Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ИНСОН АЪЗОЛАРИНИ КЎЧИРИШ (ТРАНСПЛАНТАЦИЯ ҚИЛИШ) АМАЛИЁТИ
#ҳалол-ҳаром
❓ 157-CАВОЛ:
Ҳурматли фатво ҳайъати, Шариатимизга кўра тирик инсоннинг тана аъзосини кўчириш мумкинми? Ёки бирор киши вафотидан кейин ўз тана аъзосини бировга ўтказилишига рухсат бериб, васиятнома ёзган бўлса вафотидан кейин ўша инсоннинг тана аъзосини бошқа инсонга кўчириш мумкинми?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло инсонни жонзотлар ичида мукаррам қилди. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:
“Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро сураси, 70-оят).
Демак, инсон ва унинг аъзолари мукаррам, ҳатто вафот этган кишининг ҳукми ҳам шундайлигича қолади, яъни вафот этган кишининг жасадини хўрлаш ёки бирор аъзосини кесиб олиш катта гуноҳ саналади.
Инсон аъзоларини сотиш жоиз эмас, чунки у савдо моли ҳисобланмайди. Инсон аъзолари мулк эмас, уни сотишга шаръан рухсат берилмайди, эваз ҳам олинмайди, чунки бу мулкида бўлмаган нарсани сотишдир. Худди шундай, инсоннинг аъзолари ворисларига ҳам мулк эмас, улар ҳам маййитнинг аъзоларини сота олмайдилар.
Одам аъзоларини сотиш унинг ҳурматига, мукаррамлигига зид келади.
Шариатимиздаги яна бир асл қоида: мусулмон киши хоҳ тирик, хоҳ ўлик бўлсин унга жароҳат ёки кесиш билан озор бериш ҳаром ҳисобланади. Ана шу қоидадан бошқасига ўтиш ёки истисно қилишга мажбур қиладиган далил бўлмаса, асл қоида ўз ҳолида қолади.
Уламолар инсон аъзоларини трансплантация қилиш (кўчириш) амалиётининг жоизлигига “инсонга манфаат бериш ва ундан зарарни даф қилиш” шаръий қоидасини асос қилиб олганлар. Ушбу қоидага биноан амалиёт жараёнида бошқа бир инсонни ҳалокатга дучор қилмаслик шарт бўлади.
Бу амалиётни бажаришда бошқанинг ҳаёти учун жуда катта манфаат борлиги сабаб ўз аъзоларини олиб, муҳтожга қўйишга рухсат берилиши инсоннинг аъзолари муккаррам эканини сақлаш тушунчасига зид эмас. Икки тараф мувофиқ келган тақдирда қуйидаги шартлар асосида аъзони кўчириш амалиёти мумкин бўлади:
1. Бирор аъзосини ҳадя қилувчи одамнинг аъзоси олинганда унинг ҳаёти хавф остида қолмаслиги;
2. Ўз аъзосини ҳадя қилувчи одам ихтиёрий равишда бўлиши, ҳеч ким томонидан мажбур қилинмаслиги;
3. Аъзонинг кўчирилишига сабаб ҳақиқатан ҳам муҳтож бўлган беморнинг касаллиги тиббиёт жиҳатидан фақат шу йўл билангина тузалиши мумкин деган хулосага келинган бўлиши;
4. Аъзоси олинаётган ва янги аъзо қўйилаётган икки тараф учун ҳам жарроҳлик амалиёти муваффақиятли тарзда ўтиши ва кутилган натижага эришилиши тажрибаларда кузатилган ва унга ишонч ҳосил қилинган бўлиши зарур.
Кўчириш мумкин бўлмаган аъзолар:
- бир инсоннинг насли бошқасига ўтишига сабаб бўладиган ирсий аъзолар (эркак ва аёлнинг жинсий аъзолари), шу сифатларни ташувчи ва ҳомилага сабаб бўлувчи аъзолар;
- инсоннинг яшашига бевосита боғлиқ бўлган юрак каби аъзолар;
- инсоннинг тўкис яшашига билвосита боғлиқ бўлган кўз қорачиғи каби аъзо;
Умуман, инсон шаъни, обрўси ва ҳаётига салбий таъсир кўрсатадиган тиббий амалиётларнинг барчаси шаръан таъқиқланади.
