Олий Маъҳад | Расмий
14.4K subscribers
24K photos
3.46K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Ақида #Имом_Мотуридий

Имом Мотуридий адашмаган

Яқинда Абдуллоҳ Зуфар номли шахснинг “Аллоҳ қаерда? Мотуридий ва Ашъарийлар” мвзусидаги суҳбатини тингладим –  Самарқанд Ақида мактаби устози Обиджон Хурсандов 

👉 https://oliymahad.uz/21754

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Имом_Мотуридий

Имом Мотуридийга тош отманг!

Абу Мансур Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг калом мактабини Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг калом йўналиши асосида ишлаб чиққанлар – Самарқанд Ақида мактаби устози Обиджон Хурсандов

👉 https://oliymahad.uz/21825

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Эълон #Имом_Мотуридий

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази қошидаги “Халқаро илмий ҳайъати”нинг дастлабки йиғилиши онлайн тарзда ўтказилади

Жорий йилнинг 17 март куни, соат 14:00 да Абу Мансур Мотуридий ва унинг издошлари бўлган алломаларнинг ҳаёти ва бой илмий-маънавий меросини халқаро жамоатчиликка етказиш, ислом оламида мўтадил таълимотни кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов раислигида Миср, Иордания, Туркия, Германия, Босния ва Герцеговина, Россия, Афғонистон, Малайзия, Қозоғистон, Қирғизистон каби 10 та мамлакатдан 30 дан зиёд етакчи олимлар, эксперт-мутахассислар иштирокида Халқаро илмий ҳайъатнинг дастлабки йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

Қуйдаги ҳавола орқали иштирок этинг: https://us02web.zoom.us/j/84860325418?pwd=SEtpRmZoNFhxRUpYWEpEb3FUU1F4Zz09%0A

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Имом_Мотуридий #Видеолар

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Халқаро илмий ҳайъатининг илк мажлиси онлайн тарзда ўтказилди.

Халқаро йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари академияси бош котиби доктор Назир Муҳаммад Айяд, Россия ислом университети ректори, Академик Рафик Мухаметшин, Босния собиқ муфтийси, Бутунжаҳон боснияликлар конгресси президенти, фалсафа фанлари доктори Мустафа Черич, Туркиянинг Ибн Халдун университети профессори Ҳамза Бакрий сингари нуфузли олимлар, давлат ва жамоат арбоблари қатнашди.

Шунингдек, Миср, Иордания, Туркия, Германия, Босния ва Герцеговина, Россия, Афғонистон, Малайзия, Қозоғистон, Қирғизистон каби мамлакатлардан 30 дан зиёд илмий-тадқиқот муассасаларининг раҳбарлари ва соҳа вакиллари ҳам иштирок этди.

Иштирокчилар томонидан Имом Мотуридий ва унинг издошлари асарлари бўйича ягона электрон платформа яратиш таклиф этилди.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
​​#Имом_Мотуридий #Семинар

Имом Мотуридийнинг дунё фалсафаси ривожига қўшган ҳиссаси

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида юртимизда диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассасаларнинг олим ва талабалари иштирокида “
Имом Мотуридийнинг дунё фалсафаси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзуида халқаро онлайн-семинар ташкил этилди.

Унда Буюк Британиядаги Имом Мотуридий институти ва Ибн Сино коллежи директори лавозимида фаолият юритиб келаётган асли ўзбекистонлик мотуридийшунос олим Отабек Шукуровнинг ана шу мавзудаги маърузаси тингланди.
Онлайн семинарни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов олиб борди.

Семинар давомида Отабек Шукуров Имом Абу Мансур Мотуридий илмий меросини ўрганиш бўйича узоқ йиллар давомида олиб борган тадқиқотлари билан ўртоқлашди.

Имом Мотуридий ўз асарларини ёзиш давомида ахлоқ масалаларига алоҳида эътибор қаратган, унинг “Таъвилот ал-Қуръон” асари тафсир илми ривожида беқиёс аҳамиятга эга, унинг “Тавҳид” асари эса ақидавий муаммоларни ҳал этишда қомусий қўлланма бўлган, – деди Отабек Шукуров.

Олимнинг таъкидлашича, бугунги глобаллашув даврида аллома қаламига мансуб асарлар ёки аҳли сунна вал жамоа ақидасига тегишли бошқа манбалардан халқимизни, хусусан, ёшларни яхшироқ хабардор қилиш лозим. Бу борада тадқиқот ва тарғибот ишларини кучайтириш заруратини ислом дини ниқоби остида содир этилаётган бузғунчи ҳаракатларнинг ўзи кўрсатиб турибди.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Имом_Мотуридий #Семинар #Тадбирлар

Имом Абу Мансур Мотуридий ва унинг эътиқодий қарашлари

Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ривожлантириш ICESCO” кафедрасида фаолият олиб бораётган исломшунос олим, тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим Рамил Адигамов ўз маърузаси билан иштирок этди – Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси А.Қосим

👉 https://oliymahad.uz/22345

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Вақф #Имом_Мотуридий #Мусобақа #Талабалар

Имом Мотуридий ворислари тақдирланди

Имом Мотуридийга муносиб ворис бўлайлик!” ва “Тўғри эътиқод нажот гаровидир!” шиори остида ақоид фанига оид мусобақалар ўтказилди – ТИИ Матбуот хизмати

👉 https://oliymahad.uz/22355

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Илмий_тадқиқот #Имом_Мотуридий #Ҳамкорлик

Ҳамкорликлар юқори босқичга чиқмоқда

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳодимлари ва ТИИ профессор-ўқитувчилари иштирокида марказ фаолияти ва истиқболдаги режалари  мавзуида илмий амалий конференция бўлиб ўтди…. – “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Умарходжаев Мурод

Батафсил: https://oliymahad.uz/22887

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Илмий_тадқиқот #Имом_Мотуридий #Меморандум #Ҳамкорлик

Тошкент ислом институти ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди

Меморандумга кўра марказ ва институт ўртасида Ақида, манбалари, мотуридийлик таълимотини ўрганиш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш каби масалаларда ҳамкорлик қилади… – ТИИ Матбуот хизмати

Батафсил: https://oliymahad.uz/22896

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Имом_Мотуридий #Онлайн #Симпозиум

Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон” мавзусидаги халқаро онлайн илмий-амалий симпозиум ўтказилди

Симпозиумда Миср Араб Республикаси, Иордания, Туркия, Германия, Швеция, Франция, Босния ва Герцеговина, Россия, Малайзия, Қирғизистон, Қозоғистон, Афғонистон каби ўндан зиёд давлатлардан мотуридийшунос ва исломшунос олимлар, шу билан бирга Тошкент ислом институти ўқитувчилар ҳам иштирок этдилар… – https://maturidi.uz

Батафсил: https://oliymahad.uz/23542

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
​​#Танлов #Имом_Мотуридий #Мотуридийлик

Тошкент ислом институти ходимлари танловда совриндор бўлдилар

Симпозиумда Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти бўйича талабалар ўртасида энг яхши инфографика, энг яхши видеоролик ва энг яхши мақола йўналишларида ташкил этилган танлов ғолиблари аниқланди.

"Энг яхши мақола" номинацияси:

1-ўрин:
Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабаси Саидханбалова Солиҳа;
2-ўрин: Навоий давлат педагогика институти мустақил тадқиқотчиси Норқобилов Мирзақул;
3-ўрин: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти талабаси Шавқатуллоев Дўстмуҳаммад;

"Энг яхши инфографика" номинацияси:

1-ўрин:
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси Авазова Чарос;
2-ўрин: Тошкент ислом институти ходими Каримова Дилфуза;
3-ўрин: Тошкент ислом институти ходими Тангиров Обид;

"Энг яхши видеоролик" номинацияси:

1-ўрин:
Тошкент вилояти Зангиота туманида истиқомат қилувчи Ўринбоев Ҳабибулло;
2-ўрин: Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ходими Мирзаев Насриддин;
3-ўрин: Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабаси Муфтиллаев Луқмонжон.

Танловда 2-3 ўринларни қўлга киритган Тошкент ислом институти ходимлари Каримова Дилфуза ва Тангиров Обидни ютуқ билан муборакбод этамиз!

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Имом_Мотуридий #Китоб_тақдимоти

Имом Абу Мансур Мотуридийнинг Қуръони карим тафсирига бағишланган машҳур «Таъвилот ал-Қуръон» асарининг 30-жузи тақдимоти бўлиб ўтмоқда

Тақдимотда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, т.ф.н., доцент Ш.Зиёдов ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори У.Тешабоева нутқ сўзлади.

Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган тақдимотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Тошкент ислом институти ўқитувчилари, илмий ходимлари, тадқиқотчилари ва талабалари иштирок этмоқда.

Тадбирда ТИИ ректори Уйғун домла Ғафуров нутқ сўзлайди.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Илмий_тадқиқот_маркази #Имом_Бухорий #Имом_Мотуридий #Таъвилот_ал_Қуръон #Тақдимот

“Таъвилот ал-Қуръон” асари – мотуридийлик таълимоти асоси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан таржима қилиниб нашр эттирилган Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асари 30-жузи тақдимоти бўлиб ўтди… – bukhari.uz сайти

Батафсил: https://oliymahad.uz/24519

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Имом_Мотуридий #Таъвилот_ал_Қуръон #Фикр

Аҳли сунна ақидасининг асоси - "Таъвилот ал-Қуръон" асари ҳақида

Ҳасан домла Қодиров,
ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси

👉 @Shariatuz

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Мақолалар #Имом_Мотуридий

▪️ Имомул мутакаллимийн

▫️ Абу Мансур ал-Мотуридийга бир нечта сифатлар берилган. Масалан «Имомул Худа» тўғри йўлда ҳидоят пешвоси «Имомул мутакаллимийн», «Мусаҳҳиҳу ақоидил муслимийн» мусулмонлар ақидасини тўғриловчи «ал Имом аз-Зоҳид» тақводор имом «Роийсу аҳли-сунна» каби… – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти модул талим тизми 3-босқич талабаси Юнусов Илҳомжон.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/30591

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Мақолалар #Имом_Мотуридий

▪️ Имом Мотуридий давридаги ижтимоий-сиёсий ҳолат

▫️ Имом Мотуридий иқтисодий жиҳатдан гуллаб-яшнаган бир даврда яшаган. Бу муҳит илм олиш ва илм беришни тўсиб қўядиган йўқчилик ва қашшоқликдан йироқ эди… – ТИИ Модуль таълим шакли талабаси Юсупов Маҳмуд

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/30640

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok