Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#40_oyat #Bolajonlar_sahifasi

Yaxshilik yo’lida hamkorlik (5-oyat)

Erta bahor. Asr vaqti. Havo salqin. Quyosh gohida iliqqina nur sochadi. Gohida esa bulutlar ortiga kirib ketadiyu go’yoki chelaklab ko’z yosh to’kadi. Zum o’tmasdan huddi arazlari tarqab ketgan go’dakdek bulutlar ortidan chiqib yana nur tarata boshlaydi. Bu safar quyosh nurlari ta’sirida ko’kda  kamalak ham jilva qiladi. Tog’  yon bag’ridagi qishloqda esa doimgidek hayot qaynaydi. Ushbu qishloqning eng oldi yigitlari Zokir va Nazarbek har kuni birga maktabga qatnaydilar. – O.Ahmad va M.Abdulqayum

Батафсил: https://oliymahad.uz/23985

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
​​#дуога_қўл_очинг

أَعُوذُ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيم‏ِ، بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ، الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ، الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ، مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ ، إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ، اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ، صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلَا الضَّالِّينَ

Ауъзу биллаҳи минашшайтоонир рожиим, бисмиллаҳир роҳмаанир роҳиим, алҳамду лиллаҳи роббил аъламиин, арроҳмаанир роҳиим, маалики явмиддиин, ийяка наъбуду ва ийяка настаиън, иҳдинас сироотол мустақиим, сироотоллаазиина анаъмта алайҳим ғойрил мағдууби алайҳим ва лааддооллиин

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман, Ҳамд оламларнинг Робби – Аллоҳгадир, У Роҳман ва Роҳиймдир, жазо-мукофот кунининг эгасидир, фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина
ёрдам сўраймиз, бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин, Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига, Ғазабга
қолганларникига ҳам эмас, адашганларникига ҳам эмас.

 
Саъид ибн Жубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Ибн Аббосдан розияллоҳу анхудан: 
“Ва, батаҳқиқ, сенга етти такрорланувчи (етти оятли Фотиҳа сураси)ни ва Буюк Қуръонни бердик” ояти ҳақида сўрадим.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “У Қуръоннинг онаси. Аллоҳ азза ва жалла Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уммати учун хослаб, улар учун сақлаб қўйган ва уларга берган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан олдин ҳеч кимга бермаган” деб жавоб берди.
(Имом Ҳоким ривояти)


@Oliymahad
#Ислом_цивилизацияси #Шавкат_Мирзиёев #Қарор

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и

Батафсил: https://oliymahad.uz/23988

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
Марказий ва Жанубий Осиё алоқаларини қайта тиклаш муҳим заруратга айланди — Шавкат Мирзиёев

Тошкент шаҳрида 16 июль куни “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Батафсил: https://oliymahad.uz/23979

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Қабул_2021 #Абитуриентлар

2021-2022 ўқув йили учун Тошкент ислом институтига кундузги таълим бўйича ҳужжат топширган абитуриентлар сони: 173

Тошкент ислом институтида Қабул-2021 тугашига 4 кун қолди.

Маълумот учун:

1. Мадрасалар ва Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ҳужжат топшириш якунланган.

2. ТИИ Модуль таълим тизимига ўрта махсус маълумотли имом-хатиблар ҳужжат топшира олади.


🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Диний_идора #фатво #Қурбон_ҳайити

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш бўйича ФАТВОСИ

Қурбон ҳайити -2021 намози қай тартибда адо қилинади? Бу ҳақда фатво чиқарилди.

Батафсил: https://oliymahad.uz/23992

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Фатво #Ийд_намози #Жума

Қурбон ҳайити-2021

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Фатвоси чиқди.

Унда пандемияни олдини олиш учун "Қурбон ҳайити-2021" намози ўрнига зуҳо ибодати адо қилиниши тавсия этилган.

Ва жума намозлар ҳам вақтинча ўқилмайдиган бўлди.

Кундалик намозлар масжидларда тиббий ниқоб тақиб ва оралиқ масофа сақлаган ҳолда амалга оширилади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ҳикматлар_туркумидан

"Қуръони карим амал қилиш учун нозил қилинди. Одамлар эса, Қуръон ўқишнигина амал деб билдилар".

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Мир_Араб #Тайинлов

Мир Араб мадрасасига янги мудир тайинланди

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мудири лавозимида ишлаб келаётган Жамолиддин Мавлянов ўрнига Мир Кулол жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин Сабуров мудир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинлов тадбирида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов ва бошқа масъуллар ҳамда мадраса мударрислари иштирок этди.

