Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
24.1K photos
3.47K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Ижоза #Қироат #Қуръони_карим #Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси

▪️Жаҳонгир қори Неъматов "Қуръон курси" ўқитувчисига ижоза берди

▫️Тошкент ислом институти қошидаги "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курси устози Раҳмонжон қори Маҳкамов Имом Ҳафснинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли ҳамда Имом Шўъбанинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олди.

▫️Раҳмонжон қори Қуръони каримни юқоридаги икки тариқага кўра қироат қилиб, Жаҳонгир қори Неъматов ҳузурида хатм қилди.

▫️Ижозани Қуръон қироати бўйича ижоза соҳиби, кафедра мудири Жаҳонгир қори Неъматов берди.

▫️Ижоза – Қуръони каримни ривоят қилиш учун устоз томонидан берилган оғзаки ёки ёзма изн, рухсатдир. Қориларнинг наздида ижоза деб ижоза берувчи муқрийдан ижоза олувчи қорига Қуръон ўқиш ва ўқитиш учун бериладиган шаҳодатномага айтилади.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Ижоза #Қироат #Қуръони_карим

▪️Қуръон курси ходими қироат бўйича Жаҳонгир қори Неъматовдан ижоза олди

▫️Тошкент ислом институти қошидаги "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курси ходими Нуруллоҳ қори Сайдуллаев Имом Ҳафснинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли ҳамда Имом Шўъбанинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олди.

▫️Қорилар Қуръони каримни юқоридаги икки тариқага кўра қироат қилиб, Жаҳонгир қори Неъматов ҳузурида хатм қилди.

▫️Ижозани Қуръон қироати бўйича ижоза соҳиби, Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов берди.

▫️Ижоза – Қуръони каримни ривоят қилиш учун устоз томонидан берилган оғзаки ёки ёзма изн, рухсатдир. Қориларнинг наздида ижоза деб ижоза берувчи муқрийдан ижоза олувчи қорига Қуръон ўқиш ва ўқитиш учун бериладиган шаҳодатномага айтилади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Ижоза #Ҳадис

◾️ Муҳаддиса қизлар ижоза олишди

◽️ “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Махсумхонов Раҳматуллоҳ устоз бошчилигида 10 нафар талаба қизлар Имом Бухорийнинг “Саҳиҳи Бухорий” асарини 2 йил мобайнида ўқиб хатм қилдилар.

◽️ “Хатми кутуб” тугатганлиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилиб, унда Тошкент ислом институти Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси доценти С.Примов, Ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Т.Эвадуллаев, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Ҳ.Нурбаев, кафедра катта ўқитувчилари Ф.Маманасиров ва Р.Махсумхонов иштирок этди.

◽️ Ҳадис устозлари шогирдларига “Саҳиҳи Бухорий” ижозасини беришдан олдин, Набий алайҳиссалом ҳадисларининг мартабаси, эҳтироми, ижоза силсиласининг масъулияти ва омонати билан боғлиқ насиҳатларни қилдилар.

◽️ Байрам сўнгида муҳаддиса қизларга ижоза шаҳодатномалар ва эсдалик совғалари топширилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Ижоза

⚡️“Тафсири Насафий”дан ижоза берилди

▫️Тошкент ислом институти Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси мудири, тафсир фанидан ижоза соҳиби Фарҳод Жўраев устозлигида 3-курс талабалари улуғ бобокалонимиз Абул Баракот Насафий қаламига мансуб “Мадорикут танзийл ва ҳақоъиқит таъвийл” номли асарни ўқиб тугатдилар.

▫️Шу муносабат институтда “хатми кутуб” ижозаси тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда проректорлар Тоҳир Эвадуллаев ва Соатмурот Примов, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Ҳурмуҳаммад Нурбаев, кафедра доценти Раҳматуллоҳ Термизий, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этдилар. Устозлар сўзга чиқиб “хатми кутуб” методи ва “Тафсири Насафий” китоби ҳақида маълумот бердилар.

▫️“Мадорикут танзийл ва ҳақоъиқит таъвийл” китоби бўйича ижоза соҳиби Фарҳод Жўраев томонидан берилган шаҳодатномаларни Раҳматуллоҳ Термизий ўқитувчилар ва талабаларга табаррукан топшириб, ижоза силсиласи давомчиларини дуо қилди.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/42895

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Youtube | Facebook | Instagram
#Ижоза

⚡️“Тафсири Насафий”дан ижоза олган ўқитувчи ва талабалар - фотолавҳалар

📖 Абул Баракот Насафийнинг тафсир илми бўйича “Тафсири Насафий” номи билан машҳур бўлган ва ҳанафий мазҳабига мувофиқ битилган “Мадорикут танзийл ва ҳақоъиқит таъвийл” - “Қуръон маънолари ва таъвил ҳақиқатлари” китоби энг қимматли асардир.

▫️Китоб ҳозирги кунимизгача уламолар ва толиби илмлар орасида шуҳрат топиб, хориждаги ва юртимиз ислом таълим муассасаларида ўқув қўлланма сифатида фойдаланилмоқда.

Батафсил... 🔻 https://oliymahad.uz/42895

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижоза

⚡️Ўқитувчи ва талабалар “Тафсири Насафий”дан ижоза олди

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Ижоза

▪️Муҳаддиса қизларга ижоза берилди

▫️Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йили Ҳаким Термизий мақбараси зиёратида соҳа вакилларига Ҳаким ва Имом Термизийлар, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғилоний, Абу Муин Насафий ва бошқа буюк алломаларимиз меросини тизимли ва чуқур ўрганиши кераклигини таъкидлаган эди.

▫️Ана шундай вазифаларни ижроси ўлароқ Абу Исо Термизий ва унинг “Сунан”лари ТИИда “хатми кутуб” методи асосида талабаларга чуқурроқ ўргатилмоқда.

▫️ТИИ проректорлари Тоҳир Эвадуллаев ва Соатмурод Примов, ўқитувчи Фахриддин Маманосиров иштирок этган тадбирда, ҳадис илми аҳамияти ва талаба қизларнинг "хатми кутуб"даги жонбозликлари, Термизий алломалар меросини ўрганишга Давлат раҳбари, ҳукумат даражасида эътибор қаратилаётгани борасида сўзланди.

▫️“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Нилуфар Саидакбарова устозлигида 2-курс талаба қизлари "Сунани Термизий"ини ўқиб тугатгани боис уларга ижоза шаҳодатномалари берилди.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/43002

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Ижоза #Қироат #Қуръони_карим #Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси

▪️Қуръон қироатидан ижоза берилди

▫️Тошкент ислом институти қошидаги "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курси устози Абдураҳмонжон қори Маҳкамов Имом Ҳафснинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Тоййиба йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санад билан ижоза олди.

▫️Абдураҳмон қори Қуръони каримни юқоридаги тариқага кўра қироат қилиб, Шайх Иброҳим Муҳаммад ҳузурида хатм қилди.

▫️"Октябрь – Қуръон илмлари ва тафсир фанлари" ойлиги муносабати билан ТИИ "Қуръон илмлари" кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов ва 10 та қироат бўйича ижоза соҳиби, Ал-Азҳар шайхи, кафедра устози Иброҳим Муҳаммад билан биргаликда Абдураҳмон қорига ижозани топширди.

▫️Ижоза – Қуръони каримни ривоят қилиш учун устоз томонидан берилган оғзаки ёки ёзма изн, рухсатдир. Қориларнинг наздида ижоза деб ижоза берувчи муқрийдан ижоза олувчи қорига Қуръон ўқиш ва ўқитиш учун бериладиган шаҳодатномага айтилади.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!