Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Мукофот #Мустақиллик #33_йил

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

▫️ Фармонга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият юритаётган имом-хатиблар «Имом Бухорий» ордени билан мукофотландилар:

Наимов Алишер Абдурашидович - Фарғона вилояти бош имом-хатибининг ўринбосари, Қувасой шаҳар бош имом-хатиби

Усманов Рахматилло Ахматович - Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакили

Элов Жобир Рустамович - Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили

▫️Тошкент ислом институти жамоаси мукофотланганларни самимий қутлайди!

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Мустақиллик #33_йил

▪️Президент Шавкат Мирзиёев Кўксаройда  мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топширди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Мустақиллик #33_йил

▪️Президент фармони билан 522 нафар шахс афв этилди

▫️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев энг азиз умуммиллий байрамимиз – Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинганининг ўттиз уч йиллигини нишонлаш арафасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган гуманистик сиёсатнинг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Қатағон_қурбонлари #Мустақиллик #33_йил #Кун_тарихи

▪️31 август - Қатағон қурбонларини ёд этиш куни

▫️Мустабид тузум
даврида минглаб бегуноҳ ватандошларимизнинг умри хазон бўлган.

▫️1937-53 йилларда Ўзбекистонда 100 минг одам қатағонга учраган.

▫️Уларнинг 13 минг нафари шафқатсиз отиб ташланган.

▫️Қанчадан-қанча оилалар хонавайрон бўлиб, болалар етим қолган. Биргина 1937-38 йиллардаги катта қатағон даврида 7 мингга яқин ватандошимиз отилган.

▫️2002 йил 31 августда Тошкент шаҳри Юнусобод туманида ташкил этилган “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси ҳудудида озодлик ва мустақиллик учун курашган фидойилар хотирасини ёд этиш мақсадида “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи очилган.

▫️Музейнинг илмий экспозициясини шакллантириш борасида муайян ишлар амалга оширилган.

▫️150 дан зиёд архив ҳужжатлари, 100 дан ортиқ тарихий фотосурат, 100 га яқин ашёвий буюмлар, 175 та китоб, кўплаб вақтли матбуот нашрларининг намуналари излаб топилди ва улар музей экспозициясидан ўрин эгаллаган.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Қатағон_қурбонлари #Мустақиллик #33_йил

▪️Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Мустақиллик #33_йил

🇺🇿 Ватанимиз истиқлолининг 33 йиллик айёми муборак бўлсин!

🎉 Сиз азизларга Аллоҳ таоло сиҳат-саломатлик, бахт-саодат,
хонадонингизга файз-барака ато қилсин!

▫️Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Табрик #33_йил #Мустақиллик

🇺🇿 Азиз, ҳамюртлар!

▪️Сиз азизларни Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана - Ватанимиз Мустақиллигининг 33 йиллик байрами муносабати билан самимий муборакбод этамиз!

▫️Сизга Аллоҳ таоло сиҳат-саломатлик, бахт-саодат,
хонадонингизга файз-барака ато қилсин!

▫️Ватан равнақи йўлида қилаётган эзгу ишларингизда Яратганнинг Ўзи доим мададкор бўлсин!

▫️Ҳурмат ва эҳтиром ила Тошкент ислом институти жамоаси

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Кун_тарихи #33_йил #Мустақиллик

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни

▪️"1 сентябрь - Мустақиллик куни" халқимизнинг ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаган ҳар йили энг улуғ, энг азиз байрам сифатида катта шоду хуррамлик билан нишонланадиган қутлуғ айёмдир.

▫️Мустақиллик туфайли тилимиз, динимиз, миллий ғуруримиз, Рамазон ҳайити, Қурбон ҳайити каби миллий байрамларимиз қайта тикланди.

▫️Юртдошларимиз ҳаж ва умра сафарларига эркин бориб келадиган бўлди. Давлат рамзлари қабул қилинди. Илгари номи ҳам, асарлари ҳам биздан сир тутилган буюк аждодларимиз яна ўзимизга қайтди.

▫️1991 йил 31 августда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги эълон қилинди. Шу куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида"ги Қарор ва "Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг асослари" тўғрисида Қонун қабул қилинди. Қарор билан Ўзбекистон ССР номи ҳам Ўзбекистон Республикаси деб ўзгартирилди ҳамда "1 сентябрь Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни" деб белгилаб қўйилди.

1991 йил 5 сентябрда фармон билан Ўзбекистон пойтахтининг авваллари Владимир Ленин номи билан аталган марказий майдони Мустақиллик майдонига ўзгартирилди.

▫️1992 йил 3 июлда "Ўзбекистон Республикасида байрамлар тўғрисида"ги 669-ХII-сонли Давлат Қонуни қабул қилинди, унда байрам нишонланадиган кунлар, жумладан, Мустақиллик куни ҳам белгиланди. Қонун асосида ўша пайтда амалда бўлган Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok