Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.5K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
#Янгилик #Спорт #Мусобақа

"14 январь - Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан Тошкент ислом институти ўқитувчи-ходимлари ўртасида волебол спорт тури бўйича мусобақа бўлиб ўтмоқда.

👉@oliymahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгилик #Спорт #Мусобақа

Тиллар кафедраси ва Ходимлар жамоаси ўртасидаги баҳс

Д.Носиров жамоаси ҳисобига очко олиб берди

👉@oliymahad
#14_январь #Ватан_ҳимоячилари_куни #Мусобақа #Спорт

Волейбол мусобақаси ғолиблари аниқланди | Фотолавҳалар

“14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Тошкент ислом институти ўқитувчи-ходимлари ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди.

👉 https://oliymahad.uz/20813

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Спорт #Мусобақа #Кубок #Тадбирлар #Талабалар

“Тошкент ислом институти кубоги”

Талаба ёшларнинг ақлан ва жисмонан соғлом, руҳан тетик бўлишлари мақсадида спортнинг тош кўтариш, стол тенниси ва шаҳмат-шашка турлари бўйича “Тошкент ислом институти кубоги” учун
мусобақа ўтказилди.

ТИИ кубогини қўлга киритиб юқори натижа кўрсатган талабалар “Дин ишлари бўйича қўмита кубоги” спорт мусобақаларига йўлланмани қўлга киритадилар.

Эслатиб ўтамиз, “Дин ишлари бўйича қўмита кубоги” спорт мусобақалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабалари ўртасида ўтказилади.

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий
илмий-маърифий мақола ва хабарлар
#Спорт #Мусобақа #Кубок #Тадбирлар #Талаба_қизлар

“Тошкент ислом институти кубоги”

Талаба ёшларнинг ақлан ва жисмонан соғлом, руҳан тетик бўлишлари мақсадида спортнинг стол тенниси ва шаҳмат-шашка турлари бўйича “Тошкент ислом институти кубоги” учун талаба қизлар ўртасида
мусобақа ўтказилди.

ТИИ кубогини қўлга киритиб юқори натижа кўрсатган талабалар “Дин ишлари бўйича қўмита кубоги” спорт мусобақаларига йўлланмани қўлга киритадилар.

Эслатиб ўтамиз, “Дин ишлари бўйича қўмита кубоги” спорт мусобақалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабалари ўртасида ўтказилади.

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий
илмий-маърифий мақола ва хабарлар
#Вақф #Имом_Мотуридий #Мусобақа #Талабалар

Имом Мотуридий ворислари тақдирланди

“Имом Мотуридийга муносиб ворис бўлайлик!” ва “Тўғри эътиқод нажот гаровидир!” шиори остида ақоид фанига оид мусобақалар ўтказилди – ТИИ Матбуот хизмати

👉 https://oliymahad.uz/22355

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Мусобақа #фиқҳ

Имом Бурҳониддин Марғинонийга муносиб ворис бўлайлик

Тошкент ислом институтида 4-курс талабалари ўртасида “Имом Бурҳониддин Мағиноноийга муносиб ворис бўлайлик” шиори остида фиқҳ илмига доир фанлар юзасидан мусобақа ўтказилди… – ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/28132

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Мусобақа #фиқҳ

▪️ Фиқҳ мусобақаси

▫️
Тошкент ислом институтида 4-курс талабалари ўртасида “Имом Бурҳониддин Мағиноноийга муносиб ворис бўлайлик” шиори остида фиқҳий фанлар бўйича мусобақа ўтказилди.

Фотолар: 👉 https://oliymahad.uz/28132

🔻Ютубда томоша қилинг: https://youtu.be/A0WJ_KGqowY

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Мусобақа #LIVE

▪️Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси томонидан талабалар ўртасида "Араб тили - жаҳон тили" мавзусида мусобақа ўтказилмоқда.

👉 Араб тили мусобақасини қуйидаги ҳавола орқали онлайн томоша қилинг:

🔴 https://fb.watch/ipVkBUJTRN/

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Мусобақа

▪️Ақидавий матнларни энг кўп ёдлаган талабалар тақдирландилар

▫️Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март – эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси томонидан талабалар ўртасида илмий мақолалар ҳамда ақидавий матнларни ёд олиш танлови ўтказилди.

▫️Танлов якунига кўра мақола ёзиш бўйича қуйидаги натижалар қайд этилди:
1-ўрин: Содиқов Бобур;
2-ўрин: Раҳмонова Соҳиба;
3-ўрин: Эргашев Орифжон ва Анваров Абдумалик.

▫️Муҳаммадиев Боймурод, Мирабдуллаев Музаффар, Анваров Абдулмалик, Иномжонов Сардор, Асланкулов Аброр ва Холиқов Муҳаммад Фарруҳ “Фиқҳул акбар”, “Бадъул амолий”, “Ақидатут Таҳовий”, “Ақидатун Насафий” матнларидан ёд олган қисмларини айтиб бердилар.

Давоми... 🔻https://oliymahad.uz/42507

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Мусобақа

Аждодимиз Имом Доримийнинг ҳаёти ва илмий меросига бағишланган мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августда “Имом Доримий ва унинг меросини ўрганиш ва халқимизга етказиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси” тасдиқланган эди. Ушбу режанинг ижроси ўлароқ Тошкент ислом институти Кундузги таълим тизими 2-курс талабалари ўртасида “Имом Доримийга муносиб ворис бўлайлик!” шиори остида мусобақа бўлиб ўтди.

Тадбир Қуръони карим тиловати ва дуойи хайр билан бошланди.

Мусобақани Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод Примов кириш сўзи билан очиб, буюк аждодимиз Имом Доримий илмий меросини ўрганишнинг аҳамияти, асарларини ўқиб ўрганиш ҳамда тадқиқ этиш борасида юртимизда олиб борилаётган амалий ишлар тўғрисида сўзлади.

Бошловчи Баҳодир Аъзамов 2-курс талабаларидан тузилган “Доримийнинг ҳофиз шогирдлари”, “Доримийнинг фақиҳ шогирдлари” ва “Доримийнинг муснид шогирдлари” номли жамоаларни ҳакамлар ва томошабинларга таништирди.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Мусобақа

Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис фанлари устозлари, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчилари Фахриддин Маманосиров, Абдулҳодий Ғиёсов, Раҳматуллоҳ Махсумхонов, Нажмиддин Саттиев, Мансур Жамбилов ҳамда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Асадуллоҳ Холуродов ҳакамлар ҳайъати аъзолари сифатида иштирокчиларни баҳолаб бордилар.

Жамоалар 1-шартда Имом Доримийнинг ҳаёт йўли, илмий мероси, машҳур устозлари, шогирдлари ҳамда асарлари ҳақида танлаган билетлар асосида белгиланган вақт ичида гапиришди.

2-шарт “Сунани Доримий” асарининг ҳадис илмидаги аҳамияти ҳақида бўлиб, гуруҳлар китобнинг таркибий тузилиши, унга ёзилган шарҳлар ва асарнинг бошқа сунан китоблардан фарқли жиҳатларини тартиб билан баён қилдилар.

“Сунани Доримий”даги ҳадисларни ёддан айтиб, шарҳлаб бериш 3-шартда талаб этилди.

Томошабинлар ўртасида ҳам Имом Доримийнинг ҳаёти ва илмий меросига оид викторина ўтказилиб, зийрак билимдонларга эсдалик совғалари топширилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Мусобақа

Ҳакамлар ҳайъатининг қўйган баллари асосида чиқарилган якуний хулосага кўра қуйидаги натижа қайд этилди:

1-ўрин: 204-гуруҳнинг “Доримийнинг муснид шогирдлари” жамоаси;
2-ўрин: 202-гуруҳнинг “Доримийнинг фақиҳ шогирдлари” жамоаси;
3-ўрин: 201-гуруҳнинг “Доримийнинг ҳофиз шогирдлари” жамоаси.

“Имом Доримийга муносиб ворис бўлайлик!” шиори остида ўтган мазкур мусобақа ғолибларига устозлар томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар топширилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мусобақа #Имом_Доримий

“Имом Доримийга муносиб ворис бўлайлик!”

HD: 👉 https://youtu.be/fU4ETIJDZ6I

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Мусобақа #Имом_Доримий

UzA: Аждодимиз Имом Доримийнинг ҳаёти ва илмий меросига бағишланган мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августда “Имом Доримий ва унинг меросини ўрганиш ва халқимизга етказиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси” тасдиқланган эди. Ушбу режанинг ижроси ўлароқ, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти кундузги таълим тизими 2-курс талабалари ўртасида “Имом Доримийга муносиб ворис бўлайлик!” шиори остида мусобақа ўтказилди.

Тадбир Қуръони карим тиловати ва дуойи хайр билан бошланди. Жамоалар 3 та шарт бўйича беллашди.

Манба: https://uza.uz/uz/posts/azhdodimiz-imom-dorimiyning-hayoti-va-ilmiy-merosiga-bagishlangan-musobaqa-otkazildi_658603

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram