This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Мустақиллик #30_йил #Муносабат #Ректор
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги: Диний таълим соҳасида ислоҳатлар
Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров
HD форматда:👉 https://youtu.be/M8I4bagpinc
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги: Диний таълим соҳасида ислоҳатлар
Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров
HD форматда:👉 https://youtu.be/M8I4bagpinc
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Янги_қонун #Муносабат
Янги қонунга муносабат:
Диний соҳадаги ислоҳатларни дунё ҳамжамияти муносиб эътироф этмоқда
Тошкент ислом институти Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Умиджон Ходжаев
HD форматда:👉 https://youtu.be/3D3HZsFSnG8

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти мудири - Абдулазиз Бобамирзаев
🔗t.iss.one/oliymahad- диний маърифий канал!

#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган айрим хабарлар хусусида
Шу кунларда баъзи сайтлар ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий вазифасига ким сайланиши ва номзодлар ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Ҳатто айрим ижтимоий тармоқ юритувчилари фалон уламо муфтий вазифасига тайинланди, деган мазмундаги асоссиз ахборотни ҳам тарқатиб, аҳолини ёлғон маълумотлар билан чалғитаётгани кузатилмоқда. Натижада, шундай гап-сўзларни тарқатиш орқали эл-юрт ҳурмат қиладиган ва эҳтиром кўрсатадиган уламоларнинг руҳиятига салбий таъсир ҳам ўтказилмоқда.
🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртимиз фуқароларини асл ҳолат ва мавжуд вазиятни билмай туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарларни тарқатишдан сақланишга чақиради. Шунингдек, ҳаммани ўзимга қаратаман ёки кузатувчиларим сони кўпаяди, дея арзон шуҳратга учиб, ёлғон ахборот тарқатиш эса журналистик этикасига ҳам, ижтимоий тармоқ юритиш одобига ҳам, динимиз таълимотига ҳам зид эканини маълум қилади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мазкур мавзу атрофида асоссиз баҳс-мунозарани ҳаётини халқимиз ва муқаддас динимиз хизматига бағишлаган марҳум муфтий Усмонхон Темирхон ўғли ҳазратларининг вафотидан кўп ўтмаган бир даврда кўпайтиришни диний, миллий ва оддий инсонийлик қадриятлари нуқтаи-назаридан одобсизлик сифатида баҳолайди ҳамда фуқароларимизни бундай ишлар қилмасликни сўрайди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси республика ҳудудида расмий фаолият олиб бораётган исломий диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи бўлиб, мусулмонларнинг эътиқодий бирлигини таъминлашга хизмат қилади. Шу мақсадда, фиқҳда Ҳанафий мазҳаби ва ақидада Имом Мотуридий таълимоти асосида мўмин-мусулмонлар учун барча шарт-шароитларни яратади. Шунингдек, Ислом маърифатини кенг ёйиш, масжид-мадрасалар таъсис этиш, диний адабиётлар нашр этиш, халқаро ташкилотлар ва таниқли уламолар билан ҳамкорликни амалга оширади.
❗️Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уставининг тегишли бандига асосан Диний идора раиси, муфтий Уламолар Кенгаши йиғилишида беш йил муддатга сайланади. Муфтий лавозимига сайланаётган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси, олий диний маълумотли, камида ўн йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида ишлаган, уламолар ҳамда халқ орасида обрў ва ишонч қозонган бўлиши лозим.
Айни кунларда муфтий лавозимига муносиб номзодларни атрофлича кўриб чиқиш, меҳнат фаолиятларини ўрганиш, билим салоҳиятларини мезонга солиш, иш тажрибаларини кузатиш ва халқ орасидаги обрў-эътиборларига баҳо бериш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур жараёнларнинг якуни тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий матбуотида эълон қилинади.
❗️Ўз навбатида айтиш керакки, бу масалада интернетдаги бетизгин эркинлик сабабли исломий меъёрларни эсдан чиқариш ҳам дуруст эмас. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)”, деб баён қилган (“Қоф” сураси, 18-оят).
Ушбу ояти каримадан бугун ёзганларимиз эртага ўзимизнинг фойдамиз ёки зараримизга ҳужжат бўлиши аён бўлмоқда. Ҳар бир сўзимизни ёзишга чоғланар эканмиз, онгимизда Аллоҳ таоло ва Унинг Расулининг бизни огоҳлантирган каломлари, Ислом дини кўрсатмалари пайдо бўлса, сўз айтиш масъулиятини янада теранроқ англаган бўлар эдик...
🤲 Ҳақ таоло барчамизни тўғри йўлда собитқадам қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Муносабат
ЭЗГУЛИК ВА БАХТГА ОШЁН ВАТАН
«Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» деган эзгу даъват, улуғ мақсадга йўғрилган шодиёналар барчамизнинг қалбимизга ғурур-ифтихор бағишламоқда.
Музаффар КОМИЛОВ,
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори
🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!

Хайрли ишнинг ғаразли талқини
Шу кунларда баъзи интернет тармоғида “Ўттиз минг ўзбекча-туркча Қуръони карим таржима китоби Ўзбекистонда тарқатилди” деган мазмундаги хабарлар кенг тарқатилмоқда. Айрим ижтимоий тармоқ юритувчилари хайрия тариқасида улашилаётган мазкур китоблар дўконларда сотувга чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги асоссиз ахборотларни ҳам ёйишга уринмоқдалар.
Таъкидлаш зарурки, марҳум муфтий Усмонхон Темирхон ўғли ҳазратлари томонидан нашр этилган “Тафсири Ирфон” китобининг мухтасар шаклда таълиф этилган – “Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси” китоби муаллифнинг саъйи-харакатлари билан Туркия Диёнат ишлари бошқармаси ҳомийлигида чоп этилган эди.
❗️Айни кунларда ушбу Қуръони карим китобининг илк нусхаларини диний идора тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртлари устоз-талабалари ва диний соҳа ходимларига хайрия сифатида улашиш бошланди. Бу тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ижтимоий тармоқларда маълумотлар эълон қилинди https://t.iss.one/muhaddisuz/5315, https://t.iss.one/oliymahad/13779, https://t.iss.one/oliymahad/13795.
Яқин кунларда масжидлар имом-хатиблари, имом ноиблари, отинойилар, шунингдек, Қуръони карим ўқишга иштиёқи бор, лекин имконияти йўқ фуқароларга ҳам ушбу Қуръони карим китобларидан бепул тарқатиш бошланади. Республикадаги барча масжидларда намозхонлар ушбу китобни мутлоаа қилиш имкониятига эга бўладилар.
Қайд этиш лозимки, Қуръони каримнинг ушбу нашри вақф мулки сифатида чоп этилган бўлиб, диний идора уни текинга тарқатиш учун нашр этди. Китобни сотиш мутлақо жоиз эмас. Шу сабабли диний идоранинг талаби билан ушбу китобнинг ички муқоваларида “Қуръон совға қиламан” ва “Сотиш мумкин эмас” деган қайдлар ёзилган.
❗️Шу нуқтаи-назардан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси келгусида, мазкур “Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси” китоби кенг тарқатила бошлагандан сўнг ким ушбу нашрни савдода кўрса 📞71-240-39-33 телефони орқали хабар беришларини ёки ЎМИнинг Интернетдаги “Muslim.uz” сайтидаги электрон манзилига маълумот юборишини илтимос қилади.
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарда яна бир нотўғри ёритилган жиҳат шуки, ушбу Қуръони карим таржимаси фақат ўзбек тилида бўлиб, оятларнинг турк тилидаги таржималари баён этилмаган.
Хўш, шундай экан, мазкур хабарни аниқлаштирмасдан туриб, ижтимоий тармоққа атайин қўйиб юборган кимса ёлғончи, мусулмон биродарига зиён-заҳмат етказган, уни обрўсизлантирган бўлиб қолмайдими?!
❗️Ҳар бир мўмин-мусулмон киши бундай ёлғон-яшиқларга, асоссиз гапларга учмаслиги даркор. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: « Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўрингиз, билмай бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлмангиз» (“Ҳужурот” сураси, 6-оят). Ҳадиси шарифларда эса: “Эшитган нарсасини гапиравериш кишининг ёлғончилигига кифоя қилади”(Имом Муслим ривояти), дейилган.
Муфассирлар ояти каримани шарҳлаб, келтирилган ҳар қандай хабарга ишонавермасликни, агар фосиқ киши бирор гап олиб келса, уни яхшилаб текшириб кўриш зарурлигини таъкидлашади.
❗️Хулоса ўрнида айтиш жоизки, ҳар бир мўмин-мусулмон киши бундай ёлғон-яшиқларга, ҳақиқатдан йироқ гапларга учмаслиги, фитналардан огоҳ бўлиши даркор. Шунингдек, тўғри ахборот олиш, уни тўғри етказа билиш бугунги кун кишисининг шиори бўлиши керак.
🤲 Аллоҳ таоло ҳаммамизга инсофи тавфиқ берсин.

Умра зиёрати бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг муносабати
Ижтимоий тармоқларда Умра зиёратини амалга оширмоқчи бўлган мусулмонлар 14 кун кутишига доир талаб бекор қилинди, деган мазмундаги хабар тарқатилди…
Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/25131
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram

Қўлга олинган “Жиҳодчилар”дан бири ноиб имом эдими?!
Вазиятни ойдинлаштириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси муносабат билдирди…
Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/25337

#Муносабат #Умра_2022
Умра-2022: Kun.uz мурожаатига Ўзбекистон мусулмонлари идораси муносабат билдирди
Саудиянинг “Abu Sarhad” ширкатини ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиши учун танлашда қуйидаги асослар, имкониятлар ва тажрибаларга таянилди:
Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/27287

“Фатҳ” жоме масжиди имом ноиби Солихон домла вазифасидан озод этилди
Солихон домланинг интернет тармоқларидаги кескин чиқишлари фуқаролар, айниқса, Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи ватандошларимизнинг эътирозларига сабаб бўлди… – ЎМИ Матбуот хизмати
Давоми... 👉 https://oliymahad.uz/27294