Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#дуога_қўл_очинг

اللَّهُمَّ إِنِّى أَسْأَلُكَ فِعْلَ الْخَيْرَاتِ، وَ تَرْكَ الْمُنْكَرَاتِ، وَ حُبَّ الْمَسَاكِينِ، وَ إِذَا أَرَدْتَ بِعِبَادِكَ فِتْنَةً فَاقْبِضْنِى إِلَيْكَ غَيْرَ مَفْتُونٍ

Ё Аллоҳ, мен сендан мени яхши аммалар қилувчилардан, ва мункар нарсаларни тарк қилувчилардан, мискинларни севувчилардан қилишингни сўрайман. Агар фитна ирода қилсанг мени мафтун болмаган ҳолда ҳузуринга олишингни сўрайман

Аллоҳмумма иннии асалука фиълал хойрóт ва таркал мункарóт, ва ҳуббал масакийн, ва иза ародта бииъбадика фитнатан фақбидний илайка ғойро мафтун.


@Oliymahad
#дуога_қўл_очинг

رَبَّنَا ظَلَمْنَآ أَنْفُسَنَا وَ إِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَ تَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّا مِنَ الْخَاسِرِينَ

Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик, агар бизни мағфират қилмасанг ва раҳм қилмасанг биз хасратда қолувчилардан бўламиз

Роббанаá золамнаааа анфусанаа ва ин лам тағфир лана ва тарҳамна ланакунанна миналхосирийн


Бу оятда Одам алайҳи салом Аллоҳ таолодан мағфират сўраб дуо қилганлар. Бу дуони Аллоҳ таоло уларнинг қалбларига илҳом қилган. Шунингдек бу оятда Одам алайҳи саломнинг зурриётларига ҳам тавба қандай қилиш керак эканлиги кўрсатилган.

@Oliymahad
#дуога_қўл_очинг

اللَّہُمَّ يَارَافِعُ السَّمَوَاتِ بِلَا عَمَدِ اِرْفَعْ عَنَّا الْهَمَّ وَالْغَمَّ وَالحَزَنَ اللَّهُمَّ يَارَافِعُ السَّمَوَاتِ و الْأَرْضَ إِرْفَعْ عَنَّا الْوَبَاءَ وَ الْبَلَاءَ وَ الْغَلاَءَ يَاسَمِيعُ يَابَصِيرُ إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

Ё Аллоҳ, ё осмонларни суянтирмай кўтариб турувчи Зот, бизлардан ташвиш, ғам ва хафаликни кўтар. Ё Аллоҳ, ё осмонларни ва ерни кўтариб турувчи Зот, биздан вабони, балони ва қимматчиликни кўтар. Ё эшитувчи ва кўрувчи Зот, Сен ҳамма нарсага қодирсан.

Аллоҳумма яа рофиъуссамаваати била аъмади ирфаъ аъннал ҳамма вал ғомма вал ҳазан. Аллоҳумма яа роофиуъссамаваати вал ард, ирфаъ аъннал ваба'а вал бала'а вал ғола'а, яа самиуъ, яа басьиир, иннака аъла кулли шайьин қодиир.


@Oliymahad
#дуога_қўл_очинг

رَبِّ ابْنِ لِي عِندَكَ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ

Роббим жаннатда ҳузурингда мен учун уй қур

Роббибни лии иъндака байтан фил жанна


Мазкур дуо билан Фиръавннинг аёли, Осиё бинти Мaзоҳим, Аллоҳ таолога илтижо қилган. Осиё Аллоҳ таолодан ўз ҳузурида уй қуришини, ва уни фиръавн зулмидан ва куфридан қутқаришини дуо қилиб сўради. Бу воқеани Аллоҳ таоло ўз китобида, одамларга ибрат бўлиши учун мисол қилиб келтирди. Чунки агар эринг фожирларнинг фожири, адашганларнинг адашгани бўлса ҳам, яқининг кофир бўлиши сeниниг иймонинга зарар етказмайди.

@Oliymahad
#дуога_қўл_очинг

رَبَّنَا اصْرِفْ عَنَّا عَذَابَ جَهَنَّمَ ۖ إِنَّ عَذَابَهَا كَانَ غَرَامًا○ إِنَّهَا سَاءَتْ مُسْتَقَرًّا وَمُقَامًا○
 
Роббимиз биздан жаҳаннам азобини кетказгин, албатта жаҳаннам азоби доимийдир. У жуда ёмон турар-жой ва қароргоҳдир.

Роббанасьриф аънна аъзаба жаҳаннама инна аъзабаҳа каана ғорома. Иннаҳа саа'ат мустақорров ва муқома.


@Oliymahad
#дуога_қўл_очинг

رَبِّ هَبْ لِي حُكْمًا وَأَلْحِقْنِي بِالصَّالِحِينَ وَ اجْعَل لِّي لِسَانَ صِدْقٍ فِي الْآخِرِينَ وَاجْعَلْنِي مِن وَرَثَةِ جَنَّةِ النَّعِيمِ وَلَا تُخْزِنِي يَوْمَ يُبْعَثُونَ

Роббим менга манфаатли илм бер ва солиҳлар билан мени улфат қилгин, мендан кейин келувчилардан содиқ мақтовлар қилгин, охиратда жаннатга ворислардан қилгин, қайта тириладиган куни мени шарманда қилмагин

Робби ҳаб лии ҳукман ва алҳиқни биссьолиҳиин важаъл лии лисаана сьидқин фил ахириин важаълнии мин варасати жаннатиннаиъим ва ла тухзинии явма юбаъсуун


@Oliymahad
#дуога_қўл_очинг

رَبَّنَا إِنَّنَا آمَنَّا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

Роббимиз биз иймон келтирдик, бизни гуноҳларимизни мағфират қилгин, ва бизни дўзах азобидан асрагин

Роббанаа иннанаа аманнаа фағфирланаа зунубанаа ва қинаа азабаннар


Яъни Аллоҳ таоло севимли бандаларига Жаннатни ваъда қилган. Улар шундай бандаларки, улар: Эй Роббимиз, биз Сенга, Китобларинга ва Росулларинга иймон келтирдик, бизни гуноҳларимизни кечиргин ва бизни ўз раҳматинг билан дўзах азобидан асрагин дейдилар.

@Oliymahad
#дуога_қўл_очинг

رَبَّنَا تَقَبَّلْ مِنَّا إِنَّكَ أَنتَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ، رَبَّنَا وَاجْعَلْنَا مُسْلِمَيْنِ لَكَ وَمِن ذُرِّيَّتِنَآ أُمَّةً مُّسْلِمَةً لَّكَ وَأَرِنَا مَنَاسِكَنَا وَتُبْ عَلَيْنَآ إِنَّكَ أَنتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

Роббанаа тақоббал миннаа иннака самийуъл алийм, роббанаа важ аълна муслимайни лака ва мин зурриятинаа умматан муслиматал лака ва аринаа манасиканаа в туб аълайна иннака анта таввабур роҳийм

Эй Роббимиз, биздан (амалимизни) қабул эт, албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи Зотсан, Роббимиз, бизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат(диннинг шариатини кўрсат), тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳмли Зотсан.


Бу муборак дуо билан Иброҳим алайҳи салом ва Исмоил алайҳи саломлар Каьбани деворларини кўтаришганда Аллоҳга дуо қилишган. Улар бу дуода ўзларини ва ўзларидан сўнг қоладиган зурриётларини ҳам дуо қилишган.

@Oliymahad
#дуога_қўл_очинг

رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

Роббанаа аатинаа фиддуняа ҳасанатав ва фил аахироти ҳасанатав қина аъзабан нар

Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг кўп қиладиган
дуолари:
Эй Аллоҳ, Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин".


@Oliymahad
​​#дуога_қўл_очинг

أَعُوذُ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيم‏ِ، بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ، الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ، الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ، مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ ، إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ، اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ، صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلَا الضَّالِّينَ

Ауъзу биллаҳи минашшайтоонир рожиим, бисмиллаҳир роҳмаанир роҳиим, алҳамду лиллаҳи роббил аъламиин, арроҳмаанир роҳиим, маалики явмиддиин, ийяка наъбуду ва ийяка настаиън, иҳдинас сироотол мустақиим, сироотоллаазиина анаъмта алайҳим ғойрил мағдууби алайҳим ва лааддооллиин

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман, Ҳамд оламларнинг Робби – Аллоҳгадир, У Роҳман ва Роҳиймдир, жазо-мукофот кунининг эгасидир, фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина
ёрдам сўраймиз, бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин, Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига, Ғазабга
қолганларникига ҳам эмас, адашганларникига ҳам эмас.

 
Саъид ибн Жубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Ибн Аббосдан розияллоҳу анхудан: 
“Ва, батаҳқиқ, сенга етти такрорланувчи (етти оятли Фотиҳа сураси)ни ва Буюк Қуръонни бердик” ояти ҳақида сўрадим.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “У Қуръоннинг онаси. Аллоҳ азза ва жалла Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уммати учун хослаб, улар учун сақлаб қўйган ва уларга берган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан олдин ҳеч кимга бермаган” деб жавоб берди.
(Имом Ҳоким ривояти)


@Oliymahad
#дуога_қўл_очинг

رَبَّنَا أَفْرِغْ عَلَيْنَا صَبْرًا وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا وَانصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ

Роббанaа африғ аълайнаa собров ва саббит ақдааманаa вансурнaа аълал қовмил кафириин

Роббимиз, устизмиздан сабр ёғдиргин, собитқадам қилгин ва кофир қавмларга қарши нусрат бергин


Бу дуо Довуд алайҳиссалом қавмининг дуоси бўлиб, улар Толут билан бўлган жангда шундай дуо қилишган. Улар аброр бандалар бўлиб, ўзларининг Аллоҳга йўлиқишларини билишган. Шунинг учун улар сув билан синалганда, ундан ичишмаган. Улар чанқоқликка сабр қилишган. Аммо ундан ичганлар эса шаҳватларига дош бера олишмаган. Душманга йўлиқишганда эса сувдан ичганлар душман сонини кўплигини кўриб: Биз уларни юта олмаймиз, бизнинг сонимиз кам, уларнинг сони эса кўп дейишган. Сувдан ичмаганлар эса, Аллоҳнинг тақводор бандалари бўлиб, ютуқ- кўп адад билан бўлмайди. Нусрат- шижоат ва иймондан бўлади. Аллоҳ сабрлилар биландир, дейишган. Душман қаршисига чиқишганда эса юқоридаги дуо билан Аллоҳга мурожат қилишган.

@Oliymahad
#дуога_қўл_очинг

سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا غُفْرَانَكَ رَبَّنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيرُ

Самиънаа ва атоънаа ғуфроонака роббанаа ва илайкал масиир

Эшитдик ва итоат қилдик, (эй Роббимиз), мағфиратингни сўраймиз, ва қайтиб бориш Сенгадир


Набий соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг асҳоблари: Эй Роббимиз буйруғингни эшитдик ва амринга итоат қилдик, барча Росулларинга иймон келтирдик, биз Сендан барча гуноҳларимизни мағфират қилишингни сўраймиз, Сенинг шеригинг йўқ, бизни ҳисоб ва жазо қилувчисан,-дедилар.
Шуларнинг барчаси Аллоҳдан Росули ва унга эргашган мўминларга- иймон сиҳатига ва Роҳманнинг ризосига шаҳодатдир.


@Oliymahad
#дуога_қўл_очинг

رَبَّنَا لَا تُؤَاخِذْنَا إِن نَّسِينَا أَوْ أَخْطَأْنَا، رَبَّنَا وَلَا تَحْمِلْ عَلَيْنَا إِصْرًا كَمَا حَمَلْتَهُ عَلَى الَّذِينَ مِن قَبْلِنَا، رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلْنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِهِ، وَاعْفُ عَنَّا وَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَا، أَنتَ مَوْلَانَا، فَانصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ

Роббанаа лаа туаахизнаа ин насийнаа ав ахто'наа, Роббанаа ва лаа таҳмил аълайна исрон камаа ҳамалтаҳу алаллазиина мин қоблинаа, Роббанаа ва лаа туҳаммилнаа ма лаа тооқота ланаа биҳ, ва аъфу аннаа вағфир ланаа варҳамнаа, анта мавланаа фансурнаа алаал қовмил каафириин

Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳим эт. Сен хожамизсан. Бас, кофир қавмлар устидан бизни ғолиб қил.

@Oliymahad
#дуога_қўл_очинг

رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا، وَهَبْ لَنَا مِن لَّدُنكَ رَحْمَةً، إِنَّكَ أَنتَ الْوَهَّابُ

Роббанаа лаа тузиғ қулуубанаа баъда из ҳадайтанаа, ваҳаб ланаа милладунка роҳма, иннака антал ваҳҳааб

Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан

@Oliymahad
#дуога_қўл_очинг

رَبَّنَا إِنَّكَ جَامِعُ النَّاسِ لِيَوْمٍ لَّا رَيْبَ فِيهِ، إِنَّ اللَّهَ لَا يُخْلِفُ الْمِيعَادَ

Роббанаа иннака жаамиуъннаси лиявмил лаа ройба фииҳи, инна Аллоҳа лаа юхлифул мииаъд

Эй Роббимиз, албатта, Сен одамларни келишига шубҳа йўқ кунда йиғувчисан. Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас.

@Oliymahad
​​#дуога_қўл_очинг

قُلِ اللَّهُمَّ مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَن تَشَاءُ وَتَنزِعُ الْمُلْكَ مِمَّن تَشَاءُ وَتُعِزُّ مَن تَشَاءُ وَتُذِلُّ مَن تَشَاءُ ۖ بِيَدِكَ الْخَيْرُ ۖ إِنَّكَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ○ تُولِجُ اللَّيْلَ فِي النَّهَارِ وَتُولِجُ النَّهَارَ فِي اللَّيْلِ ۖ وَتُخْرِجُ الْحَيَّ مِنَ الْمَيِّتِ وَتُخْرِجُ الْمَيِّتَ مِنَ الْحَيِّ ۖ وَتَرْزُقُ مَن تَشَاءُ بِغَيْرِ حِسَابٍ○

Қулиллаҳумма Мааликал мулки туътил мулка ман ташаау ва танзиуъл мулка мимман ташаау ва туиъззу ман ташаау ва тузиллу ман ташаау биядикал хойр, иннака аълаа кулли шайъин қодиир. Туулижуллайла фииннаҳаари ва туулижун наҳааро фил лайли ва тухрижул ҳайя минал маййити ва тухрижул маййита минал ҳаййи ва тарзуқу ман ташаау би ғойри ҳисааб

Сен: «Эй барча мулкнинг эгаси Роббим! Хоҳлаган Кишингга мулк берурсан ва хоҳлаган кишингдан мулкни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан. Кечани кундузга киритурсан ва кундузни кечага киритурсан, ўликдан тирикни чиқарурсан ва тирикдан ўликни чиқарурсан ҳамда хоҳлаган кишингга беҳисоб ризқ берурсан», деб айт
.

@Oliymahad
#дуога_қўл_очинг

رَبِّ هَبْ لِي مِن لَّدُنكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً، إِنَّكَ سَمِيعُ الدُّعَاءِ

Робби ҳаб лии милладунка зурриятан тоййибатан, иннака самииуъд дуаъа

Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, Сен
дуони эшитувчисан.

Бу дуо Закарийё алайҳис саломнинг дуолари бўлиб, улар Марямга Аллоҳ таоло каромат бeрганини кўриб шундай дуо қилганлар.

@Oliymahad
#дуога_қўл_очинг

رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَإِسْرَافَنَا فِي أَمْرِنَا وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا وَانصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ

Роббанаа-ғфир ланаа зунуубанаа ва исроофанаа фии амринаа ва саббит ақдамааманаа вансурнаа аълал қовмил каафириин

Эй Роббимиз! Бизнинг гуноҳларимиз ва
ишимиздаги исрофимизни Ўзинг кечиргин, собитқадам
қилгин ва кофир қавмлар устидан бизга нусрат бергин


@Oliymahad
​​#дуога_қўл_очинг

الَّذِينَ يَذْكُرُونَ اللَّهَ قِيَامًا وَقُعُودًا وَعَلَىٰ جُنُوبِهِمْ وَ يَتَفَكَّرُونَ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ رَبَّنَا مَا خَلَقْتَ هَٰذَا بَاطِلًا سُبْحَانَكَ فَقِنَا عَذَابَ النَّارِ۝

Аллазиина язкурууна Аллоҳа қияамав ва қууъдав ва аълаа жунуубиҳим ва ятафаккарууна фии холқис самааваати вал арди Роббанаа маа холақта ҳазаа баатилан субҳаанак фақинаа аъзаабан наар.

Улар Аллоҳни турган ҳолатда ҳам, ўтирган ҳолатда ҳам ва ён бошлаган ҳолатда ҳам эслайдиган. Ва осмонлару ерлар яратилиши ҳақида фикр юритадилар. Роббимиз буни ботил учун яратмадинг, сен бундан беҳожат зотсан, бизни дўзаҳ азобидан қутқаргин.

Яъни шундай оқил мўминларки улар доим Аллоҳнинг Азаматини, Улуғлигини эсда тутишади, ва унинг улуғлигини зикр қилишади, ва ҳар қандай ҳолатда ҳам бундан ғафлатда қолишмайди, бозорда ҳам ишда ҳам доим зикр қилишади. Ёки тўшакларига уҳлаш учун ётганларида ҳам Аллоҳни зикр қилишади. Ҳамда осмону ер мулклари ҳақида тафаккур қилишади. Ва айтишадики: Роббимиз сен буни беҳудага ёки ўйин учун яратганинг йўқ, Сен беҳуда яратишдан пок зотсан, бизни Жаҳаннам ўтидан нажот бергин.

@Oliymahad
#дуога_қўл_очинг

رَبَّنَا إِنَّكَ مَن تُدْخِلِ النَّارَ فَقَدْ أَخْزَيْتَهُ ۖ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنصَارٍ۝ رَّبَّنَا إِنَّنَا سَمِعْنَا مُنَادِيًا يُنَادِي لِلْإِيمَانِ أَنْ آمِنُوا بِرَبِّكُمْ فَآمَنَّا ۚ رَبَّنَا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَكَفِّرْ عَنَّا سَيِّئَاتِنَا وَتَوَفَّنَا مَعَ الْأَبْرَارِ۝

Роббанаа иннака ман тудхилин нааро фақод ахзайтаҳ, ва ма лиззоолимиина мин ансоор. Роббанаа иннанаа самиънаа мунадиян юнадии лилиймаани ан ааминуу бироббикум фа ааманнаа, фағфир лана зунуубана ва каффир аънна саййиаатинаа ва таваффанаа мааъл аброор

Роббимиз сен кимни Жаҳаннам ўтига киргизсанг, албатта уни шарманда қилибсан. Золимларга кўмакчилар йўқдир. Роббимиз биз иймонга чақирувчини (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни) эшитдик, Робингизга иймон келтиринг деди ва биз иймон келтирдик. Роббимиз бизнинг гуноҳларимизни кечир, ҳатоларимизни биздан кетказ, ва бизни яхши бандаларинг билан вафот эттир.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!