Олий Маъҳад | Расмий
14.4K subscribers
24K photos
3.46K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
​​#Таълим #Видеоселектр #Шавкат_Мирзиёев

"Талаба учун мен нима бера оламан, деган саволга жавоби бўлмаган ректорнинг келажаги йўқ"

Президент раислигида олий таълимга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтди.

Унда Шавкат Мирзиёев ректорлар ҳақида шундай деди:

"Агар олийгоҳда билимли ректор бўлса, бу халқимизнинг бахти. Бу баландпарвоз гап эмас. Ректорнинг дунёқараши вилоят, шаҳар ҳокиминикидан баланд бўлиши керак. Мен ректорни энг катта ислоҳотчи, фидойи, деб биламан. Агар у ёшларни билимли қилиб тарбиялай олса, бизга бошқа ҳеч нарса керак эмас. Лекин ҳамма ректорлар шундайми? Сифат билан шуғулланмаган, “талаба учун мен нима бера оламан” деган саволга жавоби бўлмаган ректорнинг келажаги йўқ".

Шунингдек, Президент:

"Олий таълим муассасалари мустақиллиги кучайтирилади. Уларга академик ва ташкилий-бошқарув бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилади. Ўқув режа ва адабиётлари, фан дастурларини жорий этиш, профессор-ўқитувчилар ўқув юкламасини, йўналишидан келиб чиқиб, таълим шаклларини (кундузги, кечки, сиртқи, масофавий) белгилашни олийгоҳ бошқарув кенгашининг ўзи ҳал қилади", деди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
​​#Таълим #Видеоселектр #Шавкат_Мирзиёев #Қабул_2021

Қабул комиссияси 20 июндан ўз ишини онлайн шаклда бошлайди

Бу ҳақда Президент раҳбарлигидаги видеоселекторда маълум қилинди.

Бу йил олийгоҳларга қабул квотаси ўтган йилга нисбатан 13 фоизга оширилиб, 181 минг нафарга етказилди.

Қабул жараёнларида 1,5 миллиондан зиёд ёшлар олийгоҳларга кириш учун ҳужжат топшириши кутилмоқда.

20 июндан бошлаб аҳолидан ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланади.

Шавкат Мирзиёев Бош вазирга икки ҳафта муддатда қўшимча давлат гранти асосидаги (имтиёзли) қабул параметрларини тасдиқлаш бўйича кўрсатма берди.

Бу йил илк маротаба 9 та нодавлат олийгоҳларда 22 та йўналишда талабаларни ўқитиш учун 500 та давлат гранти ажратилади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!