Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Ижоза #Илмий_сафар #Имом_Бухорий #ҳадис

“Саҳиҳул Бухорий”ни хатм қилган Олий маъҳад ёш устозларига ижоза шаҳодатномалари топширилди

Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиларидан иборат жамоа Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ "қўним топган" Самарқанддаги ёдгорлик мажмуа ёнида жойлашган Ҳадис илми мактабига илмий сафар қилдилар… – кафедра ўқитувчиси Юсуф Абдураҳимов

Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/26776

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Ижоза #Қироат #Қуръони_карим

▪️Тошкент ислом институти талабалари Қуръон қироатида икки тариқа бўйича Жаҳонгир қори Неъматовдан ижоза олдилар

▫️Тошкент ислом институти 4-курс талабалари Асадуллоҳ қори Аминжонов, Олимжон қори Абдуллаев ва Алишер қори Муҳиддинов Имом Ҳафснинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли ҳамда Имом Шўъбанинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олдилар.

▫️Қорилар Қуръони каримни юқоридаги икки тариқага кўра қироат қилиб, Жаҳонгир қори Неъматов ҳузурида хатм қилди.

▫️Ижозани Қуръон қироати бўйича ижоза соҳиби, кафедра мудири Жаҳонгир қори Неъматов берди.

▫️Ижоза – Қуръони каримни ривоят қилиш учун устоз томонидан берилган оғзаки ёки ёзма изн, рухсатдир. Қориларнинг наздида ижоза деб ижоза берувчи муқрийдан ижоза олувчи қорига Қуръон ўқиш ва ўқитиш учун бериладиган шаҳодатномага айтилади.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Ижоза #Хатмул_кутуб #Тафсир

▪️Тошкент ислом институтининг бир қанча устозлари томонидан улуғ бобокалонимиз Абул Баракот Абдуллоҳ ибн Маҳмуд Насафий қаламига мансуб “Мадорикут танзийл ва ҳақоъиқит таъвийл” номли асари ўқиб хатм қилинди.

▫️ТИИ “Таҳфизул Қуръон” кафедрасида ўтказилган “хатмул кутуб” тадбирида қуйидаги ўқитувчиларга ижоза соҳиби Фарҳод домла Жўраев “Тафсири Насафий” китоби бўйича ижоза шаҳодатномаларини топширди:

Жаҳонгир қори Неъматов,
Муҳаммадрасул домла Абдуллаев,
Муҳаммадрасул домла Тошпўлатов,
Собиржон домла Рустамов,
Исломхон домла Убайдуллаев,
Элёржон домла Аҳмадқулов,
Аслиддин домла Мирзамиддинов,
Адҳам қори Юсупов,
Шоҳмирзо қори Иброҳимов,
Содиқжон қори Қурбонов,
Валихон қори Азимбоев.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Қуръони_карим #Ижоза #Қироат

▪️ Жаҳонгир қори Неъматов Қуръон қироатидан Тошкент ислом институти ходимига ижоза берди

▫️ Тошкент ислом институти Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими услубчиси Сирожиддин Шодмонов Имом Ҳафснинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли ҳамда Имом Шўъбанинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан Қуръон қироати бўйича ижоза соҳиби, Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматовдан ижоза олди…- ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/35517

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Ижоза #Илмий_сафар #Магистратура #Қуръон_қироати

▪️ Таҳфизул Қуръон кафедраси устозлари август ойи давомида Мисрга илмий сафар қилдилар

▫️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом институти ташаббуси билан “Таҳфизул Қуръон” кафедрасининг малакали устозларидан иборат жамоа Миср Араб Республикасининг Искандария шаҳридаги “Ал-Азҳар” университетига ташриф буюрдилар. У ерда Азҳари шариф тасарруфидаги “Маъҳадул қироат”нинг Қуръон қироатлари ва тажвид илми шайхларидан таълим олиб, малака оширдилар… – Жаҳонгир Рўзиев

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/40449

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Ижоза #Қироат #Қуръони_карим #Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси

▪️Жаҳонгир қори Неъматов "Қуръон курси" ўқитувчисига ижоза берди

▫️Тошкент ислом институти қошидаги "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курси устози Раҳмонжон қори Маҳкамов Имом Ҳафснинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли ҳамда Имом Шўъбанинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олди.

▫️Раҳмонжон қори Қуръони каримни юқоридаги икки тариқага кўра қироат қилиб, Жаҳонгир қори Неъматов ҳузурида хатм қилди.

▫️Ижозани Қуръон қироати бўйича ижоза соҳиби, кафедра мудири Жаҳонгир қори Неъматов берди.

▫️Ижоза – Қуръони каримни ривоят қилиш учун устоз томонидан берилган оғзаки ёки ёзма изн, рухсатдир. Қориларнинг наздида ижоза деб ижоза берувчи муқрийдан ижоза олувчи қорига Қуръон ўқиш ва ўқитиш учун бериладиган шаҳодатномага айтилади.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Ижоза #Қироат #Қуръони_карим

▪️Қуръон курси ходими қироат бўйича Жаҳонгир қори Неъматовдан ижоза олди

▫️Тошкент ислом институти қошидаги "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курси ходими Нуруллоҳ қори Сайдуллаев Имом Ҳафснинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли ҳамда Имом Шўъбанинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олди.

▫️Қорилар Қуръони каримни юқоридаги икки тариқага кўра қироат қилиб, Жаҳонгир қори Неъматов ҳузурида хатм қилди.

▫️Ижозани Қуръон қироати бўйича ижоза соҳиби, Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов берди.

▫️Ижоза – Қуръони каримни ривоят қилиш учун устоз томонидан берилган оғзаки ёки ёзма изн, рухсатдир. Қориларнинг наздида ижоза деб ижоза берувчи муқрийдан ижоза олувчи қорига Қуръон ўқиш ва ўқитиш учун бериладиган шаҳодатномага айтилади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Ижоза #Ҳадис

◾️ Муҳаддиса қизлар ижоза олишди

◽️ “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Махсумхонов Раҳматуллоҳ устоз бошчилигида 10 нафар талаба қизлар Имом Бухорийнинг “Саҳиҳи Бухорий” асарини 2 йил мобайнида ўқиб хатм қилдилар.

◽️ “Хатми кутуб” тугатганлиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилиб, унда Тошкент ислом институти Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси доценти С.Примов, Ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Т.Эвадуллаев, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Ҳ.Нурбаев, кафедра катта ўқитувчилари Ф.Маманасиров ва Р.Махсумхонов иштирок этди.

◽️ Ҳадис устозлари шогирдларига “Саҳиҳи Бухорий” ижозасини беришдан олдин, Набий алайҳиссалом ҳадисларининг мартабаси, эҳтироми, ижоза силсиласининг масъулияти ва омонати билан боғлиқ насиҳатларни қилдилар.

◽️ Байрам сўнгида муҳаддиса қизларга ижоза шаҳодатномалар ва эсдалик совғалари топширилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Ижоза

⚡️“Тафсири Насафий”дан ижоза берилди

▫️Тошкент ислом институти Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси мудири, тафсир фанидан ижоза соҳиби Фарҳод Жўраев устозлигида 3-курс талабалари улуғ бобокалонимиз Абул Баракот Насафий қаламига мансуб “Мадорикут танзийл ва ҳақоъиқит таъвийл” номли асарни ўқиб тугатдилар.

▫️Шу муносабат институтда “хатми кутуб” ижозаси тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда проректорлар Тоҳир Эвадуллаев ва Соатмурот Примов, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Ҳурмуҳаммад Нурбаев, кафедра доценти Раҳматуллоҳ Термизий, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этдилар. Устозлар сўзга чиқиб “хатми кутуб” методи ва “Тафсири Насафий” китоби ҳақида маълумот бердилар.

▫️“Мадорикут танзийл ва ҳақоъиқит таъвийл” китоби бўйича ижоза соҳиби Фарҳод Жўраев томонидан берилган шаҳодатномаларни Раҳматуллоҳ Термизий ўқитувчилар ва талабаларга табаррукан топшириб, ижоза силсиласи давомчиларини дуо қилди.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/42895

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Youtube | Facebook | Instagram