Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
#Табрик #32_йил #Мустақиллик #Янги_Ўзбекистон

🇺🇿 Азиз, ҳамюртлар!

▪️Сиз азизларни Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана - Ватанимиз Мустақиллигининг 32 йиллик байрами муносабати билан самимий муборакбод этамиз!

▫️Сизга Аллоҳ таоло сиҳат-саломатлик, бахт-саодат,
хонадонингизга файз-барака ато қилсин!

▫️Ватан равнақи йўлида қилаётган эзгу ишларингизда Яратганнинг Ўзи доим мададкор бўлсин!

▫️Ҳурмат ва эҳтиром ила Тошкент ислом институти жамоаси

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#32_йил #Мустақиллик #Google

🇺🇿 Google.com қидирув тизими "1 сентябрь - Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни" муносабати билан ўз логотипини Ўзбекистон байроғи ва мустақиллик байрамини акс эттирувчи кўринишга алмаштирди.

Google дунёдаги муҳим саналар муносабати билан логотипини ўзгартириб туради.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Кун_тарихи #32_йил #Мустақиллик

🇺🇿 Ўзбекистон Мустақиллиги куни

▪️"1 сентябрь - Мустақиллик куни" халқимизнинг ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаган ҳар йили энг улуғ, энг азиз байрам сифатида катта шоду хуррамлик билан нишонланадиган қутлуғ айёмдир.

▫️Мустақиллик туфайли тилимиз, динимиз, миллий ғуруримиз, Рамазон ҳайити, Қурбон ҳайити каби миллий байрамларимиз қайта тикланди.

▫️Юртдошларимиз ҳаж ва умра сафарларига эркин бориб келадиган бўлди. Давлат рамзлари қабул қилинди. Илгари номи ҳам, асарлари ҳам биздан сир тутилган буюк аждодларимиз яна ўзимизга қайтди.

▫️1991 йил 31 августда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги эълон қилинди. Шу куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида"ги Қарор ва "Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг асослари" тўғрисида Қонун қабул қилинди. Қарор билан Ўзбекистон ССР номи ҳам Ўзбекистон Республикаси деб ўзгартирилди ҳамда "1 сентябрь Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни" деб белгилаб қўйилди.

1991 йил 5 сентябрда фармон билан Ўзбекистон пойтахтининг авваллари Владимир Ленин номи билан аталган марказий майдони Мустақиллик майдонига ўзгартирилди.

▫️1992 йил 3 июлда "Ўзбекистон Республикасида байрамлар тўғрисида"ги 669-ХII-сонли Давлат Қонуни қабул қилинди, унда байрам нишонланадиган кунлар, жумладан, Мустақиллик куни ҳам белгиланди. Қонун асосида ўша пайтда амалда бўлган Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Янги_Ўқув_йили #32_йил #Мустақиллик

▪️Тошкент ислом институтида 2023-2024 ўқув йили бошланди

▫️Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги ҳамда 2023-2024 ўқув йилининг очилиши муносабати билан Тошкент ислом институтида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида тадбир ўтказилди.

▫️Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Мақсудов, бўлим бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов, қўмита ходими Муҳаммадбобур Йўлдошев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, ТИИ ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этдилар.

▫️Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси янграгач, институт талабаси Муҳаммад Умар қори Муҳаммаджонов Қуръон тиловат қилиб берди ва дуои фотиҳа қилинди.

▫️Мустақилликнинг 32 йиллиги ҳамда 2023-2024 ўқув йилининг очилиши муносабати билан ўқитувчи ва талабаларни муборакбод этиш учун ДИҚ раисининг биринчи ўринбосари Д.Мақсудов сўзга чиқди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Янги_Ўқув_йили #32_йил #Мустақиллик

▪️Фотолавҳалар

▫️Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги ҳамда 2023-2024 ўқув йилининг очилиши муносабати билан Тошкент ислом институтида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида тадбир ўтказилди.

▫️Тадбирда ЎМИ раисининг биринчи ўринбосари Ҳ.Ишматбеков, ДИҚ ходими М.Йўлдошев, ТИИ ректори М.Муҳаммадсиддиқов нутқ сўзладилар.

▫️Тадбир якунида юрт обод ва фаровон бўлишини, янги ўқув йили хайрли бошланишини Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилинди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Янги_Ўқув_йили #32_йил #Мустақиллик

▪️Янги ўқув йилининг илк дарси

▫️Тошкент ислом институтида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” мавзусидаги "Мустақиллик дарси" билан 2023-2024 ўқув йили бошланди.

▫️Дарсларни ЎМИ раисининг биринчи ўринбосари Ҳ.Ишматбеков, ДИҚ бўлим бошлиғи М.Ҳакимов, ТИИ ректори М.Муҳаммадсиддиқов, проректорлар У.Ходжаев ва С.Примов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Халқаро ҳамкорлик ва протокол” бошқармаси менежери, сиёсатшунос-эскперти Шерзод Зиёев ўтмоқда.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Янги_Ўқув_йили #32_йил #Мустақиллик

▪️"Муфтий совғаси"

▫️Тошкент ислом институтида янги 2023-2024 ўқув йили бошланди.

▫️Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан 1-курсга қабул қилинган талабаларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳазратларининг совғалари топширилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Янги_Ўқув_йили #32_йил #Мустақиллик

▪️ Янги илмлар сари йўл

▫️ Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги ҳамда 2023-2024 ўқув йилининг очилиши муносабати билан Тошкент ислом институтида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида тадбир ўтказилди…- ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/40518

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_Ўқув_йили #32_йил #Мустақиллик

▪️Тошкент ислом институтида янги 2023-2024 ўқув йили бошланди

HD:
👉 https://youtu.be/uCgmDRyBL2g

Батафсил: 👉 https://oliymahad.uz/40518

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи #Байроқ #32_йил

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрдаги навбатдан ташқари VII сессиясида тасдиқланган Давлат байроғи – мамлакат давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади.

Бу йил “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигига 3️⃣2️⃣ йил тўлди.

🟦Байроқдаги мовий ранг – тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва оби-ҳаёт рамзи. Бу яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради.

⬜️Оқ ранг – тинчлик рамзи бўлиб, поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли.

🟩Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи бўлиб, навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли.

🟥Қизил чизиқлар – вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади.

🌙Ярим ой тасвири тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ.

⭐️12 юлдуз ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзидир.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Конституция #32_йил #Кўргазма_савдо

Конституция кунига бағишланган кўргазма ташкил этилди

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчи, ишчи-ходим ва талабалар учун Ахборот-ресурс маркази томонидан “Ғафур Ғулом” нашриёт-матбаа ижодий уйи билан ҳамкорликда китоб кўргазма-савдоси ташкил этилди.

Кўргазмада беш юзга яқин бадиий, илмий, тарих, диний-маърифий ҳамда сиёсий-ижтимоий китоблар тақдим этилди. Хусусан “Ўзбекистон Республикасининг оила кодекси”, “Меҳнат кодекси”, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс”, “Жиноят кодекси”, “Фуқаролик ҳуқуқи”, “Давлат ва ҳуқуқ назарияси”, “Меҳнат ҳуқуқи”, “Инсон ҳуқуқи”, “Ҳуқуқий кўникмалар методологияси”, “Рим ҳуқуқи” каби адабиётлар намойиш қилиниб, китобхонлар ўзлари қизиққан мавзудаги китобларни харид қилдилар.

АРМ Бош мутахассиси Абдулазиз Кадиров

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Конституция #32_йил

Виждон ва эътиқод эркинлиги инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир

• Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Тошкент ислом институтида талабалар учун «Виждон эркинлиги» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

• Тадбирда проректор Т.Эвадуллаев, бўлим бошлиғи Б.Парпиев, ҳуқуқшунос Ж.Низамов иштирок этиб, маърузачи сифатида Тошкент давлат юридик университети Конституциявий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси Суннат Ҳакимов таклиф этилди.

• Маърузачи виждон эркинлиги ва эътиқод эркинлигининг фарқи, халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда виждон эркинлиги масаласи, янги таҳрирдаги Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кенгайтирилиши, виждон ва эътиқод эркинлигининг алоҳида ҳуқуқ сифатида белгиланишининг аҳамияти, қонунчилик ҳужжатларида виждон ва эътиқод эркинлигини таъминланиши каби йўналишлар юзасида зарур маълумотлар берди.

• Виждон ва эътиқод эркинлиги инсоннинг ажралмас ҳуқуқларидан бири бўлиб, жамиятда сиёсий плюрализмни таъминлашга хизмат қилади.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Конституция #32_йил #Заковат

⁉️ Талаба қизлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилмоқда

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан Тошкент ислом институтида талаба қизлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

• Талаба ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ошириш, дунёқарашини кенгайтириш, конституция ва ҳуқуқ бўйича билим ва даражаларини баҳолаш мақсадида барча курслар кесимида тузилган гуруҳлар ўртасида “Заковат” турнирининг саралаш босқичи ўтказилди.

• Ўқув йили давомида бўлиб ўтадиган мазкур турнир ғолиблари якуний финал босқичида аниқланади ва тақдирланади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Кун_тарихи #Конституция #32_йил

🇺🇿 Бугун — 8 декабрь, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун.

▪️Ўзбекистонда бош қомус қабул қилинганининг 32 йиллиги нишонламоқда.

▫️Асосий қонун 1992 йилнинг 8 декабрида Республика Олий Кенгашида қабул қилинган эди.

▫️Конституция билан давлат ва жамият ривожланишининг демократик тамойиллари белгилаб қўйилган. Республикада рўй бераётган демократик ўзгаришлар давомида Конституцияга ҳам ўзгаришлар киритиб келинмоқда.

▫️Янги таҳрирдаги Конституция 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган.

▫️Конституция 6 бўлим, 27 боб ва 155 моддадан иборат.

▫️Конституция лотинча constitutio — тузилиш, тузук деган маъноларини англатиб, давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. У давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, суд тизимини белгилаб беради. Конституция барча жорий қонунларнинг асоси ҳисобланади.

▫️Давлат фаолиятининг турли соҳаларида Конституцияга риоя қилинишини назорат этиш Олий суд ёки Конституциявий суд зиммасига юкланади.

▫️Конституция атамаси Қадимги Римдаёқ бор эди. Амир Темур "Тузуклар"и Шарқ ва Осиё мамлакатлари цивилизациясига хос алоҳида шаклдаги конституциявий ҳужжат хусусиятига эга бўлган. У шариат қонунлари билан бир қаторда Ўрта Осиё халқлари тақдирига кучли таъсир ўтказган.

▫️Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳозирги кунга қадар 16 марта ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Табрик #Конституция #32_йил

🇺🇿 Табрик!

•Тошкент ислом институти жамоаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги билан барчангизни муборакбод этади!

•Юртимиз тинч, Ватанимиз обод, халқимиз фаравонлиги бунданда зиёда бўлсин!

•Сизларни Конституциямизнинг қутлуғ байрами билан самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.

Барчамизни Яратган Ўз паноҳида асрасин!

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Конституция #32_йил

▪️ Конституция – фаровон ҳаётимиз асоси

▫️ Конституция миллий давлатчилигимизнинг рамзи сифатида инсоннинг қадр-қимматини улуғлаш, унинг ҳуқуқий қонуний манфаатлари дахлсизлигини таъминлашга хизмат қилади… – Одилжон Нарзуллаев,
Янгийул туман «Қирсадақ» жоме масжиди имом хатиби

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/43517

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Табрик #Мадҳия #32_йил

🇺🇿 Табрик!

•Тошкент ислом институти жамоаси Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинганининг 32 йиллиги билан барчангизни муборакбод этади!

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram