Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_барокати #Рамазон_2021 #Лайлатул_Қадр

- Ким, бу кеча иймон билан савоб умидида бедор бўлса, Аллоҳ таоло унинг барча гуноҳларини кечиради -

Муҳаммадрасул домла Тошпўлатов, Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси

Тошкент ислом институти устоз ва талабалари иштирокида “Рамазон барокати” туркум видео дастурлари

👉
https://youtu.be/Tg5OziD1_m4

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Саудия #Ҳайит #Рамазон_2021

Саудия Арабистонида ҳайит қайси куни эканлиги маълум қилинди

Саудия Арабистони Буюк уламолар кенгаши аъзоси ва Қироллик суди маслаҳатчиси шайх Абдуллоҳ бин Сулаймон Ал-Манианинг таъкидлашича, Рамазон бу йил 30 кун давом этади, деб хабар берган Al Shorouq Online портали.

Бундан Рамазон ҳайити астрономик ҳисоб-китобларга кўра 13 май куни нишонланиши келиб чиқади.

Саудия Арабистони ойни анъанавий визуал кузатиш бўйича эмас, астрономик технологиядан фойдаланган ҳолда биринчи марта Исломий тақвим санасини эълон қилди.

Ал-Маниа Рамазон ойининг охирини янги ойни кузатиш билан нишонламоқчи бўлганларни буни давом эттиришга чақирди.

Саудия Арабистонида Рамазон 13 апрелда бошланган эди. Исломда муқаддас ойининг бошланиши ҳам, охири ҳам янги ойнинг пайдо бўлиши билан белгиланади, бу ой 29 ёки 30 кун давом этишини билдиради.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ҳайит #Рамазон_2021

Рамазон ҳайити 13 май куни нишонланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги Қарорини имзолади.

Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

🗓 Бундан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:
13 май, пайшанбаРамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.

🎉Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Интервью #Муфтий_ҳазрат #Рамазон_2021

Сахийлик, шукроналик ва меҳр-оқибат байрами

Рамазони ойи шукуҳи тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовдан интервью олинди… – С.Ашуров суҳбатлашди

Батафсил: https://oliymahad.uz/22911

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Оятлар #Рамазон_2021 #Рамазон_барокати #Тиловат #Талабалар #Қорилар

Таровеҳ-2021 таровати

Тошкент ислом институти талабаси Меърожиддин қори Абдуллаев

Тошкент шаҳар Кўкча маҳалласи Шайх Зайниддин жоме масжидидаги таровеҳ намозидан лавҳа

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Оятлар #Рамазон_2021 #Рамазон_барокати #Тиловат #Талабалар #Қорилар

Таровеҳ-2021 тиловати

Тошкент ислом институти талабаси Меърожиддин қори Абдуллаев

Тошкент шаҳар Кўкча маҳалласи Шайх Зайниддин жоме масжидидаги хатмдан лавҳа

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Рамазон_барокати #Рамазон_2021

- Хайр, Рамазон! -

Ўқув-услубий бўлим ходими Усмонхон Баҳодирхонов

Тошкент ислом институти устоз ва талабалари иштирокида “Рамазон барокати” туркум видео дастурлари

👉
https://youtu.be/xb9Exh2qWW0

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Рамазон_барокати #Рамазон_2021

- Тасбеҳ: Алвидо, Рамазон! -

Тошкент ислом институти ходими Ҳамидуллоҳ Нажмиддинов

Тошкент ислом институти устоз ва талабалари иштирокида “Рамазон барокати” туркум видео дастурлари

👉 https://youtu.be/TrPoppSLaiw

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Табрик #Рамазон_2021 #Ҳайит

Ҳурматли азиз юртдошлар!

Барчангизни меҳр-оқибат, шукроналик ва саховат айёми — Рамазон ҳайити билан самимий қутлаймиз.

Ушбу муборак айёмда Яратган Роббимиз мамлакатимиз тинчлигини зиёда қилсин, диёримиздан ва бутун дунёдан коронавирус балосини кўтарсин, беморларга комил шифо ато этсин, халқимиз дастурхонига қут-барака берсин.

Юртимиз осойишталиги, Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ва аҳиллиги бардавом бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.

Эҳтиром ила,
Тошкент ислом институти жамоаси

🔗
t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
​​#Рамазон_2021 #Фитр_садақа #Савол_жавоблар

САВОЛ: Фитр садақаси қандай адо қилинади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фитр садақаси – фақирларга ғамхўрлик, уларга ҳайит кунини хурсандчилик билан ўтказишлари учун кўмакдир. Уни берганлар учун эса – Рамазонда йўл қўйилган баъзи камчиликларга каффоратдир. Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини рўзадорга беҳуда ишлар ва ёмон сўзлардан покланиш бўлиши ҳамда мискинлар учун егулик бўлиши учун буюрдилар” (Абу Довуд ривоятлари).

Фитр садақаси нисоб миқдоридаги мол-мулкка эга ҳур ва мусулмон бўлган кишилар ҳайит тонгида адо этишлари вожибдир. Ана шу миқдордаги мулкка эга киши фитр садақасини ўзи ва ёш болаларидан бериши вожиб. Балоғатга етган фарзандлари ва хотини учун фитр садақа бериши вожиб эмас. Агар балоғатга етган фарзандлари ва аёли учун, улар айтишмаса ҳам, фитр садақасини берса, улар зиммасидан фитр садақаси соқит бўлади.

Фитр садақасининг вожиб бўлиш вақти ҳайит куни тонг отиш пайтидир. Шунинг учун, ҳайит кечаси туғилган чақалоқдан ҳам фитр садақа бериш вожиб бўлади. Ҳомила ва ҳайит кунидан олдин вафот этганлар учун фитр садақаси вожиб бўлмайди.

Ибн Умар разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини одамлар намозга чиқмасдан олдин беришни буюрдилар”.

Аммо бу вақтдан олдин, масалан, Рамазон кириши билан берса ҳам бўлади. Лекин намозга чиқишдан олдин бериш мустаҳабдир. Фитр садақаси вожиб бўлиб, уни беролмай қолган киши зиммасидан соқит бўлмайди.

Фитр садақаси буғдой, буғдой уни ёки ёрмасидан ё майиздан ёки хурмо ё арпадан берилади. Буғдой ё унинг уни ёки ёрмасидан ва майиздан ярим соъ (тахминан 2 кг.), арпа ва хурмодан бир соъ (4кг)дир. Мазкур нарсаларнинг бирортасининг қийматини ҳам берса бўлади.

Фитр садақаси закотга ҳақдор бўлган кишиларга берилади (“Ҳидоя”, “Ал-Мухтор”, “Мухтасарул виқоя”, “Фатҳу бобил иноя”, “Ал-мухтасар фил фиқҳил ҳанафий”).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Рамазон_2021 #Қадр_кечаси

Лайлатул қадр ва ундаги ҳикматли ишлар

“Фаришталар шу кеча ердаги турли турли тоат ибодатларни кўрадилар ва гуноҳкор бандаларларнинг мағфират сўраб ёлвориб илтижо қилаётганларини эшитишади”… – ТИИ ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим

Батафсил: https://oliymahad.uz/8479

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Рамазон_2021

▪️ «Эр ва аёл»

▫️ 5-савол: Қуръон истилоҳидаги «زوج» «эр» ва «امرأة» «аёл» ўртасидаги фарқ нима? – Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида тайёрлади

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/31422

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok