Олий Маъҳад | Расмий
14.5K subscribers
24.1K photos
3.49K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_нашр #Тақдимот

▪️"Шифо" китоби тақдимоти: Улуғ ишларга ва китобларнинг нашр этилишига илоҳий ишора туртки бўлади

▫️ Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси, устоз Абдулазим домла Зиёуддин

Тўлиқ: 👉 https://youtu.be/jXGEeXOdwE8

Фотолар: 🔻 https://oliymahad.uz/33296

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Янги_нашр #Китоблар

▪️Муфтий ҳазратдан ҳадя

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс марказига янги нашр этилган китоблар тақдим этилди.

▫️Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг “Тасаддуқ, Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам!”, “Ихлос – амаллар зийнати”, “Ҳаж буюк ибодатдир” ва “Умра улуғ амал” ҳамда ЎМИ раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбековнинг “Ислом – маърифат дини” номли китоблари устоз ва талабалар ўқиб фойдаланиши учун ҳадя қилинди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#ЯНГИ_НАШР #ТЕЗ_КУНДА

📚 Китоб номи: Сунани Доримийдан сайланма ҳадислар

👤Муаллиф: Имом Доримий

Ушбу китобда Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон Доримийнинг «Сунани Доримий» асарида зикр этилган илмнинг фазилати, одоб-ахлоқ, сабрли бўлиш, яхшилик қилиш, савдо-сотиқ муносабатлари, мерос ҳуқуқи ва Қуръон фазилатлари каби сайланма ҳадислар жамланган.
Китоб олимлар, мутахассислар, тадқиқотчилар ҳамда кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.

📝 Саҳифалар сони: 644 бет
📏 Бичими: 70х100 1/16
📚 Муқоваси: Қаттиқ
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл

📖 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 18 июндаги 03-07/3931-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

☎️ Мурожаат учун: (66) 240-20-19

Батафсил: 👉 https://www.bukhari.uz/?p=25313

Яқинларингизга улашинг!
🌐 bukhari.uz 💬 Telegram 📱 Facebook 📹 Instagram 💬Twitter 📹 YouTube 📹 TikTok 💬 OK

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Янги_нашр

▪️Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс марказига Ижтимоий фанлар кафедраси мудири, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Обид Тангировнинг 2022 йилда «Renessans press» нашриётида нашр этилган “XIX аср охири ХХ аср бошларида Тошкент ”эски шаҳар” қисми маъмурий бошқаруви ва ижтимоий ҳолати” китоби ҳадя қилинди.

▫️Масъул муҳаррирлар: Тарих фанлари доктори, профессор Н.Маҳкамова, Тарих фанлари номзоди У. Абдурасулов.

▫️Тақризчилар: Тарих фанлари доктори, профессoр Д.Зияева, Тарих фанлари доктори У.Султонов, Тарих фанлари номзоди О.Пуговкина.

▫️Монографияда XIX аср охири — ХХ аср бошларида Тошкент “эски шаҳар” ҳудудида маъмурий бошқарув механизмлари, ижтимоий-ҳуқуқий ва маданий ҳаётидаги ўзгаришлар, маҳаллий аҳолининг ижтимоий-хўжалик ҳаёти, диний муассасалар фаолияти, аҳолининг маъмуриятга арз-шикоятлари асосида ижтимоий тарихий жараёнлар архив ҳужжатларига таяниб акс эттириб берилган.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Тақдимот #Янги_нашр

▪️ Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда "Ҳилол нашр" матбаа нашриёти ҳамкорлигида Имом Бухорий қаламига мансуб "Саҳиҳи Бухорий" асарининг ўзбек тилидаги шарҳи китоби тақдимоти ўтказилмоқда.

▫️Ўзбекистон халқаро ислом академиясида бўлиб ўтаётган тақдимотда диний-маърифий соҳа вакиллари, уламолар, хорижлик ва маҳаллий тадқиқотчилар билан бирга Тошкент ислом институти ўқитувчилар ва талабалари онлайн ва офлайн тарзда иштирок этмоқда.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Янги_нашр

▪️Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири, тарих фанлари доктори (PhD) Обид Тангиров томонидан “Битирув диплом ишини ёзиш ва ҳимоя қилиш бўйича услубий кўрсатма” нашр этилди.

▫️Услубий кўрсатма профессор-ўқитувчилар, илмий раҳбарлар, битирувчи талабалар учун мўлжалланган бўлиб, унда битирув диплом ишларни тайёрлаш ва расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар ёритилган.

▫️Услубий кўрсатмани тузишда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруқ ҳамда Низомларидан фойдаланилди.

▫️Масъул муҳаррир: У. Ғафуров — Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари

▫️Тақризчилар:
Ш. Шаджалилов — Тошкент ислом институти Ўқув-услубий бўлим бошлиғи
И. Бекмирзаев — Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, тарих фанлари доктори.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📚 #ЯНГИ_НАШР
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг "ФИТНА – КЎЗ ИЛҒАМАС ХАТАР" номли китоблари чоп этилди.

📝 Асарда фитнанинг моҳияти, келтириб чиқарувчи омиллар, унинг офатлари ва олдини олиш йўллари ҳар бир китобхонга тушунарли шаклда ёзилган.

🔹Мазкур рисола ўзи мўъжазгина бўлишига қарамай, фитналарга оид жуда кўп, хилма-хил мавзуларни қамраб олгани, ўзбек тилида ҳали ёритилмаган ноёб маълумотлар ифода қилингани билан янада аҳамиятлидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🔗 t.iss.one/oliymahad – diniy-ma'rifiy kanal !

🌐 Oliymahad.uz
#Янги_нашр

▪️ Ўқинг ва қалбингизни уйғотинг!

▫️ Тошкент ислом институти ходимлари Муҳаммад Шоҳ Иброҳим ва Комил Умар томонидан Нўъмон  Алихоннинг “Қалбингни уйғот” номли китоби нашрдан чиқарилди.
Китоб муаллиф Нўъмон  Алихоннинг рухсати билан илк бор ўзбек тилига таржима қилинди.
Нўъмон  Алихон ўзининг замонавий услубдаги маърузалари билан халқимизга яхши таниш. Унинг “Қалбингни уйғот” номи билан ўзбек тилига таржима қилинган китобида Қуръон оятларидан баъзи замонавий масалаларга оид қимматли сабоқлар келтирилган.
Китобхон асарни ўқиш мобайнида, ҳам айтилаётган мавзуга, ҳам Қуръони каримнинг ажойиб услубига ошно бўлади...- ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/40272

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Янги_нашр

🖨 Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Баҳодиржон Баҳромжон ўғли Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг "Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар" асарини араб тилидан ўзбек тилига таржима қилиб, шарҳи билан нашрдан чиқарди.

🔄 Таржима ва шарҳлар муаллифи: Баҳодиржон Баҳрамжон ўғли, Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси

📃 Илмий муҳаррир: Раҳматуллоҳ Махсумхонов, Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси

📃 Масъул муҳаррир: Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Янги_нашр

🖨 Тошкент ислом институти Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси доценти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Абдулқодир Абдур Раҳим Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳнинг "Тасаввуф вас-сулук" асарини ўзбек тилига таржима қилиб, изоҳи билан "Тасаввуф ва нафс тарбияси" деб номлаб нашрдан чиқарди.

🔄 Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг “Тасаввуф вас-сулук” асари илк бор ўзбек тилига таржима қилинди. Китобнинг аслига ишора килиши учун таржимага “Тасаввуф ва нафс тарбияси” номи берилди.

▫️Асарда тасаввуф илми бўйича ёзилган кўплаб мўътабар китобларнинг хулосалари жамланган, шунингдек, муаллиф Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳнинг таржимаи ҳоли, илмий терминларнинг луғавий ва истилоҳий маънолари ва ўқувчи янада яхшироқ тушуниши учун баъзи қўшимча маълумотлар ҳам илова қилинган.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!