Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
24.3K photos
3.54K videos
22 files
15.9K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Исломга_бағишланган_умр #Тақдимот

Фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи Исломга бағишланган умр номли ҳужжатли фильмнинг тақдимоти “Ҳилол-нашр” нашриётида бўлиб ўтди.

Фильмни тайёрлаш жараёни 2018 йилда бошланиб, 2022 йилда якунланди.

Фильмнинг баъзи кадрлари Тошкент ислом институтида ҳам тасвирга олинди.

Сабаби Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ 1971-1975 йиллари Олий маъҳадда таҳсил олиб, таълим муассасасининг илк битирувчиси ҳисобланади.

Шайх ҳазратлари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида:

1981 йилда ўқитувчи;
1982 йилда ректор муовини;
1984 йилда ректор вазифаларида ишлади;
1981-1989 йилларда Тафсир, Ҳадис, Улумул Қуръон, Ақида фанларидан дарс берди.

Олий маъҳаднинг ўқув дастурига “Қуръон илмлари”, “Улумул ҳадис”, “Роваиъул баян”, “Манҳалул ҳадис” каби бир қанча дарсликларни олиб кирди.

🔻Фильмни томоша қилинг:

1-қисм:
https://youtu.be/LJ5_clA0Zck
2-қисм: https://youtu.be/uoGxpiJ34Gg

🔗 t.iss.one/oliymahad