🌙 РАМАЗОН ОЙИГА ТАЙЁРГАРЛИК БИЛАН ТАНИШИЛИБ, ЮРТИМИЗГА ҚУТ-БАРАКА СЎРАЛДИ
🕌 Бугун, 1 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Фарғона вилояти сафари давомида “Эшонбобо”, “Пошшопирим”, “Хўжамбердибой”, “Абу Ҳанифа”, "Зайд ибн Собит", “Хўжа Илғор” ва “Қаландархона” жоме масжидларида Рамазон ойига тайёргарлик жараёнлари билан танишилди.
🗣 Масжидларда мўмин-мусулмонлар ибодат қилиши учун етарли шарт-шароитларни ҳозирлашга алоҳида эътибор қаратилиб, масжид бинолари техник ҳолатини яхшилаш, хавфсизлик қоидалари ва санитария-гигиена талабларига жавоб беришини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
🤲 Ташриф давомида Бувайда туманидаги халқ тилида “Пошшопирим” зиёратгоҳи деб аталадиган Шоҳ Муҳаммад ибн Жарир қадамжоси зиёрат қилиниб, улуғ алломалар ҳаққига хайрли дуолар қилинди.
📋Маълумот ўрнида, Ҳазрати Муҳаммад Жарир 727-760 йилларда яшаб ўтган. У Фарғона ҳудудига ҳукмдор бўлиш билан бирга диний ва дунёвий илмларда етук бўлган. Шу боис, маҳаллий аҳоли у кишини ҳам подшоҳ, ҳам пир деб "Пошшопирим" деб аташган.
#fargona #muftiy #duo #safar
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#fargona #muftiy #duo #safar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook