Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
24.1K photos
3.48K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Викторина #Араб_тили

▫️Тошкент ислом институтида “Январь – Араб тили ва Балоғат” фанлари ойлиги муносабати билан Тиллар кафедраси томонидан Араб тили ва балоғат илмини ўрганамиз” номли викторина институт телеграм канали фойдаланувчилари учун эълон қилинган эди.

▫️Викторинада қуйидаги натижалар қайд этилди:

🏅 Абдуғаффорова Гули;
🏅 Собирова Нодира;
🏅 Хаджиев Азизбек.

🔗
t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Силсилавий_дарс #Араб_тили

▪️Араб тили: 35-дарс | Таъкид | 35-дарс | Енгил ва осон наҳв

▫️Ибодуллоҳ домла Аҳроров, Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси Араб тили фани катта ўқитувчиси

HD: 👉 https://youtu.be/Q5ntPsBXjqM

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Силсилавий_дарс #Араб_тили

▪️Араб тили: 36-дарс | Изоҳловчи | 35-дарс | Енгил ва осон наҳв

▫️Ибодуллоҳ домла Аҳроров, Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси Араб тили фани катта ўқитувчиси

HD: 👉 https://youtu.be/tuvDmJNWGVw

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Араб_тили

▪️ Араб тилининг ўзига хослиги

▫️ Араб тили сомий тиллар оиласига мансуб бўлиб, унинг адабий тил нормаси жоҳилият даврида шаклланган. Унинг тараққиёти уч босқичга бўлиниб ўрганилади: қадимги, классик ва ҳозирги замонавий араб тили.

Классик араб тили ислом байроғи остида Яқин ва Ўрта Шарққа, Марказий Осиё ва Африканинг кўп қисмига тарқалди. Бунда албатта, саҳобаларнинг ўрни беқиёс ҳисобланади. Кейинчалик, у Ўрта Осиёда узоқ вақтларгача халқаро ва билим тили бўлиб келди. Бу тилда давлат дастурлари олиб борилади ва ҳикматларга тўла асарлар ёзилади. Шулардан Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Наср Фаробий, Муҳаммад Хоразмий ва Маҳмуд Замахшарий каби ўзларининг чуқур илмий мулоҳазалари билан дунё фанининг равнақига сезиларли таъсир кўрсатган фан даҳолари, буюк ватандошларимиз ҳам…

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/43152

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Ижоза #Араб_тили

Илк бор талаба қизлар “Шарҳи Мулла”дан ижоза олдилар

• Ибн Ҳожибнинг Кофия китоби матнига ёзилган шарҳлардан бири, Абдураҳмон Жомийнинг “Фавоиди зиёийя” асари, яъни “Шарҳи Мулла”ни Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов устозлигида 3-курс талаба қизлари 2 йил мобайнида ўқиб хатм қилдилар.

“Декабрь – Араб тили ва балоғат фанлари ойлиги” муносабати билан “Шарҳи Мулла” хатмига бағишланган тадбир ўтказилди.

•Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, ТИИ ректори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Уйғун Ғафуров, проректорлар Соатмурод Примов, Жаҳонгир Рўзиев, Тоҳир Эвадуллаев, ўқитувчилар ва талабалар қатнашди.

•Талаба О.Оҳунжонова китоб матнидан ўқиди, У.Ҳасанов таржима ва шарҳ қилди.

М.Муҳаммадсиддиқов ва У.Ғафуров китобни тўлиқ ўқиб тугатган 16 нафар талабага ижоза шаҳодатномалари ва эсдалик совғаларини топширди.

Давоми...🔻 https://oliymahad.uz/43508

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Араб_тили

Араб тилига оид давра суҳбати ташкил қилинди

• Тошкент ислом институтида “Декабрь – Араб тили ва Балоғат фанлари ойлиги” муносабат билан “Тиллар” кафедраси томонидан Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори Доктор Убайд Муҳаммад Абдулҳалим иштирокида талаба қизлар учун Араб тилини ўргатишдаги замонавий услублар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

• Тадбирда Доктор Убайд араб тилини ўргатишдаги замонавий ва самарали услублар ҳақида сўзлади.

• Валиева Саодат, Маҳкамова Озода каби профессор-ўқитувчилар иштирок этган тадбир якунида кафедра ўқитувчиси Аҳмедов Самариддин талабаларга манфаатли илмий маълумотларни тақдим қилган маърузачи Убайд Муҳаммадга миннатдорчилик изҳор қилиб, институт ташаккурномасини топширди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Араб_тили

Араб тили мусобақаси ўтказилади

• Тошкент ислом институтида “Декабрь – Араб тили ва балоғат” фанлари ойлиги ҳамда "18 декабрь – Халқаро араб тили куни" муносабати билан “Тиллар” кафедраси томонидан Араб тили – Қуръони карим тили шиори остида кундузги таълим талабалари ўртасида анъанавий мусобақа ўтказилади.

• Тадбир доирасида хаттотлик, араб тили ва балоғат фанига оид китоблар ҳамда араб диёрлари миллий таомлари кўргазмаси ҳам ташкил этилган.

• 6 шартдан иборат мусобақа ҳар йилгидек қизғин илмий баҳсларга бой бўлиши кутилмоқда.

• Ғолибларга қимматбаҳо совғалар тақдим қилинади, шунингдек, "Йил китобхони" ноутбукка ва Кофия матнини ёд олган билимдон талаба смартфонга эга бўлади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram