#Шавкат_Мирзиёев #Хориий_тил
Шавкат Мирзиёев: Ҳафтанинг бир куни хорижий тилларни ўрганиш куни этиб белгиланади
Бугун бўлиб ўтган йиғилишда нодавлат таълим ташкилотлари ва хусусий мактаблар фаолиятини рағбатлантириш бўйича вазифалар белгиланди.
Шунингдек, ижарада турган ўқув марказлари ижара тўлови харажатларининг 50 фоизгача қисмига субсидия ажратилади ҳамда давлат мулки объектларида фаолият юритувчи ташкилотлар ижара тўловидан озод этилади.
Видеоселекторда ҳар бир вазирлик, идора, давлат компаниялари ва йирик хусусий корхоналарда ҳафтанинг бир куни хорижий тилларни ўзлаштириш ва ўрганиш куни этиб белгиланиши маълум қилинди.
Давлат идораларида чет тилини чуқур эгаллаган ходимларнинг иш ҳақига 20 фоизгача қўшимча устама белгилаш тартиби жорий этилади.
Йил якунига қадар хусусий сектор билан ҳамкорликда тилни ўргатувчи интерактив материаллар интернет платформаси ва мобиль иловалари яратилиб, мактаб ва боғчаларда оммабоп видеодарслардан кенг фойдаланиш йўлга қўйилади.
🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!