Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Илмий_тадқиқот_маркази #Имом_Термизий #Меморандум #Ҳамкорлик

Тошкент ислом институти ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди

Марказ ва Институт ўртасидаги ҳамкорлик қуйидагиларни ўз ичига олади: институтда Имом Термизий илмий фаолиятини кенг ўрганишни йўлга қўйиш; Илмий-тадқиқот лойиҳаларида иштирок этиш;

Батафсил: https://oliymahad.uz/24335

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Илмий_тадқиқот_маркази #Имом_Термизий #Меморандум #Ҳамкорлик #Имом_Бухорий

Тошкент ислом институти Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари билан англашув меморандуми имзолади

HD форматда: 👉 https://youtu.be/jp1sBjIhNt8

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Илмий_тадқиқот_маркази #Имом_Бухорий #Имом_Термизий #Тақдимот

▪️ Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари томонидан китоблар тақдимоти ўтказилди

▫️ Тақдимотда талабаларга Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг жами 15 номдаги ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 32 номдаги илмий-маърифий адабиёт намуналари намойиш этилди… – ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29050

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Имом_Термизий #Илмий_тадқиқот_маркази

▪️ Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти ҳақида

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Илмий_сафар #Сурхондарё #Имом_Термизий

▪️Термизийлар юртига илмий сафар

▫️Тошкент ислом институти "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси ўқитувчилари устозлигида талабалар томонидан Имом Бухорий, Имом Термизий каби улуғ муҳаддисларнинг "Саҳиҳ" ва "Сунан"ларини ўқиб тугатиш анъанага айланди.

▫️Илмий файз ва баракага эришиш мақсадида "Сунани Термизий"нинг охирги ҳадисларини буюк муҳаддис Абу Исо Термизий раҳматуллоҳи алайҳнинг юрти Сурхондарёда ўқиб хатм қилиш ниятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими кўмагида 2-курс талабалари бир неча кунлик "ҳадис сафари"га чиқдилар.

▫️Яқинда битирувчи курс талабалари "Саҳиҳул Бухорий" хатми учун Бухоро ва Самарқандга ташриф буюрган эдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Илмий_сафар #Сурхондарё #Имом_Термизий

▪️Устоз ва талабалар Қашқадарёга етиб бордилар

▫️Тошкент ислом институти устоз ва талабаларининг Сурхондарёга қилаётган сафари давом этмоқда.

▫️Қашқадарёнинг Ғузор туманида меҳмонларни Олий маъҳад Модуль таълим шакли талабалари, яъни имом домлалар кутиб олдилар.

▫️Сафарнинг навбатдаги манзили Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган Имом Абу Исо Термизий мажмуаси бўлади.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Илмий_сафар #Сурхондарё #Имом_Термизий

▪️“Сунани Термизий” хатми

▫️Ҳадис илми бўйича сафарга чиққан Тошкент ислом институтининг 50га яқин устоз ва талабаларидан иборат зиёратчилар куннинг иккинчи ярмида Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган Имом Абу Исо Термизий мажмуасига етиб келдилар.

▫️Раҳматуллоҳ Махсимхонов, Ҳурмуҳаммад Нурбоев, Мансур Жамбилов ва Халилуллоҳ Юсупов устозлигида 2-курс талабалар дарс ва тугаракда Имом Термизийнинг “Сунани Термизий китобини хатм қилдилар.

▫️Абу Исо Термизий мажмуасида “Сунани Термизий”ни хатмига бағишланган “хатми кутуб” тадбири ўтказилди.

▫️Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси мудири Баҳодир Аъзамов, ўқитувчилар Фахриддин Маманосиров, Абдурасул Абдуллаев талабаларга ижоза шаҳодатномаларини топширди.

▫️Ҳадис фани мударриси Фахриддин домла Маманосиров шогирдларга ижоза насиҳатини қилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Илмий_сафар #Сурхондарё #Имом_Термизий

▪️Буюк муҳаддис Абу Исо Термизий мақбараси зиёрат қилинди

▫️Ҳадис илми бўйича сафарга чиққан Тошкент ислом институтининг 50га яқин устоз ва талабаларидан иборат зиёратчилар Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган Имом Абу Исо Термизий мажмуасига ташриф буюрдилар.

▫️Кеча хабар берганимиздек, мажмуада 2-курс талабаларига Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” китобини хатм қилгани учун ижоза шаҳодатномалари берилди.

▫️Шундан сўнг, устоз ва талабалар Абу Исо Термизий мақбарасини зиёрат қилдилар.

▫️Абдурасул домла Абдуллаев, Фахриддин домла Маманосиров, Баҳодир домла Аъзамов буюк муҳаддис Имом Термизийнинг тақволари, ҳадис илмидаги хизматлари тўғрисида маълумот берди.

▫️Қуръон хатм қилиниб, савоби ўтганлар, хусусан буюк олим Абу Исо Термизий руҳига бағишланди.

▫️Имом Термизий ҳижрий 209, мелодий 824 йили Термиз яқинидаги Буғ, ҳозирги Шеробод тумани ҳудудида жойлашган қишлоқда туғилган. Ҳижрий 279, мелодий 892 йилда шу ерда вафот этган.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Илмий_сафар #Сурхондарё #Имом_Термизий

▪️Ҳаким Термизий мажмуаси зиёрат қилинди

▫️Сурхондарёдаги сафарнинг иккинчи кунида ТИИ жамоаси Термиз шаҳрида жойлашган, Амударё яқинидаги Ҳаким Термизий мажмуасига ташриф буюрдилар.

▫️Вақф хайрия фондига қарашли меҳмонхонада нонушта қилингач, зиёратлар бошланди.

▫️Фақиҳ, тасаввуф муршиди Ҳаким Термизий раҳматуллоҳи алайҳ 120 йил умр кўриб, 869 йили Термизда вафот этган.

▫️Мақбарада Ҳаким Термизий ҳаёти ва илмий фаолияти тўғрисида маълумот берилди. Қуръон тиловат қилиниб, савоби олим ва ўтганлар руҳига бағишланди.

▫️Олимлар ва авлиёлар юрти Термиздаги зиёратнинг навбатдаги манзили "Султон Саодат", яъни "Саййидлар султони" мажмуаси бўлди.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Илмий_сафар #Сурхондарё #Имом_Термизий

▪️Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам авлодлари - Термизий саййидлар мақбаралари

▫️ТИИ жамоаси Термиз шаҳрида Султон Саодат мажмуасига ташриф буюрдилар.

▫️Мажмуа мақбаралари X асрдан бошлаб 7 аср давомида қурилиб, шакллангани тўғрисида Абдурасул Абдуллаев ва ўқитувчи Фахриддин Маманосиров маълумот берди.

▫️20 га яқин мақбарани ўз ичига олган мажмуада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам авлодлари, саййидлар сулоласининг минглаб қабрлари бўлган. Ҳозирда 111 та қабр ўрни сақланган.

▫️Дастлаб, шу жойга Пайғамбаримиз алайҳиссалом авлодларидан бўлмиш Ҳасан Амир ва бошқа бир манбада Амир Саййид Али Акбар мақбараси бунёд этилган.

▫️Халқ орасида Султон саодат номи билан машҳур бўлган мақбаралар Х-ХVII асрларда ёнма-ён қурилиб, узун ҳовлининг 2 томонини эгаллаган.

▫️Айни пайтда, мажмуада илмий марказ, масжид қурилмоқда.

▫️Зиёратчилар сафар якунида Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюрадилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!