Олий Маъҳад | Расмий
14.2K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази тузилмаси тасдиқланди

“Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (693-сон, 06.11.2020 й.).

🏢 Қарор билан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг (Марказ) тузилмаси ва устави тасдиқланди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Академия) ректорига, зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

▫️Шунингдек, Академия таркибидаги Илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар маркази тугатилиб, унинг моддий-техника базаси Марказга берилди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2020 йил 11 августдагиПҚ-4802-сон қарори билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилган.

🔗
Каналга аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” этиб белгиланди

Аҳоли, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, нашриётлар ва ижодкорлар фаолиятига кўмаклашиш, болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этишни қўллаб-қуватлаш Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

👉https://islaminstitut.uz/18611

🔗Каналга аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Саҳифаларимиз:
Youtube | Facebook | Instagram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади

Лотин ёзувидаги ўзбек алифбосининг янги таҳрири асосида “Ўзбек тилининг имло қоидалари”ни тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқилади -@huquqiyaxborot канали

👉 https://oliymahad.uz/21722

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Таълим #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мутахассислар хорижда таълим олиши учун қандай тизимлар мавжуд?

Ёшларнинг нуфузли хорижий мамлакатларда бакалавриат дастури бўйича таълим олиши учун 100 та ўрин ажратилган – @huquqiyaxborot канали

👉 https://oliymahad.uz/21807

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Барча туман ва шаҳарларда Маънавият ва маърифат маскани ташкил этилади

“Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

📌 Қарор билан маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

🖥 Қарорга кўра, маънавий-маърифий, илмий-ижтимоий мавзулардаги долзарб мақолалар, жамоатчилик вакилларининг илғор фикрлари, шунингдек, мафкуравий жараёнлар таҳлили, соҳага оид янгиликларни тўплаш, тайёрлаш ва тарқатиш мақсадида oyina.uz” электрон портали ишга туширилади.

☑️ Портал фаолиятини йўлга қўйиш учун Республика Маънавият ва маърифат маркази тузилмасида Рақамли тарғибот бўлими ташкил этилади.

🏢 Шунингдек, “Маънавият тарғиботчиси” таълим муассасаси негизида Марказ ҳузурида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ташкил этилади.

➡️ Қарор билан “Тафаккур” ва “Маънавий ҳаёт” журналлари ҳамда “Маънавият” нашриёти Марказ тасарруфига ўтказилди.

💰 “Маънавият” нашриёти фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади.

🔘 Таълим ташкилотларида қуйидаги тартиблар жорий этилади:

● ҳар бир умумтаълим муассасасида ижтимоий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимини молиялаштириш учун 2021 йил 1 апрелдан 0,5 штат бирлиги ажратилади ҳамда унинг иш ҳақи миқдори умумтаълим муассасаси олий маълумотли ўқитувчиси учун ўрнатилган базавий тариф ставкаси миқдорида белгиланади;

● давлат олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор (директор ўринбосари) лавозими жорий этилади. Бунда, ОТМда мавжуд ёшлар билан ишлаш бўйича проректор (директор ўринбосари) лавозими қисқартирилади.

Барча туман ва шаҳарларда Маънавият ва маърифат маскани ташкил этилади.

🎓 2021/2022 ўқув йилидан олий таълим тизимининг тегишли таълим йўналишлари ўқув режаларига бакалавриат босқичида “Маънавиятшунослик”, магистратура босқичида “Касбий маънавият” фанлари киритилади ҳамда магистратура таълим босқичида “PR-менежер” мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар #Ибодат_либоси #Виждон_эркинлиги #Диний_ташкилотлар

❗️Жамоат жойларида ибодат либосларида юриш бўйича чеклов бекор қилинди

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–699-сон, 05.07.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

⚠️ Виждон эркинлиги – бу фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир.

Қуйидаги мақсадларда диндан фойдаланишга йўл қўйилмайди:
● конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш;
● суверенитет ва ҳудудий яхлитликка путур етказиш;
● фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини камситиш;
● урушни, миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилиш;
● фуқароларнинг соғлиғи ва ахлоқига тажовуз қилиш;
● фуқаролар тотувлигини бузиш;
● вазиятни беқарорлаштирувчи туҳматдан иборат уйдирмаларни тарқатиш;
● аҳоли ўртасида саросима уйғотиш ҳамда шахс, жамият ва давлатга қарши қаратилган бошқа ҳаракатлар содир этиш.

Ўзбекистон фуқаролари, динга муносабатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдир.

🚫 Расмий ҳужжатларда фуқароларнинг динга нисбатан муносабатини кўрсатишга йўл қўйилмайди.

Бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирор-бир устунликлар ёки чекловлар белгилашга йўл қўйилмайди.

📌 Қонунга кўра, Ўзбекистонда дин давлатдан ажратилган бўлиб, диний ташкилотлар ва давлат органларининг фаолияти ўзаро аралашмаслик асосида амалга оширилади.

☑️ Қонун билан фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслигига оид чеклов бекор қилинди.

➡️ Диний ташкилот Ўзбекистоннинг 18 ёшга тўлган ва 50 нафардан кам бўлмаган фуқаролари ташаббуси билан тузилади. Илгари 100 нафар эди.

🧾 Шунингдек, қонун билан диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳамда уларнинг фаолиятини тўхатиб туриш асослари белгиланди.

▫️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар #Брифинг #Виждон_эркинлиги #Диний_ташкилотлар #Видеолар

АОКА мажлислар залида "Диний соҳадаги долзарб масалалар юзасидан" брифинг бўлиб ўтди

Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига шарҳ берди

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар #Интервью #Виждон_эркинлиги #Диний_ташкилотлар #Видеолар #Муфтий_ҳазрат

Янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳияти тўғрисида муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари интервью берди

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар #Интервью #Виждон_эркинлиги #Диний_ташкилотлар #Видеолар

Янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун қабул қилинди

Қонуннинг мазмун-моҳияти, олдингисидан фарқи, ўзгаришлар тўғрисида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар #Интервью #Виждон_эркинлиги #Диний_ташкилотлар #Видеолар

Янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун қабул қилинди

Қонуннинг мазмун-моҳияти, диний ташкилотлар тузишдаги имтиёзлар тўғрисида Олий Мажлис депутати Ғайрат Абдиев ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (756-сон, 16.12.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰 Низомга мувофиқ, қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

👉 хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;
👉 ҳомийлик хайриялари;
👉 Президент ёки Ҳукумат қарорларига мувофиқ ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;
👉 тақиқланмаган бошқа манбалар.

🔘 Маблағлар қуйидагилар учун сарфланади:

▪️ илмий адабиётларни яратиш, чоп этиш, ноёб асарлар сотиб олиш орқали Марказ китоб фондини кенгайтириш;
▪️ илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, тадқиқот учун грант ажратиш;
▪️ ижтимоий, илмий, маънавий ва маърифий тадбирлар ташкил қилиш;
▪️ кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, конференция, семинарлар ўтказиш;
▪️ мультимедиа ва тармоқ қурилмалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️2022/2023 ўқув йилидан магистратурада ўқийдиган барча хотин-қизларнинг контракти тўлаб берилади

“Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–87-сон, 07.03.2022 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда охирги 6 ойда узлуксиз иш стажи бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиқиб бюджет ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади.

☑️ 2022/2023 ўқув йилидан:

▫️ ОТМ, техникум ва коллежларда, сиртқи ва кечки таълимда ўқиётган хотин-қизлар контрактларини тўлаш учун 7 йилга фоизсиз кредит бериш учун банкларга бюджетдан ҳар йили 1,8 триллион сўм йўналтирилади;

▫️ давлат ОТМларида магистратурада ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловлари қоплаб берилади ва бунга ҳар йили камида 200 миллиард сўм ажратилади;

▫️ хорижий ОТМларга бакалавриат учун – 50 нафар, магистратура учун – 10 нафар хотин-қизларга ҳар йили “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратилади;

▫️ ҳар йили 2 100 нафар ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг таълим контрактлари маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади;

▫️ мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизлар ҳар йили Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаларига асосан давлат ОТМларига умумий квотадан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ контракт асосида ўқишга қабул қилинади;

▫️давлат илмий ташкилотлари ёки ОТМ докторантурасига хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб борилади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Нобанк ташкилотлар исломий молиялаштириш хизматларини кўрсатиши мумкин

“Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–765-сон, 20.04.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🏢 Қонунга кўра, микромолия ташкилоти, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти нобанк кредит ташкилолари ҳисобланади.

Микромолия ташкилотлари тадбиркорларга кредитлар (300 млн сўмгача), лизинг, кафолатлар бериши, факторинг хизматлари ва исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиши мумкин.

📌 Исломий молиялаштиришга оид хизматлар – исломий молиялаштиришни амалга ошириш стандартларини белгиловчи халқаро ташкилотларнинг қоидаларига мувофиқ Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган молиявий хизматлар.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

📁 Қадимий ёзма манбалар реестри юритилади

Ҳукумат қарори (498-сон, 06.09.2022 й.) билан Қадимий ёзма манбалар давлат реестри тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰 Низомга мувофиқ, давлат реестри қадимий ёзма манбаларни ҳисобга олиш ва уларнинг сақланишини назоратга олувчи ҳужжат ҳисобланади.

🏢 Давлат реестри электрон ва босма кўринишда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан юритилади.

📝 Давлат реестрига киритилган манбаларга оид маълумотлар жамоатчилик учун очиқ бўлиб, унга 1950 йилгача яратилган ёзма ёдгорликлар, тарихий ҳужжатлар ва чоп этилган тошбосма нашрлар киритилади.

➡️ Музейлар, кутубхоналар ва барча давлат ташкилотлари ўзларидаги ёзма манбаларга оид маълумотларни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига мажбурий тартибда, бошқа шахслар эса ихтиёрий асосда тақдим қилади.

📋 Ёзма манба рўйхатдан ўтказилганда гувоҳонма берилади.

❗️Ёзма манбалар ўғирланганда, йўқотилганда 1 иш кунида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига хабар берилиши керак.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!