#Рамазон_2021 #Шеър
Рамазоним
Тезроқ келгин, бизни қилма зор,
Соғинчлардан бўлди дунё тор.
Айрилиқда қолдик жуда хор,
Рамазоним кўзим қувончи.
Қалбимизни тиғлади ҳижрон,
Оғриқлардан қолмадику жон.
Интизормиз ҳар лаҳза, ҳар он,
Рамазоним кўзим қувончи.
Шайтонлар ҳам қолмас ушбу ой,
Баробардир камбағалу бой.
Бепарвонинг ҳоли бўлур вой,
Рамазоним кўзим қувончи.
Кундузлари бўлурмиз соим,
Кечалари ухламай қоим.
Байрам бўлар ҳар лаҳзанг доим,
Рамазоним кўзим қувончи.
Аламлардан кўзимизда нам,
Сен келсайдинг, кетар эди ғам.
Тўлгай шунда қалбимдаги кам,
Рамазоним кўзим қувончи.
✍️ Анваров Элёрбек 4-курс талабаси
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

#685_йиллиги #Алихонтўра_Соғуний #Амир_Темур #Темур_тузуклари #Шеър
Алихонтўра Соғунийнинг Амир Темур ҳақида матбуотда эълон қилинмаган шеъри
Уй қамоғида сақланган, собиқ КГБнинг 24 соат тазйиқи остида яшаган пайтларида ҳам Алихонтўра Соғуний ҳақ сўзни баралла айта олганлар… – uza.uz сайти
Батафсил: https://oliymahad.uz/22483
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2021 #Шеър #Табрик
ХУШ КЕЛДИНГ, Ё РАМАЗОН.
Бошда ўн кунинг раҳмат,
Ўртанг эрур мағфират,
Охиринг нордан нажот,
Хуш келдинг, ё Рамазон.
Сен-ла гуркирар иймон,
Тунда ўқилар Қуръон,
Кунда покланар виждон,
Хуш келдинг, ё Рамазон.
Мукофотга бойдирсан,
Энг муборак ойдирсан,
Беҳишт ичра жойдирсан,
Хуш келдинг, ё Рамазон.
Кундузлари соиммиз,
Таровеҳда қоиммиз,
Ардоқлаймиз доим биз,
Хуш келдинг, ё Рамазон.
Чексиз бисёр фазилат,
Нур таратар саховат,
Ёғар тинмай барокат,
Хуш келдинг, ё Рамазон.
Кишанлангай шайтонлар,
Очилгай савоб конлар,
Ардоқлар мусулмонлар,
Хуш келдинг, ё Рамазон.
Энди бир ой меҳмонсан,
Жаннат томон сарбонсан,
Сен биз учун Райёнсан,
Хуш келдинг, ё Рамазон.
Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ, Тошкент ислом институти Сиртқи таълим битирувчиси
Тошкент ислом институти жамоаси барча мўмин-мусулмонларни Рамазони шариф билан муборакбод этади!
Аллоҳ таоло сизларга, икки дунё бахтини берсин, дуоларингизни ижобат, илмингизни зиёда, аҳли оила ва касб-корингизга барака ато қилсин!
🔗t.iss.one/oliymahad

Кетма Рамазон-Шуҳрат Қаюмов
Қалбимда Сенсан канали
#Аудиолар #Шеър
- Кетма Рамазоним, сен кетсанг, мен нима қиламан! -
Тошкент ислом институти ўқитувчиси, марҳум Шуҳрат Қаюмов ўқиган
🔗t.iss.one/oliymahad- диний маърифий канал!
- Кетма Рамазоним, сен кетсанг, мен нима қиламан! -
Тошкент ислом институти ўқитувчиси, марҳум Шуҳрат Қаюмов ўқиган
🔗t.iss.one/oliymahad- диний маърифий канал!
#Шеър #Хотира
Устозимиз Ёрқинжон қори хотирасига
Илми дарё, қалби осмон инсонимиз,
Меҳри чексиз, олим эди устозимиз.
Бугун эса, орамизда йўқдир, афсус!
Эй устозим, қадрингизни билмадик биз!
Тушса, агар бошимизга ҳарсанг тошлар.
Вужудимиз кучли, чидар, ҳам бардошлар,
Лек айрилиқ қийин экан кўзда ёшлар,
Айрилиққа дош беролмай йиғладик биз.
Илми чексиз ҳавас қилар ҳатто Азҳар,
Ҳинд аҳлини лол қолдирган ёрқин жавҳар.
Фахрланиб жами ўзбек эли мақтар
Ёрқин юлдуз олимларга муҳтожмиз биз!
Олим ўлди, олам ўлди, деган Набий,
Олимлар-ла синамагин бизни, Роббий!
Қадаринга розидирмиз, Я Илоҳий,
Оқибатни хайрли қил, бизлар ожиз!
Шеър муаллифи ТИИ 2-курс талабаси Охунов Зуҳриддин
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

#Шеър #Арафа
Арафа куни
Муборак дамларни фазилат билинг,
Айтар сӯзларимни насиҳат билинг.
Дунё матоҳига боғланиб қолмай,
Арафа кунини ғанимат билинг.
Шу кунда динимиз мукаммал бӯлган,
Кофиру мушриклар ер тишлаб ӯлган.
Ердан самогача малаклар тӯлган,
Арафа кунини ғанимат билинг.
Иблис фарёд уриб, эриб кетади,
Аскарларин тӯплаб, териб кетади.
Бандага имконни бериб кетади,
Арафа кунини ғанимат билинг.
Ярим тунда туриб, ӯқинг таҳажжуд,
Яратганга қилинг чин қалбдан сужуд.
Маърифатга сингиб кетсин бу вужуд,
Арафа кунини ғанимат билинг.
Танингиз бӯлади дӯзахдан озод,
Ажал етган дамда тегмайди иснод.
Жаннат тахтларида ӯтиргайсиз шод,
Арафа кунини ғанимат билинг.
Бир кунлик рӯзаси минг кунга тенгдир,
Бир тунлик ибодат минг тунга тенгдир.
Ақлингиз жойида, соғломсиз ахир,
Арафа кунини ғанимат билинг.
Икки йиллик гуноҳ бӯлар каффорот,
Маҳшар майдонинда бергайдир нажот.
Насиҳатга қулоқ солмайсиз, наҳот,
Арафа кунини ғанимат билинг.
Эркин Қудратов,
ТИИ Махсус сиртқи бӯлим битирувчиси
🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!

#Шеър
"Таъвилотул Қуръон"нинг тақдимотига бағишлаб
Унинг номи “Таъвилотул Қуръон”дир.
Aллоҳ ато этган нуру Раҳмондир
Ўқувчига ҳеч шубҳасиз ирфондир.
Таржим этиб уламолар шаби рўз
Тақдим айлаб ундан ўттизинчи жуз.
Унда аён анбиёлар қиссаси,
Қуръон баён қилган росу-риссаси.
Aҳли илм қўшди ўзин ҳиссаси,
Ўзбек тили маърифатга очиб юз
Тақдим этди бизга ўттизинчи жуз.
Илму калом фасоҳатин англаган
Ҳақ ризоси учун ҳақни танлаган
Aбу Мансур зуҳдда белин боғлаган
Тафсирлари ўзбекчада очди сўз
Тақдим айлаб бизга ўттизинчи жуз.
Таъвилотда таълим бермиш саломни,
Aнглатмишдир фиқҳ ва илму каломни,
Таъриф айлаб бизга ҳалол-ҳаромни.
Халқимизнинг ривожига тикиб кўз
Тақдим этди бизга ўттизинчи жуз.
Илму-фанни гул десак, бу юрт боғу бўстондир.
Олимлар гулшаничун бағри кенг гулистондир.
Муборак халқ маскани буюк Ўзбекистондир.
Ватаним кўрмиш бугун ўттиз баҳор, ўттиз куз.
Туҳфа янглиғ қабул эт нурли ўттизинчи жуз.
Буюк элим бошинг сенинг баланд бўлсин ҳар доим.
Ўттиз йил не бўлибди, миллиард йил бўлгин қоим.
Улуғ ҳифзу паноҳида асрар албат Худойим.
Сени ҳеч тарк этмасин баракаю, ризқу рўз.
Тақдимотин қабул эт "Таъвилот"дан нурли жуз.
Баёзхон Маҳмудов
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими

🔸Жаноб Муаллим!
Мен учун фарқсиздир ҳар қандай илм,
Дунёвий-ухровий барчаси-билим,
Қўлларим кўксимда, ташаккур билан,
Сизни эслагайман Жаноб Муаллим!
Аллоҳ маҳшаргоҳда, не қилдинг, деса,
Менинг қудратимдан не билдинг, деса,
Қўлингга уқбодан не илдинг, деса,
Сизни эслагайман Жаноб Муаллим!
Қалблар инграганда дунёдан безиб,
Атрофга тарқаса ёру дўст тўзиб,
Сиздек мураббийга эҳтиёж сезиб,
Сизни эслагайман Жаноб Муаллим!
Дўстга нома битсам, услуб-сизники,
Насиҳатлар бўлса, матлуб-сизники,
Айтганларим элга, марғуб-сизники,
Сизни эслагайман, Жаноб Муаллим!
Отадек улуғсиз, шак-шубҳа йўқдир,
Сизлар бор, таълимдан кўнгиллар тўқдир,
Шукр, йўлиқтирмиш сизни бу тақдир,
Сизни эслагайман, Жаноб Муаллим!
© Қобилжон Исҳоқов,
ТИИ Модуль таълим шакли талабаси

Tug'ilgan kecha
@safomedia
#Шеър
✅ Туғилган кеча
▪️Саидаҳмадхон домла Сайдаралиев шеъри
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
✅ Туғилган кеча
▪️Саидаҳмадхон домла Сайдаралиев шеъри
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шеър #Хотира
🔔"Тезроқ чалинақол дарсга қўнғироқ..."
📹 Мазкур шеър Олий маъҳадда узоқ йиллар дарс берган суҳандон, марҳум Шуҳрат Қаюмов томонидан 2020 йил 21 апрелда ўқилган. Ўша вақтда карантин сабабли барча ташкилотлар, хусусан таълим муассасалари ҳам ёпилган эди.
📝 Шеър муаллифи: ТИИ бўлим бошлиғи Дилшод Насиров
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
🔔"Тезроқ чалинақол дарсга қўнғироқ..."
📹 Мазкур шеър Олий маъҳадда узоқ йиллар дарс берган суҳандон, марҳум Шуҳрат Қаюмов томонидан 2020 йил 21 апрелда ўқилган. Ўша вақтда карантин сабабли барча ташкилотлар, хусусан таълим муассасалари ҳам ёпилган эди.
📝 Шеър муаллифи: ТИИ бўлим бошлиғи Дилшод Насиров
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шеър
🔔"Ўлимни эслатинг менга, биродар!"
📹 Шеърни Олий маъҳад бўлим бошлиғи Дилшод Насиров ўқиди
📝 Шеър муаллифи: Санжар Шамс
HD: 👉 https://youtu.be/H06K7t8EV-U

🔔 Ҳазратим китоблари
📹 Шеър Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф китобларига бағишланади
📝 Муаллиф: Умрзоқ Тожиқулов, Тошкент ислом институти 4-курс талабаси
HD: 👉 https://youtu.be/MPprubqBcLE

▪️Шукроналик
▫️Дин ишлари бўйича қўмита раисининг матбуот котиби – Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Марупов Илҳом

🔻Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни соғинганлар
▪️Нўъмонхон Яҳёхон, Тошкент ислом институти 2-курс талабаси
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter |

▪️Миллат бахтин сўрар миллат отаси
Юргандик умрнинг ўйлови билан,
Ногоҳ Худойимнинг йўллови билан,
Ердаги соясин қўллови билан,
Ҳақ ижозати ҳам Ҳақ иродати —
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.
Муборак равзада айлаб дуолар,
Бўлмасин деб ҳаргиз бало-қазолар,
Юрт эгаси сўрар элга зиёлар,
Раббим соясидир — эл ҳимояти,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.
Нажот эҳромини биз ўраб келдик,
Энг аввал эл-юртга бахт сўраб келдик,
Кетмас тожу давлат, тахт сўраб келдик,
Бордир ҳар дуонинг ўз ижобати,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.
Миллат бахтин сўрар миллат отаси,
Кўзлардаги ёшлар — дил ифодаси.
Бунда ниятларнинг йўқ ниҳояси.
Мақсад — юрт толеи, халқ саодати,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.
Саждага бош уриб одил Раҳнамо,
Тинчлик-омонлик деб айлар тавалло.
Ёш авлод камолин сўрар аввало,
Халқ учун бўлди бу Ҳақ шафоати,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.
Ўттиз йилдан буён кутилган ташриф,
Ўзинг эл мақомин айладинг шариф.
Имом Бухорийдан таҳсин ва таъриф —
Ҳақ шарофати бу, Ҳақ инояти,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.
Муфтий ҳазратлари ҳозир-нозирлар,
Дуога қўл очиб турар вазирлар.
Минг йиллардан сўнг ҳам буни ёзурлар —
Янги замонларнинг зар китобати,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.
Эл-юрт барчамизга жону жаҳондир,
Ота макондир ҳам бобо макондир.
Ватан, она Ватан Ўзбекистондир —
Шавкатли зотларнинг шаън, шижоати,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.
Эзгулик туғини баланд тутгаймиз,
То дунё тургунча ҳушёр ўтгаймиз,
Йўлбошчи ёнида бедор ўтгаймиз,
Ватанни севмоқлик — қалб диёнати,
Бизга насиб этмиш Байт зиёрати.
© Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон халқ шоири, Ёзувчилар уюшмаси раиси, сенатор.

▪️ Мадина, Мадина, Мадина...
▫️ ТИИ Модуль таълим шакли талабаси Рустамжон домла Ҳамидов
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok