Олий Маъҳад | Расмий
14.4K subscribers
24K photos
3.46K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Рамазон_2021 #Рамазон_барокати #Болалар

Рамазон шукуҳи

🎊GRAND TA'LIM Назарбек: Болаларнинг тилаклари самимий

Муборак бўлсин Рамазон сизга,
Муборак бўлсин Рамазон бизга.
Байрам - байрам ўғил-қизга,
Рамазон келди, Рамазон!

Назарбек филиали “Билағон болажон” мактабгача таълим муассасасида 100дан ортиқ кичкинтойлар мактабга тайёрларлик учун илк сабоқларни олишмоқда. Болажонлар машғулотларга мунтазам қатнашиб, устозлар таълими остида ўқиш ва ёзишни ўрганишади, расмлар чизишади, меҳнат дарсларида турли нарсаларни ясашни ўрганиб олишади.

Машғулотлар давомида ўз қўллари билан бажарган ишлари, ёдалаган шеърлари, тилакларини намойиш этишади.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Меҳр_операцияси #Сурия #Аёллар #Болалар

Суриядан 93 нафар аёл ва болалар олиб келинди

«Меҳр-5» операцияси доирасида Суриядаги уруш кетаётган «қайноқ нуқталарга» бориб қолиб, «Ал-Ҳол» лагерида 3 йилдан ортиқ вақт давомида ушлаб турилган 24 нафар аёл ва 69 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.

Ўзбекистонга олиб келинган болалар орасида отасини ҳам, онасини ҳам йўқотган 7 нафар чин етим бор.

Энди бу аёллар ва болалар Тошкент вилоятидаги «Бўстон» санаторийсига жойлаштирилади ҳамда уларга тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилади.

Эслатиб ўтамиз, шу вақтгача «Меҳр-1, 2, 3, 4» операциялари доирасида Сурия, Ироқ ва Афғонистонда оғир аҳволга тушиб, чорасиз қолган 438 нафар аёл ва болалар Ўзбекистонга олиб келинганди.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Кун_тарихи #Болалар

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни | International Children's Day

Ушбу санани нишонлаш тарихи 1925 йилда Женевада болалар муаммолари бўйича ўтказиган халқаро конференцияда белгиланган.

Бутун дунё бўйлаб, ҳар йили 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади. Ушбу байрам кўпчилик давлатларда “Халқаро болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” сифатида ҳам эътироф этилади.

Шунингдек, болалар кунида турли-туман қувноқ ва маданий оммавий тадбирлар, спорт мусобақалари, концертлар уюштирилади. Шу куни оғир бемор, даволанишга муҳтож ва ногирон болалар учун хайрия акциялари ва тадбирлар ташкил қилинади.

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 10 миллионга яқинини, деярли учдан бирини болалар яъни, 14 ёшгача бўлган болалар ташкил қилади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!