Олий Маъҳад | Расмий
14.5K subscribers
24.1K photos
3.49K videos
22 files
15.8K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
​​#Фактлар #Оятлар #Ой #Йил_йил #Муҳаррам

🎊 Янги йилингиз муборак бўлсин!

Агар коинотда Ой бўлмаса, Ерда 1 сутка, яъни бир кеча кундуз 8 соат ва 1 йил 1000 кундан иборат бўлар эди.

Шунинг учун Қуръони Каримда:

▫️"Қуёш ҳам, Ой ҳам (аниқ) ҳисоб билан (сайр қилур)" (Ар-Раҳмон, 5);

▫️"(У) тонг оттирувчидир. Тунни оромгоҳ, Қуёш ва Ойни эса ҳисоб белгилари қилиб қўйди. Бу қудратли ва Доно зотнинг ўлчовидир" (Анъом, 96);

▫️"У Қуёшни зиё (таратувчи) ва Ойни нур (сочувчи) этган ҳамда йилларнинг ададини ва (вақт ва замонга доир) ҳисобини билишларингиз учун уни (Ойни) манзилларга (бўлиб) ўлчаб қўйган зотдир..." (Юнус, 5);

▫️"Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади – Аллоҳнинг осмонлар ва Ерни яратган кунидаги битигига мувофиқ - ўн икки ойдир..." (Тавба, 36);

▫️"Сиздан (Эй Муҳаммад!) ҳилоллар (янги ойлар) ҳақида сўрайдилар. "Улар одамларга (йил ҳисоби) ва ҳаж учун вақт ўлчовларидир", - деб айтинг" (Бақара, 189), дейилган.

▫️Ҳижрий йил ҳисоби — мусулмонлар йил ҳисоби. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб кўчиб ўтиши билан ҳижрий йил ҳисоби бошланган. У қамарий-ой ва шамсий-қуёш йил ҳисобига бўлинади.

▫️Қамарий бўйича йил ҳисоби 622 йилнинг 16 июли жума кунидан бошланиб, Ойнинг кетма-кет келган икки бир хил фазаси орасида ўтган вақт — синодик ой (29,530588 кун) даврига асосланган.

▫️12 ойдан иборат бир қамарий йил 354,3671 кундан иборат. Қамарий йилда 1, 3, 5, 7, 9 ва 11-ойлар 30 кундан, қолганлари 29 кундан бутун қилиб олинган.

▫️Ойлар тартиби билан муҳаррам, сафар, рабиул аввал, рабиул охир, жумодул аввал, жумодул охир, ражаб, шаъбон, рамазон, шаввал, зулқаъда ва зулҳижжа деб аталади. Қамарий йил тропик йилдан 10-12 кун қисқа.

▫️Қамария ҳисоби Яқин ва Ўрта Шарқнинг кўп давлатлари ва бошқа баъзи давлатларда қўлланади.

▫️Шамсий ҳисоб 622 йилнинг баҳоридан, кун ва тун тенг келган куни — 21 мартдан бошлаб ҳисобланади.

▫️Кейинги йил бошлари эса 20, 21 ёки 22 мартга тўғри келади. Давомийлиги Григорий календари каби 365 ёки 366 кундан иборат.

▫️Шамсий ҳисоб бўйича ойларнинг номлари ҳут, ҳамал, савр, жавзо, саратон, асад, сумбула, мезон, ақраб, қавс, жадий ва далв бўлиб, бу ойлар доимо йилнинг маълум бир вақтларида келади.

🗓 Эртага, 1 муҳаррам. Ҳижрий-қамарий ҳисобда янги 1445 йилнинг 1-кун.

🎉 Янги йилингиз муборак бўлсин!

👉t.iss.one/oliymahad - фактлар ушбу каналда!