Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Ажиб_дунё #Қизиқарли_хабарлар #Озиш

"Қулф оғизлар"

Янги Зеландия олимлари "дунёдаги биринчи вазн йўқотиш мосламаси"ни намойиш этишди. Бунда, кўп овқат ейувчи одамнинг оғзига "қулф урилади".

Тишга ўрнатилган қоплама, одамнинг оғзини ёпади ва одатдагидек овқатланишга йўл қўймайди.

Қурилма DentalSlim Diet Control - "парҳезни бошқариш" деб номланади, у магнитланган бир нечта металл қисгичлардан иборат.

Қисгичлар одамнинг гапириш ва нафас олишига имкон беради, аммо тишлар қаттиқ, яъни чайналадиган овқатларни ея олмайди.

Қурилма, икки ҳафта давомида ўртача 6,3 килограмм вазн йўқотган кўнгиллиларда аллақачон синовдан ўтказиб бўлинди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ажиб_дунё #Қизиқарли_хабарлар #Ижтимоий_тармоқлар #TikTok #Ўз_жонига_қасд_қилиш

Ўз жонига қасд қилиш миқдори бўйича TikTok етакчи

Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларнинг профессионал фойдаланувчилари ассоцацияси
ўзининг сўнгги тадқиқотлари ҳисоботини эълон қилди.

Унга кўра, TikTok ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги контентни тарқатишда етакчи бўлиб, VKontakte, Instagram ва Facebookни ортда қолдирган.

Мутахассислар ўз жонига қасд қилиш мавзусига тегишли бўлган энг кенг тарқалган 12 та ҳештегни кўриб чиқдилар.

Ушбу видеоларнинг 1,7 мингдан ортиғи TikTokда топилган.

Шу билан бирга, мазкур ҳештеглардан ўртача 580 мингдан ортиқ киши фойдаланган.

Айни вақтда Ўзбекистонда TikTok ва бошқа саҳифалар очилиши жуда ҳам секинлашиб қолди, айримларда эса умуман очмаяпти.

“Ўзкомназорат”нинг таъкидлашича, Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётгани учун TikTok ва айрим ижтимоий тармоқлар 2021 йил 2 июлдан блокланди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ажиб_дунё #Қизиқарли_хабарлар #Табиат #Океан

Океанлар 5 та бўлди

Тинч, Атлантика, Ҳинд ва Шимолий муз океанларидан кейин Миллий география жамияти томонидан бешинчи океан сифатида Жанубий океан расман тан олинди.

Янги океан Антарктида атрофидаги жанубий кенгликнинг 60-даражасигача бўлган ҳудуддаги сувларини ўз ичига олади.

Олимларнинг фикрига кўра, Жанубий океаннинг, қолган тўртта уммондан фарқ қилувчи бир нечта жиҳатлари бор:

ҳавоси совуқ, музли қитъа атрофида жойлашган ва 3 та океан билан туташган ягона уммон.

Айни пайтда Антарктидада ҳаво ҳарорати -14 С°.
Ўзбекистонда эса, шу кунларда, Ҳинд океанидан аномал иссиқ ҳаво оқими келиб, +43 даражагача кўтарилди.

Янги Жанубий океандан салқин ҳаво оқими биз томонга ҳам келиб қолса ажаб эмас-а!

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!