Олий Маъҳад | Расмий
14.4K subscribers
24K photos
3.46K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Анъанавий_таълим #Диний_идора #Диний_қўмита #Модуль_таълим_шакли #Ректор #Тадбирлар

Тошкент ислом институтининг Модуль таълим тизими 1-курс талабалари учун анъанавий дарслар бошланди

Карантин сабабли Модуль таълим тизими 1-курс талабалари 2та семестрни онлайн шаклда таълим олдилар.

Жорий йилнинг 31 майдан 1-курс талабалар 3-семестр дарсларини Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги Тошкент ислом институтининг Модуль таълими биносида анъанавий шаклда бошладилар.

Анъанавий ўқишнинг бошланиши муносабати билан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, Таълим ва илмий тадқиқотлар бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, Дин ишлари бўйича қўмита Исломий диний-маърифий ташкилотлар ва имом-хатиблар билан ишлаш бўлими бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов, Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамов, ТИИ ректори Уйғун Ғафуров ва проректор Умид Ходжаев иштирокида Модуль таълими 1-курс талабалари билан учрашув ташкил этилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Видеолар #Талабалар #Модуль_таълим_шакли #Ташриф #Масжидлар #Тадбирлар

Модуль таълим шакли ходими М.Жаббаров ва ўқитувчи С.Аҳмедов бошчилигида Модуль таълим шакли талабалари Тошкентдаги “Сирожи солиҳ” ва “Мулла Қосим” жоме масжидларига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида “Сирожи солиҳ” масжиди имом-хатиби, ТИИ ўқитувчиси Ҳасанхон домла Қодиров ва "Мулла Косим" жоме масжиди имом ноиби Абдуллох Орифзода талабаларни масжидларда яратилган шарт-шароитлар ҳамда фаолияти билан яқиндан таништирдилар.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Модуль_таълим #Илмий_тадқиқот #Матбуот #Тадбирлар

Тошкент ислом инстутити Модуль таълим шакли талабалари учун “Илмий тадқиқот олиб боришнинг усул ва методлари” мавзусида институтнинг Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими ходими О.Тангиров иштирокида илмий суҳбат бўлиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда матбуот котиби Т.Азимов ва Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси С.Қурбонов ҳам иштирок этди.

О.Тангиров томонидан талабаларнинг битирув диплом иши мавзусини танлаб, илмий тадқиқот ишларини бошлаш бўйича йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилди.

Оммавий ахборот воситалари ва матбуотда видео, аудио ва мақолалар чиқариш бўйича институт матбуот котиби Т.Азимов маълумот берди.

Модуль таълим тизими талабалар таркибини имом-хатиблар ташкил қилгани боис қисқа ҳажмли ижтимоий мавзу ва масалаларга бағишланган видео маърузалар тайёрлаш, институтнинг сайти ва телеграм канали учун ҳамкорликда диний-маърифий мақола ва хабарлар чиқаришга келишиб олинди.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#ТТЖ #Тадбирлар

▪️Талабалар турар жойидаги тадбирлар

🏢Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси Талабалар турар жойида Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев талабалар билан учрашиб, ички тартиб-интизом, одоб-ахлоқ, озодалик ва вақтдан унимли фойдаланиш бўйича очиқ мулоқот ўтказди.

🌙 Таҳфизул Қуръон кафедраси Талабалар турар жойида ташкил этилган ифторликда Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси мудири Б.Аъзамов Рамазон ойига бағишланган мавзуда талабаларга илмий суҳбат қилиб берди.

🩺 Тошкент ислом институти Талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабаларни “Шифонур” кўп тармоқли килиника ЛОР шифокори Дилмурод Кургонбоев тиббий кўрикдан ўтказди.

🏢Тошкент ислом институти Талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабалар билан ТТЖ коменданти Т.Аслиддинов ички тартиб интизом ва озодалик мавзусида учрашув ташкил қилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#ТТЖ #Тадбирлар

▪️Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси, "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курси бўлим бошлиғи Жаҳонгир қори Рўзиев "Қуръон ёдлашнинг фазилатлари" мавзусида Талабалар турар жойида истиқомат қилувчи толиби илмларга илмий суҳбат қилиб берди.

▫️Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қуръонни ўрганиб, сўнг уни бошқаларга ўргатганлар сизларнинг яхшиларингиз", деганлар.

▫️Қуръон ёдлаш:

–хотирани кучайтиради;
–зеҳнни ўткир қилади;
– дунёқарашни кенгайтиради;
– руҳий барқарорлик, хотиржамлик бағишлайди;
– дилга қувонч бағишлайди;
– инсоннинг ўзига бўлган ишончини оширади;
– иммунитетни кучайтиради.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#ТТЖ #Тадбирлар

▪️Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Фазлиддин домла Сувонов "Зикрнинг фазилатлари" мавзусида Талабалар турар жойида истиқомат қилувчи толиби илмларга илмий суҳбат қилиб берди.

▪️Банданинг энг яхши ҳолати унинг ўз Рабби зикри билан маш­ғул бўлишидир. Зикр сабаби билан банда учта фазлга эга бўлади:

▫️Аллоҳ таоло Ўзини эслаган (зикр қилган) банданигина эслайди:
«Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукрчилик қилмангиз!» (Бақара, 152)

▫️Аллоҳ зикрини кўп қилган киши бутун ҳаётида, ҳатто уй­қусида ҳам ибодат билан машғул бўлган ҳисобланади:
«Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт, 56).

▫️Аллоҳ зикрида бўлган киши ҳар қандай қийинчилик ва ма­шаққатдан нажот топади:
«Бас, агар у (Юнус) Аллоҳга доимо тасбеҳ айтувчилардан бўлмаганида, албатта, у балиқ қорнида Қиёматгача қолиб кетган бўлур эди» (Соффот, 143–144).

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Тадбирлар

▪️ “Шифо” асари бўлмаганида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига таништирилмаган бўлар эди”

▫️ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Оламларга раҳмат пайғамбар!” мавзусида Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси, устоз Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонларидан таржима қилинган “Шифо – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларини танитиш” асарининг тақдимоти бўлиб ўтди…-ТИИ Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими услубчиси Сирожиддин Шодмонов

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/33296

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Тадбирлар

▪️Неъматлар ҳақида гапирмаслик ношукрликдир!

▫️ Тошкент ислом институти ректорини 2022 йил 22 сентябрдаги 01/38-сонли буйруғи ижросига кўра "Қуръони карим ва тажвид" бўлими бошлиғи Жаҳонгир қори Рўзиев "Ўзбекситонда диний-маърифий соҳадиги ислоҳотлар ва уларнинг моҳияти. Шукроналик фазилати" мавзусида давра суҳбати ўтказди.

▫️Аллоҳ Таоло: “Қасамки берган неъматларимга шукр қилсангиз албатта зиёда қилурман. Агар ношукрлик қилсангиз унда азобим қаттикдир” (Иброҳим, 7).

▫️Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким озига шукр қилмаса, кўпига ҳам шукр қилмайди. Ким инсонларга ташаккур айтмаса, улардан миннатдор бўлмаса, Аллоҳ Таолога ҳам шукр қилмайди. Неъматлар ҳақида гапириш шукрдир. Уни гапирмаслик эса ношукрликдир” (Бухорий ва Муслим ривояти).

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Тадбирлар

▪️Тошкент ислом институти ижтимоий, маънавий-маърифий ҳамда ташкилий ҳаётида фаол иштирок этаётган иқтидорли талабаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбир ўтказилди.

▫️Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда кундузги таълим тизими деканати ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда 17та гуруҳ сардорларига китоблар ҳадя қилинди.

▫️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ўзаро ҳадя улашинглар, бир-бирларингизга муҳаббатли бўласизлар” (Имом Байҳақий ривояти).

▫️“Ўзаро ҳадя улашинглар, чунки ҳадя кўнгилдаги норозилик туйғусини кетказади" (Имом Темизий ривояти).

▫️Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадяни қабул қилар эдилар ва унга кўра тақдирлар эдилар” (Имом Термизий ривояти).

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Тадбирлар

▪️Тошкент ислом институти Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Олимов, “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси бўлим бошлиғи Ж.Рўзиев, "Таҳфизул Қуръон" кафедраси ўқитувчиси А.Мирзамитдинов талбаларга "Камтарлик – мўминни комилликка етаклайдиган фазилат!" мавзусида давра суҳбати ўтказди.

▫️“Ер юзида кибрланиб юрма! Чунки сен (оёқларинг билан) зинҳор ерни теша олмайсан ва узунликда тоғларга ета олмайсан” (Исро, 37).

▫️Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир-бирингизга нисбатан камтар бўлинг, токи бирон кимса бировга нисбатан такаббурлик қилмасин, бирон кимса бошқа кимсага зулм қилмасин”.

▫️“Ким Аллоҳ учун камтарлик қилса, Аллоҳ унинг мартабасини баланд қилиб қўяди” (Муслим ривояти).

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Тадбирлар

▪️Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сон қарорининг мазмун-моҳиятини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида фаолият олиб бораётган ходимларга тушунтириш мақсадида ўқув соати ташкил қилинди.

▫️Унда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ректори Уйғун домла Ғофуров маъруза билан иштирок этди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Институт #Тадбирлар

▪️ “Талабалар, мавсумий касалликлардан эҳтиёт бўлинг!”

▫️ Тошкент ислом институти талабалари ўртасида маънавий-маърифий ишлар ва репродуктив саломатлик, соғлом турмуш тарзи, экологик маданият тарғиботини амалга ошириш мақсадида турли тадбирлар ўтказилмоқда…-ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/33971

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Тадбирлар

▪️Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг июль ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Prezident.uz

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Тадбирлар

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг октябрь ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |