Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
24.1K photos
3.47K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Хабарлар #Шавкат_Мирзиёев #Марказий_Осиё

Чегарадаги вазият бўйича Шавкат Мирзиёев Тожикистон ва Қирғизистон президентлари билан телефон орқали мулоқот қилди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан, шунингдек Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқотда давлат раҳбарлари Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилди.

Ўзбекистон президенти юзага келган вазиятни тез фурсатда ҳал қилиш ва унинг кескинлашувига йўл қўймаслик бўйича Тожикистон ва Қирғизистон томонлари эришган келишувларни қўллаб-қувватлади.

Юзага келаётган барча баҳсли масалалар кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва шериклик руҳидаги мулоқот асосида ҳал қилиниши зарур экани таъкидланди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат раҳбарлари сўзлашувида жорий йил март ойида Тошкент шаҳрида ўтган саммит якунида қабул қилинган мажбуриятларни сўзсиз бажариш ва устувор лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Шавкат_Мирзиёев #Хориий_тил

Шавкат Мирзиёев: Ҳафтанинг бир куни хорижий тилларни ўрганиш куни этиб белгиланади

Бугун бўлиб ўтган йиғилишда нодавлат таълим ташкилотлари ва хусусий мактаблар фаолиятини рағбатлантириш бўйича вазифалар белгиланди.

Шунингдек, ижарада турган ўқув марказлари ижара тўлови харажатларининг 50 фоизгача қисмига субсидия ажратилади ҳамда давлат мулки объектларида фаолият юритувчи ташкилотлар ижара тўловидан озод этилади.
Видеоселекторда ҳар бир вазирлик, идора, давлат компаниялари ва йирик хусусий корхоналарда ҳафтанинг бир куни хорижий тилларни ўзлаштириш ва ўрганиш куни этиб белгиланиши маълум қилинди.
Давлат идораларида чет тилини чуқур эгаллаган ходимларнинг иш ҳақига 20 фоизгача қўшимча устама белгилаш тартиби жорий этилади.
Йил якунига қадар хусусий сектор билан ҳамкорликда тилни ўргатувчи интерактив материаллар интернет платформаси ва мобиль иловалари яратилиб, мактаб ва боғчаларда оммабоп видеодарслардан кенг фойдаланиш йўлга қўйилади.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Шавкат_Мирзиёев #Таъзия

Шавкат Мирзиёев Президент маслаҳатчиси, таниқли олим ва педагог Рустам Қосимов вафоти муносабати билан марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдирди.

Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо қилинди.


– Жуда қайғудаман. Қўлимиздан келганини қилдик. Худонинг иродаси экан. Ватанга садоқатли, фидойи, ақлли, миллатимизнинг зиёлиларидан бирини йўқотдик,деди Шавкат Мирзиёев.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Табрик #Шавкат_Мирзиёев #Ҳайит

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади

Диний қадриятларимизни, миллий ўзлигимизни улуғлаб яшаш билан бирга, давр талаби бўлган замонавий илм-фан ютуқлари, ахборот технологияларини эгаллашга алоҳида эътибор қаратишимиз, ёш авлодимизни умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашимиз керак.

Батафсил: https://oliymahad.uz/22920

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Бемор_зиёрати #Шавкат_Мирзиёев

“Энг катта ниятимиз – тезроқ даво топиб, уйга, оилангиз бағрига қайтишингиз”

Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига борди ва шифохонада даволанаётган болалар ва уларнинг оналари билан суҳбатлашди… – Зайниддин Эшонқулов, ЎМИ Самарқанд вилоятидаги вакили

Батафсил: https://oliymahad.uz/22987

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
​​#Таълим #Видеоселектр #Шавкат_Мирзиёев

"Талаба учун мен нима бера оламан, деган саволга жавоби бўлмаган ректорнинг келажаги йўқ"

Президент раислигида олий таълимга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтди.

Унда Шавкат Мирзиёев ректорлар ҳақида шундай деди:

"Агар олийгоҳда билимли ректор бўлса, бу халқимизнинг бахти. Бу баландпарвоз гап эмас. Ректорнинг дунёқараши вилоят, шаҳар ҳокиминикидан баланд бўлиши керак. Мен ректорни энг катта ислоҳотчи, фидойи, деб биламан. Агар у ёшларни билимли қилиб тарбиялай олса, бизга бошқа ҳеч нарса керак эмас. Лекин ҳамма ректорлар шундайми? Сифат билан шуғулланмаган, “талаба учун мен нима бера оламан” деган саволга жавоби бўлмаган ректорнинг келажаги йўқ".

Шунингдек, Президент:

"Олий таълим муассасалари мустақиллиги кучайтирилади. Уларга академик ва ташкилий-бошқарув бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилади. Ўқув режа ва адабиётлари, фан дастурларини жорий этиш, профессор-ўқитувчилар ўқув юкламасини, йўналишидан келиб чиқиб, таълим шаклларини (кундузги, кечки, сиртқи, масофавий) белгилашни олийгоҳ бошқарув кенгашининг ўзи ҳал қилади", деди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
​​#Таълим #Видеоселектр #Шавкат_Мирзиёев #Қабул_2021

Қабул комиссияси 20 июндан ўз ишини онлайн шаклда бошлайди

Бу ҳақда Президент раҳбарлигидаги видеоселекторда маълум қилинди.

Бу йил олийгоҳларга қабул квотаси ўтган йилга нисбатан 13 фоизга оширилиб, 181 минг нафарга етказилди.

Қабул жараёнларида 1,5 миллиондан зиёд ёшлар олийгоҳларга кириш учун ҳужжат топшириши кутилмоқда.

20 июндан бошлаб аҳолидан ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланади.

Шавкат Мирзиёев Бош вазирга икки ҳафта муддатда қўшимча давлат гранти асосидаги (имтиёзли) қабул параметрларини тасдиқлаш бўйича кўрсатма берди.

Бу йил илк маротаба 9 та нодавлат олийгоҳларда 22 та йўналишда талабаларни ўқитиш учун 500 та давлат гранти ажратилади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Шавкат_Мирзиёев #Ташриф #Андижон #Масжидлар

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Бош жоме масжидининг янги биносини бориб кўрди

Янги бино қадимий чор айвон ва чор дарвоза услубида барпо этилган. Унинг икки четида баландлиги 54 метрлик миноралар, асосий бинонинг тепа қисмида диаметри 18 метрли гумбаз қурилган.
Илгари масжид сиғими 5 минг кишини ташкил қилган бўлса, энди бино 15 мингдан ортиқ намозхонни ўз ичига сиғдира олади.

Қуръон оятларидан тиловат этилиб, дуо қилинди.

🔗 @oliymahad - диний маърифий канал!
#Шавкат_Мирзиёев #Қарор #Қурбон_ҳайити

Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Батафсил: https://oliymahad.uz/23941

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Ислом_цивилизацияси #Шавкат_Мирзиёев #Қарор

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и

Батафсил: https://oliymahad.uz/23988

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Табрик #Шавкат_Мирзиёев #Қурбон_ҳайити

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити байрами билан табриклади

“Ҳозирги мураккаб пандемия даврида диний ибодатларни уй шароитида адо этиш бўйича кўпни кўрган уламоларимиз томонидан билдирилган таклиф, ҳеч шубҳасиз халқимизнинг ҳаёти ва саломатлигини асрашга қаратилган энг тўғри қарордир…”

Батафсил: https://oliymahad.uz/24008

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Шавкат_Мирзиёев #Ҳамдардлик #Муфтий_ҳазрат

Президент муфтий ҳазратлари оиласига таъзия билдирди

Халқимиз оғир жудоликка учради. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 15 август куни хасталик туфайли вафот этди.

Давлатимиз раҳбарининг ташрифи, ҳамдардлик сўзлари оғир жудоликка учраган кўнгилларга таскин бўлди.

Марҳумнинг ҳақига дуо қилинди.

Президентимиз муфтий ҳазратнинг эзгу ишларини ёдга олди.

– Ҳаммамиз учун катта йўқотиш бўлди. Улуғ инсон эдилар. Билими, меҳнатсеварлиги, камтаринлиги билан элимизда обрў топган эдилар. Бу бало бутун дунёга азоб олиб келди, қанча йўқотишлар бўлаяпти. Қўлимиздан келган ҳамма ҳаракатни қилдик. Лекин Аллоҳнинг иродаси экан. Илоҳим, жойлари жаннатда бўлсин. У кишини яхши ном билан эслаб, ишларини давом эттириб, руҳларини шод қилайлик, – деди Шавкат Мирзиёев.

👉 t.iss.one/oliymahad
#Газета #Интервью #Ислоҳотлар #Шавкат_Мирзиёев #Янги_Ўзбекистон

Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг саволларига жавоб берди

Батафсил: https://oliymahad.uz/24274

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Афв #Шавкат_Мирзиёев

Президент афви эълон қилинди

Афв этилганларнинг 14 нафарини аёллар, 12 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 69 нафарини чет давлат фуқаролари, 15 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади… – ЎзА

Батафсил: https://oliymahad.uz/24354

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#ОТМ #Шавкат_Мирзиёев

Олий таълимга қамров 9 фоиз эди, ҳозир - 29 фоиз. Хурсандмисиз, десангиз айтаман – йўқ, ҳали хурсанд эмасман — Президент

▪️Пойтахтдаги Кўксарой қароргоҳида юксак давлат мукофотига сазовор бўлган ватандошларни тақдирлаш маросими ўтказиляпти. Унда Шавкат Мирзиёев олий таълим масаласига ҳам тўхталди.

5 йил олдин олий таълим билан қамровимиз 9 фоиз эди, ҳозир 29 фоизга чиқдик. Шундан хурсандмисиз, десангиз айтаман – йўқ, ҳали хурсанд эмасман. 50 фоизгача чиқарсак кўнглим тўлади. Олимлари, халқи билимли бўлган давлат барибир кучли бўлади. Мен бунга ишонаман", – дея президент сўзларини келтирмоқда Кун.уз.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#30_йиллик #Мустақиллик #Янги_Ўзбекистон #Шавкат_Мирзиёев

Қибрайда “Мустақилликнинг 30 йиллиги”га бағишланган "Янги Ўзбекистон мажмуаси"нинг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Шавкат_Мирзиёев

БМТ Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида резолюция қабул қилди

Бундай ҳужжат Ўзбекистон тарихида биринчи марта тасдиқланган

Батафсил: https://oliymahad.uz/24692

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Шавкат_Мирзиёев

▪️Президент: "Аллоҳ таоло Қуръонда инсонларни аёлларга адолатли муносабатда бўлишга даъват этади"

▫️Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

▫️“Донишманд халқимиз ҳамиша аёлларни эъзозлаб яшаган, хотин-қизларга юксак эҳтиром кўрсатиб яшаш эл-юртимизга хос азалий қадриятга айланган.

▫️Буни муқаддас Қуръони каримнинг энг катта сураларидан бири“Нисо”, яъни “Аёллар” деб аталиши ҳам тасдиқлайди. Аллоҳ таоло ушбу сурада инсонларни аёлларга адолатли муносабатда бўлишга даъват этади.

▫️Муқаддас ҳадиси шарифларда ҳам хотин-қизларга доимо яхшилик қилиш буюрилган.

▫️Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби улуғ аждодларимиз, маърифатпарвар жадидларимиз ҳам оиланинг тинч, мустаҳкам ва фаровон бўлишида, фарзандлар тарбиясида хотин-қизларнинг ўрни ва таъсири беқиёс эканини алоҳида таъкидлаганлар.

▫️Бугунги кунда муҳтарама опа-сингилларимиз жамиятимизда олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишлар жараёнида, бошқарув тизимида, тадбиркорлик, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат соҳаларида, маҳаллаларда қанчалик фидокорона меҳнат қилиб келаётганини ҳаммамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз".

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Иқтибос #Шавкат_Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифини бошлади.
Президент Қашқадарёда фаоллар билан учрашиб, Амир Темурнинг жанг маҳорати ҳақида гапирди.
"Имконим бўлиши билан китоб ўқишга ҳаракат қиламан. Ўша куни 1 соатча бўш вақтим пайдо бўлиб қолганди, Амир Темур ва Тўхтамишхон ўртасида жанг тарихини ўқидим. Буюк саркардамиз қандай ғалаба қозонгани менга жуда қизиқ эди. Тўхтамиш ҳам осонликча ютқазмаган экан, бунда Амир Темур бобомизнинг юксак ҳарбий тактика ва стратегияси, довюраклиги иш берган. Ўзимга ҳам ёзволдим, Амир Темур жангда 7 та усулни қўллаган экан.
Биз нега шу каби буюк аждодларимиз тарихини яхши ўрганмаймиз? Узоқ йиллар ура-ура билан умуман бошқалар тарихини, бошқалар ғалабасини миямизга сингдиришганди. Мутасаддиларга топшириқ бердим — биз биринчи навбатда ўзимизнинг боболаримиз тарихини ўрганишимиз керак.
Сиз қашқадарёликлар англаб етишингиз керак – шундай улуғ инсон сизларнинг бевосита аждодингиз бўлади”,
- деди Шавкат Мирзиёев.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Янгиликлар #Шавкат_Мирзиёев

▪️ Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

▫️ Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори… – Ўзбекистон Республикаси  Президенти   Ш.МИРЗИЁЕВ

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29696

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram