Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Ташриф #Бухоро #Самарқанд #Устозлар #Талабалар

"Мухтасарул виқоя" китоби хатми

Тошкент ислом институти устоз ва талабаларининг Бухородаги зиёратлари давомида Мир Араб мадрасаси ўқитувчилари Акмалхон Ғаниев ва Юсуф Хушвақтов талабалари билан ўқиб тугатган “Мухтасарул виқоя” китоби хатм тадбирида ҳам иштирок этдилар.

Акмалхон Ғаниев ва Юсуф Хушвақтов бир неча йил аввал Тошкент ислом институтини битириб, айни пайтда Мир Араб мадрасасининг ёш ва ғайратли устозлари ҳисобланади.

ТИИ ректори У.Ғафуров, ўқитувчилар Ф.Маманосиров, Ж.Неъматов, М.Тошпўлатов, Ф.Жўраев, Ф.Ҳомидов ва бошқа устозлар Акмалхон Ғаниев, Юсуф Хушвақтов ҳамда талабаларининг илм йўлидаги ҳаракатларига барака сўраб дуо қилдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ташриф #Бухоро #Самарқанд #Устозлар #Талабалар

Бухородан сўнг Самарқанд сафари бошланди

Тошкент ислом институти устоз ва талабаларининг Бухородаги зиёратлари ниҳоясига етди.

Сафарнинг кейинги манзили Самарқанд вилояти бўлади.

Ҳадис илми мактаби ҳамда Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида бир нечта тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.

Фахриддин домла Маманосиров устозлигида битирувчи курс талабалари Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг “Жомеъус саҳиҳ” китобини ўқиб хатм қилмоқдалар.

Талабалар “Саҳиҳул Бухорий”нинг охирги бобларини 22 май куни Бухородаги Масжидул Калонда ўқидилар.

Бугун, 23 май куни охирги ҳадислар Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида ўқилиб, хатм дуоси қилинади. Талабаларга "Жомеъус саҳиҳ" китоби бўйича ижоза шаҳодатномалари берилади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ташриф #Бухоро #Самарқанд #Устозлар #Талабалар

Файзли кеча: илмий суҳбатлар шодаси

Тошкент ислом институти жамоасининг Бухородаги икки кунлик сафари ниҳояланиш арафасида, 22 май куни шом намозидан сўнг устозлар томонидан Мир Араб мадрасасида илмий суҳбатлар ташкил этилди.

ТИИ ректори Уйғун домла Ғафуров, устозлар Муҳаммадрасул домла Тошпўлатов, Исломхон домла Убайдуллаев, Абдулҳодий домла Ғиёсов, Фарҳод домла Жўраев, Жаҳонгир домла Неъматов ва бошқалар мадраса таълими, илм ва устозлар фазли, илм олишнинг одоб ва услублари, талабалик одоблари ва машаққатлари, олим ва илм аҳлининг дунё-охиратдаги мартабалари, уламоларни қадрлаш, китоб ёзишнинг мақоми, олимликни Аллоҳ Ўзи танлаган инсонларга бериши каби мавзуларда илмий, ҳаётий ва амалий маърузалар қилдилар.

Бугун “Жомеъус саҳиҳ” ҳадислар тўплами хатмига бағишланган тадбир Самарқанддаги Имом Бухорий мақбарасида бўлиб ўтади.

Шунингдек, Ҳадис илми матабида ҳам учрашув ўтказилади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ташриф #Самарқанд #Устозлар #Талабалар

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг “Жомеъус саҳиҳ” хатми

Тошкент ислом институти жамоаси Бухоро зиёратидан сўнг, Самарқандга етиб келдилар.

Ҳадис илми мактабида тушлик ва пешин намози ўқилгач, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг “Жомеъус саҳиҳ” хатмига бағишланган тадбир бошланди.

Абдулҳодий домла Ғиёсов, Фахриддин домла Маманосиров ва Ойбек домла Ҳошимов устозлигида битирувчи курс талабалари Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг “Жомеъус саҳиҳ” китобини ўқиб хатм қилганлар.

Муборак файзга эга бўлиш мақсадида “Саҳиҳ”ларнинг сўнги икки ҳадисини ўқиб, китобни хатм қилиш Ҳадис ва ислом тарихи кафедраси томонидан Имом Бухорий ҳазратлари қўним топган масканда ўтказилмоқда.

Тадбирни Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон домла Юсупов очиб берди, шундан сўнг ТИИ ректори У.Ғафуров хатми кутуб ҳақида гапирди.

Тадбир давом этмоқда. Хатми кутуб сўнгида китобни устоз ҳузурида ўқиб тугатган талабаларга ижоза шаҳодатномаси берилади.

👉 t.iss.one/oliymahad
#Ташриф #Самарқанд #Бухоро

Қайта тикланган анъана

Олий маъҳад жамоаси Бухоро ва Самарқанд вилоятларига илмий сафар қилди. Зиёрат учун Қуръонни ёдлаган, “Жомеъус саҳиҳ”ни хатм қилган талабалардан 100га яқини танлаб олинди.

Зиёратда, авлиёлар ҳақига биттадан, хусусан Имом Бухорийнинг руҳига 16 та, жами 30 та Қуръон хатми бахшида қилинди.
А.Ғиёсов, Ф.Маманосиров ва О.Ҳошимов устозлигида 104 нафар талаба “Жомеъус саҳиҳ”ни хатм қилди, шундан 24 таси аёл-қизлар.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Жомеъус саҳиҳ”ни хатмига бағишланган байрам тадбири ўтказилди. Ҳадис илми мактаби ректори О.Юсупов, мисрлик устоз Абдуллоҳ Абдурраҳмон, ректор У.Ғафуров ва бошқалар иштирок этди.
4-курс талабаси Ҳикматиллоҳ Рўзалиев “Саҳиҳ”лардан охирги 4та ҳадисни ўқиб, хатмни якунлади. Сўнг шаҳодатномаларга имзо-муҳр қўйилди, устозлар шогирдларига ижоза насиҳатини қилдилар.
ТИИ устозлари неча йилдан буён тўхтаб қолган хатми кутуб ҳамда ижоза бериш анъанасини расмий диний таълим муассасаларида қайта тиклади.

👉 @oliymahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ташриф #Бухоро #Самарқанд #Устозлар #Талабалар #Видеолар

- Бухоро ва Самарқанд сафари хронологияси -

Тошкент ислом институти жамоаси Бухоро ва Самарқанд вилоятларига илмий сафар қилди. "Саҳиҳул Бухорий"ни хатм қилган талабаларга ижоза берилди

👉 https://youtu.be/cfFA4V28ncg

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ташриф #Бухоро #Самарқанд #Устозлар #Талабалар #Видеолар

- Самарқандда бўлиб ўтган "Саҳиҳул Бухорий" хатми ва талабаларга ижоза шаҳодатномаларини бериш маросими -

Тошкент ислом институти жамоаси Бухоро ва Самарқанд вилоятларига илмий сафар қилди. "Саҳиҳул Бухорий"ни хатм қилган талабаларга ижоза бериш тадбирида илмий суҳбатлар бўлиб ўтди

👉 https://youtu.be/EpKHUvSrzng

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Таъзия #Жаноза #Муфтий_ҳазрат #Самарқанд

Фазилатли муфтий ҳазратлари сўнги манзилга кузатилди – Фотолавҳалар

Муфтий ҳазратларини сўнги манзилга кузатиш маросимида таниқли уламолар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, ҳазратимизнинг қавму қариндошлари, дўсту биродарлари, шогирд ва мухлислари, бутун Ўзбекистоннинг турли жойларидан ҳамюртларимиз, хориждаги ватандошлар ва мўмин-мусулмонлардан иборат 10 мингдан ортиқ жамоат иштирок этди… – ЎМИ Матбуот хизмати

Батафсил: https://oliymahad.uz/24250

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Зиёрат #Самарқанд

▪️Мир Араб мадрасаси жамоаси ва бухоролик илм ихлосмандларидан Аллоҳ рози бўлсин!

▫️Тошкент ислом институти жамоасининг Бухоро вилоятидаги илм сафари якунланиб, Самарқанд сари йўлга чиқдилар.

▫️Олий маъҳад раҳбарияти ва толиби илмлари Мир Араб мадрасаси раҳбарияти, устозлари ва талабаларига, шунингдек бухоролик илм ихлосмандларига эҳтиромлари, холис хизматлари ва меҳмоннавозликлари учун миннатдорчилик билдиради.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Зиёрат #Самарқанд

▪️Бўлажак муҳаддисларга ижоза берилди

Тошкент ислом институти жамоаси Самарқанд вилояти Пайариқ туманига етиб келиб, Ҳадис илми мактаби билан танишдилар.

Олий маъҳад 4-курс талабалари дарсларда Имом Бухорийнинг “Жомеъус саҳиҳ” китобини ўқиб хатм қилган эдилар.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказидаЖомеъус саҳиҳ”ни хатм қилган талабаларга ижоза шаҳодатномалари топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон домла Юсупов, мисрлик устозлар шайх Абдуллоҳ Абдурраҳмон, шайх Жамолиддин Ҳошим, Имом Бухорий жоме масжиди имом-хатиби Маҳмуджон домла Убайдуллаев, ректор Уйғун домла Ғафуров, ҳадис фани ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.

4-курс талабаси Алимардон Мираҳмадов “Саҳиҳ”лардан охирги ҳадисни ўқиб, хатмни якунлади.

Сўнг шаҳодатномаларга имзо-муҳр қўйилди, устозлар шогирдларига ижоза насиҳатини қилдилар.

ТИИ устозлари диний таълимда узоқ йиллардан буён тўхтаб қолган хатми кутуб ва ижоза бериш анъанасини қайта тикладилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad
🌙 Муфтий ҳазрат Самарқанд туманидаги "Хўжа Аҳрор Валий" масжидида умрнинг ғаниматлиги ҳақида мазмунли суҳбат қилдилар (Фотолавҳа)

#МУФТИЙ #ТАШРИФ #САМАРҚАНД
#Фотолавҳа

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Самарқанд

▪️Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Йил_ўқитувчиси #Самарқанд #Ҳадис_илми_мактаби #Танловга_старт #Фотолавҳалар

"ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ АҚОИД ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ" Республика танловига старт берилди 🕌

Бизни жонли эфирда кузатиб бориш учун линк 1 линк: https://youtube.com/live/SN1DcFQSOVw?feature=share

2 линк: https://youtube.com/live/mL827CUjjrk?feature=share

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#ЙИЛ_ЎҚИТУВЧИСИ #САМАРҚАНД #ҲАДИС_ИЛМИ_МАКТАБИ #ТАНЛОВГА_СТАРТ #ФОТОЛАВҲАЛАР

"ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ АҚОИД ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ" Республика танловининг 2 ва 3-шартлари бўйича баҳолаш жараёнидан
лавҳалар 🕌

🔗 t.iss.one/oliymahad – diniy-ma'rifiy kanal !

🌐 Oliymahad.uz
#ЙИЛ_ЎҚИТУВЧИСИ #САМАРҚАНД #ҲАДИС_ИЛМИ_МАКТАБИ #ФОТОЛАВҲАЛАР

"ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ АҚОИД ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ" Республика танловининг якуний 4-шарт тезкор савол-жавоблар жараёнидан
лавҳалар 🕌

🔗 t.iss.one/oliymahad – diniy-ma'rifiy kanal !

🌐 Oliymahad.uz