Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Бобур #541_йил #Давра_суҳбати

▪️Тошкент ислом институти “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Фахриддин домла Эрназаров 1-сонли талабалар турар жойида истиқомат қиладиган талабаларга Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан "Адабиётимизнинг етук намоёндаси'' мавзусида давра суҳбати ўтказди.

▫️ Тадбирда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими Раҳматулло Олтинбоев иштирок этди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Кун_тарихи #Бобур #541_йил

▪️Бугун, 14 феврал - Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган кун

▫️Бобур - Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо 1483 йил 14 феврал Андижонда туғилиб, 1530 йил 26 декабр Аграда вафот этган.

▫️Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси ва темурий шаҳзодадир.

▫️Отаси - Умаршайх Мирзо Фарғона вилоятининг ҳокими бўлган. Бобурнинг онаси Қутлуғ Нигор хоним Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди.

▫️Довюраклиги ва жасурлиги учун у ёшлигидан “Бобур” (Шер) лақабини олган. Отаси вафотидан кейин 1494 йил июн ойида, ўн икки ёшда тахтга ўтирди.

▫️1498 ва 1500 йилларда у икки бор Самарқандни эгаллайди.

▫️1504 йилда эса Кобул вилоятининг ҳокими шаҳарни Бобурга топшириб таслим бўлди.

▫️Қўлдан кетгач, Бобур 1512 йилда Самарқандни учинчи марта ишғол қилди.

▫️Кейинроқ Шайбонийхонлардан Убайдуллахон қўшинлари билан Бобур аскарлари ўртасида Самарқанд учун бўлган жангда Бобур мағлубиятга учраб, шаҳарни бўшатишга мажбур бўлади.

▫️1525 йилда Бобур Шимолий Ҳиндистон ҳукмронлигини ўз қўлига киритишга муваффақ бўлади ва бобурийлар у ерда 320 йил ҳукмронлик қилди.

▫️Унинг тўрт ўғли Ҳумоюн, Камрон, Аскарий, Ҳиндол ва уч қизи Гулчеҳра, Гулранг, Гулбадан бор эди.

Жисмимга иситма куда маҳкам бўладур.
Кўздин ўчадур уйқу чу ахшом бўладур.
Ҳар иккаласмиғанми била сатримдек,
Борғон сайин бу ортадур,улкум бўладур.

▫️Бобур Ҳиндистонда беш йил ҳукм сургандан сўнг 1530 йилда Аграда ўзи обод қилган “Зарафшон” чорбоғида вафот этади. Кейинроқ бобурийлардан, чевараси Шоҳжаҳон ҳукмронлиги даврида унинг хоки Кобулда қурилган мақбарага кўчирилди.

Ҳижрон қафасида жон қуши дом қиладур,
Ғурбат бу азиз умрни кам қиладур.
Не нав битай фироқу ғурбат шарҳин,
Кўз ёши наманинг юзин нам қиладур.

▫️Ўзбек тили тарихини ўрганишда “Бобурнома” бебаҳо хазинадир. “Бобурнома” ХV - ХVI асрнинг муҳим воқеаларини бадиий акс эттирган прозанинг қимматли намунасидир.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Шеър #Бобур #541_йил

▪️Ватанпарвар

Мирзо Бобур туғилган сана!
Авлодлари қилар тантана.
У ким – шоҳ ва шоир, мусофир,
Қалби ўтлар тўқнашган тана.

Бир томонда шоҳлик машъали!
Баланд тутмоқ халқига чироқ.
Бир ёнда юрт соғинчи олов,
Оташ бўлди юртидан йироқ.

Ватан ёди, подшоҳлик ва шеър!
Қайси бири унда мунаввар?!
Юрт севишни Мирзо Бобурдан,
Ўрганар ким – чин Ватанпарвар!

© Моҳир

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Бобур #541_йил

▪️Заҳириддин Муҳаммад Бобур диний ва дунёвий билимлар соҳиби

▫️Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Тошкент ислом институти Ижтимоий фанлар кафедраси мудири, Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А.Эгамов маъруза қилди.

▫️Тадбирда Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Тоҳир Эвадуллаев ҳамда профессор-ўқитувчилари ва Модул таълим тизими талабалари иштирок этдилар.

▫️“Бобур Мирзо халқимизнинг буюк фарзанди. Адабиёт, илм, маърифат нуқтаи назаридан у ҳамон яшаяпти. Бу масканни янада обод қилиб, тарбия ўчоғига айлантириш зарур. Ўзлигимизни англаб, буюк тарихимизни ёшларга тушунтирсак, илм-маърифатни ривожлантирсак, ҳеч қачон кам бўлмаймиз”, – деган эди давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2017 йил 2 июнь куни Андижон вилоятига қилган сафари чоғида.

👉 https://oliymahad.uz/42126

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Бобур #541_йил

▪️Давлатчилигимиз тарихида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг беқиёс ўрни!

▫️Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Тошкент ислом институти Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси Шукуржон Бадиев маъруза қилди.

▫️Тадбирда мураббий С.Муҳаммадсолиев ва талабалар иштирок этдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Бобур #541_йил

▪️Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Тошкент ислом институти Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими Тўйчиев Усмон маъруза қилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |