Олий Маъҳад | Расмий
14.5K subscribers
24.1K photos
3.49K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#БИЛИМДОН - 7

Саволлар

1. Aгар банда бир яхшиликни қасд қилса ва унга амал ҳам қилса, Aллоҳ таоло унга қанчадан қанчагача яхшилик қилиб ёзади?

2. Бир фарақ нима?

3. Риёнинг луғавий ва шариатдаги истилоҳий маъносини айтиб беринг.

4. Саҳл иб Ҳунайф розияллоҳу анҳу Расулуллоҳдан нечта ҳадис ривоят қилганлар?

5. Рўза тутиш ҳаром бўлган кунлар қайси кунлардир?




📬 Жавобларингизни @bilimdonloyihasi га юборинг.

☝️ Жавобларни юборишда барчасини бир хабарда юборишни унутманг. Бўлиб-бўлиб жўнатилган жавоблар қабул қилинмайди.

⚠️ Жавоблар 20:50 гача қабул қилинади.

📲 @oliymahad
#БИЛИМДОН - 7

Жавоблар

1. 10 тадан 700 яхшиликкача ёзади.

2. Мадинаи мунаввара ўлчови билан 16 қадоққа тенг оғирлик ўлчови.

3. Риё луғатда: кўриш;
Шариатда: Aллоҳ учун эмас, хўжакўрсинга амал қилиш деганидир.

4. Ҳаммаси бўлиб 40 та ҳадис ривоят қилганлар.

5. Рўза тутиш ҳаром бўлган аниқ кунлар 5 кундир: 2 ийд (ҳайит) кунлари ва Қурбон ҳайитидан кейинги 3 кун (ташриқ кунлари)
.

Булардан ташқари баъзида учраб турадиган қуйидаги ҳолатларда ҳам рўза тутиш ҳаромдир:
- Шак куни, яъни Рамазон киришидан олдинги кунда рўза тутиш.
- Рўза тутса ҳалок бўлишини билатуриб рўза тутган одамнинг рўзаси.
- Аёлларнинг ҳайз ва нифос кўрган кунлари. Бу кунларда рўза тутиш мумкин эмас.

Барча иштирок этган азизларимизни Аллоҳ илмларини зиёда қилсин!🤲

🛍 Ғолибларимиз:
🥇 Ҳайдарова Ҳабиба
🥈 Комила Жўраева
🥉 Ўктамова Бахтиёрхон

Аллоҳ барчаларига муборак қилсин.

📌 Иншааллоҳ, кейинги пайшанба 31-декабр кунги 4 та саволлар "Ҳадис ва ҳаёт" китоби, 3-жузининг 73-саҳифадан бошлаб 165- саҳифагача тузилади.

📲 @oliymahad
#БИЛИМДОН - 8

Саволлар

1. Аллоҳнинг ҳузуридаги олий мақомдаги зотлар нима деб номланади?

2. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Илм учтадир. Улардан бошқаси зиёда фазилатдир", деб нималарни санаб ўтганлар?

3. Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳунинг асл исмлари нима бўлган?

4. Али розияллоҳу анҳу қиличарининг қинига солиб эҳтиётлаб юрадиган саҳифалари бўлган. Ўша саифада нималар ёзилган эди?

5. "Таъаввуз" деганда Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм, "басмала" деганда эса Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм калималари назарда тутилади. "Ҳавқала" деганда қайси калима тушунилади?



📬 Жавобларингизни @bilimdonloyihasi га юборинг.

☝️ Жавобларни юборишда барчасини бир хабарда юборишни унутманг. Бўлиб-бўлиб жўнатилган жавоблар қабул қилинмайди.

⚠️ Жавоблар 20:50 гача қабул қилинади.

"
БИЛИМДОН" лойиҳаси бош ҳомийси 🌙 @bushro маърифат маскани.

📲 @oliymahad
#БИЛИМДОН - 8

Жавоблар

1. "Малауъил аъло" деб номланади.

2. 1) Муҳкам оят; 2) Қоим суннат; 3) Одил фаризат.

3. Судай ибн Ажлон розияллоҳу анҳу бўлган.

4. Хун тўлаш, асирни озод қилиш ва мусулмон кофир учун ўлдирилмаслиги бор.

5. "Ҳавқала" деганда Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ калимаси назарда тутилади.

Барча иштирок этган азизларимизни Аллоҳ илмларини зиёда қилсин!🤲

🛍 Ғолибларимиз:
🥇 Муҳаммаджонова Наима
🥈 Қобулов Ҳикматуллоҳ
🥉 Ҳусанова М

Аллоҳ барчаларига муборак қилсин.

"
БИЛИМДОН" лойиҳаси бош ҳомийси 🌙 @bushro маърифат маскани.

📌 Иншааллоҳ, кейинги пайшанба 7-январ кунги 4 та саволлар "Ҳадис ва ҳаёт" китоби, 3-жузининг 166-саҳифадан бошлаб сўнгги саҳифагача тузилади.

📲 @oliymahad
#БИЛИМДОН - 9

Саволлар

1. Қайси саҳобий ҳузурига илм олгани келган шогирдларини "Марҳабо, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятлари", деб кутиб оларди?

2. "Ким илмни уламолар билан можаро қилиш учун, эсипастларга ғолиб келиш учун ёки ..... , Aллоҳ уни дўзахга киритади".
Ҳадисдаги нуқталар ўрнини
тўлдиринг.

3. "Қаравийюн", "Зайтуна", "ал-Aзҳар" бу олийгоҳлар қайси шаҳарларда жойлашган?

4. "Сифр" нима дегани?

5. Яъқуб алайҳиссалом Мисрга келиб, у ерда яшай бошлаганларида неча ёшда бўлганлар?



📬 Жавобларингизни @bilimdonloyihasi га юборинг.

☝️ Жавобларни юборишда барчасини бир хабарда юборишни унутманг. Бўлиб-бўлиб жўнатилган жавоблар қабул қилинмайди.

⚠️ Жавоблар 20:50 гача қабул қилинади.

"
БИЛИМДОН" лойиҳаси бош ҳомийси 🌙 @bushro маърифат маскани.

📲 @oliymahad
#БИЛИМДОН - 9

Жавоблар

1. Aбу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳу.

2. ... у билан одамларни ўзига қаратиш учун ўрганса, Aллоҳ уни дўзахга киритади.

3. Қаравийюн - Мағрибнинг Фас шаҳрида,
Зайтуна - Тунисда,
Aл-Aзҳар эса Қоҳира шаҳрида жойлашган.


4. Сифр - "нол", "ҳеч нарса" деганидир.

5. 130 ёшда.

Барча иштирок этган азизларимизни Аллоҳ илмларини зиёда қилсин!🤲

🛍 Ғолибларимиз:
🥇 AбдурРошид Зоҳидов
🥈 Қобулов Ҳикматуллоҳ
🥉 Ўктамова Бахтиёрхон

Аллоҳ барчаларига муборак қилсин.

"
БИЛИМДОН" лойиҳаси бош ҳомийси 🌙 @bushro маърифат маскани.

📌 Иншааллоҳ, кейинги пайшанба 14-январ кунги 4 та саволлар "Ҳадис ва ҳаёт" китоби, 4-жузининг 1-саҳифасидан бошлаб 116-саҳифагача тузилади.

📲 @oliymahad
#БИЛИМДОН - 10

Саволлар

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси амалларни муробитликка тенглаштирганлар?

2. Намоз ... . Садақа ... . Сабр ... . Нуқталар ўрнини ҳадиси шарифда келгандек тўлдиринг.

3. Қулла нима?

4. Бисмиллаҳ айтиб сўйилган жонлиқлар суяклари кимларнинг таоми? Тезакларчи?

5. Агар таомга пашша тушиб қолса нима қилиш керак ва нима учун?



📬 Жавобларингизни @bilimdonloyihasi га юборинг.

☝️ Жавобларни юборишда барчасини бир хабарда юборишни унутманг. Бўлиб-бўлиб жўнатилган жавоблар қабул қилинмайди.

⚠️ Жавоблар 20:50 гача қабул қилинади.

"
БИЛИМДОН" лойиҳаси бош ҳомийси 🌙 @bushro маърифат маскани.

📲 @oliymahad
#БИЛИМДОН - 10

Жавоблар

1. Қийинчиликларга қарамай, таҳоратни талаб қилиш, масжидларга қадамни кўпайтириш ва намоздан сўнг намозни интизор бўлиб кутиш. Ана ўша сиз учун муробитликдир.

2. Намоз нурдир. Садақа бурҳондир. Сабр зиёдир.

3. Қулла катта сув меши бўлиб, унинг биттасига ўша даврнинг ўлчови билан бағдодий ҳажмда 250 ратл сув сиққан. Бир бағдодий ратл 408 граммга тенг бўлиб, икки қулла сув 204 литрни ташкил қилади.


4. Бисмиллаҳ айтиб сўйилган жонлиқлар суяклари жинларга, тезак эса уларнинг ҳайвонларига таомдир.

5. Набий алайҳиссалом идишга пашша тушиб қолганда пашшанинг ҳаммасини ботириб сўнг ташлаб юборишга буюрганлар. Сабаби, қанотларининг бирида шифо, бошқасида дард борлиги эканлигини айтганлар.

Барча иштирок этган азизларимизни Аллоҳ илмларини зиёда қилсин!🤲

🛍 Ғолибларимиз:
🥇 Мирзаева Муаттарой
🥈 Малика Носирова
🥉 Ш. Азизова

Аллоҳ барчаларига муборак қилсин.

"
БИЛИМДОН" лойиҳаси бош ҳомийси 🌙 @bushro маърифат маскани.

📌 Иншааллоҳ, 21-январ кунги 4 та саволлар "Ҳадис ва ҳаёт" китоби, 4-жузининг 116-саҳифасидан бошлаб 235-саҳифагача тузилади.

📲 @oliymahad
#БИЛИМДОН - 11

Саволлар

1. Ҳадас нима ва унинг турларини айтиб беринг.

2. Оиша онамиз ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ алайҳиссалом 10 нарсани фитратдан эканини марҳамат қилганлар. Қайси ровий ўнинчисини унутиб қўяди ва мана шу бўлса керак деб нимани айтади?

3. Мусайламатул Каззобни икки киши бир вақтда ўлдиради. Улар кимлар?

4. Исломнинг аввалида намоз неча вақт, жунубликдан ғусл қилиш неча марта ва кийимдаги пешобни ювиш неча мартадан бўлган?

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сирлари соҳиби ким бўлган?



📬 Жавобларингизни @bilimdonloyihasi га юборинг.

☝️ Жавобларни юборишда барчасини бир хабарда юборишни унутманг. Бўлиб-бўлиб жўнатилган жавоблар қабул қилинмайди.

⚠️ Жавоблар 20:50 гача қабул қилинади.

"
БИЛИМДОН" лойиҳаси бош ҳомийси 🌙 @bushro маърифат маскани.

📲 @oliymahad
#БИЛИМДОН - 11

Жавоблар

1. Ҳадас бетаҳоратлик дегани. У икки хил бўлади:
Кичик бетаҳоратлик - намозга қилинган таҳоратни синдирадиган нарсалар.
Катта бетаҳоратлик - ғуслни вожиб қиладиган нарсалар.

2. Мисъаб розияллоҳу анҳу унутиб қўйиб, оғизни чайиш бўлса керак деб айтадилар.

3. Абдуллоҳ ибн Зайд ва Ваҳший исмли саҳобалар бири қилич, бири найза билан ҳужум қилиб, Мусайламатул Каззобни қатл этадилар.

4. Намоз 50 вақт, жунубликдан ғусл қилиш 7 марта, кийимдаги пешобни ювиш 7 марта бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам токи, намоз 5 вақт, жунубликдан ғусл қилиш бир марта ва кийимдаги пешобни ювиш бир марта бўлгунича Аллоҳдан сўрайверадилар.

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сирлари соҳиби Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу
анҳу бўлган.

Барча иштирок этган азизларимизни Аллоҳ илмларини зиёда қилсин!🤲

🛍 Ғолибларимиз:
🥇 Малика Носирова
🥈 Абдуллаева Шарофат
🥉 Нуриддин Турғунов

Аллоҳ барчаларига муборак қилсин.

"
БИЛИМДОН" лойиҳаси бош ҳомийси 🌙 @bushro маърифат маскани.

📌 Иншааллоҳ, 28-январ кунги 4 та саволлар "Ҳадис ва ҳаёт" китоби, 4-жузининг 235-саҳифасидан бошлаб охирги саҳифасигача тузилади.

📲 @oliymahad
#БИЛИМДОН - 12

Саволлар

1. "Хумра" нима?

2. Муъоза розияллоҳу анҳо Оиша онамиздан: "Нимага ҳайз кўрган аёл рўзанинг қазосини тутади-ю, намознинг қазосини ўқимайди?", деб сўраганида, Оиша онамиз уни кимларга ўхшатганлар?

3. Ҳаж йилида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кимни Ҳавазон аҳлидан саюақаларни йиғиш учун масъул этганлар.

4. Амр ибн Ос бир ғазотда совуқ қаттиқ бўлган кечада эҳтилом бўлиб, ғусл қилиб ҳалок бўлишдан қўрқиб, ўрнига таяммум қиладилар ва бомдод намозига имомликка ўтадилар. Расулуллоҳ у кишини бу ишларини тақрирлайдилар. Бу ҳолат қайси ғазотда юз берган эди?

5. Биринчи бўлиб совут ясаган инсон ким?



📬 Жавобларингизни @bilimdonloyihasi га юборинг.

☝️ Жавобларни юборишда барчасини бир хабарда юборишни унутманг. Бўлиб-бўлиб жўнатилган жавоблар қабул қилинмайди.

⚠️ Жавоблар 20:50 гача қабул қилинади.

"
БИЛИМДОН" лойиҳаси бош ҳомийси 🌙 @bushro маърифат маскани.

📲 @oliymahad
#БИЛИМДОН - 12

Жавоблар

1. "Хумра" - бу хурмонинг баргидан қилинган кичик жойнамоз.

2. Нима, сен Ҳаруриямисан, деб ҳарурийларга ўхшатганлар. Хаворижлар ҳарурийлар ҳам дейилади.

3. Икрима розияллоҳу анҳуни.

4. Зотус Салосил ғазотида. Зотус Салосил ғазоти 8-ҳижрий сананинг Жумадул аввал ойида бўлиб ўтган.

5. Довуд алайҳиссалом.

Барча иштирок этган азизларимизни Аллоҳ илмларини зиёда қилсин!🤲

🛍 Ғолибларимиз:
🥇 Мирзаева Муаттарой
🥈 Малика Носирова
🥉 Муҳаммаджонова

Аллоҳ барчаларига муборак қилсин.

"
БИЛИМДОН" лойиҳаси бош ҳомийси 🌙 @bushro маърифат маскани.

Иншааллоҳ, бугун БИЛИМДОН лойиҳасининг 1-фасли ўз ниҳоясига етди. Бир неча ҳафта танаффус қилиб, 2-фасл бошланиши олдидан хабар берамиз. Каналимизни кузатиб боринг, ҳурматли билимдонлар!

📲 @oliymahad