Олий Маъҳад | Расмий
14.5K subscribers
24.1K photos
3.49K videos
22 files
15.8K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
ТАЖВИД ИЛМИНИНГ АҲАМИЯТИ
#қироат

89-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Қуръони каримни Мадина босмасида кўрсатилган қоидаларига қараб ўқийман. Ундан бошқа
қироат қоидаларини билмайман. Шундай ўқишда давом этаверсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом. Тажвид илмини ўрганиш фарзи айндир. Аллоҳ таоло бундай буюради:

﴿وَرَتِّلِ الْقُرْآنَ تَرْتِيلًا﴾

Яъни, “...Қуръонни “тартил” билан (дона-дона қилиб) тиловат қилинг” (Муззаммил сураси, 4-оят).

Тажвид Қуръони каримнинг ҳар бир ҳарфини ўз ўрнидан чиқариш, чўзиш керак бўлган жойда ҳарфларни ўз миқдорида чўзишдир.

Имом Ғаззолий “Қуръон тиловатининг ҳаққи унда тил, ақл ва қалбнинг иштирок этишидир”, деганлар. Яъни, Қуръони каримни тажвид қоидаларига амал этиб, ихлос билан тиловат қилиш керак.

Тажвидни билмаган киши бирор ҳарф ёки ҳаракатни бошқасига алмаштириб ўқиб, сўз ва оят маъноларини ўзгартириб юбориши мумкин. Бу катта хато ҳисобланади. Намозда бўлса, намози бузилади. Шунинг учун тажвид илмини ўрганиш керак.

Ҳозирда тажвид илмини мустақил ўрганувчилар учун махсус қўлланмалар ва уларнинг оудио дарсликлари нашр этилган бўлиб, шулар асосида Қуръон ўқиш қоидаларини ўрганишингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
#Ижоза #Қироат #Қуръони_карим

Тошкент ислом институти талабаси Абдулҳай Охунжонов Қуръон қироати бўйича Жаҳонгир қори Неъматовдан ижоза олди

Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси 4-курс талабаси Абдулҳай Охунжонов Имом Ҳафснинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олди.

Ижозани Қуръон қироати бўйича ижоза соҳиби, кафедра мудири Жаҳонгир қори Неъматов берди.

🔗Олий Маъҳад канали 🔗Бухорий авлодлари канали

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Ижоза #Қироат #Қуръони_карим

Тошкент ислом институти талабаси Асадуллоҳ қори Нуриддинов Қуръон қироати бўйича Жаҳонгир қори Неъматовдан ижоза олди

Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Асадуллоҳ қори Нуриддинов Имом Ҳафснинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олди.

Ижозани Қуръон қироати бўйича ижоза соҳиби, кафедра мудири Жаҳонгир қори Неъматов берди.

🔗Олий Маъҳад канали 🔗Бухорий авлодлари канали

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Қироат #Қуръони_карим

Қироат илмининг босқичлари ва аҳамияти

Қуръони Каримни барча жиҳатлари билан тўлиқ ёд олиб боришга ҳам улгурган эдилар. Бунга, жумладан, Зайд ибн Собит, Убай ибн Каъб, Усмон, Али, Абу Дардо розияллоҳу анҳумни мисол қилиб келтиришимиз мумкин… – Махсус сиртқи 3-курс талабаси Ибрагимов Қодир

Батафсил: https://oliymahad.uz/23006

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Ижоза #Қироат #Қуръони_карим

Қуръон қироати бўйича ижоза олиш йўллари

Ижоза талабида бўлаганларни Қуръондан айрим қисмини шайхга ўқиб бермоғи, сўнгра шайх унга Қуръонни тўлиқ ўқиб берганини ваҳмга келтирадиган мубҳам ижоза бериши асло дуруст эмас… – 4-курс талабаси Муродов Жалолиддин

Батафсил: https://oliymahad.uz/23479

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#30_йиллик #Ал_Азҳар #Ижоза #Мустақиллик #Тақдирлаш #Қироат #Қуръони_карим

Ал-Азҳар жомеасида Олий маъҳаднинг 9 нафар қори устозлари 8 хил қироат бўйича ижоза олдилар

Тошкент ислом институти ташаббуси билан июл-август ойларида “Таҳфизул-Қуръон” кафедрасининг малакали устозларидан иборат жамоа “Ал-Азҳар” университетининг Искандария шаҳридаги "Маъҳад ал-қироат” институти Қуръон қироати ва тажвид илми шайхларидан таълим олиш ва малака ошириш учун илмий сафар қилдилар… – Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир қори Рўзиев

Батафсил: https://oliymahad.uz/24423

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Савол_жавоблар #Қироат #Қуръони_карим #Ҳақ_олиш

Эваз ҳисобига Қуръон ўқиш мумкинми?

Жавоб: Қуръон ўқигувчи тўрт ҳолатдан бирида бўлади: 1 – Қуръонни Аллоҳ таолога қурбат­яқинлик ҳосил қилиш учун ўқийди. Худди намоз, зикр ва тасбеҳлар каби. 2 – ўзгаларга таълим бериш, тажвидни ўргатиш, ёдлатиш ёки ваъз насиҳат қилиш мақсадида ўқийди…

Батафсил: https://oliymahad.uz/24496

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Рамазон #Қироат

▪️Рамазонда Қуръон қироати учун овоз парвариши

🚩Иқболжон Раҳматов,
"Махсус овоз тарбияси" вокал йўналиши мутахассиси

🔻Ўрганинг: https://youtu.be/W3cINvPLYJA

"Ummat ovozi" каналига обуна бўлинг!

Видеони қори, воиз, муаззин ва толиби илмларга тарқатинг!

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Рамазон #Қироат

▪️Қироатда тананинг тўғри ҳолати. Соф овоз сири ва аҳамияти

🚩Иқболжон Раҳматов,
"Махсус овоз тарбияси" вокал йўналиши мутахассиси

🔻Ўрганинг: https://youtu.be/YbwGe1T55YM

"Ummat ovozi" каналига обуна бўлинг!
👉 t.iss.one/ummat_ovozi_oficial

Видеони қори, воиз, муаззин ва толиби илмларга тарқатинг!

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ижоза #Қироат #Қуръони_карим

▪️Тошкент ислом институти талабалари Қуръон қироатида икки тариқа бўйича Жаҳонгир қори Неъматовдан ижоза олдилар

▫️Тошкент ислом институти 4-курс талабалари Асадуллоҳ қори Аминжонов, Олимжон қори Абдуллаев ва Алишер қори Муҳиддинов Имом Ҳафснинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли ҳамда Имом Шўъбанинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олдилар.

▫️Қорилар Қуръони каримни юқоридаги икки тариқага кўра қироат қилиб, Жаҳонгир қори Неъматов ҳузурида хатм қилди.

▫️Ижозани Қуръон қироати бўйича ижоза соҳиби, кафедра мудири Жаҳонгир қори Неъматов берди.

▫️Ижоза – Қуръони каримни ривоят қилиш учун устоз томонидан берилган оғзаки ёки ёзма изн, рухсатдир. Қориларнинг наздида ижоза деб ижоза берувчи муқрийдан ижоза олувчи қорига Қуръон ўқиш ва ўқитиш учун бериладиган шаҳодатномага айтилади.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Қуръони_карим #Ижоза #Қироат

▪️ Жаҳонгир қори Неъматов Қуръон қироатидан Тошкент ислом институти ходимига ижоза берди

▫️ Тошкент ислом институти Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими услубчиси Сирожиддин Шодмонов Имом Ҳафснинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли ҳамда Имом Шўъбанинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан Қуръон қироати бўйича ижоза соҳиби, Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматовдан ижоза олди…- ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/35517

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Мақолалар #Қироат

▪️ Қироат илмига тегишли истилоҳлар

▫️ Закарийё Ансорий раҳимаҳуллоҳ: «Қироат – бу Қуръоннинг ҳар бир бўғинини устозлар ўргатгани каби ўқишдир», дейди…-“Имом Бухорий” номидаги Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Мухторов Мавлонбек

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/37805

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Ижоза #Қироат #Қуръони_карим #Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси

▪️Жаҳонгир қори Неъматов "Қуръон курси" ўқитувчисига ижоза берди

▫️Тошкент ислом институти қошидаги "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курси устози Раҳмонжон қори Маҳкамов Имом Ҳафснинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли ҳамда Имом Шўъбанинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олди.

▫️Раҳмонжон қори Қуръони каримни юқоридаги икки тариқага кўра қироат қилиб, Жаҳонгир қори Неъматов ҳузурида хатм қилди.