Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
24K photos
3.46K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Ажойиб_фактлар #Биласизми

Эрон давлат байроғида 22 маротаба “Аллоҳу Акбар“ ёзуви такрорланган.

Манба: factsuz

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Ажойиб_фактлар #Биласизми

Нимага Буюк Британиянинг минглаб аҳолиси ҳали ҳам оқ-қора телевизор ишлатади биласизми?

— Буюк Британияда телевизорга ҳам солиқ мавжуд, у 2010 йилдан бери рангли телевизор эгалари учун йилига 145 фунт, оқ-қора телевизор эгалари учун 49 фунт стерлингни ташкил қилмоқда.

— Бу солиқлар баъзи жамоат телеканалларини рекламасиз кўриш имконятини беради.

Манба: factsuz

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Ажойиб_фактлар #Биласизми

Нимага банан ва шунга ўхшаш меваларда стикерлар мавжуд биласизми?

— Стикерлар меванинг қай тартибди ўстирилганлиги ҳақида маълумот беради. Агар стикерда 3 ёки 4 рақамлари билан бошланадиган 4 хонали рақам бўлса, демак бу мева ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланиладиган ҳолда ўстирилган.

— Агар стикерда 9 рақамидан бошланадиган 5 хонали рақам бўлса, мевалар анъанавий тарзда этиштирилган.

— Агар стикерда 8 рақамидан бошланадиган 5 хонали рақам бўлса, демак, маҳсулот генетик жиҳатдан модификацияланган ҳолда ўстирилган бўлади. Яъни махсулот таркибида ГМО мавжуд дегани.

Манба: bilasizmi2

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Ажойиб_фактлар #Биласизми

Нимага қоронғуликдан, ёруғликга чиқсак кўзда ноодатий оғриқ пайдо бўлади биласизми?

— Қорачиқларимиз торайиб, кенгайиб туради. Кўп ёруғлик қорачиқни торайтиради аксинча қоронғулик эса катталаштиради.

— Қоронғуликдан кескин ёруғликга чиқса кўз қорачиқларни кенгайиш ва торайиши тезлашади, шу вақтда кўзда ноодатий оғриқ пайдо бўлади.

Манба: bilasizmi2

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Ажойиб_фактлар #Биласизми

Нимага музлатилган мева ва сабзавотлар, янги сотилаётганларга қараганда фойдалироқ биласизми?

— Музлатиш учун мўлжалланган мева ва сабзавотлар одатда максимал даражада пишганда, улар таркибида витаминлар ва минералларнинг максимал миқдорини ўз ичига олганда йиғиб олинади.

— Бозорда ёки дўконларда сотиладиган маҳсулотлар, ташиш вақтида ва сотиш учун пештахтада турган вақтида анчагина ёмонлашади. Ва ўзининг фойдали витамин ва минералларини йўқотади.

— Музлатилган сабзавотлар ва мевалар жавонларда турган янги ҳосилга қараганда кўпроқ баъзан 50% гача минераллар ва витаминларни ўз ичига олган бўлиши мумкин.

Манба: bilasizmi2

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Ажойиб_фактлар #Биласизми

Нимага Масжид ал-Ҳарамдаги овоз тизими ҳеч ҳам панд бермайди биласизми?

— Чунки Масжид ал-Ҳарамда битта овоз тизими ўрнига бирданига учта овоз тизими мавжуд. Улар асосий ва иккита захира тизимлардир. Улар конфигурация ва овоз қуввати жиҳатидан мутлақо бир хил ва бирданига битта ёки иккита тизим ишламай қолганда бир-бирларини алмаштиришлари мумкин.

— Масжидда овоз тизимини бошқариш 50 та тажрибали техник ва овоз муҳандисларининг елкасида бўлади. Масжиднинг ҳар бир имоми ва муаззини ўзининг овоз созламаларига эга, бу уларнинг овози иложи борича аниқ ва равшан эшитилишига имкон беради. Ҳудди шу тизим Мадинадаги Пайғамбар Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига ҳам ўрнатилган.

Манба: bilasizmi2

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Ажойиб_фактлар #Биласизми

Нимага ёмғирдан кейинги ҳаво жуда яхши ҳидга эга биласизми?

— Ёмғирдан кейин ҳидланадиган ҳаво бу ёқимли ҳид петрикор деб номланади. У ёмғир ерга тушганда баъзи кимёвий моддалар чиқарилиши туфайли пайдо бўлади. Тупроқдаги Стрептомитс бактериялари геосмин деб номланган моддани ажратиб чиқаради. Ёмғир тупроққа тушганда, томчилар геосмин ўз ичига олган ҳаво пуфакчаларини ушлайди. Пуфакчалар ёмғир томчилари бўйлаб ҳаракатланиб, улардан аэрозоллар шаклида, ҳатто ундан кичикроқ зарралар билан ажралиб чиқади ва ҳаво орқали тарқалади.

Манба: bilasizmi2

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Ажойиб_фактлар #Биласизми

Ўтириб сув ичаётганингизда жисмингиздан зарарли моддалар чиқиб кетар экан. Шуларнинг қаторида буйрак тошлари хам ташқарига хайдалар экан.
Сувни уч марта бўлиб-бўлиб ичаётганингизда эса, хар сафар тўхтаб, нафас олганингизда, хаводан кислород олиб, бу билан тананингизга инсулин юборар экансиз. Инсулин эса тана қандли диабет касаллиги билан оғришининг олдини олади.


🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Ажойиб_фактлар #Биласизми

Нимага Японияда хизмат ҳаққи учун ортиқча пул бериш мумкин эмас биласизми?

— Ортиқча пул қолдириш Японияда қатъиян ман этилади. Ҳамма жойда одамлар чек билан тўлайдилар. Мижоз хизмат учун белгиланган нархни тўлаган экан, у сотувчи билан тенг ҳуқуқда қолади, деб ишонилади. Агар харидор қўшимча пул қолдиришга ҳаракат қилса, унга кўрсатилган хизмат ёки маҳсулот қадрсиз эканлигини англатади. Шунинг учун, ортиқча пул қолдириш ҳақорат сифатида қабул қилинади.

Манба: bilasizmi2

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Ажойиб_фактлар #Биласизми

Нимага Сингапурда сақич чайнаш тақиқланган биласизми?

— Шаҳар тозалигини сақлаш учун 1992 йилдан бери сақич чайнаш тақиқланган. Бунинг сабаби шундаки, шаҳар ҳукумати жамоат жойларини ташлаб юборилган сақичдан ёки ундан ҳам ёмони транспортдаги ўриндиқларга ёпиштирилганлари учун катта маблаг сарфлаши керак эди. Сингапурда сақични фақат дорихонадан рецепт бўйича сотиб олиш мумкин.

— Сотиш мақсадида мамлакатга олиб киргани учун - 5500 доллар жарима ва 1 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси мавжуд. Сингапурга ташриф буюришдан олдин, чўнтакларингизни текшириб кўринг ва сақичингизни олиб ташланг. Агар сиз сақич чайнаётганингизда қўлга тушсангиз, 1000 доллар тўлашингиз керак бўлади.

Манба: bilasizmi2

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!