Олий Маъҳад | Расмий
14.4K subscribers
24K photos
3.46K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Магистратура

Тошкент давлат шарқшунослик университети
ТАРИХШУНОСЛИК, МАНБАШУНОСЛИК ВА ТАРИХИЙ ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ йўналиши магистранти Усмонхон Баҳодирхонов
ХV АСР БУХОРО ТАРИХИНИНГ ҚИЁСИЙ МАНБАШУНОСЛИГИ ТАҲЛИЛИ мавзусидаги магистрлик диссертациясини ҳимоя қилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Магистратура

Тошкент ислом институти ўқитувчи ва ходимлари магистрлик диссертацияларини аъло баҳога ҳимоя қилдилар

ТИИ Мониторинг ва ички назорат сектори ходими Абдулазиз Кадиров Ўзбекистон Миллий университетининг Тарих факултети Манбашунослик ва архившунослик кафедраси Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари йўналишида “Қўқон хонлигининг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий аҳволини сафарномалар асосида тадқиқ этиш” мавзуси бўйича магистрлик диссертациясини ҳимоя қилди.

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ТИИ Тиллар кафедраси ўқитувчилари Ёқубжон Бухарбаев "Ўрта Осиё хаттотлиги: девоний ёзуви тарихи ва тараққиёти", Алишер Абдуллаев "Ўрта Осиё хаттотлиги: куфий, муҳаққақ, тавқеъ ёзувлари тарихи ва тараққиёти", Козимхон Асроров "Ўрта Осиё хаттотлиги: насх, таълиқ, настаълиқ, шикаста ёзувлари тарихи ва тараққиёти" ва Комилхон Боқиев "Ўрта Осиё хаттотлиги: сулс ва риқў ёзувлари тарихи ва тараққиёти" мавзуларини тадқиқ қилиб магистр бўлдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad - маърифий канал!
#Янгиликлар #Битирувчилар #Магистратура

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси битирувчилари ДИҚҚАТИГА❗️

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими маълум қилaди:

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси битирувчилари 2021/2022 ўқув йили учун
Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ва Самарқанд давлат чет тиллар институтининг қуйидаги мутахассисликлари бўйича magistr.edu.uz платформаси орқали ҳужжат топширишлари ҳамда қабул танловида иштирок этишлари мумкин:

5А160107- Исломшунослик;

5А120603- Қиёсий диншунослик;

5А160201- Ислом иқтисодиёти ва молияси;

5А120302- Тарих (Ислом цивилизацияси);

5А120701- Матншунослик ва адабий манбашунослик: араб тили;

5А120701- Матншунослик ва адабий манбашунослик: форс тили;

5А120701-Матншунослик ва адабий манбашунослик: ўзбек тили;

5А120101-Адабиётшунослик: араб тили;

5А120102-Лингвистика: араб тили;

5А120202-Синхрон таржима: араб тили;

5А120201-Қиёсий тилшунослик, лингвистик таржимашунослик: араб тили.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Ижоза #Илмий_сафар #Магистратура #Қуръон_қироати

▪️ Таҳфизул Қуръон кафедраси устозлари август ойи давомида Мисрга илмий сафар қилдилар

▫️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом институти ташаббуси билан “Таҳфизул Қуръон” кафедрасининг малакали устозларидан иборат жамоа Миср Араб Республикасининг Искандария шаҳридаги “Ал-Азҳар” университетига ташриф буюрдилар. У ерда Азҳари шариф тасарруфидаги “Маъҳадул қироат”нинг Қуръон қироатлари ва тажвид илми шайхларидан таълим олиб, малака оширдилар… – Жаҳонгир Рўзиев

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/40449

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Қабул_2024 #Магистратура

▪️17.08.2024 ҳолати бўйича 2024-2025 ўқув йили учун Тошкент ислом институти магистратура босқичига ҳужжат топширган абитуриентлар сони: 22

▫️Йигитлар: 20
▫️Аёл-қизлар: 2

❗️Қабул тугашига 3 кун қолди.

📍Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

📞 71-240-01-15, 77-308-73-13

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Қабул_2024 #Магистратура

▪️19.08.2024 ҳолати бўйича 2024-2025 ўқув йили учун Тошкент ислом институти магистратура босқичига ҳужжат топширган абитуриентлар сони: 52

▫️Йигитлар: 42
▫️Аёл-қизлар: 10

❗️Қабул тугашига 1 кун қолди.

📍Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

📞 71-240-01-15, 77-308-73-13

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Қабул_2024 #Магистратура

▪️20.08.2024 ҳолати бўйича 2024-2025 ўқув йили учун Тошкент ислом институти магистратура босқичига ҳужжат топширган жами абитуриентлар сони: 84

▫️Йигитлар: 66
▫️Аёл-қизлар: 18

❗️Магистратура учун қабул бугун, 20 август 18:00да якунланди.

📍Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

📞 71-240-01-15, 77-308-73-13

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Қабул_2024 #Магистратура

📢 Магистратура кириш имтиҳонлари 29-30 август кунлари бўлиб ўтади

✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти магистратурасига ҳужжат топширган абитериентлар –

🗓 2024 йил 29 август, соат 08:00 дан бошлаб қуйидаги фанлардан ижодий имтиҳон топширадилар:

✔️ "Теология: Ислом илоҳиёти, фалсафаси ва мотуридийлик таълимоти" мутахассислиги бўйича "Ақоид ва ислом фалсафаси" фанидан;

✔️ "Теология: Ҳадис илмлари" мутахассислиги бўйича "Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис" фанидан.

📌 30 август, 06:30 да чет тили фанидан тест синови бошланади.

❗️Абитуриентларни рўйхатга олиш жараёни имтиҳонлар бошланишидан ярим соат аввал бошланади.

⚡️ Имтиҳон рухсатномаларини олиш тартиби бўйича қўшимча маълумот берилади!

📍Имтиҳон манзили: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

📞 71-240-01-15, 77-308-73-13

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Қабул_2024 #Магистратура #Модуль_таълим

📢 Қўшалоқ имтиҳонлар

▫️2024-2025 ўқув йили бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти магистратура босқичига, Модуль таълим тизимига ҳамда Имом Термизий номидаги ислом институтига ҳужжат топширган абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари бошланди.

✍️ Магистратурага чет тилидан, Модуль таълимга ихтисослик ва ижтимоий-гуманитар фанлар мажмуасидан ҳамда Термиздаги ислом институтига кириш учун Араб тили ва Ўзбекистон тарихи фанларидан абитуриентлар
тест синовларидан ўтмоқдалар.

📍Имтиҳон манзили: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

📞 71-240-01-15, 77-308-73-13

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram