Олий Маъҳад | Расмий
14.4K subscribers
24.1K photos
3.48K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
​​#Диний_эркинлик #АҚШ #Ўзбекистон

АҚШнинг халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси Ўзбекистонни «махсус кузатув остидаги давлатлар» рўйхатига қайта киритишни тавсия этди.

АҚШ Давлат департаменти 2020 йил декабрда Ўзбекистонни бу рўйхатдан чиқарган эди.

Халқаро диний эркинлик масалалари бўйича АҚШ комиссияси (USCIRF) дунё миқёсидаги диний эркинлик таҳлилига доир навбатдаги йиллик ҳисоботини эълон қилди.

Маълумки, 2018 йил декабрда Ўзбекистон диний эркинлик бўйича вазият «алоҳида хавотирга молик» мамлакатлар рўйхатидан чиққанди.

Асосий эътироз – қонунчиликка

USCIRF'нинг янги ҳисоботида қайд этилишича, 2020 йилда Ўзбекистондаги диний эркинлик бўйича вазият ижобий томонга ўзгаришда давом этмоқда.

«Йил давомида ҳукумат камида 8 та исломий бўлмаган диний ташкилотни рўйхатга олди, болаларнинг масжидга боришига қўйилган норасмий тақиқ амалда олиб ташланди, Тошкентдаги синагог бузилишдан сақлаб қолинди, айрим диний маҳбуслар озод этилди», – дейилади АҚШ комиссияси хулосасида.

Бироқ, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси, USCIRF ҳисоботига кўра, халқаро стандартларга мос келмайди. Жумладан, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Европа Кенгашининг Венециан комиссияси қонун лойиҳаси билан танишиб чиқиб, унга танқидий хулоса берган.

Қонун лойиҳасидаги қатор бандлар, хусусан диний фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ўтиши шартлиги, хусусий диний таълим ва миссионерликнинг тақиқланиши, диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишдаги эҳтимолий мураккабликлар, муайян жойларда диний маросимларни ўтказиш мумкин эмаслиги, диний мазмунга эга барча адабиётлар ва материаллар мажбурий тартибда экспертизадан ўтиши каби нормалар халқаро ташкилотлар томонидан маъқулланмаяпти.

USCIRF – у қандай орган?

Жаҳонда демократия ва инсон ҳуқуқлари таъминланишини мониторинг қилиш функциясини зиммасига олган АҚШ 1998 йилда халқаро виждон эркинлиги ҳақида қонун қабул қилган. Қонун билан Халқаро диний эркинликлар бўйича АҚШ Комиссияси (USCIRF) ташкил этилиб, унга жаҳон мамлакатларида эътиқод ҳуқуқига риоя этилишини мониторинг қилиб бориш вазифаси юклатилган.

Федерал ҳукуматнинг мустақил органи ҳисобланувчи Комиссия 10 нафар аъзодан иборат, улар АҚШ президенти ва Конгресс палаталари етакчилари томонидан тайинланади. Комиссия АҚШ расмийларига дунё мамлакатларида диний ҳуқуқлар таъминланишига оид вазият юзасидан ахборот бериб, ташқи сиёсатда диний масалаларга урғу бериб туради. Ҳайъат аъзолари (комиссарлар) иштирокида Конгрессда ёки жамоатчилик учун очиқ эшитувлар ташкил этилади.

Комиссия диний эркинлик бўйича дунёдаги вазиятга оид йиллик ҳисоботлар эълон қилади. Ушбу ҳисоботлар тавсиявий характерга эга бўлса-да, АҚШ ҳукумати ва парламенти аъзолари томонидан муайян мамлакат билан ҳамкорликка оид қарорлар қабул қилишда инобатга олинади, муайян давлатлардаги вазият ҳақида халқаро жамоатчилик фикрини шакллантиришда муҳим ўринга эга.

Ҳисоботда виждон эркинлиги чекланган ёки тўла таъминлангани шубҳа остида бўлган мамлакатлар икки тоифага ажратилади: «вазият алоҳида хавотирга молик» ва «алоҳида кузатув остидаги» давлатлар. АҚШ биринчи тоифа («қора рўйхат»)даги давлатларга юқоридаги қонунга асосан иқтисодий санкциялар қўллаши, улар билан ҳамкорликни чеклаши мумкин.

USCIRF мониторинг натижаларини ҳар йили баҳор ойларида ҳисобот тарзида эълон қилиб боради. АҚШ Давлат департаменти эса юқоридаги икки рўйхатни йил сўнгида янгилайди.

Департамент Комиссия тавсияларини инобатга олмаслиги ҳам мумкин. Хусусан, 2018-2019 йилларда USCIRF Ўзбекистонни «алоҳида хавотирга молик давлатлар» рўйхатига киритишни тавсия қилган бўлса-да, ташқи сиёсат идораси республикани «махсус кузатув рўйхати»га қўшиш билан чекланган эди.

Расмда: Диний эркинлик «алоҳида хавотирга молик» деб ҳисоблаш тавсия этилаётган давлатлар қизил, «махсус кузатув остида» бўлиши лозимлиги қайд этилаётган давлатлар сариқ рангда.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#30_йиллик #Мустақиллик #Ниагара #АҚШ #Байроқ

АҚШдаги 53 метрли Ниагара шаршараси Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакат байроғи🇺🇿 тасвирини ўзида акс эттирди.

Тадбир Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси томонидан ташкил этилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ташриф #АҚШ #Рамазон_2022

▪️Ўзбекистонлик уламолар АҚШга етиб бордилар

▫️Қўшма Штатларнинг бир нечта шаҳарларидаги ўзбекзабон ватандошларнинг Рамазон тадбирларида Олий маъҳад ўқитувчилари Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов, Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Ҳасан домла Қодиров ва Абдулҳамид домла Жуманов иштирок этадилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АҚШ #Азон

▪️Айни пайтда ўзбекистонлик уламолар АҚШда бўлиб турибди.

▫️АҚШ пойтахти Вашингтондаги Ўзбекистон элчихонасида ифторлик дастурхони ёзилди.

▫️Анвархон қори Зоитов шом намозига азон айтди.

▫️Уламолар орасида Олий маъҳад устозлари ҳам бор.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#АҚШ #Ташриф

🇺🇿🇺🇸АҚШда «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди қурилиши бошланди

▫️АҚШда бўлиб турган уламолар Огоё штати Синсиннати шаҳрига етиб келдилар.

▫️Уламолар ватандошларимиз томонидан қурилиши бошланган «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидига илк тамал тошини қўйиб бердилар.

▫️Мазкур масжид ва илмий марказ 18 ой ичида қуриб битказилиши режалаштирилган.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#АҚШ #Ташриф

🇺🇿🇺🇸 АҚШда бўлиб турган уламолар Иллинойс штати Чикаго шаҳрида ватандошлар учун илмий суҳбат ўтказдилар.

▪️Тошкент ислом институти катта устозлари:

▫️"Новза" жомеъ масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамрақулов, "Сирож Солиҳ" жомеъ масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров долзарб мавзуларда маъвиза қилган бўлсалар, Муҳаммад Айюб домла Косоний саволларга жавоб бердилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#АҚШ #Ташриф

▪️АҚШнинг Флорида штати Орлондо шаҳридаги Ал-Бухорий Ислом марказида ўзбекистонлик уламолар ватандошлар билан Рамазон ҳайити намозини адо этишди.

▫️Уламоларнинг АҚШга қилган сафарлари ниҳоясига етди.

▫️Уламолар таркибида Олий маъҳад ўқитувчилари Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов, Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Ҳасан домла Қодиров ва Абдулҳамид домла Жуманов АҚШдаги тадбирларда иштирок этдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad