#Ректор #Тадбирлар #Ватанпарварлик #Маъруза
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори иштирокида Ички ишлар вазирлиги Академиясида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда эл-юрт равнақи, халқ фаровонлиги учун хизмат қилишнинг аҳамияти ҳақида сўз борди.
ТИИ ректори Уйғун Ғафуров ички ишлар органлари сафида хизмат қилиш, ушбу касб йўлида билим олиш шарафли вазифалардан бири эканлигини таъкидлади.
– Мўътабар диёримизда униб-ўсган ҳар бир киши учун она Ватанимизнинг қадру қимматини улуғлаш муқаддас амал бўлмоғи керак, – деди исломшунос олим.
– Юрт тақдирига бефарқлик билан қарашни динимиз ҳам оқламайди. Таълим-тарбияни тўғри йўлга қўймоқчи бўлсак, аввало, фарзандларимизни болаликдан мард ва фидоий этиб камол топтиришимиз лозим.
Интернет тармоғи орқали тарғиб қилинаётган мафкуравий ёт ғоялар, дин ниқоби остидаги ғайриисломий ақидалар ёшларни тўғри йўлдан адаштирмаслиги борасида тавсиялар берилди.
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

#Рамазон_2021 #Рўза #Соғлиқ #Тана
Рўзанинг танамизга таъсирини биласизми?
Рўза пайтида организмингиз қувват учун биринчи жигарда йиғилган шакарни ишлатади…
Батафсил: https://oliymahad.uz/22523
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram

#Рамазон_барокати #Рамазон_2021 #Рўза
- Рамазонда нарх-наво нега қиммат? -
Тиллар кафедраси катта ўқитувчиси Муҳаммадрасул домла Тошпўлатов
Тошкент ислом институти устоз ва талабалари иштирокида “Рамазон барокати” туркум видео дастурлари
👉 https://youtu.be/gMGCHR6p2Qs
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
- Рамазонда нарх-наво нега қиммат? -
Тиллар кафедраси катта ўқитувчиси Муҳаммадрасул домла Тошпўлатов
Тошкент ислом институти устоз ва талабалари иштирокида “Рамазон барокати” туркум видео дастурлари
👉 https://youtu.be/gMGCHR6p2Qs
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
YouTube
Ramazonda narx-navo nega qimmat?
Muhammadrasul Toshpo'latov, Toshkent islom instituti o'qituvchisi
#Амалий_тажвид #Дарс #Онлайн
Онлайн-тажвид дарсларининг амалий машғулоти | 13-дарс
Тошкент Ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Аҳмадхон қори Рашидов онлайн-тажвид дарсларининг амалий қисмини ўтди.
Батафсил: https://oliymahad.uz/22517
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
Онлайн-тажвид дарсларининг амалий машғулоти | 13-дарс
Тошкент Ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Аҳмадхон қори Рашидов онлайн-тажвид дарсларининг амалий қисмини ўтди.
Батафсил: https://oliymahad.uz/22517
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Аллоҳ_таоло #Ақида #Жиҳат #Макон
Аллоҳни осмонда десак нима бўлади? | 3-мақола
“Агар сизлар айтгандек аршга ўрнашмаган бўлса, балки эгаллаган, ғолиб Зот дейдиган бўлсак, Аллоҳ Таоло фақат аршга эмас, балки барча оламлар устидан ғолибку, нимага айнан арш келтирилди. Айнан аршни зикр қилиниши аршдан ўрин олишни билдирмайдими”? – Таҳфизул Қуръон кафедраси 4-босқич талабаси Қамбаров Иқболжон
Батафсил: https://oliymahad.uz/22526

#Суғурта #Шаръий_ҳукм
Исломда суғурта ва суғурталаш жоизми?
Иқтисодчи олимлар ва дин уламоларининг қарама-қарши фикрлари асосини аниқлаштирсак, масала равшанлашади, чунки дин қиморни ва бунга оид фикрларни ҳам таъқиқлайди… – 4-курс талабаси Иззатуллаев Файзуллоҳ
Батафсил: https://oliymahad.uz/22528

#Видеолар #Оятлар #Рамазон_2021 #Рамазон_барокати #Тиловат #Қориялар
Тиловат
Муфаззала Сайдалиева, Тошкент ислом институти талабаси
Ҳашр сураси
👉 https://youtu.be/Om246LePBW0
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Тиловат
Муфаззала Сайдалиева, Тошкент ислом институти талабаси
Ҳашр сураси
👉 https://youtu.be/Om246LePBW0
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
YouTube
Qoriya talabadan go'zal qiroat | Hashr surasi
Mufazzala Saydalieva, Toshkent islom instituti talabasi
#Рамазон_2021 #Имом_Бухорий #Шавкат_Мирзиёев #Самарқанд
2021 йил муборак Рамазон кунларида ушбу Имом Бухорий зиёратгоҳининг қурилиши бошланди
Шавкат Мирзиёев мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни муборак Рамазон ойи билан муборакбод этди.
– Рамазон ойи – эзгу ниятлар ижобат бўладиган муқаддас ой. Бу қурилишни шу ойда бошлаётганимиз ҳам хайрли, хосиятли бўлади, қалбимизга таскин беради. Бу соҳада қилаётган ишларимиздан мақсад – исломга эътиқодимизни, аллома боболаримизга ҳурматимизни илм билан билдириш. Аждодларимизга муносиб бўлиш биз учун жуда катта бурч, – деди Шавкат Мирзиёев.
Ўтган йили пандемия туфайли Рамазон ойида диний амалларни уйда бажаришга тўғри келгани ёдга олинди.
Бу йил эса масжидларимиз очиқ, мўмин-мусулмонлар карантин қоидаларига қатъий амал қилиб, ибодатларини адо этмоқда.
Мажмуада катта масжид қурилиб, кўп сонли зиёратчиларга замонавий қулайликлар яратиш учун 7 та меҳмонхона, 3 та автотурургоҳ ва автобекат, супермаркет, бозорча барпо этилади.

#Рамазон_2021 #Имом_Бухорий #Шавкат_Мирзиёев #Самарқанд #Иқтибос
"Тўрт йиллик изланиш, янгиланиш ва синовлардан ўтиб, катта тажриба орттирдик. Халқимизни ҳаётдан рози қилишга қаратилган ишларимиз бундан кейин ҳам изчил давом эттирилади.
Рамазон ойининг олижаноб ғоялари, муқаддас амаллари ҳам ана шундай эзгу мақсадларимизни рўёбга чиқаришда мустаҳкам замин бўлади".
- Шавкат Мирзиёев -
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
"Тўрт йиллик изланиш, янгиланиш ва синовлардан ўтиб, катта тажриба орттирдик. Халқимизни ҳаётдан рози қилишга қаратилган ишларимиз бундан кейин ҳам изчил давом эттирилади.
Рамазон ойининг олижаноб ғоялари, муқаддас амаллари ҳам ана шундай эзгу мақсадларимизни рўёбга чиқаришда мустаҳкам замин бўлади".
- Шавкат Мирзиёев -
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Оятлар #Рамазон_2021 #Рамазон_барокати #Тиловат
Энг чиройли исмлар эгаси бўлган Зот! | Азизхўжа домла Иноятов
✅Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉Линкни босиб "Жўйбори калон" аёл-қизлар мадрасаси каналига обуна бўлинг!👈
Манба: @juyborikalon🖇🕊

#Рамазон_2021 #Шавкат_Мирзиёев #Иқтибос
«Рамазон ойи – эзгу ниятлар ижобат бўладиган муқаддас ой. Бу қурилишни шу ойда бошлаётганимиз ҳам хайрли, хосиятли бўлади, қалбимизга таскин беради. Бу соҳада қилаётган ишларимиздан мақсад – исломга эътиқодимизни, аллома боболаримизга ҳурматимизни илм билан билдириш. Аждодларимизга муносиб бўлиш биз учун жуда катта бурч.
Ўтган йили пандемия туфайли Рамазон ойида диний амалларни уйда бажаришга тўғри келгани ёдга олинган. Бу йил эса масжидлар очиқ, мўмин-мусулмонлар карантин қоидаларига қатъий амал қилиб, ибодатларини адо этмоқда.
«Муқаддас динимиз бизни инсонпарварликни, тинчлик ва осойишталикни қадрлаб яшашга, меҳр-оқибатли бўлишга даъват этади. Мана шундай тушунча ва қараш билан ҳар бир оила ва маҳаллада, бутун жамиятимизда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга эриша оламиз. Такрор айтаман, тинчлик ва соғлиқ бўлса, қолган ҳамма нарса бўлади».
– Шавкат Мирзиёев –
Самарқанд, 15.04.2021
🔗t.iss.one/oliymahad - диний-маърифий канал!

#Исломий_ҳаёт
Рамазонда савобга эришинг:
⛔:
1. Рўза тутаётганда еманг ҳам, ичманг ҳам.
2. Назарингизни сақланг.
3. Урушманг, жанжаллашманг, гуноҳларни тарк қилинг.
4. Сўкманг, ёлғон гапирманг, ғийбат қилманг.
5. Чекманг, савоб учун тўхтатинг.
6. Фойдасиз ишлар билан шуғулланманг.
7. Мусиқа тингламанг.
☑️:
1. 5 вақт намозни ўз вақтида ўқинг.
2. Исломий илмингизни оширинг.
3. Қуръонни ўқинг ва ўрганинг.
4. Кўп зикр қилинг.
5. Кўп дуо қилинг.
6. Ҳайр, эҳсон қилинг. Муҳтожларга ёрдам беринг.
✅@Oliymahad

#Тақвим #Рамазон_2021 #Ифторлик
3 рамазон | 15 апрел кунги ифторлик - Тошкент вақти билан:
1️⃣9️⃣➗0️⃣5️⃣
Ифторлик дуоси
اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, ма қоддамту вама аххорту.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил!

#Рўза #Рамазон_2021 #Савол_жавоблар
Рўзани бузувчи омиллар
❓Cавол: Қандай нарсалар рўзани бузади? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.
💬 Жавоб:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
🔹Рўзадор қасддан овқат еса, сув ичса, дори ичса ёки жинсий алоқа қилса рўза бузилади. Бу ҳолатларда ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади.
🔹Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларда каффорат йўқ.
🔹Қуйидаги ҳолларда рўзадор одамнинг рўзаси бузилади ва қазосини тутиб бериши вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди:
- Тонг отмаган деб ўйлаб, саҳарлик қилса ёки кун ботди деб ўйлаб оғзини очиб юборса-ю сўнг тонг отиб қолгани ёки кун ботмагани билинса;
- аёлини ўпиши, ушлаши орқали жунуб бўлиб қолса;
- ҳўқна (клизма) қилдирса;
- бурнига дори томизса.
🔹Беихтиёр қайт қилса рўза бузилмайди. Лекин қасддан, зўрлаб, оғзи тўлиб қайт қилса, рўзаси бузилади, кейин қазосини тутиши вожиб бўлади.
🔹Қуйидаги ҳолатларда рўза бузилмайди:
- Рўзадор эсида йўқ ҳолатда еса, ичса, жинсий алоқа қилса;
- Уйқусида ёки аёлига қараб жунуб бўлиб қолса;
- Қон олдирса;
- Сурма қўйса;
- Аёлини ўпса-ю, жунуб бўлмаса.
Лекин рўзадор одам иложи борича ўзини бундай ҳолатдан узоқ қилмоғи лозимдир.
🔹Рўзадор учун қуйидаги ишлар макруҳдир:
- Ўз нафсига ишонмаган кишининг ўз аёлини ўпиши. Агар нафсини жиловлай олса зарари йўқ;
- Бирор нарсани татиб кўриш ва мисвоқдан бошқа нарса билан тишни тозалаш;
- Эмизикли рўзадор аёл ўз боласига заруратсиз таом чайнаб бериши. Бунда агар чайнамасликни имкони бўлса, чайнамаслик маъқул. Аммо имкони бўлмаса чайнаб беришнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати

#Тақвим #Рамазон_2021 #Саҳарлик
4 рамазон | 16 апрель, жума кунги саҳарлик - Тошкент вақти билан:
0⃣4⃣➗2⃣0⃣
Саҳарлик дуоси
نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ
Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар.
Маъноси: Аллоҳ учун Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни холис ният қилдим, Аллоҳ буюкдир.