Юқорида зикр қилинган, аъзоларни зарурат бўлганда кўчиришга бир нечта шартлар қўйилмоқда. Энг муҳим нуқта – аъзо кўчирилганда ҳам сотилмайди, балки табарруъ (эҳсон) қилинади.
Энди баъзида қулоққа чалиниб қоладиган болаларни ўғирлаш ва уларнинг тана аъзоларни сотиш ҳолатларида бир нечта катта гуноҳлар жам бўлади. Бу ерда одамнинг жонига қасд қилиш бор. Қуръони каримда бир одамни ноҳақ ўлдириш барча одамларни ўлдиришга баробарлиги айтилган. Бунинг устига шариатимизда мол (товар) деб ҳисобланмаган нарса (одам аъзолари)ни сотиш – ҳаром пул топишдир. Бундай жирканч гуноҳга қўл урадиган кимсаларни агар тавба қилмасалар, дунёда хорлик ва охиратда аламли азоб кутади. (Манба: Робититул Оламил Исломий ҳузуридаги Ислом Фиқҳи Академияси қарори ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг фатвоси) Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 @SavollarMuslimUzBot

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot
ҚУРБОНЛИК ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАН ОДАМ СОЧ ВА ТИРНОҒИНИ ОЛМАСЛИГИ КЕРАКМИ
#Ҳалол-ҳаром
❓198-CАВОЛ:
Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам 10 кунгача тирноқ, соч ва соқолини олмасин, деган гапнинг шариатимизда ҳукми қандай?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда Зулҳижжа ойи киргандан бошлаб токи қурбонлик қилгунча киши соч ва тирноқларини олмаслиги шарт қилинмаган. Балки бу – ихтиёрий бўлган мубоҳ ишдир.
Мана шу ўн кунда бошқа кунларда бажарадиган баъзи одатий амалларимизни бажармасликка тарғиб қиладиган кишилар, ўз гапларини ушбу ҳадис билан қувватлайдилар. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
إِذَا دَخَلَ الْعَشْرُ وَأَرَادَ بَعْضُكُمْ أَنْ يُضَحِّيَ فَلاَ يَمَسَّ مِنْ شَعْرِهِ وَبَشَرِهِ شَيْئًا" وَفِي رِوَايَةٍ" فَلاَ يَأْخُذَنَّ شَعْرًا وَلاَ يَقْلُمَنَّ ظُفْرًا " وَفِي رِوَايَةٍ " مَنْ رَأَى هٍلاَلَ ذِي اْلحِجَّةِ وَأَرَادَ أَنْ يُضَحِّيَ فَلاَ يَأْخُذْ مِنْ شَعْرِهِ وَلاَ مِنْ أَظْفَارِهِ "
(رواه الامام مسلم)
яъни: “Қачон Зулҳижжанинг аввалги ўн куни бошланса ва бирортангиз қурбонлик қилмоқчи бўлса, соч ва соқолига тегмасин (олмасин)”, бошқа ривоятда “Соч ва тирноқ олмасин”, яна бошқа бир ривоятда эса “Ким Зулҳижжанинг ҳилолини кўрса ва қурбонлик қилмоқчи бўлса сочи ва тирноғини олмасин” (Имом Муслим ривояти).
Бу мавзуда улуғ Ҳанафий олим Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовий роҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
فَذَهَبَ قَوْمٌ إلَى هَذَا الْحَدِيثِ ، فَقَلَّدُوهُ ، وَجَعَلُوهُ أَصْلًا .وَخَالَفَهُمْ فِي ذَلِكَ آخَرُونَ ، فَقَالُوا : لَا بَأْسَ بِقَصِّ الْأَظْفَارِ وَالشَّعْرِ ، فِي أَيَّامِ الْعَشْرِ ، لِمَنْ عَزَمَ عَلَى أَنْ يُضَحِّيَ ، وَلِمَنْ لَمْ يَعْزِمْ عَلَى ذَلِكَ وَاحْتَجُّوا فِي ذَلِكَ ، بِمَا قَدْ ذَكَرْنَاهُ فِي كِتَابِ الْحَجِّ ، { عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّهَا قَالَتْ : كُنْت أَفْتِلُ قَلَائِدَ هَدْيِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَيَبْعَثُ بِهَا ، ثُمَّ يُقِيمُ فِينَا حَلَالًا ، لَا يَجْتَنِبُ شَيْئًا مِمَّا يَجْتَنِبُهُ الْمُحْرِمُ ، حَتَّى يَرْجِعَ النَّاسُ (فَفِي ذَلِكَ دَلِيلٌ عَلَى إبَاحَةِ مَا قَدْ حَظَرَهُ الْحَدِيثُ الْأَوَّلُ وَمَجِيءُ حَدِيثِ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَحْسَنُ مِنْ مَجِيءِ حَدِيثِ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا ، لِأَنَّهُ جَاءَ مَجِيئًا مُتَوَاتِرًا .وَحَدِيثُ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا ، لَمْ يَجِئْ كَذَلِكَ ، بَلْ قَدْ طُعِنَ فِي إسْنَادِ حَدِيثِ مَالِكٍ ، فَقِيلَ : إنَّهُ مَوْقُوفٌ عَلَى أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا

ТУЯҚУШ ГЎШТИ ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол-ҳаром
❓204-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Хозирда туяқуш (straus) боқиш ва фойда кўриш урф бўлмоқда. Саволим шуки, туяқуш гўштини истеъмол қилиш динимизда ҳалолми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Туяқуш – истеъмол қилиш шаръан мумкин бўлган қушлардан саналади. Бу борада барча мазҳаб фуқаҳолари иттифоқ қилишган. Аллоҳ таоло барча покиза нарсаларни инсонларга ҳалол қилган бўлиб, бу ҳақида Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
يَسْأَلُونَكَ مَاذَا أُحِلَّ لَهُمْ قُلْ أُحِلَّ لَكُمُ الطَّيِّبَاتُ
яъни: “Сиздан (ўзларига) ҳалол қилинган нарсалар ҳақида сўрайдилар. Айтинг: “Сизларга покиза нарсалар ҳалол қилинди” (Моида сураси, 4-оят).
Ушбу умумий ҳалол қилинган ҳайвонлардан шариатда истисно қилинганларини истеъмол қилиш жоиз эмас. Буни қуйидаги каби ривоятлардан билиб оламиз:
عَنْ ابنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنه قَالَ أَنَّ النَّبِيَّ عَلَيْهِ الصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ "نَهَى عَنْ كُلِّ ذِي نَابٍ مِنَ السِّبَاعِ ، وَعَنْ كُلِّ ذِي مِخْلَبٍ مِنَ الطَّيْرِ" (رَوَاهُ الإمَامُ مُسْلِمٌ) .
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: “Набий алайҳиссолату вассалом йиртқич ҳайвонлардан озиқ тиши борлари ва ўткир тирноқли қушлар (ни гўштини ейиш)дан қайтардилар” (Имом Муслим ривояти).
Уламоларимиз мазкур ҳадисдаги: “ўткир тирноқли қушлар”дан мурод — тирноқлари билан ов қилиб, унинг гўшти билан озиқланадиган бургут, лочин, қирғий каби қушлар тушунилади, дейишган.
Туяқуш мазкур ривоятда зикр қилинган ўткир тирноқли қушлар турига кирмайди. Фақат уни сўйишда Аллоҳнинг номини зикр қилиш шарт ҳисобланади. Зеро Аллоҳ таоло Ўзининг номи зикр қилиб сўйилган ҳайвоннигина гўштини ейишга амр қилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Дин ва ҳаётга оид саволлар
savollar.muslim.uz веб-саҳифанинг
телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз!

Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar

#Савол_жавоблар #Тиббиёт #Ҳалол_ҳаром
Инсон танасидаги ортиқча ёғларни олиб ташлаш жоизми?
❓Cавол: Охирги йилларда “липосакция” жарроҳлик амалиётининг ўтказилиши кўп кузатилмоқда. Динимизда инсон танасидаги ортиқча ёғларни жарроҳлик амалиёти орқали олиб ташланиши ҳақида нима дейилади?
👉 https://oliymahad.uz/21178
🔗Олий Маъҳад канали 🔗Бухорий авлодлари канали
Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram

#Шаръий_хукм #Ҳалол_ҳаром
Спирт аралашган озиқ-овқат ва дори воситаларининг шаръий ҳукми
Бугунги кунда кимёвий ва бошқа йўллар билан кўплаб дори воситалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида спирт ишлатилади – “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ғофуров Илҳомжон
👉 https://oliymahad.uz/21562

#Илмий_иш #Талабалар #Ҳалол_ҳаром
Оралиқ ва якуний назорат ишларини ёзиб берганимга ҳақ олишим ҳалолми?
