Олий Маъҳад | Расмий
14.4K subscribers
24.1K photos
3.48K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Рамазон_2021 #Рамазон_лойиҳаси_1 #Қуръони_карим_тиловати #Алижон_қори

"Қуръони карим тиловати" видеолойиҳаси ҳақида Алижон қори Файзулла Махдум ўғли билан жонли суҳбат

👉 https://youtu.be/0d3gX5XCJhc

Суҳбатда 30 пора Қуръони карим тиловатининг онлайн тақдимоти ҳақида батафсил маълумотлар берилмоқда.

"Қуръони карим тиловати" видеолойиҳаси орқали muslim.uz портали жамоаси моҳи Рамазонда ижоза соҳиби Алижон қори Файзулла Махдум ўғлининг Қуръони каримнинг 30 жуз тиловатини ҳар куни саҳарлик чоғида Тошкент вақти билан эрталабки соат 04:00 дан бошлаб, бир порадан намойиш этишни режа қилинган.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Хушхабар #30_пора #Таълим #Қуръони_карим_тиловати

▪️Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири, устоз Жаҳонгир қори Неъматовнинг “30 пора Қуръони карим тиловати” аудио диски сотувга чиқарилди.

▫️Ушбу диск Қуръонни таълим олувчилар учун қўлланма бўлиб, унда Қуръони карим тезликнинг “таҳқиқ” даражасида ўқилган.

▫️Тиловатда ҳарфларнинг махраж ва сифатларига алоҳида эътибор берилган.

▫️Ижозага эга бўлган юртимиз қориларидан бир нечталари кўригидан ўтиб, омонат юзасидан Миср диёрининг улуғ шайхлари ҳам мукаммал ҳолда тўла эшитиб чиқиб, тарқатиш учун ижоза берган.

▫️Аллоҳнинг изни билан ҳижрий 1441 (2020) йил жумадул аввал ойининг 29 санаси жума кунида бошланиб, ҳижрий 1441 йил шаввол ойининг 28 санаси жума кунида хатм тугалланди ва қорилар текшируви билан 1443 (2022) йил, рабиул охир ойининг 24 санаси душанба кунида тамомига етди.

▫️Аллоҳ таоло барчаларимиз учун манфаатли қилсин. Ўзи қабул айласин. Омин!

👉 t.iss.one/osontartil | 🔗 t.iss.one/oliymahad