Маълумот учун, Жамолиддин Мавлянов жорий йилда Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимини тамомлаган эди.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Қабул_2021 #Абитуриентлар

2021-2022 ўқув йили учун Тошкент ислом институтига кундузги таълим бўйича ҳужжат топширган абитуриентлар сони: 176

Тошкент ислом институтида Қабул-2021 тугашига 3 кун қолди.

Маълумот учун:

1. Мадрасалар ва Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ҳужжат топшириш якунланган.

2. ТИИ Модуль таълим тизимига ўрта махсус маълумотли имом-хатиблар ҳужжат топшира олади.


3. ТИИ ва мадраса имтиҳонлари қачон ва қай тартибда ўтказилиши тўғрисида қўшимча ахборот берилади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Янгиликлар

“Саҳиҳул Бухорий“ асарининг жаҳон кутубхоналарида сақланаётган қадимий ва нодир қўлёзма нусхалари“ мавзусидаги халқаро конференция

Манба: Ўзбекистон24

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#дуога_қўл_очинг

رَبَّنَا أَفْرِغْ عَلَيْنَا صَبْرًا وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا وَانصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ

Роббанaа африғ аълайнаa собров ва саббит ақдааманаa вансурнaа аълал қовмил кафириин

Роббимиз, устизмиздан сабр ёғдиргин, собитқадам қилгин ва кофир қавмларга қарши нусрат бергин


Бу дуо Довуд алайҳиссалом қавмининг дуоси бўлиб, улар Толут билан бўлган жангда шундай дуо қилишган. Улар аброр бандалар бўлиб, ўзларининг Аллоҳга йўлиқишларини билишган. Шунинг учун улар сув билан синалганда, ундан ичишмаган. Улар чанқоқликка сабр қилишган. Аммо ундан ичганлар эса шаҳватларига дош бера олишмаган. Душманга йўлиқишганда эса сувдан ичганлар душман сонини кўплигини кўриб: Биз уларни юта олмаймиз, бизнинг сонимиз кам, уларнинг сони эса кўп дейишган. Сувдан ичмаганлар эса, Аллоҳнинг тақводор бандалари бўлиб, ютуқ- кўп адад билан бўлмайди. Нусрат- шижоат ва иймондан бўлади. Аллоҳ сабрлилар биландир, дейишган. Душман қаршисига чиқишганда эса юқоридаги дуо билан Аллоҳга мурожат қилишган.

@Oliymahad
#Қабул_2021 #Кириш_имтиҳонлари #ОТМ

ОТМларда кириш имтиҳонлари августда ўтказилади

Карантин сабаб ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтган йилгидек сентабрга қолдирилгани ҳақидаги миш-мишларни Давлат тест маркази рад этди.

"Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига кўра, имтиҳонларни август ойида ўтказиш режалаштирилган", деб хабар қилди ДТМ.

Диний таълим муассасаларида имтиҳонлар қачон ва қай тартибда ўтказилиши тўғрисида каналда қўшимча ахборот берилади.

Кириш имтиҳонлари ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг маълумоти ҳали эълон қилинмади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ислом_цивилизацияси #Қарор #Вазифалар #Ўзгаришлар

Ислом цивилизацияси маркази вазифалари янгиланди

Президент қарорига кўра, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази:

- «Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон» ғоясини кенг тарғиб қилувчи;

- мамлакат тарихининг янги юксалиш давридаги ютуқларини етказиб берувчи;

- моддий маданий мерос намуналарини, исломий анъаналарни тарғиб қилувчи масканга айлантирилади.

• Исломни ўрганиш, Ўзбекистондаги юксалишларни тарғиб қилиш, аждодлар меросини аҳолига етказиш, зиёрат туризми гид-таржимонларини тайёрлаш, кутубхоналар ташкил этиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш, конференциялар ўтказиш ва ходимлар малакасини ошириш каби ишлар марказнинг янги вазифалари этиб белгиланди.

• Шу билан бирга марказда ислом тарихи ва маданияти, қадимий қўлёзма ва тошбосма асарларни таъмирлаш, қоғоз, китобат, муқовасозлик, хаттотлик санъати, ислом манбаларини ўрганиш бўйича ўқув курслари ташкил этилади.

• Жаҳон илм-фани тараққиёти ва цивилизациясига ҳисса қўшган аждодлар илмий меросини тадқиқ этиш бўйича "Йўл харитаси" ишлаб чиқилади.

• Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғарма ташкил этилади.

Жамғарма маблағлари:

• илмий адабиётларни яратиш ва сотиб олиш, илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, илмий-маърифий тадбирлар ўтказиш, кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш, маҳаллий ва хорижий конференциялар ташкил қилиш, замонавий ахборот технологияларини жорий этишга сарфланади.

• Марказ ҳузурида Самарқанд қоғози, муқовасозлик ва хаттотликнинг қадимий анъаналарини тиклаш бўйича устахона-лаборатория ташкил этилади.

• Марказ музейи экспозициялари ва кутубхонаси фондини шакллантириш, аҳолидан харид қилинадиган қўлёзма, тошбосма, босма асарлар, тарихий ҳужжатлар, экспонатларни таҳлил қилиш ва баҳолаш бўйича экспертлик комиссия тузилади.

• Давлат тасарруфидаги барча музей, кутубхона, архив фондлари ва бошқа давлат муассасаларидаги қадимий қўлёзма ва тошбосма манбалар босқичма-босқич марказ тасарруфига ўтказилади.

• Ислом цивилизацияси ва зиёрат туризми йўналишида гид-экскурсоводларни етиштириш бўйича Марказ ҳузурида малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этилади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Янгиликлар #Обидалар #Ўзбекистон #Дунё_нигоҳи

Бухоронинг 7 тарихий обидаси ICESCOнинг Ислом олами мероси рўйхатига киритилди.

Маданият вазирлиги, Маданий мерос агентлиги ва Бухоро вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ислом оламининг таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO)нинг Ислом Олами Мероси рўйхатига киритиш мақсадида Бухородаги 7 та маданий мерос объектларнинг тегишли номзоднома ҳужжатлари тайёрланиб Ислом Олами Мероси Қўмитасига тақдим этилган эди.
Ўзбекистон Республикаси номидан тақдим этилган номзоднома ҳужжатлари кўриб чиқилиб, Бухородаги 7 та: Исмоил Сомоний мақбараси,Чор Бакр,Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари,Мағоки Aттор масжиди,Пои-Калон ансамбли,Қадимги Пойкент шаҳри қолдиқлари ва Тошсарой мадрасалари ICESCOнинг Ислом Олами Мероси рўйхатига киритилди.
Онлайн тарзда ўтказилган мажлисда шунингдек, Иордания (1 та), Эрон (5 та), Бангладеш (3 та), Жазоир (1), Ироқ (5 та), Фаластин (7 та), Қатар (3 та), Камерун (1 та), Ливия (16 та), Миср (3 та), Марокаш (6 та) давлатларида жойлашган обидалар ҳам Ислом Олами Мероси рўйхатига киритилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Кириш_имтиҳонлари #Қабул_2021

Тошкент ислом институтида кириш имтиҳонларини ўтказиш санаси маълум бўлди

Шунингдек, Ҳадис илми мактаби ва Мир Араб олий мадрасасининг ҳам қабул имтиҳонлари санаси белгиланди.

Батафсил: https://oliymahad.uz/23996

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Ажиб_дунё #Таклифлар #Фатво #Вакцина

"Эмланмадингми..., тўй йўқ!"

Россиянинг Нижний Новгород вилоятида вакцина олмаган ёки Covid-19 салбий тести бўлмаган келин-куёвларга турмуш қуриш тақиқланди.

Никоҳни қайд этиш маросимида келин-куёв, қариндошлар ва меҳмонлар ниқоб таққан бўлиши, ёнида эса, эмланганлик тўғрисидаги "Давлат хизматлари" сертификатининг QR-коди, салбий натижали ПЦР тести ёки қон таркибида антитаналарнинг мавжудлиги қайд этилган маълумотлардан бири бўлиши керак.

Ўзбекистонда, Олий мажлис спикери Нуриддин Исмоилов, ходимларини эмлаган корхона ва ташкилотларга карантин чекловларини енгиллаштириш таклифини берди.

Спикер ўринбосари А.Қодиров эса, эмланмаган фуқароларни имтиёз ва имкониятларини чеклашни таклиф қилган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши, вакцина олмаслик, унинг таркиби тўғрисида бўлмағур гапларни тарқатиш дуруст эмаслиги, ҳақида фатво берган.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Намоз_вақтлари #Тақвим

"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир."

Нисо сураси,103-оят

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!