❓Cавол: Мен университетда ўқийман. Курсдошларимнинг оралиқ ва якуний ишларини ёзиб, топшириб бераман. Уларнинг ўзлари дарсларни яхши ўзлаштира олмайди ва имтиҳонлардан ўта олмайди. Натижада курсдан курсга қолиб, ўқишдан ҳайдалишади. Мен ўша ёрдамимга пул оламан. Устозларга ҳам буни айтганмиз. Менинг шу ёрдамим учун олган пулим ҳалол бўладими? – @diniysavollar
👉 https://oliymahad.uz/22118
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

#Ҳалол_ҳаром
Ҳалол ва ҳаромнинг даражалари
Ҳақиқий ҳаром – унда ҳаром этувчи сифати бор: ҳамр (ичкилик)даги шиддат, пешобдаги нажосатга ўхшаш ёки қайтарилган нарса сабабидан ҳосил бўладиган ҳаром – зулм ва рибо билан ҳосил бўлган ҳаромга ўхшаш… – Махсус сиртқи бўлим талабаси Пўлатов Отабек
Батафсил: https://oliymahad.uz/23055
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

#Тармоқли_маркетинг #Ҳалол_ҳаром
Тармоқли маркетинг
Саудия Арабистони Подшоҳлигида Саноат ва савдо вазирлиги тармоқ маркетингидан огоҳлантирган ва фуқароларни бундай фаолиятдан қайтарган… – 4-курс талабаси Ҳикматуллоҳ Рўзалиев
Батафсил: https://oliymahad.uz/23125

ҚУЁН ГЎШТИ ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓840-CАВОЛ: Қуён гўштини ейиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуён динимизда гўшти ҳалол қилинган ҳайвонлар сирасига киради. Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уни танаввул қилганлари манбаларда келтирилган.
عن أنس بن مالك ـ رضى الله عنه ـ قَال: أَنْفَجْنَا ـ أي أَثَرْنا وَنَفَّرْنَا ـ أرنبًا بمرِّ الظهران فسعى القوم عليها فلغبوا ـ تعبوا وعجزوا ـ فأدركْتها فأخذْتها وأتيت بها أبا طلحة، فذبحها وبعث إلى النبي ـ صلى الله عليه وسلم ـ بِوَرِكِهَا وفخْذها فَقَبِلَهُ. (رواه الإمام البخاري).
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Биз бир қуённинг изига тушдик. Одамлар тута олмасдан, чарчашиб, кетиб қолишди. Мен пойлаб ўтириб, уни тутиб олиб, отам Абу Талҳанинг олдига олиб келдим. Отам уни сўйиб, бир сонини Пайғамбар алайҳиссаломга мендан бериб юбордилар. У зот уни қабул қилиб олдилар", — деганлар (Имом Бухорий ривоятлари).
Шунинг учун ҳам Имом Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий ва Аҳмад раҳимаҳумулоҳлар каби Аҳли сунна мазҳаббошиларининг барчалари қуён гўштини ейишни ҳалол, дейишган. Шунингдек, фиқҳий манбаларимиздан "Мухтасар ал-Виқоя” китобида:
وَ حَلَّ الْأَرْنَبُ مَعَ الذَّكَاةِ
“Қуён “бисмиллоҳ” айтиб сўйиш билан ҳалол бўлади”, дейилган.
Лекин шунга қарамай кейинги пайтларда Аҳли сунна уламолари деярли иттифоқ қилишган ушбу масала ҳақида кўплаб саволлар туғиляпти. Ҳақиқатан ҳам тўрт мазҳаббоши имомлардан бошқа айрим уламолар қуён гўштини макруҳ дейишган ва улар ўз сўзларига қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтиришган:
عن خزيمة بن جزء ـ رضي الله عنه ـ قال: قلت: يا رسول الله ما تقول في الأرنب؟ قال ـ صلى الله عليه وسلم ـ لا آكله ولا أُحَرِّمه” قال: فقلت: ولم يا رسول الله؟ قال ” إني أحسب أنها تَدْمِى” أي تَحيض
Хузайма ибн Жаз разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен, ё Расулаллоҳ, қуён борасида нима дейсиз?" дедим. Шунда У Зот: "Мен емайман ҳам ҳаром қилмайман ҳам", дедилар. Шунда мен: "Нима учун, ё Расулаллоҳ?" дедим. У Зот: "Уни қон кўради, деб ҳисоблайман", дедилар. Яъни, ҳайз кўради".
Бу ҳадисга бир неча томондан жавоб бериш мумкин. Биринчидан, ушбу ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом фақат ўзлари истеъмол қила олмасликларини баён қилмоқдалар ва уни умматларига тақиқламаяптилар. Иккинчидан, бу ерда емайман, деган бўлсалар, бошқа ўринда уларни ҳадя қилиб берилган пиширилган қуён гўштини қабул қилганликлари келтирилади. Яна бир ҳадисда эса ейишга буюрганлари келган:
عن محمد بن صفوان أنه صاد أرنبين فذبحهما بمَرْوَتَيْن ـ حَجَرَيْن لهما حدٌّ ـ وأتي النبي ـ صلى الله عليه وسلم ـ فأمره بأكْلهما. (رواه أحمد والنسائي)
Муҳаммад ибн Сафвон разияллоҳу анҳу иккита қуённи овлаб, ўткир тиғли тош билан сўйдилар ва Пайғамбар алайҳиссаломга келтирдилар. Ва у Зот ейишга буюрдилар. (Имом Аҳмад ва Насоийлар ривоятлари).
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, қуён Аллоҳ таоло биз бандаларга ҳалол қилган кўплаб ҳайвонлар қаторига кирар экан. Бу борадаги маълумотларни тўлиқ ва атрофлича ўрганмасдан туриб, ҳукм бериш, Аллоҳ ва Расули номидан илмсиз гапиришга кириб қолади. Қолаверса, ҳалолни ҳаром дейиш ёки ҳаромни ҳалол дейиш нақадар оғир гуноҳ эканлиги ҳар биримизга аён. Шунинг учун ҳам шариат ҳукмларини баён қилишда доимо эҳтиёт бўлиш керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

📲 @SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar
СУРРОГАТ ОНАЛИК ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓876-CАВОЛ: Синглимнинг 9 йилдан бери фарзанди йук, 3 марта ЭКО килди, лекин бўлмади. Ҳозир соғлиги ҳам жойида эмас. Синглимнинг 2 тайёр эмбриони музлатилган, клиникада турибди. Мен опаси суррогат она бўлиб, синглимга боласини туғиб берсам бўладими? Пул ишлаб олиш ва бошка ғайр мақсад учун эмас, синглимга куйинганим учун шу йўлни танламоқчиман. Лекин Исломда мумкин бўлса агар.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Суррогат” сўзи лотинчадан олинган сўз бўлиб – “бошқасининг ўрнига қўйилган” деган маънони билдиради. Ҳозирда бизда кенг тарқалаётган “суррогат она” деган ибора ҳам ҳомиладор бўлиб, фарзанд туғишда онанинг ўрнига фойдаланилган аёл назарда тутилади. Бунда эрнинг спермаси ва хотинининг тухумҳужайрасидан бўлган эмбрионни ривожлантириш учун бошқа аёлнинг бачадонига ўтказилади. Кўпинча суррогат оналик пул эвазига, баъзан кўнгилли тарзда ҳам амалга оширилади.
Ушбу амалиёт шариатимизнинг умумий қоидаларига кўра ҳаром саналади. Бунда уни пул эвазига бажариладими ёки кўнгилли тарздами фарқи йўқ. Чунки ушбу амалиётда эркак билан бачадони ижарага олинган аёлнинг ўртасида никоҳ бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда мўминларни васф қилиб шундай деган:
﴿وَالَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَافِظُونَ * إِلَّا عَلَى أَزْوَاجِهِمْ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ * فَمَنِ ابْتَغَى وَرَاءَ ذَلِكَ فَأُولَئِكَ هُمُ الْعَادُونَ﴾ (المؤمنون: 5 – 7)
яъни: “Улар авратларини (ҳаромдан) сақловчидирлар. Илло, ўз жуфти ҳалоллари ва қўл остидагилар (чўрилар) бундан мустаснодир. Бас, албатта, улар маломат қилинувчи эмаслар. Кимки шундан ўзгани истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошувчидирлар” (Муъминун сураси, 5-7 оятлар).
Агар никоҳ бўлган тақдирда (масалан, ўша аёл эркакнинг иккинчи хотини бўлса) ҳам мазкур амалиёт ҳалол бўлмайди. Чунки бу насабларни чалкашишига олиб келади.
Шу ва бундан бошқа омилларни ҳисобга олиб, замонамизнинг барча уламолари, кўплаб фатво уюшмалари суррогат оналикни ҳаром эканига фатво берганлар. Жумладан, Ислом Олами уюшмаси қошидаги Ислом Фиқҳи Академияси 1402 ҳижрий (1982 мелодий) йил ўтказилган йиғилишида ушбу амалиётни ҳаром деб қарор қабул қилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Олий Маъҳад | Расмий
©Тошкент ислом институти расмий канали
📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47
👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47
👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
ИШ ВАҚТИДА ШАХСИЙ ИШЛАР БИЛАН ШУҒУЛЛАНСА БЎЛАДИМИ?
#иш #ҳалол_ҳаром
❓CАВОЛ: Ишхонада иш вақтида шахсий ишлар билан шуғулланса (қўшимча тил ўрганишга бораётганлиги муносабати билан дарс қилиш, тўгарак масаласини, уйдаги муаммоларни гаплашиш, телефон ўйнаб ўтириш ва шунга ўхшаган) бўладими. Иш туриб бошқа ишлар билан шуғулланиш яхшими? Ваҳоланки биз ишимиз учун ҳақ оламиз. Шунга шариатимиздаги кўрсатмалар асосида аниқ мисоллар билан жавоб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимиз қоидаларига кўра ёллаб ишлатиш ҳам ижаранинг бир тури ҳисобланади. Ижара келишувида эса қилинадиган иш ва унинг ҳаққи аниқ бўлиши шарт.
Ҳозирги кундаги меҳнат шартномаси асосида меҳнат қилаётган ишчилар ва иш берувчилар ўртасида ҳам икки хил, яъни маълум ишни бажаришга ёки маълум вақт мобайнида ишлаб беришга келишилади ва шунга кўра ҳақ тўланади. Буни оддий қилиб "ишбай" ва "вақтбай" ҳам дейиш мумкин.
Ишбай меҳнат қилишга келишган ишчи ўзига берилган ишни бажариб бўлгач ҳаққини олиб бошқа иш қилиши мумкин. Вақтбай меҳнат қилишга келишган ишчи эса, ўзаро келишувда белгиланган вақт мобайнида иш берувчини рухсатисиз ўз шахсий ишлари ёки иш берувчи томонга боғлиқ бўлмаган ишлар билан шуғулланиши шаръан жоиз эмас. Ўз ўрнида шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, иш берувчи келишилган вақт давомида иш топиб бера олмаса ёки ишчига боғлиқ бўлмаган сабаб билан шу вақт мобайнида ишлашга шароит бўлмаса ҳам иш берувчи ишчига ҳаққини тўлаб бериши керак.
Аммо аксарият ишхоналарда урф бўлган одатлар бўлиб, баъзи жузъий рухсатлар бўлади (1-2 дақиқа телефонда гаплашиш, оиласи ҳолидан хабар олиш маъносида улар билан боғланиш, таҳорат қилиш, намоз ўқиш, баъзи ишларни ходимлар билан маслаҳатлашиш мақсадида бошқа бўлимларга чиқиб келиш ва ҳ.к). Бу ҳолатларда иш берувчи томонидан берилган умумий изн эътиборга олинади ва ҳар бири учун алоҳида рухсат, изн сўралмайди. Шундай экан, саволда сўралган ҳолатда ҳам "ўзаро келишув"га жиддий эътибор қаратиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Манба: Telegram
🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!

▪️ Ҳаром молдан эҳсон қилса диндан чиқадими?
▫️ Баъзиларда шундай гап бор: “ўн минг доллар”дан тепасида ҳалол-ҳаром рол ўйнамайди”, деган. Яъни, қачонки, баҳс мавзуси катта пул бўлса, бу ҳолда ҳеч нарса суриштирилмайди… – А.Султонхўжаев
Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/14456
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok

КОМПЪЮТЕР ГРАФИКАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓1016-CАВОЛ: Мен киноларда графика билан шуғуланаман, бунда оддий кадрлардаги инсонларни юз қиёфасига жароҳат етказилган ҳолатлар ва ўқ отилиб инсонга жароҳат етказган ҳолатлар компьютер графикасида тайёрланади ва бундан ташқари кўп тарихий филмлар учун бўри ва йўлбарс каби йиртқич ҳайвонларни компьютерда худди хақиқий ва жонлидек ясалади, саволим шундан иборатки: мен графикада кадрда бўлмаган ҳайвонларни ясаб уларни филмларда ишлатишим мумкинми ва филмда инсонга жароҳат ҳолатларида юзига ўзгартириш киритиб зомби ҳолатларига киритишим мумкинми ва мен бу графикачи иши касби орқали гуноҳкор бўлмайманми? Бу касб шариатимизда ҳалолми ёки ҳаром?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кино ва мультфилм ишлаб чиқаришда компьютер графикасидан фойдаланиш масаласида замонамиз уламолари турлича фикр билдирганлар. Баъзи уламолар шариатимизда инсонни, жонли нарсаларнинг суратини тўла ҳолда чизиш тақиқлангани эътиборидан уни жоиз эмас, дейишган. Ушбу уламолар ўз сўзларига Имом Муслим ва бошқа бир қанча муҳаддислар ривоят қилган расм чизишнинг мумкин эмаслиги борасидаги ҳадисларни далил қиладилар. Жумладан, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни Aллоҳнинг ҳузурида энг қаттиқ азобда бўладиган одамлар мусаввирлардир”, – деганлар. Бу мазмундаги ҳадислар кўплаб саҳобалар томонидан ривоят қилинган бўлиб, уларга кўра жонли нарсаларнинг суратини чизишга изн йўқлиги, одамлар ўша суратларни илоҳ қилиб олишлари хавфи борлиги, натижада эътиқодий бузилишлар юзага келиши айтиб ўтилган. Айниқса, жонли нарсаларнинг суратини чизишда инсон Аллоҳнинг яратганига ўхшатишга уриниш маъноси борлиги ҳадисларда очиқ таъкидланган.
Шунингдек, замонамиздаги кўпчилик уламолари компьютер графикасидан фойдаланиш жоиз эканига фатво берганлар. Ушбу уламоларнинг таъкидлашларича, компъютер графикаси орқали яратилган сурат – фотосурат ва киноматографик суратлар кабидир. Зеро, буларнинг барчасида акс олиш ва уни электрон экранда намоён қилиш бор.
Қолаверса, бунда инсон томонидан Аллоҳ таоло яратган нарсага ўхшатишга уриниш, ундай нарсаларга ибодат қилиш маъноси ҳам йўқ. Электрон фото худди ойнага акс тушгандек гап. Фақат бу ерда тасвирнинг акси ойнада забт бўлиб қолмайди, балки фотода забт бўлиб, уни қоғозга чиқариш мумкин бўлади.
Мисрнинг фатво ҳамда Исломий тадқиқотлар уюшмасининг уламолар Кенгаши 2010 йил декабрь ойида бўлиб ўтган ўн иккинчи мажлисида “Ислом аҳкомлари ва одобларини таълим беришда қўлланиладиган анимацион расмларнинг ҳукми”га доир 161-сонли Қарорини эълон қилган. Унда мусулмон ёшларни таълим-тарбияси ҳамда исломий маданиятини ривожлантиришда электрон расмларни яратиш жоиз экани таъкидланган.
Хулоса қилиб айтганда, замонамизнинг кўпчилик уламолари эълон қилган фатво – компьютер графикасидан фойдаланишнинг жоиз экани далил жиҳатдан қувватли ва замон руҳига мос саналади. Чунки ҳозирги пайтда динимиз душманлари томонидан компьютер графикасидан кенг фойдаланган ҳолда оломонча маданиятини сингдириш учун тизимли ишлар амалга оширилаётган бир пайтда мусулмонлар томонидан динимиз меъёрларига тўла мос келувчи фильм ва мультфилмлар яратиш бугунги куннинг заруратига айланмоқда. Айниқса, буюк ва намуна бўлган тарихий шахсларнинг ибратли ҳаёти, Исломдаги одоб-ахлоқ, таълим-тарбия, илм-фанга тарғиб ва эзгу ғояларни шакллантирувчи образларни яратиш ёшларимизнинг эътиқоди ва ахлоқ меъёрларини сақлаб қолишга хизмат қилади. Валлоҳу аълам.

Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook | Telegram🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
УШБУ ИДИШЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓1314-CАВОЛ: Мен мусофирдаман. Бу ер мусулмон юрти эмас. Уларнинг гўшт пиширадиган керамика металидан таёрланган махсус идиши бор. Ундан мусулмон бўлмаган шахслар фойдаланади. Бу идишлар овқат қолдиқларини умуман ўзида ушлаб қолмайди. Биз шу идишни геллар билан ювиб, фойдалансак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ғайридинлар ишлатадиган идишлардан фойдаланишнинг зарари йўқ. Улар овқат пишириб еганларидан кейин яхшилаб ювиб ташлаб, овқат пиширсангиз бўлади. Чунки улар баъзида бизнинг динимизда рухсат берилмаган маҳсулотлардан овқат тайёрлашади ва натижада идиш нопок ҳолга келади. Темир, пластмасса, чинни ёки сиз айтгандек керамика каби ўзига нажосатни шиммайдиган идишлар бўлса, уларни сув билан ювилса, пок бўлади. Тахта, сопол каби нажосат шимадиган идиш бўлса, уларни уч марта ювиб, қуритиш орқали покланади.
“Фатово Оламгирия” китобида бундай дейилган:
قال محمد - رحمه الله تعالى - ويكره الأكل والشرب في أواني المشركين قبل الغسل ومع هذا لو أكل أو شرب فيها قبل الغسل جاز ولا يكون آكلا ولا شاربا حراما وهذا إذا لم يعلم بنجاسة الأواني فأما إذا علم فإنه لا يجوز أن يشرب ويأكل منها قبل الغسل
“Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: Мушрикларнинг идишларида уларни ювишдан олдин еб-ичиш макруҳ саналади. Шундай бўлсада, еб ёки ичиб қўйган бўлса, жоиз бўлаверади. Ҳаром нарсани еган ёки ичган бўлиб қолмайди. Бу ҳукм уларнинг идишининг нажосат эканини билмаган ҳолатга тегишли. Агар бундай идишнинг нажосат эканини билса, ювишдан аввал ундан ейиш ёки ичиш мумкин эмас”.
Демак, яхшилаб ювиб юборгандан кейин овқат пишириб ейишда монелик йўқ. Валлоҳу аълам.

БУҒДОЙНИ ЧОРВА ҲАЙВОНЛАРИГА БЕРИШ ДУРУСТМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓1332-CАВОЛ: Буғдой мўл бўлган йиллари нархи арзон бўлади. Одамлар бошқа емлардан кўра чорва молларига буғдойга ҳар хил кўринишда ишлов бериб едиришни бошлайдилар. Буғдойни ҳайвонга едирса бўладими?
💬ЖАВОБ: Одатдаги шароитда буғдойни чорва моллари учун озуқа сифатида фойдаланиш дуруст. Чунки динимизда бу ишдан ман қилувчи далиллар йўқ.
Қадимдан ва ҳеч бир инкорсиз буғдойдан ҳам одамларга, ҳам чорва молларига озуқа сифатида фойдаланиб келинади. Динимиздаги асос қоидалардан бири, ҳаромлигига далил топилмагунча, нарсаларнинг асли мубоҳ (яъни улардан фойдаланиш жоиз)дир.
Бу ҳақда Аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
وَصَرَّحَ فِي التَّحْرِيرِ بِأَنَّ الْمُخْتَارَ أَنَّ الْأَصْلَ الْإِبَاحَةُ عِنْدَ الْجُمْهُورِ مِنْ الْحَنَفِيَّةِ الشَّافِعِيَّةِ
“Ибн Ҳумом “Таҳрир” китобида очиқ айтадиларки, кўпчилик ҳанафий ва шофиъий уламолари ихтиёр қилган қоида: “Нарсалардаги асл қоида –мубоҳлик (рухсат)дир...” (“Раддул муҳтор” китоби).
Қолавераса, буғдойнинг ҳайвонларга озуқа сифатида берилишининг фойдаси ҳам одамларнинг ўзига бўлади. Яъни чорва ҳайвонларининг гўшти одамларга озуқа бўлади.
Фақат битта ҳолатни истисно қилиш жоизки, буғдой камайиб одамларга ҳам етишмай қолса, уни чорва ҳайвонларига бериш дуруст бўлмайди. Чунки шубҳасиз инсон ҳаёти ҳайвон ҳаётидан қадрлидир. Албатта, ундай пайтларда ҳайвонларга бошқа озуқалар берилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar