Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
24.1K photos
3.47K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Оммавий_маданият #Тарбия #Ҳаё

«Оммавий маданият» кўланкаси ёхуд қизингиз шарм-ҳаёдан узоқлашса…

“Неварангиз Бухорий ва Мотуридийлар заковатига эмас, аллақандай жангари ковбойлар ҳаётига ҳавас қилса… Кўзини экрандан узмайдиган қизчангиз Эсмералда бўлиш орзусида ёнса…”

👉 https://oliymahad.uz/20772

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
​​#Фарзанд #Тарбия

Фарзандлар омонатдур

Маънавий тарбия орқали ёшларда яхши ахлоқ, шижоат, раҳмдиллик ва меҳнатсеварлик сифатлари шаклланади. Ислом динида ҳам фарзанднинг маънавий тарбиясига алоҳида эътибор қаратилади. Чунки бола нозик бир ниҳол кабидир, қай томонга эгса, шунга мойил бўлиб ўсади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом:"Ҳар бир фарзанд Исломий фитратда дунёга келади",– деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Ушбу ҳадисдан маълум бўладики, бола покиза табиатда туғилгани боис, унинг шаклланиши айнан тарбияга боғлиқ бўлади.
Демак, фарзанднинг эътиқодини мустаҳкам қилиш энг асосий вазифадир. Буни Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифларнинг мазмун- моҳиятидан ҳам кўриш мумкин, жумладан: "Эй иймон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангиз, унда дағал ва қаттиққўл, Аллоҳ буюрган нарсага итоацизлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қиладиган фаришталар(хизмат қилурлар)" (Таҳрим,6).
Ҳусайн Воиз Кошифий "Ахлоқий муҳсиний" асарида фарзандлар тарбиясида мухим бўлган исломий қадриятларга тўхталиб: "Фарзанд Хақ таолонинг омонатидир. Ота-онадан маҳшар вақтида бу омонат ҳақи талаб қилинади. Бу омонат гўёки ойна, бутун борлиқ кўзгуси. Ҳақиқат жавоҳири уни нимага хоҳласа, ўшанга мойил қилиш мумкин. Демак, зарурат бўйича фарзандни тўғри тарбия қилиш керак, токи ёқимли сифатларга эга бўлсин. Аввало, унга чиройли ном бериш керак. Агар фарзанд номи муносиб бўлмаса, маълум муддат яшагандан сўнг унда ўз исмига нисбатан нафрат пайдо бўлади", деб ўз қарашларини баён этган.

Демак, фарзанд ёшлигидан соғлом эътиқодли, билимли, одобли ва шижоатли бўлиб вояга етиши учун ёшлар фойдали илм ва кўникмалар билан банд бўлиши муҳим. Бунда фарзанд, аввало, соғлом ақидага эга бўлишига алоҳида эътибор қаратиш керак.

Сўфи Оллоҳёр бобомизнинг "Саботул-ожизин" асарида ақида хусусида айтилган ушбу ҳикматли сўзларни яна бир бор таъкидлаймиз:
Ақида билмаган шайтони элдур,
Агар минг йил амал қилса, елдур.

Мазкур байтдан ҳам маълум бўладики, ақидаси соғлом бўлмаган фарзанднинг адашиб кетиш эҳтимоли бор.

4-курс талабаси Фазлиддин Низомов

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ёшлар #Тарбия

Ахборот асрида ёшлар онгини заҳарловчи омиллардан ҳимоя қилиш

Миср эҳромларидан бирида “Ёшларнинг тарбияси бузилиб кетяпти” деган ёзув бўлган… – 4-курс талабаси Камолов Абдураҳмон

Батафсил: https://oliymahad.uz/22916

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Тадқиқот #Технология #Ёшлар #Тарбия

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 15 сонияли видеоларни тинимсиз кўришлари фойдаланувчиларда диққатни ушлаб туриш давомийлиги қисқаришига олиб келади.

ТикТок фойдаланувчиларининг аксарияти мияси энди ривожланиб келаётган ёш авлод экани ҳисобга олинса, бу жуда хавотирлидир.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарбия #Фарзанд #Тажриба

“Тажриба-мисол: Бола қалбини тўлдириш”

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Муҳамадрасул домла Тошпўлатов

Аъзо бўлинг:👉 t.iss.one/muhammadrasuluz

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Мақолалар #Тарбия #Таълим

“МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМГА ТАЙЁРМИЗМИ?” рукни остида 2-мақола

Оила – жамиятнинг кичик бир кўриниши бўлиб, жамиятни бир бутун танага қиёслайдиган бўлсак, ҳар бир янги оиланинг яралиши танада яна бир тирик ҳужайранинг пайдо бўлишига ўхшайди – “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси,Саодат Валиева

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/26404

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Тарбия

▪️ “Луқмон” сурасидаги насиҳатларнинг ёш авлод тарбиясидаги ўрни

▫️ Ўттиз тўрт оятдан иборат Луқмон сураси Маккада нозил бўлган. Суранинг бундай номланиши унда Луқмони Ҳакимнинг қиссаси келгани сабабидандир. Бу маккий сурада ҳам асосан ақида масаласи муолажа қилинади. Хусусан, ваҳдоният, пайғамбарлик ва қайта тирилиш ҳақида сўз кетади. Ушбу масалаларда мушрикларнинг хато тушунчалари турли йўллар билан кўрсатилади. Айни чоғда ақида, иймон, дину диёнат масаласида зарур бўлган одоб-ахлоқ жиҳатларига ҳам алоҳида эътибор берилади…- Тошкент ислом институти талабаси Салиева Биби-Айша

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/43034

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |