Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
ДИНИЙ ИДОРА ТИЗИМИДАГИ ОАВ ХОДИМЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

🌙 Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасида
27 июнь – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” га бағишланган тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Диний идора бўлимларининг мудир ва ходимлари, “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт матбаа ижодий уйи вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ҳомиджон домла Ишматбеков сўз олиб, Диний идора тизимидаги матбуот хизмати ва нашриёт ходимларини 27 июнь – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” байрами билан муборакбод этиб, бундай деди:

– Биз яшаётган ахборот асрида бу соҳа ходимларининг фаолияти ниҳоятда муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки бугунги текзорлик замонида маълум янгилик бир зумда дунё бўйлаб ёйилмоқда...

➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Савол_жавоблар

▪️ «Рўё ва туш»

▫️ 9-савол: «Ҳулм» билан «рўё»нинг фарқи нимада? – Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида тайёрлади

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/31580

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар, #Ўзбекистон24

«ҲАЖ ҚЎЛЛАНМАСИ» МОБИЛ ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ

📲 Юклаб олиш учун линклар:

🔹GooglePlay:
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.devteam.hajguide

🔸AppStore:
https://apps.apple.com/uz/app/haj-qollanmasi/id1629805267

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Янгилик

▪️Хива Ислом дунёсининг 2024 йилдаги туризм пойтахти деб эълон қилинди

▫️Бу ҳақдаги қарор Ислом ҳамкорлик ташкилоти вазирлар кенгашининг Боку шаҳрида ўтган XI сессиясида қабул қилинди.

▫️Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, туризм соҳасини ривожлантириш, тарихий обидаларни асраб-авайлаш, муқаддас қадамжоларни обод қилиш, аждодларимиз маънавий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш борасидаги ишлар натижасида ва бунинг эътирофи сифатида Хива шаҳрининг номзоди БААнинг Абу-Даби, Туркиянинг Шанлиурфа, Нигериянинг Лагос, Тожикистоннинг Душанбе шаҳарлари орасида ғолиб деб топилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Савол_жавоблар

▪️ Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни

▫️ CАВОЛ: Ассалому алайкум, Зулҳижжанинг фазилати ва бу ойнинг ўзига хос жиҳатлари нимада? Бу ойда қайси амаллар афзал ҳисобланади?

Жавоб... 🔻 https://oliymahad.uz/16448

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

▪️ Интервью: Шайх Абдулазиз Мансур

▫️ Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари

HD: 👉 https://youtu.be/3OsEkKmEoOY

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Қабул_2022

▪️2022-2023 ўқув йили учун Тошкент ислом институтига кундузги таълим бўйича ҳужжат топширган абитуриентлар сони (29.06.2022): 30

▫️Йигитлар: 26
▫️Аёл-қизлар: 4

▫️"Қабул-2022" тугашига 21 кун қолди

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Савол_жавоблар

▪️ «Узоқлашиш ва узоқлик»

▫️ 8-савол: Қуръон истилоҳида «نأي» «наъй» ва «بعد» «буъд» орасидаги фарқ нима? – Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида тайёрлади

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/31614

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ЗИКР МАВСУМИДИР

🔸Ҳадиси шарифда ҳам бу муборак ойнинг аввалги ўн кунида зикрни кўпайтириш, айниқса, таҳлил ва такбир каби зикрларга алоҳида урғу бериш лозим.

“Маълум кунларда Аллоҳнинг исмини зикр қилсинлар” (Ҳаж сураси, 28-оят).

🌙 Олимлар бу кунларда зикр қилишни мустаҳаб санайдилар. Жумҳур уламолар наздида оятдаги “Маълум кунлар”дан мурод Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунидир.

🌙 Муҳаддислар Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида бажарилган амаллар Аллоҳ таолога бошқа ойларга қараганда маҳбуброқ бўлгани учун ҳам фазилатли, дейдилар.

🔹Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни фазилати тўғрисида жуда кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Айни ўринда мавзуимиз билан боғлиқ бир қанча ҳадисларни келтириш билан кифояландик, холос.

манба
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
​​#Кун_тарихи #Ёшлар_куни

▪️30 июнь - Ўзбекистонда Ёшлар куни

▫️2017 йил 30 июнь куни "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида нутқ сўзлаган Президент Шавкат Мирзиёев ушбу санани мамлакатда Ёшлар куни сифатида нишонлаш ташаббусини илгари сурган эди.

▫️26 августда эса "Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида"ги Қонун матбуотда эълон қилинди ва кучга кирди.

▫️"Юртимизда байрамлар кўп, лекин ёшларга бағишланган алоҳида байрам йўқ. Бугун шу масалани ҳам ҳал этадиган вақт келди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган кун – 30 июнь санасини мамлакатимизда Ёшлар куни деб эълон қилсак, қандай бўлади", - деган эди Шавкат Мирзиёев "Камолот" қурултойида.

▫️2020 йил 30 июнь кунги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилди.

▫️“Ёшлар куни”да Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкор вазирлик ва ташкилотлар билан бу куни кўплаб тадбирлар, спорт мусобақалари, танловлар, учрашувлар ўтказади.

▫️Шу билан бирга, 2022 йил 29 июнь куни "Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" Президент фармони имзоланди.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Мақолалар

▪️ Зулҳижжа ойи фазилатлари

▫️ Аллоҳ таоло малоикаларга айтади: “Эй фаришталарим, ҳар бир амал қилувчи ажрини талаб этади. Бандаларим рўза тутди ва байрамларига чиқди, ажрларини Мендан сўради. Гувоҳ бўлинглар, Мен уларни кечирдим”. Кейин нидо қилувчи нидо қилади: “Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати, қайтинглар, ёмонликларингизни яхшиликка айлантирдим”…- ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар Маҳмудов

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/31385

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok