Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
25.9K photos
3.82K videos
22 files
16.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Савол_жавоблар

▪️ «Агар Қуръон сўзи қўшиб айтилса»

▫️ 10-савол: Агар Қуръон лафзи бошқа сўзларга қўшилса ва бундан Аллоҳнинг Каломи бўлган Қуръони карим мақсад қилинмаса, фақатгина Каломуллоҳнинг қироати ёки тиловати мақсад қилинса, бундай қилиш Қуръони каримнинг тўртта жойида таъқиқланган, ўшалар қайсилар? – Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида тайёрлади

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/31615

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ. БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?

🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.

🔸Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.

🔸Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🔸Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).

🌙 Эслатиб ўтамиз, 30 июнь пайшанба куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир. Валлоҳу аълам.

Даврон НУРМУҲАММАД

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ёшлар_куни

▪️ Тошкент ислом институтида меҳнат қилаётган ёшлар тақдирландилар

▫️ 30 июнь - “Ёшлар куни” муносабати билан Тошкент ислом институтида тадбир ўтказилди. Институт жамоасида йигирмадан ортиқ ўттиз ёшгача бўлган ёшлар меҳнат қилади… – ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/31619

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Жума

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Қабул_2022

▪️Тошкент ислом институтида "Қабул-2022"

▫️ Тошкент ислом институтига 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлари оффлайн шаклда қабул ҳайъати томонидан қабул қилинмоқда.

▫️Тошкент ислом институтида қабул ҳайъати 2022 йил 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача) давом этади.

▫️Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
таълим муассасаси ректори номига ариза;
паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва баҳолар иловаси асл нусхаси;
3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
“Ягона олимпиада” танлови дипломи (танловда 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун);
– Ҳужжатларни жойлаштириш учун скоросшиватель ва конверт.

📍Қабул ҳайъати манзили: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диплом_ҳимоя

▪️Араб тилидаги битирув диплом иши

▫️Мавзу:
"Имомнинг ортида қироат қилиш ва “Омийн” калимасини айтишга оид ҳадисларнинг қиёсий таҳлили"

▫️Битирувчи: Мадраҳимов Мухаммадаъло Расулжон ўғли, 401-гуруҳ талабаси

▫️Илмий раҳбар: Азамов Баҳодиржон, Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси мудири

▫️Тақризчи: Нурбаев Ҳурмуҳаммад, Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси

HD: 👉 https://youtu.be/xsF7NvFasog

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Қурбон_ҳайити

🐏 ҚУРБОН ҲАЙИТИ 9 ИЮЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

▫️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2022 йил муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни шу йил 9 июль кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарор инобатга олинган.

▫️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни шу йил 9 июль, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Қурбон_ҳайити

❗️Расман: 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

▪️Президент қарорига кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль — шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган. Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:

● 9 июль (шанба) — Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) — дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) — барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) — 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Кун_тарихи #Давлат_герби

Бугун, 2 июль – Давлат герби қабул қилинган кун

Давлат герби
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 616-XII сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга:

тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра Қуёш заррин нурларини сочиб туради.

Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккиз бурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим Ой ва Юлдуз тасвирланган.

Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган.

Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «Ўзбекистон», деб ёзиб қўйилган.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Янгиликлар

▪️ Коррупцияни белгиловчи омиллар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари

▫️ Тошкент ислом институтида қабул жараёнини очиқ, ошкора ва шаффоф ўтказиш мақсадида профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимлар ҳамда “Қабул-2022” ҳайъати аъзолари учун ўтган давра суҳбатида Тошкент шахар прокуратураси бўлим бошлиғи Б.Султанов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси бош юрисконсульти Ж.Низамов маъруза билан иштирок этди… – ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/31638

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Мақолалар

▪️ «Тугамоқ»

▫️ 11-савол: Бу калиманинг шакллари Қуръони Каримда беш марта келган, уларнинг маъноси нима, улар келган оятлар қайси?… – Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида тайёрлади

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/31647

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Қабул_2022

▪️2022-2023 ўқув йили учун Тошкент ислом институтига кундузги таълим бўйича ҳужжат топширган абитуриентлар сони (02.07.2022): 37

▫️Йигитлар: 29
▫️Аёл-қизлар: 8

▫️"Қабул-2022" тугашига 18 кун қолди

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
🌙 ҲАЖ ИБОДАТИГА ТАРАДДУД (ФОТОЛАВҲА)

🕋 Мусулмон фарзанди борки, умрида бир бор бўлса-да, Аллоҳнинг уйи — Каъбатуллоҳни тавоф қилиш орзусида юради. Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг охирги гуруҳлари Мадина зиёратини якунлаб, соғу саломат Макка шаҳрига етиб келмоқдалар. Байтуллоҳни тавоф қилиб, умра амалини бажармоқдалар.
Бу йил 12 минг нафардан зиёд ҳамюртимиз Саудия Арабистонининг икки муқаддас шаҳрида бўлиб, айни кунларда исломнинг бешинчи арконини адо этишга пухта ҳозирлик кўрмоқдалар.

🔸Дин ишлари бўйича қўмита раиси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, муфтий ҳазратлари ҳаж ибодати бошланиши олдидан Мино, Арофат ва Муздалифада бўлиб, бу ерда зиёратчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар, чодирлардаги шароитларни кўздан кечирдилар.

🔸 Макка шаҳридаги ишчи гуруҳлари томонидан ҳаж ибодатини тўла-тўкис адо этиш юзасидан мунтазам йўл-йўриқлар кўрсатилмоқда.

Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!