, ушбу муҳташам ва табаррук жомеда йиғилган бир неча ўн минглаб намозхонларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Рамазон ойи фазилатлари ҳақида мавъиза қилиб бердилар.

Мана шундай шукуҳли, дуолар ижобат бўладиган фурсатларда дин пешволари таровиҳ намозларида юртларимиз ҳақига кўплаб дуолар қилдилар. Мусулмонларнинг бирдамлиги янада мустаҳкам бўлишини Аллоҳ таолодан сўрадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратлари “Aё София ” масжидида жума намозида иштирок этдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
РОССИЯ МУФТИЙСИ БИЛАН ДЎСТОНА УЧРАШУВ

Россия сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов Ўзбекистон делегацияси вакиллари билан бирга Москва шаҳрида мазкур мамлакат мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда у ерда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошлар билан учрашувлар ўтказишмокда.

Куни кеча Иброҳимжон домла Иномов Россия Федерацияси мусулмонлари идораси раиси, Россия муфтийлари кенгаши раиси, муфтий Шайх Равиль ҳазрат Гайнутдин билан учрашув ўтказди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#сафар #Россия
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ҚОЗОҒИСТОНГА ЖЎНАБ КЕТДИЛАР

Бугун, 11 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули таклифига биноан йирик жоме масжид очилиш маросимида иштирок этиш ва уламолар, муфтийлар билан бўладиган мулоқотда қатнашиш учун Нур-Султон шаҳрига жўнаб кетдилар.

🌙 Шунингдек, мазкур тадбирларда Миср Араб Республикаси бош имоми ўринбосари, Азҳари шариф вакили, доктор Муҳаммад Абдурраҳмон ад-Дувайний, Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий шайх Равил Гайнутдин, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев, Монголия мусулмонлари идораси раиси, муфтий Ботирбек ҳожи Ҳадис ҳамда бир қатор таниқли ислом олимлари, имом-хатиблар, давлат ва дин арбоблари қатнашишлари режалаштирилган.

🛫 Сафар тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

Muslim.uz | @muslimuzportal

#МУФТИЙ #САФАР #ҚОЗОҒИСТОН

🔗 t.iss.one/oliymahad
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ НУР-СУЛТОН ШАҲРИДАГИ ЙИРИК МАСЖИД ОЧИЛИШ МАРОСИМИДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР

Бугун, 12 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Нур-Султон шаҳридаги йирик жоме масжиднинг очилиш маросимида иштирок этиб, нутқ сўзладилар.

🌙 Муфтий ҳазратлари дастлаб ўз сўзида Ислом оламининг муборак муҳаррам ойи билан барча йиғилганларни қутладилар. Бундай улуғ ойда Аллоҳнинг янги байтининг ишга тушиши катта неъмат эканлигини таъкидлаб, янги масжид билан Қозоғистон халқини муборакбод этдилар.

🕌 Шунингдек, Муфтий ҳазрат сўзлари давомида ўзбек ва қозоқ халқларининг кўп асрлик қардошлиги ҳақида ҳам тўхталиб, тили, анъана ва урф-одатлари бир-бирига ўхшаш икки эл тарихий тараққиётнинг барча йўналишларида ўзаро ҳурматда, қавму қариндош бўлиб, тинч-тотув ҳаёт кечираётгани ҳақида илиқ фикрларни билдирдилар...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz
#МУФТИЙ #САФАР #ҚОЗОҒИСТОН

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал
🕌 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ҚОЗОҒИСТОННИНГ БОШ МАСЖИДИДАГИ ЖУМА НАМОЗИДА ҚАТНАШИБ, МАЪРУЗА ҚИЛДИЛАР

🌙 Бугун, 12 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Нур-Султон шаҳридаги янги қурилган Қозоғистоннинг бош масжидида жума намозида иштирок этиб, бир неча минг намозхонга мавъиза қилдилар.

🌙 Муфтий ҳазратлари маърузада ушбу жоме масжид билан қозоқ элини қутлаб, уни то Қиёмат кунига қадар Ислом дини ва мўмин-мусулмонларга хизмат қилишини Аллоҳдан сўрадилар...

➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#МУФТИЙ #САФАР #ҚОЗОҒИСТОН #ЖУМА

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг Қозоғистон бош масжиди очилиш маросими ва жума намозига ташрифлари (2022 йил 12 август, Нур-Султон шаҳри)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#МУФТИЙ #САФАР #ҚОЗОҒИСТОН #ЖУМА

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
​​МУСУЛМОН КИШИНИНГ ЎЗГА ЮРТЛАРГА САФАР ҚИЛИШИНИНГ ҲУКМИ
#сафар

1343-CАВОЛ: Мусулмон инсоннинг чет элга, мусулмон бўлмаган юртларга ишлагани бориши жоизми?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зарурат ва ҳожат бўлганда мусулмон кишининг ғайридин юртларга ишлаш учун сафар қилишига шаръан монеълик йўқ. Лекин бир нечта шартлар борки, уларга риоя қилиш лозим бўлади. Улар қуйидагилар:
- Сафарнинг сабаби шариатда ҳаром қилинган иш бўлмаслиги керак (яъни айнан гуноҳ ишни кўзлаб йўлга чиқмасин);
- Мусулмон кишининг бу сафарда дини, жони ва обрўсига зарар етмаслиги керак. Динига зарар етмаслигидан мурод — куфрга ёки ҳаромлиги аниқ ишларга мажбур қилинмаслиги керак;
- Ҳеч бир тўсиқсиз Ислом шиорларини бажара олиши керак. Ислом шиорлари деганда — динимизнинг намоз ўқиш, рамазон рўзасини тутиш каби ихтилофсиз фарзлари тушунилади.
Демак, юқоридаги шартлар топилмаса, бундай сафардан сақланиш керак бўлади. Чунки динимизда фойдани жалб қилишдан кўра зарарни даф қилиш устун туради. Фиқҳ китобларимизда:
درء المضار اولى من كسب المنافع
“Зарарни даф қилиш фойдани жалб қилишдан яхшироқдир”, деган қоида зикр қилинган.
Яъни дини, жони ва обрўсига зарар етиши ва ишлаб фойда кўриши баробар келганда, дини, жони ва обрўсини сақлаш, ўзга юртларда ишлаб пул топишдан устун туради.
Кишининг ҳаёти ўз юртининг ўртача яшаш тарзида бўла туриб, бойлик илинжида ва неъматларга бурканиб яшаш учун чет элларга узоқ муддат ишга кетиши тўғри эмас. Чунки узоқ вақт аёлини ёлғиз ташлаб кетиши, фарзандлар ота тарбиясидан узоқ бўлиши, борган жойидаги кенг тарқалган ёмонликлардан таъсирланиши каби салбий ҳолатлар юзага чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Сафар_ойи

Сафар ойида уйланиш, тўй қилиш ҳаромми?

Сафар ойида турмуш қуриш, тўй қилиш мумкин.

Сафар ойида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамизга, Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу эса Фотима онамизга тўй қилиб, уйланганлар.

Набий саллаллоху алайхи васаллам: "Сафар ойидан шумланиш йўқ", деганлар (Имом Муслим ривояти).

Сафар ойида уйланишдан қўрқиш, шумланиш иймоннинг заифлашувига олиб келади. Ва бу нотўғри эътиқоддир. Ҳар бир кун, ой Аллоҳнинг кунларидир. Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам фақат Аллоҳдандир.

Сафар ойини ирим қилиб шумланиш, унда ёмонлик бор, ҳосиятсиз, деб ишониб, никоҳдан қочиш, катта харидлар қилмаслик, кўчишни ортга суриш илмсизлик аломатидир.

Сафар ойи бахтсизлик келтирмайди. Ирим-сирим, шумланиш нотўғри эътиқодларни келтириб чиқаради.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!